cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ҚАҚНУС.

Баъзи инсонлар ва туйғулар асло ўлмайдилар. Улар қалбимизда Қақнус мисол қайта яраладилар...

Mostrar más
Uzbekistán15 889El idioma no está especificadoMedicina5 576
Publicaciones publicitarias
3 608
Suscriptores
+1124 horas
+157 días
-4130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Келинчак ўз уйидаги муҳитни эслади. Ота~онаси ҳам, икки акаси ва янгалари ҳам доим бир~бири билан ширин муомала қилганига ҳамма шундай бўлади деб ўйлабди. Бундоқ қараса, асли қайнонаси негадир қайнотасини ёқтирмайди. Ўғли ҳам шундан келиб чиқиб ҳулоса қилмаса эди.
Mostrar todo...
👍 93🤔 14🔥 7😱 6💔 5👏 2 1
МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА. ДОКА РЎМОЛ. ТЎРТИНЧИ ВОҚЕА. ТАФОВУТ.(Август)     Лайло:    Лайло онасини уйида битта қоида бор эди. Уйда кун узун пайтлар тўрт маҳал, қолган пайти уч маҳал "қонуний" дастурхон ёзиларди. Қонуний дегани, эрталаб тонг саҳар ширинлик ейишса, тушлик ва кечки овқатга оддийгина бўлса ҳам овқат қилинарди. Бу ерда эса тушлик учун умуман дастурхон ёзилмас экан, ҳамма топганини еб кетаверарди. Пули бор яширинча шовурма еса, бошқаси қуруқ нонга пиёз қўшиб ерди. Лайло авваллари келинлар эрини уйида арзимаган нарса учун нега бир дунё гап қилар экан деб ҳайрон бўларди. Ўзи келин бўлиб англадики, ҳар бир янги келин олдида янги оилага мослашиш, ўзи неча йил яшаган хонадон анъаналаридан фарқ қиладиган тавофутларга кўникишдек оғир вазифа турар экан. 🌹 Заҳро: - Кеча берган кўйлагим қани?- деди Мустафо ишга отланаётган Заҳрога. - Ҳали ювганим йўқ. - Нега ювмайсан, бир кун бўлди ~ку. - Бошқа кийимингиз бор~ку. Кеча банка ёпдик, шунга улгурмадим. - Кечаси бўлса ҳам юв бундан кейин,- Мустафо аччиқланиб кийим шкафини очди,- мана бу шимни ювганингга икки кун бўлди. Нега дазмол қилмагансан,- бир жаҳли чиқса улаб кетадиган Мустафо шимни олиб Заҳрога отди. - Ишдан келай... - Шунча вақт қилмаган, ишдан келиб қиласанми? Ҳозир ҳамма нарсамни жой-жойига қўясан. Кейин кетасан!- деди Мустафо бошқа кийимини кийиб ишга отланар экан. - Кеч қоламан. Келай қиламан дедим~ку,- йиғламсиради Заҳро,- уйда иш кўп мен ҳам робот эмасман ~ку. - Асли онанг бир ишни ўргатмаган экан. Битта рўзғорни ишини тиндириш қўлингдан келмайди,- Мустафо жаҳл билан чиқиб кетди.     Заҳрони кўзлари ёшланди. Янги келин. Энди чилласи чиқди. Эрта саҳардан кечгача тиним йўқ. Ҳамма туш вақти ухласа, булар шу пайти ҳам бир нималар қилиб юради. Мустафо эса кун бўйи ишда. Ҳудди Заҳро бир иш қилмай, пашша қўриб ўтиргандек ҳали уни, ҳали буни қилмабсан деб минғирлаб қўярди. Аммо бугунги каби қаттиқ гапирмаган эди. Келинчакка жуда оғир ботди. 