cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Университеты КСА Алжамеъа

Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш. Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА العربية English Рууский Ўзбек Türk ...... 🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!! Admin: @talaba_ksa

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 119
Suscriptores
Sin datos24 horas
+27 días
+230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

⏺Инсонга етган мусибат-қийинчиликларни Аллоҳдан ўзга бирортаси даф қила олмайди¹. Мусибат-қийинчиликлар эса инсоннинг гуноҳ-маъсиятлари сабаб келади². {إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ} 🔹Инсон бу жумлани айтиб гуноҳларини, хато-камчиликларини эътироф қилиш билан Аллоҳдан мағфират сўраётган бўлади. {لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ} 🔹Бу жумлани айтаётган инсон тавҳидга тўлиқ³ амал қилишни мақсад қилиб Аллоҳни муваффақ қилишини сўраётган бўлади. 👉 Яхшиликлар фақат Аллоҳ хоҳласагина ҳосил бўлади. ⏺Инсоннинг гуноҳлари эса яхшиликлар келишини кечиктиради... 🔹Аллоҳнинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан тийилиш дунё ва охиратда бахт-саодатли бўлишга сабабдир. 🔹Тавҳидга тўлиқ амал қилиш барча яхшиликлар эшигини очади. Истиғфор эса барча ёмонликлар эшигини ёпади. Мана шунинг учун инсон ёлғиз Аллоҳдан умид қилиши керак ва Аллоҳ менга зулм қилиши мумкин деб қўрқмаслиги керак. Аллоҳ ҳеч кимга зулм қилмайди, балки инсонлар ўзларига ўзлари зулм қиладилар. 🔹Инсон гуноҳидан ва гуноҳига яраша Аллоҳнинг жазоси келиб қолишидан қўрқиши керак. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган асарда: "Банда фақат Аллоҳдан умид қилсин ва фақат гуноҳларидан қўрқсин⁴". مجموع الفتاوى: [10\255-256].📚 _ ① Юнус сураси 107-оятга ва Анъом сураси 17-оятга қаралсин. ② Шуро сураси 30-оятга қаралсин. ③ Яъни: Катта ва кичик ширклардан, балки тавҳидга путур етказадиган ҳар қандай амаллардан узоқ бўлиб, Аллоҳга етук суратда қулчилик қилиш. Ёлғиз Аллоҳдан умид қилиш, ёлғиз Аллоҳга таваккал қилиш... ④ Яъни: Гуноҳига яраша Аллоҳнинг жазоси келишидан. 🍃 🍃 🍃 ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩
Mostrar todo...
👍 3
«ҚУМРИ, ЎҚИМАГАНСАНДА» АРАБ ХОТИНЛАРИНИНГ ҲАЁТИДАН ҲАЗИЛОМУЗ ЛАВҲА Холиднинг онаси Холидахон опа ён қўшнисига хавас қиларди. Чунки қўшнининг эри доим рўзғорни бут қилиб қўяр экан. Хотини нима олиб келинг деса, эр ўша куни айтилган нарсаларни муҳайё этади. Ҳар қандай аёлнинг ҳавасини келтирадиган бундай ишнинг сирини билиш учун Холидахон опа қўшнисидан бунинг сабаблари ҳақида сўрайди. — Қўшнижон, сир бўлмаса айтингчи, эрингиз рўзғорни доим бус-бутун қилиб қўяди. Нима десангиз олиб келади. Бунга қандай эришгансиз? — Бу жуда осон. Уйга нима керак бўлса, шу нарсаларни ширин сўзлар билан қоғозга ёзиб эримга тутаман. Масалан: Кўнглингиздек оппоқ пишлоқ керак, Қаймоғим, қаймоқ тугади. Тилингиздек шакар, ёноқларингиздек қирмизи памилдори керак. Эй ҳаётим, эй умримнинг ширин йўлдоши, ўзингиздек асал, ички туйғуларингиз каби ёқимли қалампир ва қалбингиз рангидек заъфарон керак, — дейди қўшни хотин. Моҳир аёлдан ташбеҳ услубини ўрганган Холидахон опа дарҳол уйга кириб эрига хат ёзади: Хидлари хидингиздек пиёз, саримсоқ, Қорнингиздек бир қоп гуруч, Кўзларингиздек қизариб кетган қип-қизил памилдори, Бурнингиздек катта-катта картошка, Тилингиздек аччиқ мурч, қалампир, Қалбингиздай қора кўмир керак... Шундан кейин нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Холидахон опа ёзиб берган нарсаларни эри олиб келганми, йўқми у ҳам номаълум. Маълуми, Холидахон опа ётган касалхонада беморларни фақат душанба ва чоршанба куни зиёрат қилиш мумкин экан. Дарвоқе, бугун чоршанба, муродбахш кун. Соф арабчадан ғирт ўзбекчага таржима муаллифи Жалол Иброҳим. @aljameah
Mostrar todo...
😁 17 1
