Iffatli ayol
Ir al canal en Telegram
ИФФАТЛИ АЁЛ КАНАЛИ СИЗ ЛОБАР АЁЛЛАР УЧУН @azizim1953 @Iffatli_ayol
Mostrar más1 872
Suscriptores
-924 horas
-337 días
-6830 días
Archivo de publicaciones
1 872
❤️Аёлни кўнглини синдириш жуда осон лекин унга сазовор бўлиш...💙
❣️Уйингиздаги ҳалолингизни асраб авайланг. 🩷
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 872
🧕 Ҳамма опалар яхши
Лекин мани
Опам Бриллиант
Сизи яҳши кўраман
Опажоним ўзими
Баҳтимга ҳамиша соғ
бўлинг!
Борингизга шукур
✉️ Яқинингиз учун самимий табрик ва тилаклар улашинг
саҳифамизга обуна бўлинг👇
Қадрдонларга меҳр улашувчи каналдасиз!
1 872
Ассалому алайкум, азиз аяжонларим ва бувижонларим! 🌷💕
Бир умр фарзанд деб яшадингиз…
Уларнинг емаганини едирдингиз, киймаганини кийдирдингиз, орзуларини ушатиш учун уз орзуларингизни четга сурдингиз. 🤍
Энди эса озгина булса хам узингизни уйлаш вакти келди. 🌸
Пенсиянгизнинг хаммасини рузгорга, болаларга, набираларга сарфлайверманг. Узингизга хам чиройли либос олинг, яхши атир олинг, ёктирган нарсангизни тановул килинг. Сиз бунга муносибсиз. 💐
Фарзандларингиз сиз учун харакат килсин, сизга совгалар берсин, сизни эркалатсин. Чунки сиз бутун умр берувчи булдингиз. Энди эса кабул килувчи булишни хам урганинг. ✨
Набираларингиз кандай яхши кийиниб, яхши яшаб юрган булса, сиз хам шундай гузал ва бахтли яшашга хаклисиз. 🥰
Яна туширинг, яна арзонлаштиринг деган гапларни эшитганимда эса бироз хафа буламан. Чунки хар бир либос ортида мехнат, вакт, изланиш ва мухаббат бор. 🌹
Узингизни кадрланг.
Узингизни яхши куринг.
Чунки сизнинг бахтингиз хам, чиройингиз хам, кувончингиз хам жуда кадрли. ❤️
Сиз бугун хам гузалсиз, сиз бугун хам эътибор ва мехрга муносибсиз! 🌺👑💕
Наргиза ….
1 872
💚🩷Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
❤️❤️Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!
💚☘️Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин, фарзандлар камолини кўринг. Аллоҳ доим ҳамрох ўзи паноҳига олсин.
❤️💚❤️💚❤️💚❤️💚
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 872
Узукни энди қўлимга тақиб кўраётган эдим, қулоғим остига тушган шапалоқнинг зарбидан анча нарига учиб тушдим. Не кўз билан қарайки, эрим...
— Ифлос. Аям, дўстларим айтганда ишонмаган эдим. Сенинг гапингга кириб аямнинг дилини оғритдим. Расво хотин! Бугундан бошлаб менга хотин эмассан. Нима етмаяпти сенга? Пулми?! Мана пул! — У бетимга анчагина пулни ирғитди-да, югурганча чиқиб кетди.
Шарманда бўлдим. Домлам ҳам мулзам бир аҳволда туриб қолди. Уйга қандай етиб олганимни билмайман. Борганимда у бақириб-чақириб кўрпа-тўшакларни, жамики кўч-кўронимни ташқарига ирғитаётган эди. Кейин билсам, эрим ҳам менинг туғилган кунимга узук совға қилмоқчи бўлиб, ўша дўконга кирган экан. Уйимизга қайтиб келдим. Ота-онам, қўни-қўшниларнинг юзига қарай олмай қолдим. Ҳамма мени қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандай, ортимдан масхара қилиб гапираётгандай эди. Уйдан чиқмай қўйдим. Олам кўзимга қоронғу бўлди. Ҳар не келса бошингга, бировданмас, ўзингдан кўр деб тўғри айтишган экан. Бир куни шундай жазо олишим тайин эди. Шундай яхши эримни алдадим, юзига оёқ босдим. Ўзимнинг ҳаётимни абгор қилганим етмагандай, униям бахти қаро қилдим. Мен ҳомиладор эканман, бир неча ой ўтиб ўғлим дунёга келди. Эримга одам жўнатиб Ҳеч бўлмаса туғилганлик гувоҳномасини олиб берсин, десам, у менинг болам эмас, кимники бўлса ўша олиб берсин дебди. Домлага телефон қилдим, у бошқа шаҳарга ишга ўтиб оиласи билан кўчиб кетган экан. Ноиложликдан боламга ўз фамилиямни бердим.