🌹 Жамила:    Жамила пишириқ пиширишга уста эди. Уйда бор нарсалардан бир нималар тайёрлаб ташларди. Буни айни ҳамма ухлаган пайти қилиб, ҳаммани ҳайрон қолдиришни айниқса яхши кўрарди. - Ўзимни пазандагинам,- уни эркаларди Ботир,- келганингга икки ой бўлди, лекин ҳамма нарсани қўлингга олдинг. Бунчалик чаққонсан деб ўйламагандим.    Жамила бу мақтовлардан кейин яна ҳам кучга тўларди. Фақат ўзи ихчам оилада яшагани, қўни~қўшни кўп кириб~чиқмагани учунми, эрини уйини карвонсаройга ўхшатарди. У ишдан эринмас эди~ю, ҳеч иш қилмай бир товоқ нарсани учта боласи ва эри учун олиб кириб кетадиган овсинига, кунда келиб ўтириб олиб; "келин бугун нима овқат қилдингиз?" деб лўлидек овқат тиланадиган қўшни Арафа опага, дарс баҳона уйдан чиқмай ўтириб, кечқурун лоақал идиш ювиш ҳаёлига келмай хонасига кириб кетадиган кичик қайнсинглисига ва бир кун идиш ювса кўчага афиша қилиб ёзадиган Шалолага қанча чидаб турар экан билмасди. Чунки унинг ичидаги гапи кўп ҳам ичида турмасди. 🌹 Зульфия: - Ухла, товуққа ўхшаб,- Зульфия Далер келганини билиб ўрнидан турди. - Ўзингиз кеч келдингизда. - Ҳа саунага бордик.    Зульфия ўрнига ётиб, телефонини қўлига олган эрига норози қаради~ю бошқа гап гапирмади. Атай чапга қараб кўзларини юмди. У эрини ахлоқи бузуқ одам эканини биларди, бироқ тўйдан кейин ҳам бу ишларини давом эттиради деб ўйламаганди. Туни билан эрини ким биландир смслашиб чиққанини сезиб, тишини~тишига қўйди. Эрталаб эса бу ҳақида қайнонасига ёрилди. - Айтган қўйган~да. Айтса бораверадими?- қўл силтади қайнонаси. Келинини гапи ёқмагани шундоқ билиниб турарди.    Зульфия бошқа гап гапирмади. Эрига ҳам ҳеч нарса демади. Аммо икки кунча ўтиб дилидаги билиб олган кичик овсини Шоҳида бош чайқади: - Ўзи ҳафа бўлманг~у шу Далер озроқ енгил йигит. Камига жўралари ҳам шу. Сал қаттиқ турмасангиз, ҳали бошингизга бошқа хотин ҳам олиб келади.    Зульфияни юраги ғашланди. Ростдан ҳам Далер "сенга ота~онам учун уйланганман, чопиб~чопиб хизматларини қил" деб бошидан айтган. Лекин Зульфия бу гапни эгри маънода тушунмаганди. У "ота-онамни рози қилсанг, мен рози"деган маънода айтяпти деб ўйлаганди. Наҳотки Зульфияни чўриликка олган бўлса.
Mostrar todo...
👍 81😢 17🤔 7 2
02:26
Video unavailableShow in Telegram
Ажрашиш ечим эмас... 16 йиллик сабр ортидан эришилган БАХТ! 😢 Ибрат учун яқинларга ҳам улашинг. Бизда кузатиб боринг👇🏻                 ➥ @Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар!
Mostrar todo...