Макка Ҳарамидаги назоратчилардан бири айтади Тавоф вақтида бир аёл баланд овозда кулиб гаплашаётгани қулоғимга эшитилди. Қарасам, ўзига оро берган, бўяниб, зийнатли кийимлар кийган бир қиз экан Унга қараб, синглим Аллоҳдан қўрққин, устингдаги ҳижоб шариат буюргандай ҳижоб эмас, яна уни устига Каъба атрофида тавофда кулиб овозингни кўтарасанми? Қара қанча эркакларни сенга кўзи тушаяпти дедим, у эса менга Эй шейх, мен истаганимни қиламан, ишинг бўлмасин мен билан, деди Сен ўлимдан қўрқмайсанми? дедим. У эса сўзларимни масхара қилиб Ўлимга айтиб қўй мени 9-эшик олдида кутиб турсин, деганини эшитиб юрагим қўрқувдан титраб кетди, Аллоҳдан паноҳ сўраб бошқа гапирмасдан ортимга қайтим. Ҳожиларни Сафо-Марвада тартиблаш билан шуғулланиб, иш вақтим тугагач, шеригим билан ташқарида  бир қадах қаҳва ичиб бўлиб, Ҳарамга 9-эшик орқали кириб кетаётганимизда эшик олдида шовқин тумонат одам тўпланиб олганди Қарасам ўша қиз эшик тагида аянчли ҳолда ўлиб ётибти. Эй ўзини муслима деб ҳисоблаб, турли-туман гўзал хижобларга бурканиб ўзини алдаб юрганлар, Ижтимоий тармоқда  ўзини"реклама"қилаётган аёллар, фалон-фалон "ДОМЛА"ни аёли бўлиб туриб барча эркакларникидай бўлиб экран бўшатмаётган "МАШҲУР ЮЛДУЗЧАЛАР" Ўлим сиздан бир қадам нарида турганини, сизни жон томирингизни суғуриб олишга шай турганини унутманг! Ибодат ниятида муқаддас тупроқни босганда ҳам ўзизнгизни мақтаб, даюс жуфтингизга суяниб туриб, дуолар қилиб, суратга тушмай туринг Ўлим сиз томон қадам қўйган бўлиши мумкин. Сизни огоҳ этган овоз Аллоҳни охирги эслатувчиси бўлиши мумкин, кибр қилиб осмонлардаги ойман деб ўйламанг Аллоҳга тавбага улгурмай, ҳатто тавоф қилаётган жойингиздан ҳам ўлим сизни хор қилиб қабрга ташлайди. Қимматбаҳо кийимлар кафанга, макияжли юзлар тупроққа ўралади Аллоҳ Қиёмат куни энг БИРИНЧИ бўлиб РИЁКОР ОЛИМНИ юзи билан ЖАҲАННАМГА улоқтиради. Муқаддас заминни кир суратларингиз, нопок қадамларингиз  билан булғаманг. Аллоҳ ҳар сонияда бўғзингиздан жонингизни суғуриб олишга қодир Зотдир! КАЪБАГА  МАҚТАНИШГА ЭМАС-- ГУНОҲЛАРДАН ТАВБАГА КЕЛИНГ!!!
Mostrar todo...
👍 13💯 2
Аудио от 0563 71 31 34
Mostrar todo...
5.55 KB
3
АРАФА КУНИ Қуёш Арафа кунидан ҳам яхшироқ кунда порламайди ва Қадр кечасидан ҳам афзалроқ кечада ботмайди. У иккисида қилинган дуо энг афзал, қабул ва ижобат бўлишга энг яқин амаллардандир. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Арафа кунида вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикрлар билан машғул бўлишдир. Бироқ, бу кунга хос бўлган муайян дуолар собит бўлмаган. Киши дунё ва охират яхшиликларини жамловчи дуоларни қилаверади. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Ҳажга бормаган кишилар Арафа кунининг рўзасини тутишлари ҳамда кунларини ғанимат билиб, дуо, зикр ва Қуръон тиловати билан машғул бўлишлари керак. Ибн Аббос ва Амр ибн Ҳарислар одамларни масжидда кўпроқ ўтиришга тарғиб этишарди. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈• Муқайяд такбир Арафа кунининг бамдод намозидан кейин бошланиб, ташриқ кунларининг охири 13-Зулҳижжада, аср намозидан кейин тугайди. Такбирнинг энг саҳиҳ сийғаси: «Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар кабиро». Шайх Абдулазиз Тарифий @HavaskorTarjimonlar
Mostrar todo...
Аллоҳ таоло фақат буюк онлардагина дунё осмонига нозил бўлади. Аллоҳ таолонинг кундузи нозил бўлиши хабарларда собит бўлмаган, фақат Арафа куни бундан мустасно. Зотан, Унинг раҳмат эшиги бу кундагидан кўра кенгроқ бўлмайди. Бу эшикдан киролмаган киши ҳақиқий маҳрумдир. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•  Жаннатга энг яқин ва дўзахдан энг узоқ бўлиш фақат Арафа кунида бўлади. Ўзини дўзахдан қутқариш учун биронта амал топмаган кимса ҳақиқий бахтсиз кимсадир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Арафа куничалик Аллоҳ бандаларини дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқ», дедилар. •┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•  Арафа куни вуқуф ва рўзадан кейинги энг афзал амал дуо ва зикр билан машғул бўлишдир. Дуога кўпроқ эътибор қаратиш тавсия қилинади. Бироқ бу кунга хос бўлган бирон муайян дуо собит бўлмаган. Дунё ва охират яхшиликларини ўз ичига оладиган пурмаъно дуоларни ихтиёр қилиш мумкин. Шайх Абдулазиз Тарифий @HavaskorTarjimonlar
Mostrar todo...
Mostrar todo...
تكبيرات العشر من ذي الحجة 2024 بصوت جميل 🌼💛 لنجعلها تملأ الدنيا الله أكبر الله أكبر ولله الحمد