1 872
Қайнонамнинг бу гапидан менга муносабати ўзгарганини сездим.
Унга нима дейишни билмай қолдим, эримга айтай десам, айб ўзимда. Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Ишга бормаганимга хавотир олиб, ойим келди. У нимага ишга бормай қўйганлигимни сўраган эди, йиғлаб юбордим. Ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб бердим. Мени уйга олиб кетинг, дедим бўйнига осилганча. Бундан ойимнинг қаттиқ жаҳли чиқиб кетди. Қайнонам кирганида:
— Ўгай барибир ўгайлигини билдирарекан-да. Нима қиласиз тирноқ остидан кир қидириб. Куёвимнинг ўз онаси бўлганида бундай қилмаган бўларди. Ҳар сафар қайердаги йўқ баҳоналарни ўйлаб топаверасиз. Уйладингиз, жойладингиз. Энди нима қиласиз ёшларнинг ишларига аралашиб, деб ойим уни заҳарханда гаплар билан узиб-узиб олди.
— Ўгай! Бу сўз қайнонамнинг юрагига қаттиқ санчилди шекилли, ранги докадай оқариб кетди. Ҳайратдан кўзлари катта-катта очилиб, донг қотиб қолди.
Шу пайт кўчадан турмуш ўртоғим келиб қолди.
— Нима гап? сўради у.
— Тинчликми ўзи?
Ойим шунда:
— Қаранг, ўғлим. Аввал, бошлиғингни кўргани борибсан, дебди. Кейин эса, бошлиғинг билан бирга овқатланма, дебди. Ҳа, бунисигаям майли десам. Энди умуман ишга бормайсан, деб қизимга шарт қўйибди. Қизим бечора келсам йиІлаб уйга олиб кетинг деяпти, деди. Ўғли жаҳл билан ойисига ўгирилди ва овозини кўтариб деди:
— Ая, сиз менинг ишларимга аралашманг. Бу менинг хотиним. Мен жавоб бераман. Бугундан бошлаб ўз ишингизни билинг. Қайнонамга қудасининг гапи бир бўлдию, ўғлининг гапи бир бўлди. Йиғлаганча уйига кириб кетди. Биз эса ойимни тинчлантириб, уйга жўнатдик. Шу кундан бошлаб куёвимнинг онасига муомаласи бутунлай ўзгарди. Гаплашмай қўйди. Қайнотам орага тушса ҳам муносабатини ўзгартирмади. Биз энди оила аъзоларимиздан алоҳида овқатланар эдик. Қисқаси, Ўзимиз хон, кўланкамиз майдон. Эртасидан мен ишга қайтдим. Ишга эрта кетиб, кеч қайтар эдим.
Аслида гап бошқа ёқда эди. Бу воқеаларнинг сабабчиси, гуноҳкори ҳам ўзим эдим. Мактабни битирган йилим ва ундан кейинги уч йил институтга кира олмадим. Тўртинчи йили нима қилиб бўлсада, ўқишга киришга аҳд қилдим. Ҳар йили ҳужжат топширавериб, бир ёшроқ домла билан танишиб қолган эдим. Шунга арзимни айтдим. У менга ёрдам қилишга ваъда берди. Биров менга бекордан бекорга ёрдам бермаслигини билиб туриб, ундан илтимос қилдим. Ўшанда у мени институтнинг сиртқи бўлимига ўқишга жойлаб қўйди. Мен бундан роса хурсанд бўлдим. Ахир неча йиллик орзуларим ушалди. Ўқиш бошланди. Ҳар куни дарслар тугагандан сўнг, домлам мени уйга кузатиб қўяр, баъзида кинога ҳам бирга борардик. Унинг қишлоқда оиласи, битта фарзанди борлигини ўзидан эшитган эдим. Мен бунга парво қилиб ўтирмадим. Чунки, у менга ҳам ёқар эди. Шундай кунларнинг бирида уйга келсам, меҳмонлар бор экан. Мени унаштиришди. Мен ёқтирганим борлигини айтмоқчи бўлиб оғиз жуфтладиму лекин, унинг оиласи борлиги боис менга уйлана олмаслигини билганим учун бу ҳақда чурқ этолмадим. Тўй ҳам ўтди. Умр йўлдошим эсли-ҳушли йигит экан. Мен ҳаммасини унутишга қарор қилдим. Аммо, яна ўқиш бошландию қарорим бузилди. Домла тез-тез ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўрар, учрашишга таклиф қиларди.