IMG_3349.MP427.95 MB
👍 57👏 5 1
♕: МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА. ДОКА РЎМОЛ. УЧИНЧИ ВОҚЕА. ИЛК ТААССУРОТ.    Лайло келин бўлиб тушган ҳонадон камбағалроқ бўлиб, бунинг энг катта сабабчилари шу хонадон эгаларини ўзи эди. Беш кишидан иборат оила, уч эркак бўлишига қарамай еб-ичарга муҳтож бўлса, яна нима дейиш мумкин. Оила бошлиғи Анвар ака коллежда қоровул, катта ўғил Жавлон кунлик мардикор, кичик ўғил Аббос коллежда иккинчи курс. Уччови ҳам тоғни урса талқон қилгудек бўлишсада, мажбурликдан, кун ўтарга иш қилиб, баракали пул топишмасди. Лайло қайнонаси Санам опа билан қайнсинглиси Зарифа ҳам улардан кам эмаслигини илк келинлик ойидаёқ сезди. Она бола эрталабки чой ичилган дастурхонни пешиндан кейин йиғиб оладиган ҳилидан эди. Лайло камбағалроқ аммо жуда меҳнатсевар рўзғордан чиққанди. Оиладаги уч қиз, далада ишлаб рўзғорни ўтказарди. Оталари ўтиб кетган, касал оналарини пенсияси дори-дармондан ортмасди. Қизлар ўз сеплари-ю, тўйларигача бўлган пулни ўзлари топишарди. Лайло иккинчи қиз бўлиб, ўзидан кейин синглисини қийнаб қўймаслик учун уйдаги сигирни соттирмай, тўйни жуда оддий ўтказишга рози бўлди.    Келиб тушган хонадонидаги ҳолат машаққатларда пишигани учун уни ортиқча қўрқитмади. Аста~секин ҳамма нарсани қўлга олишга киришди. Биринчи қилган иши тонг саҳарда туриб, дарвозани очиб, ҳамма ёқни супириб-сидириш бўларди. Биринчидан, барака киради. Иккинчидан ўзини баҳри дили очилади. Ҳали янги келинчак бўлгани учун, ҳеч кимга ҳеч нарса демай, ўз ишини қиларди. Қани бир қараб боқсинчи, кимга қандай таъсир этиш мумкин. 🌹    Заҳро тушган оила эса Лайлони оиласини буткул акси эди. Бу уйда ҳамма серғайрат, ҳамма ишни кўзини билади. Заҳрони битта қайнопаси, битта қайнсинглиси ва иккита қайнукаси бор. Заҳрони янги хонадонга мослашишига қийинлик қилган нарса, унинг уй ишларида уқувсизроқ экани бўлди. Бунинг устига рўзғор каттагина ош~овқат ва ҳизмат ҳам шунга яраша бўларди. - Ҳа майли,- дерди ўрганмагани учун кун бўйи елиб-югуриб чарчаб қолар экан ўзига~ўзи,- муҳими катта ўғилга текканман. Бир кун чиқиб кетаман. 🌹 Жамила эса ҳамма ишга уқувли эди. Кўпгина тикувчиларга ҳос бўлган синчиковлик ҳислати, ҳар қандай ишни тезда ўзлаштириб олишига сабаб бўларди.     Янги хонодонида ҳам, дарров тилга тушди. Уни учта қайнсинглиси ва битта қайнакаси бор эди. Қайнака ҳали кўчиб кетмаган, аниқроғи битай деб қолган уйга чиққиси келмай, уйда ўтирарди. Учта қайнсингилни биринчиси турмушга чиққан, иккинчиси сизга таниш Шалола унаштирилган, кичиги эса ўқишга тайёрланарди. Келинлик илк кунлариданоқ, Жамила қанчалар қўл~оёғи чаққон эканини кўрсатиб қўйди.  Боқи беғам овсини битта пиёла олиб келгунча, у чой қайнатиб келарди. 🌹 Зульфияни қайнонаси ва қайнопаси келиндан кўп нарсани талаб қиладиган одамлардан эмасди. Шундай бўлсада, Зульфия ўз оиласида ўрганган тозакорликка ҳилоф иш қилмаган ҳолда, ишга шўнғиб кетди. Уни иккита овсини ўзларидан сал нарида турар, битта-ю битта қайнопаси ҳам уйи узоқ бўлсада, тез-тез келиб турарди. Табиатан одамлар билан чиқишиб кетишга уста Зульфияга бу келди~кетдилар сира малол келмасди. Уни бу рўзғорда энг кўп тили қўпол эри ранжитарди.