#تكبيرات_عشر_ذي_الحجة #تكبيرات_العيد #تكبيرات_عيد_الاضحى تكبيرات العشر من ذي الحجة 2024 بصوت جميل 🌷💛 لنجعلها تملأ الدنيا الله أكبر الله أكبر ولله الحمد تكبيرات العشر من ذي الحجة 2024 بأجمل صوت ستسمعه في حياتك لنجعلها تملأ الدنيا الله أكبر الله أكبر تكبيرات العشر من ذي الحجة بأجمل صوت ستسمعه في حياتك لنجعلها تملأ السماء الآن!!! تكبيرات العشر من ذي الحجة 🌷💛 (ساعة كاملة ) لنجعلها تملأ الدنيا الله أكبر الله أكبر تكبيرات العشر من ذي الحجة 2024 بأجمل صوت ستسمعه في حياتك 🌷💛 لنجعلها تملأ الدنيا الله أكبر الله أكبر تكبيرات العيد mp3 تكبيرات العيد تكبيرات العيد تكبيرات العيد كاملة

Ушбу улуғ айём кунларида такбир айтиб, Аллоҳни улуғлаш энг афзал амали солиҳлардандир. Уйда, кўчада, ишхонада, дўконда ва таҳоратхонадан бошқа ҳамма ерда Аллоҳни ёд этиб, такбир айтиш, боқиёти солиҳотлардандир. Мадинада айрим катта дўконларга кирсангиз, карнайдан такбир нидоси янграйди. Жим ўтирмай такбир айтинг! Йўлда хаел сурмай такбир айтинг! Беҳуда сўз сўзламасдан такбир айтинг! Ҳиргойи қилмай такбир айтинг! Яқинда ҳузурига борадиган Парвардигорингизни улуғлаб такбир айтинг. Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар Ла илаҳа илаллоҳ, Аллоҳу Акбар Аллоҳу Акбар Ва лиллаҳиҳил ҳамд. Аллоҳу Акбар кабийро, Валҳамдулиллаҳи касийро, Ва субҳаналлоҳи букротав ва асийла... Ва соллаллоҳу ала набиййина Муҳаммадин ва ала олиҳи ва асҳабихи саллама таслийман касийро... Уйингизда такбир нидолари янграсин. Жалол Иброҳим.
Mostrar todo...
👍 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.