Шунда мен унга:
— Энди мени тинч қўйинг. Эрим билиб қолса, сизга ҳам менга ҳам ёмон бўлади, дедим ёлвориб. У бўлса, Қизиқмисан, аввал билмаган эр энди қаёқданам сезсин, деб кўнглимни хотиржам қилди. Ҳар қанча эримга содиқ бўлишга ҳаракат қилсам ҳам домла менга қарздорлигимни эслатиб қўяр, мен иложсиз эдим. Ва ниҳоят ўқиш тугаб, ишга қайтдим. Ҳаётим ўз изига тушгандай бўлди гўё. Орадан уч-тўрт ой ўтди. Бир куни ишда ўтирсам, кимдир телефонга чақираётганлигини айтишди. Гўшакни олсам, ҳалиги домла. У мени туғилган куним билан табриклаб, тезда етиб боришимни тайинлади. Келишилган жойга етиб бордим. Домла менга сюрпризи борлигини айтиб, заргарлик дўконига бошлади. У ерга кирганимизда бир-биридан чиройли зирак ва узукларни кўриб лол бўлиб қолдим. Хоҳлаганингни танла, деди у. Мен аввалига рад қилдим, аммо, домла қистайверганидан кейин, кичкина, лекин чиройли бир узукни танладим. Домла сотувчи билан тортишиб ўтирмай, нархини шартта тўлади, қўйди.
1 872
✒️БЕВАФО АЁЛ ПУШАЙМОНИ.
ҲАР НЕ КЕЛСА БОШИНГГА...
Одатдагидай иш куни бошланди. Бугун анча барвақт келибман. Деразаларни очиб, энди хонадаги гулларга сув қуяётсам, эшикнинг бандини кимдир тутгандек туюлди. Бир зумдан сўнг ёшгина жувон ийманиб, ичкарига бош суқди:
— Кечирасиз. Бир дақиқага вақтингизни олсам майлими? сўради у.
— Майли, бемалол, дея ичкарига таклиф қилдим.
Шунда у:
— Мана шу ёзганларимни ўқиб чиқсангиз. Маъқул келса, газетада чиқарарсизлар, дедида қўлимга дафтарини тутқазиб, тезда чиқиб кетди. Аввалига ҳайрон бўлдим. Иш столимга ўтириб, уни ўқий бошладим. Нома бундай бошланар эди: Ассалому алайкум, таҳририят ходимлари! Кимдан ёрдам сўрашни, кимдан маслаҳат олишни билмай бошим қотиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб сизларга мурожаат қиляпман. Бошимдан ўтганларни бир бошдан сўзлаб берай. Токи қизларимиз буни ўқиб, хулоса чиқаришсин. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида мен каби адашиб, нима қилишни, дардини кимга айтишни билмай қолишмасин. Менинг ҳаётим уларга сабоқ бўлсин. Ўтган йили қўшни қишлоққа келин бўлиб тушдим. Куёв бўлмиш мени бир дугонамнинг тўйида ёқтириб қолиб, уйимизга совчи жўнатган, ота-онам эса суриштириб кўриб яхши оила эканлиги учун розилик беришган эди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғим оиланинг тўнғич фарзанди, иккита укаси, иккита синглиси бор экан. Қайнонам эса уларга ўгай бўлиб, болалар ёшлигида оналари бу дунёдан ўтиб кетганлиги учун қайнотам унга уйланган экан. У бефарзанд бўлгани учунми, бу болаларни ўзгача меҳр билан, ўз боласидай кўриб тарбиялаган. Ҳатто уйнинг тўрига уларнинг оналарининг суратини осиб қўйган эди. Буни мен ҳам шундан билиб олдим. Уйда тартиб қатъий эди. Оила аъзолари ўқишга, ишга вақтида бориб, вақтида келиши қайнонам томонидан қаттиқ назорат қилинар эди. Болалари озгина кечикиб қолса, у хавотир ола бошлар, ҳатто кўча бошига чиқиб кутиб турарди. Мен ҳам бир куни ишдан анча кеч келдим. Қайнонам роса хавотир олган экан. У мени кўриб хавотирланиб сўради:
— Ҳа, қизим тинчликми?
— Домламиз оғриб қолиб, шаҳардаги касалхонада экан, шуни кўриб келяпмиз.
— Кимлар билан бордингиз?
— Лола опам, мен, яна эркаклардан уч киши, санаб бердим мен.
Бу жавобни эшитган қайнонамнинг қаттиқ жаҳли чиқди:
— Сизнинг боришингиз шарт эмасди. Келиннинг вазифаси уйга вақтида келиб, эри келгунича овқатини пишириш. У тарс-турс қадам босганча уйга кириб кетди. Овқатни ўзим қилмаганим учун зўр-базўр едим. Эрим қурилиш ташкилотларидан бирида ишлар, ҳафтада бир кун уйда бўлар эди.
Яна бир куни ошхонада домлам билан бирга овқатланаётган эдик. Домлам қизиқ-қизиқ нарсаларни гапирарди. Мен кулаверибман, кулаверибману ён-атрофимга қараб ҳам қўймабман. Бир маҳал қарасам, сал нарида қайнонам бизга ўқрайиб қараб турарди. Мен қилиб қўйган ишимдан хижолат бўлиб ҳар хил ўйлар гирдобида юриб, кунни зўрға кеч қилдим. Кечқурун овқатни еб бўлишгач, турмуш ўртоғим кўчага отланди, қайнотам эса телевизор кўргани ичкари уйга кириб кетди. Қайнонам бир ўзи гаплашиб олмоқчи бўлган шекилли:
— Ўтиринг, идишларни кейин йиғиштирарсиз, деди. Мен индамай ёнига келиб ўтирдим.
— Қизим, ишхонангизда аёллар ишламайдими? сўради у.
Бундай саволни кутмаганим учун аввал ажабландим, кейин жавоб бердим:
— Бор, аяжон, нега сўраяпсиз?
— Ҳали ошхонада эркак киши билан овқатланаётгандингиз. Шунга сўраяпманда.
— Ҳа, уми? Бўлим бошлиғимиз. Бирга овқатланайлик, деган эди. Йўқ, дея олмадим, деб қайнонамга ёлғон гапирдим.
— Қизим бугунги қилган ишингиз бизнинг урф-одатларимизга тўғри келмайди. Бошида эри бор аёл бундай юрмайди. Мен-ку тушундим. Аммо Аҳмаджон кўриб қолганда нима бўлар эди? Ўйлаб иш қилинг, насиҳатомуз оҳангда деди қайнонам.
— Хўп бўлади, аяжон, дедим осон қутулганимга хурсанд бўлиб. Мен уни эримга айтиб берса керак, кейин роса жанжал бўлади, деб ўйловдим.
— Энди менинг айтганимни қиласиз. Уйда ишламай ўтирасиз, уй юмушлари ҳам етарли...
1 872
На хат, на хабар бор. Шу йил қиш қаттиқ келди. Болаларимнинг устиюпун, бунинг устига, қорнимиз овқатга тўймайди. Бир-икки маротаба қайнонамнинг олдига арз қилиб бордим. «Қўлдан берганга қуш тўймас», деганидай уларнинг бергани ҳеч нарса бўлмасди. Сўнг акаларимдан ҳам ёрдам сўрадим. Шу тахлит амаллаб қишдан чиқдик. Кунлар исиди, далаларда иш кўпайди. Чақалоғимни ўғлимга ташлаб, уйга яқинроқ ерга ишга чиқа бошладим. Ўғлим иккинчи синфда ўқирди. У ҳам «Мактабга боришим керак», деб йиғларди. Сўнг ҳар тонгда болани қайнонамга ташлаб келадиган бўлдим. Меҳнатим эвазига баъзан кунлик, баъзан ҳафталик ҳақ олардим…
Орадан бир йил ўтса-да, эримдан ҳеч қандай дарак бўлмади. Ака-укаларидан сўрайман, жим. Қайнонам ҳам лом-мим деб оғиз очмайди. Аввалига «Узоқ жой, хабар бериш осон эмас», деб ўзимни овутардим. Сўнг «Тўрт болам етим қолдими, жони омонмикин?» деб хавотирлана бошладим. Қайноғаларим баъзида «У кўрибди, бу кўрибди, ишлаб юрганмиш», дейдиган бўлишди. Аммо ўша одамларнинг ўзи ҳам номаълум эди назаримда.
Икки йил ўтиб, «Келаётган экан, йўлда эмиш», дейишди. Тириклигига суюндим, ўзимни қўярга жой тополмай қолдим. Болаларимни айтмайсизми, менга қўшилиб ичикиб кетишганди. Ўзи айтгандай чўнтаги қаппайиб қайтмаса-да, боши омон эди. Шунисига ҳам шукр қилдим. Амаллаб кунимизни кўриб кетардик, муҳими, ёнимизда бўлса бўлди эди. Негадир икки ой ўтиб, яна кетаманга тушиб қолди. «Бу сафар яхшироқ ишлаб, кўпроқ пул топиб келаман», деб ваъда берди. Мен кўнмадим. Норозилигим уни тўхтатиб қола олмади. Бу сафарги кетишида негадир юрагим ҳувиллаб қолди. Кун сайин ўсаётган болаларимга қараб, кучли бўлишим кераклигини англадим. Аламимни ишдан олдим. Кунлар кетидан кунлар ўтаверди, йиллар ҳам… Аммо шунчаки эмас. Тонгларим сўроқ билан отди, бошим хам бўлди. Нима бўлса ҳам ичимдагини ташқарига чиқармадим, бировга йиғлашга номус қилдим. Болаларимга отасини асло ёмонламадим. Доим уларни келади, деб ишонтирдим.
Негадир у бизни ташлаб кетганини ич-ичимдан ҳис этардим. Шу зайл орадан беш йил ўтиб, дараги чиқди. Кимдир «Ишлаб юрибди», деди, кимдир «Уйланиб кетган, бола-чақаси бор», деди. Болаларим эсини таниб қолган, энди улар ҳам ёнимга кирганди. Ҳамма ишларимга ёрдам берарди. Ўғлим, қизимни олиб, ёз бўйи кунлик ишга чиқамиз. Топганимизни қиш бўйи еб-ичамиз. Оиланинг устуни бўлмаса қийин экан. Қанча ишласак ҳам биримиз икки бўлай демасди. Бировга айтсам, бу кунлар эртакдай туюлади. Аммо ҳаммаси бошимдан ўтди.
Умидимизни узиб, отасининг келишини кутмай қўйгандик. Яқинда у тўсатдан келди. Кўзига ёш олиб, кечирим сўради. «Кечирмайман!» дедим, уйга киритмадим. Ахир у кетганда қизим тўрт ёшда эди. Ҳозир ўн тўққизда, баҳорда тўй қиламиз. Ҳеч қайси мезон билан уни оқлай олмаяпман. Биламан, болаларим отаси билан бирга яшашни истайди. Айниқса, кичкинам кўзларимга мўлтираб қарайди. Эримни кечирмасам, болаларимнинг кўзига қандай қарайман? Кечирсам… Ўн беш йилни қандай унутаман?!
Тамом.
1 872
📝Эрим тирилиб келди…
— Баъзан инсон бу ҳаётга азоб чекиш, хўрланиб яшаш учун келадими, деб ўйлаб қоламан. Яна тавба қиламан, ўйларимдан ўзим уяламан. Билмадим… Инсон зоти шунчалар ожизки, ҳаётнинг зарбаларига гоҳи кучи етмайди, шундай инсонлар борки, қилган хатоларини тан олмайди. Ҳеч нарса кўрмагандай, билмагандай ҳаётини давом эттиради. Истаса, ҳаётингдан чиқиб кетади, кўнгли тусаса, қайтиб келади. Албатта, уларга изн бермаслик мумкин. Бироқ ўртада фарзандлар бўлса… Давосиз дардга чалингандай бошингни қай деворга уришни билмай қолар экансан.
Ёлғонлар тинкамни қуритди. Эримнинг тириклигига бир ишониб, бир ишонмай, на аза очишимни, на кутаримни билмай яшадим. Ўн беш йил дом-дараксиз кетди. Ўн беш йил доғу фироғида адо бўлдим. «Уйқусиз тунларимга қайтиб келса ҳам кечирмайман», дея қасам ичдим… Турмуш ўртоғим билан қариндош эдик. Ўз холамга келин бўлиб тушгандим. Ўртадаги ришталар узилиб кетмаслиги учун ҳам бошимизни бириктириб қўйишганди. Уч овсиним бор эди. Мен тўртинчи келин бўлиб тушгандим. Ҳали бу ёқда уйланмаган икки қайнукам бор эди. Соя-салқинда ўсган қиз бўлмасам-да, оиладаги муҳитга кўникишим қийин кечди. Овсинларим ёш болали, деярли барча рўзғор юмушлари зиммамда. Қайнонам холам бўлсада, қаттиққўллик қиларди. Баъзан йиғлаб, баъзан ўз-ўзимни овутардим. Қайтанга яхши, кўчиб чиққанимизда қийналмайман, дердим. Кўчиш навбати бизга етгунча озмунча савдолар ўтдими бошимдан. Қайноғаларимнинг қони тез, уришқоқ эди. Бир онадан туғилганлигига ҳам ишониш қийин эди уларнинг. Сира бир-бирини аямас, оғзига келган гапни қайтармасди. Бирпас ўтиб яна кўрмагандай бўлиб кетишарди. Баъзида эса бир-бири билан йиллаб гаплашишмас, худди душманлардек муомала қилишарди. Бутун маҳалла, қишлоқдагилар уларнинг феълини яхши биларди. Шу сабаб кўпчилик бу ҳолга ажабланмасди. Ниҳоят, саккиз йил деганда бизни ҳам кўчириш тараддудини кўра бошлашди. Дастлаб кичикроқ томорқа сотиб олишди. Сўнг ўша ерга икки хонали уй қуриб беришди. Данғиллама уйдан умидим йўқ эди. Шунисига ҳам шукр қилардим. Эримнинг ҳам топиш-тутиши ҳавас қиларли эмасди. Пешонамизда бўлса, бир кун катта уйли ҳам бўлармиз, дедим. Уй ҳали тўлиқ битиб улгурмасдан, лойсувоқ ҳолига кўчириб юборишди. Қайнонам «Бу ёғини ўзинглар тузатиб олинглар, устини ёпиб бердик, бўлади», деди. Бироқ ичкиликка ружу қўйган эримнинг шу уйни эплаб, оқлаб-кўклаб олишига ҳам кўзим етмасди. Алоҳида яшаш, рўзғор тебратиш осон бўлмас экан. Яхшими-ёмонми, қайнонамникида оч қолишни, эртага нима ейишни ўйламас эдик. Эрим ҳам, мен ҳам ўқимаганмиз. Бир парча ерга экин экиб, кун кўрардик. Бироқ уч болага бу урвоқ ҳам бўлмасди. Улар улғайгани сари эҳтиёжлари ҳам катталашиб, еярман, киярман бўлиб қолганди. Далага чиқиб ишлай бошладим. Рўзғорга бироз бўлса-да, барака кирди. Эрим ҳам топмасди демайман. Аммо жуда бамайлихотир, боқибеғам эди. Ёши ўттиздан ошиб, уч боланинг отаси бўлишига қарамай тузукроқ ишнинг бошини тутай демасди. Шу алфозда яна икки-уч йил ўтиб кетди. Тўртинчи боламга бошқоронғи бўлганим сабаб ишлай олмай қолдим. Фақат эримнинг топгани бизга етмасди. У кўп асабийлашадиган, ичадиган бўлиб қолди. Мен эса куйинардим. «Шу ароқнинг пулига қанча ун беради, қанча ёғ беради, болаларимнинг ризқини қийяпсиз!» деб нолирдим.
Бир куни эрим уйга одатдагидан эртароқ қайтди. Пул топишнинг зўр йўлини топганини, энди бойиб кетишимизни, уйларимизни тўғирлаб, машина сотиб олишимиз ҳақида гапирди. «Қандай қилиб?» деган саволни қўйсам, чет элга ишлаш учун кетмоқчилигини, икки йил ишласа, ҳамма каму кўстларимиз битишини айтди.
Ўша пайтлар қишлоғимиздан чет давлатга кетиб ишлайдиганлар жуда оз эди. Санасангиз, бармоқларингиз ортиб қоларди. Аввалига қўрқдим, норози бўлдим. Бунинг устига, кетиши учун йўлкирага ҳам пулимиз йўқ эди. Соғиб ичиб турган биттаю битта сигиримизни сотиб, камига қарз олиб пул тўплади. Қайнонам қанча зўрлик қилмасин ўғлини олиб қололмади. Қорнимдаги гўдакнинг туғилишини ҳам кутмасдан кетди. Кўзимга дунё қоронғи бўлиб қолавердим. Икки ойдан сўнг кўзим ёриди. Энди бизнинг икки ўғил, икки қизимиз бор эди. Аммо эримдан дарак йўқ.
1 872
Гулнордан кечирим сура
---'- Каёкка кетади биров олмаса хола
---'' Хеч кимга ушлатган булмасанг керак уша савилни
---- Йук
Озода камзулини чунтагига кулини солди
Узук чунтакни тешигидан кириб камзулни орка томонига утиб кетган экан Буни курган холаси Озодага яхшигина бир шапалок туширди
---'- Кани кириб узр сурачи
---- Келиндан кечирим сурайманми
---''' Хали щошма сен хам келин буласан
Хола кириб Гулнорга тасалли бериб узук топилганини айтди
Гулнор индамади
Туй кеч кузга белгиланганди
Гулнор аста секин дармонга кирди
Боласини кайнонасига ташлаб ишга чика бошлади
.Шундай кунларни бирида даладан келса кайнона касал бола йиглаган Озода уйга кириб ухлаб ётарди
Боласини юпатиб кайнонасига дориларини бериб олдига чой куйди
Овкат килишга уннади
Уйдан Озода чикди
----' Ака хуп хотинга ёлчигансизда каранг
Халиям овкати тайёрмас Гулнор каддини ростлади
---'' Опажон бизни хонага киринг сизга бир нарса тайёрлаб куйдим курасиз
Озода Гулнор билан кетма кет уйга кирди
Гулнор эшикнт занжирлади
Озодани бир тортиб агдардида ура кетди Куч кайдан келганлигини сезмай колган Гулнор бирпасда Озодани холсизлантириб чузиб куйди
Деразадан кирган Гулом уларни ажратиб куйди
----- Бугундан бошлаб онангга караб мен ишдан келгунча саранжом килиб овкат тайёр булмасинчи тугилганингга пушаймон киламан
Тур башарангни юв чикиб
Ойимга айтсанг яна ейсан бор йукол
Озода чикиб кетди
--'-'-- Эртарок килмайсанми шу ишингни :- кулди эри
----' Сизни кучингиз хотин уришга етади суриштириб хам утирмайисиз Гунохим борми йукми
Качонгача чидашим керак
Етар энди Кул сотиб олгандай осмондан келасизлар
Керак булса ишгаям чикмайман Хотин керак булса бокиб оласиз
---- Хуп Гулнор хуп
Озода то туйи булгунча бир икки марта Гулнорнинг тарбиявий соатидан утгач мулойимгина ишчан киз булиб келинлик либосини кийди
Туй куни Озода кизлар билан утирганди Гулнор кирди
------ Опа мана буни такиб олинг бу сизга
Гулнор унинг кулига билагузук берди
---- Буни акангиз иккаламиз пул туплаб сизга олдик
Борган жойингизда бахтли булинг
Озода туриб келинойисини кучоклади
----- Сизга берган озорларим учун кечиринг
Мана кетяпману кунглим хижилМенга кандай муносабаттда булишаркан
Бир эмас икки синнлиси бор экан Энди нима киламан
----'' Ниятни яхши килинг Мехнатдан кочманг Мулойим булинг Булди Олам гулистон
Бахтингизни берсин опа
Орадан йиллар утди Гулнор яхши кайнона булди Озода бир икки аразлаб келди Гулнорни аралашуви билан яшаб кетди Олти болани онаси булди
Тугади.
Салима.
https://t.me/iffatli_ayol
1 872
Ҳаёт...
Кобил ака жужабирдай жон куп болали киши эди
Болалар ёш , бир узи ишлар , бир нави кун курарди
Дуконга бориб бир арава масалликни карзга олиб келар маошидан олган захоти бориб карзини узиб келарди
Дукондор хам ишонгани сабаб нима деса йук демасди
Катта фарзанди турт кизлар булиб угилларини отасини ёнига киришига анча бор эди
Уртанча кизи Гулнор чакконгина киз , хали мактабда укирди
Рузгор ишларида ота онасига карашиб отаси ишдан келгунча мол холга караб уй ишларини мухтасар килиб турарли
Отаси уни эркалатиб Чавандоз кизим деб чакирарди
Гулнор от аравани миниб олиб молларга ут уриб келар , сув ташир , мол бокар шунга ухшиш ишларга уста эди
Отасининг улокка чопадиган отини алохида парвариш килиб отаси айтган пайтда куркмай отни совутиб келарди
Отаси уни кулогимдан карзга ботсам хам сени Москвага МГУ га укитаман дерди
Хаш паш дегунча болалар катта булишиб колди
Катта кизини узатди
Гулнорга совчилар кела бошлади
Гулнор икки дугонаси билан Тошкентга укишга келиб киролмади
Уйга кайтгач бувиси отасига деди ::
---- Кобилжон углим Гулнорни шу келаётган совчилардан колдирма
Киз бола шахарда нима килади
Тинчгина узатиб юбор
Киз бола укиди нимаю укимади нима
------ Майли она укищгаям киролмади
-Шундай килиб Гулнор умрида курмаган танимаган йигит Гуломга узатилди
Куда томон узокда туришарди
Гулнор онасиникига олти ой етти ойда бир келиб кетарди
Утириб колган кайинсинглисиОзода унга кун бермасди
Килдан кийик чикариб жанжал чикариб Гуломга урдирарди
Уйда уни айтганидан хеч ким чикмасди
Гулнор хар келганда онасига айтмокчи булардию айтолмасди
Камига ажрашиб келиш номус хисобланарди кишлокда
Отамни юзи ерга карамасин дерди
Гулнорни тушган уйи бойлардан хисобланарди аммо шундай бой хонадонда туйиб овкат еёлмасди
Сахар туриб катта ховлини супуриб сигирни согиб молларни боглаб келиб чой куяр , кейин кайнотаси намозга турарди Керагазда кайнотасига тахорат сувини иситиб бергач кайинсинглисини бетини ювишга сувини тайёрлаб уйготарди Кувини пишиб булгач далага одамларни олиб кетадиган трактор келиб колар Гулнор чойини чала ичиб кулига кетмон бн урокни олиб далага чопарди
Кечга якин туш пайтида урган утини тракторга юклаб кайтиб келарди
Хомиладор булишига карамай яна ишга шунгиб кетарди
Кайинсингил жонивор хеч булмаса кечки овкатни килиб утирмасди
Боши мехнатдан чикмай кайинсингилни хурликлари остида юриб угилли булди
Кайнонаси углини кулига куп бермас , кулингга урганиб колса ишлай олмайсан дерди
Нихоят Озодага совчи келди Озода кимлигини хам суриштирмай розилик бериб юборди
Фотиха туйи куни кайнона булмиш Озодага узук такиб куйди
Фотиха утгач хали кариндош уруг уйларига таркамай туриб Озода узукни йукотиб куйди Уй тус туролонга айланди
Келган мехмонлар хам хижолат булишиб нима киларини билмай колишди
Узукни кандай йукотганини унинг узи хам билмасди
Озода Гулнорни сочига ёпишди
----- Сендан булак ит хам олмаган топиб берасан деб ура кетди
Гулнор янги бушанган камкувват булгани сабаб Озодани чангалидан кутулолмай колди
----- Опажон мен олиадим нима киламан сизни узугингизни
---- Сендан бошка угри йук бу уйда топасан
Гулом келиб хотинини ажратиб олди
Мехмонлар Озодага лаънатлар укиб таркалишди
Остонага етган Гулнор узини тутолмай йикилди
Гулом Гулнорни уйга олиб кириб кетди
---- Гулом ака ортик сабрим колмади
Мен угриманми Сезганмисиз бирор марта
Шунча хурликларига чидадим энди бас килмаса мениям кимлигимни таниб олади карикиз синглингиз
Кайси бирингизни зугуминнизга чидайман
Ёки кетаман бутунлай
--'-'- Узингни бос Оз колди
Кетади мен хаи качон биров олиб кетаркин кутулардим деб юрибман
Ховлида Озодани шангиллаб каргангани эшитилиб турарди
Кушни киз билан холаси узукни излаб топишолмади
---- Уйла , узинг бир жойга куйгандирсан хаммани угри килмай хе эрга тегмаям хар нарса бул.
¡Ya disponible! Investigación de Telegram 2025 — los principales insights del año 