Mostrar todo...
👍 147🔥 12 8🤔 4👏 2🥰 1
ИККИНЧИ ВОҚЕА. ТЎЙ. - Жуда чиройли келин бўлибди,- Жамилага қараб жилмайди Ботирни холасини қизи. - Арзонга тушгани йўқ-да, пулни кучи бу,- бурун жийирди Ботирни уч синглисини ўртанчаси Шалола. - Ҳа, ўзи бир марта келин бўлади, чиройли бўлай дейди-да. - Сал орқа олдига ҳам қараш керак. Акамни еб битирди, фалон жойда кийинаман, пистон жойда қийинаман деб. Бойваччага тегаётгани йўқ~ку. Шуни билиб иш қилса бўларди. - Маслаҳатим, аралашма,- деди холасини қизи Шалолага жиддий,- эр ва хотин ўртасига тушма. Улар~ку бир кун бир~бирини тушуниб яхши бўлиб кетади. Ўртада сен ёмон бўлиб қоласан. Бекорга айтишмаган "эр~хотинни орасига эсини еган тушади" деб. Шалола тортишиб ўтирмади. Лекин шу қиз учун неча марта давленияси чиққан онасини эслаб, ичида барибир тиш қайраб қўйди. "Кўрамиз шунча ҳаражатга арзирмикин" 🌹 - Чиройли келин бўлибсан,- деди Заҳрога йигирма кунча аввал турмушга чиққан Лайло. У келин сарпосида чиройли бўлиб келганди. - Сиз ҳам чиройли бўлиб кетибсиз. Лайло жилмайиб қўйди. Уни энг арзон салонда, арзимаган пулга кийинтиришган эди. Лекин бир оғиз гапирмади. Майли бормаси жанжал бошламай деди. Заҳро эса ҳамма нарсани қайнопасига қўйиб берди. - Мен ўзи кўп нарсани тушунмайман. Нима сизларга маъқул келса қилаверинг,- деди ерга қараб. Ҳулкар опа келиб келинни мақтади. - Ўзи сал камбағалроқ оиладан келин қилган ҳам яхши. Қимматроқ нарсани ушласам, "қиммат эмасми?" дейди. "Бир марта келин бўласиз майли пул кетса-кетар" дедим. Шу гапни ўзи бўлажак келин ҳақида ҳали уни билмайдиган оила аъзоларида яхши таассурот қолдирди. 🌹 - Опангиз жуда қиммат салонга олиб борди,- деди Зульфия учрашувга келган Далерга,- эрта мен боролмайман. Опангиз билан бориб, танлаган келин кўйлакларимиздан ўзингизга ёққанина тўловини қилиб келинг деб пул бериб кетди. - Опам деб ўтирма. Икковимиз борамиз,- деди Далер бир оз ўйланиб,- пулни олиб чиқасан. - Ҳўп. Зульфия шу куни Далер бирон нарсани режа қилди деб ўйламаганди. Аммо эртаси куни қизни салонга олиб бориб, у опаси билан танлаган кўйлакдан арзонроғини танлаб, яна пулига тортиша~тортиша нархини тушириб, пулдан тежаб қолган Далерга қараб лаб тишлади. Шундагина қайнопасини "Далерни аралаштирмаган маъқул бу ишга, унга айтиб юрманг" деган гапини маъносини тушунди. Ўз навбатида Далер ҳам, "опамга гуллаб юрма, менга бошқаси ёқди. Нархи бир экан" деб айт,- деганча пулни чўнтагига уриб кетди.
Mostrar todo...
👍 104😱 67🤔 10 6👏 5 4
11:31
Video unavailableShow in Telegram
36.90 MB
👍 6 5
ДОКА РЎМОЛ. Ассалому алайкум алайкум! Бугундан бошланадиган асаримиз "Дока рўмол" деб номланади. Сабаби асар оилавий муносабатлар ҳақида. