Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 920
Suscriptores
-124 horas
+57 días
-5330 días
Archivo de publicaciones
1 920
💜БАЪЗАН ФУРСАТ ТОПИБ
💜ЭСЛОЛМАСАМ ҲАМ,
💜ЮРАК ТЎЛИБ ТОШГАНДА
💜ДАРДЛАШМАСАМ ҲАМ,
💜БАЪЗИДА ДАРДИНГИЗ
💜ОЛОЛМАСАМ ҲАМ,
💜УНУТМАНГ ҚАДРДОНИМ
💜ЮРАГИМДАСИЗ!🫶🏻🫵
💜💜💜💜💜💜💜💜💜
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 920
Асабимни бузсангиз хам 💖
юрагимни эзсангиз хам 💖
кўп рашкимни келтириб 💖
кўнглимни оғритсангиз хам 💖
сизни севаман жоним💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 920
Қизим...
Нур ёғилар ойдек юзидан,
Дилимдаги энг ширин сўзим,
Меҳр қалқиб турар кўзидан,
Қизим мени, меҳрибон қизим...
Жаранглайди гулдек садоси,
Шоним менинг, шарифим юзим,
Ота-онасининг эсли аълоси,
Қизим мени, меҳрибон қизим...
Қизингизга юбориб қўйинг.
🌸🦋🌸🦋🌸🦋🌸🦋
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 920
Группадошларим сизларга 🌹
💐Бу чиройли гуллар сиз учун. 🌷🩷
🩷Юзингиз ҳамиша
порлаб турсин.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 920
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
«Ҳеч қачон урфдан қолмайдиган нарсалар: озодалик, тиниқ нутқ, одоб, меҳр-оқибат ва ҳалолликдир.»
🍃
Замон, кийиниш услуби ва дунё қарашлари ўзгариб туради.
Аммо инсонни ҳақиқатан қадрли қиладиган фазилатлар ўзгармайди. Чирой ташқи кўринишда эмас, балки одоб, ахлоқ ва яхши муомалада намоён бўлади.
Инсоннинг ҳақиқий безаги қимматбаҳо кийим ёки ташқи жозиба эмас.
Унинг безаги — чиройли хулқи, самимийлиги ва ҳалоллигидир. Ана шу сифатлар инсонни ҳам дунёда, ҳам охиратда азиз қилади.
Гўзал юзлар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, аммо гўзал ахлоқ инсонни умр бўйи безаб туради.
🍃
«Албатта, Аллоҳ адолатни, яхшилик қилишни ва қариндошларга эҳсон қилишни буюради...»
(Наҳл сураси, 90-оят)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Сизларнинг энг яхшиларингиз — хулқи энг гўзал бўлганларингиздир.»
(Имом Бухорий ривояти)
🍃
Мода ўзгаради, лекин одоб, меҳр ва ҳалолликнинг қадри ҳеч қачон камаймайди.
1 920
✴️✴️✴️✴️✴️✴️✴️✴️✴️
«Баъзан бизга “бундан ёмони бўлмайди” деган ҳолатдан “бундан яхшиси бўлмайди” деган ҳолатга ўтиш учун атиги бир қадам етишмайди.»
🍃
Инсон кўпинча энг қийин нуқтада тўхтаб қолади. Ҳолбуки, муваффақият, енгиллик ёки ечим айнан кейинги қадам ортида бўлиши мумкин. Шунинг учун умидни йўқотмаслик ва ҳаракатни давом эттириш муҳим.
Бугунги қийинчилик эртанги енгилликнинг муқаддимаси бўлиши мумкин. Сабр қилиб, таваккул билан ҳаракатда давом этган киши кўпинча кутмаган неъматларга эришади.
Энг қоронғи тун ҳам тонг отишига бир неча лаҳза қолганда энг қоронғи бўлади. Шунинг учун чарчаганингизда ҳам умидингизни ташламанг.
🍃
«Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бор.»
(Шарҳ сураси, 5-оят)
Балким сиз кутаётган енгилликкача атиги бир дуо, бир сабр ёки бир қадам қолгандир...
1 920
✏️ Ё Роббим!
Мен — гуноҳим билан келаман,
Сен — мағфиратинг билан қарши оласан.
Мен — унутиб қўяман,
Сен — эслатаверасан.
Мен — муҳтожман,
Сен — беҳожатсан, лекин бераверасан…
Ичимда бир оғриқли савол айланаверади:
Ё Раб, шунча раҳматингга мен лойиқмидим?
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
🌿 БИРОЗ ТАФАККУР: ДУНЁ ВА БИЗ
Бир лаҳза тўхтанг... Атрофдаги шовқин-суронни, битмайдиган югур-югурларни бир четга суриб, мана бу ҳақиқатлар ҳақида ўйлаб кўринг:
✨ 1. Ризқ ҳақида:
Қушлар эрталаб уясидан оч чиқиб кетади ва кечқурун қорни тўқ бўлиб қайтади. Улар эртанги кун учун омбор қуришмайди, чунки Ризқ берувчи (Ар-Раззоқ) борлигига ишонишади. Сиз-чи? Эртанги кун хавотири бугунги хотиржамлигингизни ўғирламаяптими?
✨ 2. Вақт ҳақида:
Кечагина "янги йил" эди, бугун эса баҳор... Умр худди бармоқлар орасидан оқиб кетаётган қумдек. Биз нималарни йиғиш билан бандмиз: фақат дунёвий матоларниними ёки охират учун захираними?
✨ 3. Синовлар ҳақида:
Бошингизга тушган мусибат сизни йиқитдими ёки уйғотдими? Кўпинча Аллоҳ бизни дунёдан совутиш ва Ўзига яқинлаштириш учун синов юборади. Балки, сиз "муаммо" деб билган нарса аслида "нажот"дур?
✨ 4. Табиат ҳақида:
Қуриган ерга ёмғир ёғса, у яна жонланади. Сизнинг қалбингиз ҳам Қуръон ва зикр билан жонланишга муҳтож эмасми? Қуриган дарахт кўкарганидек, умидсиз қалбларга ҳам Аллоҳ нур беришга Қодир.
💡 Хулоса: Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Бир соатлик тафаккур, бир йил (нафл) ибодат қилгандан хайрлироқ», деб марҳамат қилганлар. Чунки тафаккур инсонни ҳақиқатга етаклайди.
Бугун атрофингизга "ибрат кўзи" билан боқинг. Аллоҳнинг қайси неъмати сизни кўпроқ ҳайратга солади?
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
Одамлар ер олиш дардида,
Ер эса одам олиш дардида.
На ер тўйди.....
На инсон......
https://t.me/iffatli_ayol
1 920
Организм учун фойдали маҳсулотлар
Бодом асаб фаолиятини мустаҳкамдлайди.
Ўрик қандли диабет хасталигида юзага келадиган семиришни олдини олади.
Банан қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради ва кўнгил айниши бартараф қилади
Узум мия фаолиятини яхшилайди
Олма юрак учун фойдали ва иммунитетни оширади
Киви овқат ҳазм қилишни яхшилайди
Хандон писта – организмдаги холетерин миқдорини меъёрлаштиради
Зира тана вазнини камайтиришга кўмаклашади
Ёнғоқ юрак хасталикларини олдини олишда самарали таъсир кучига эга
Лимонли сув организмдаги сув-туз балансини меъёрлаштиради
Тарвуз сафро ҳайдаш хусусиятига эга.
https://t.me/iffatli_ayol
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
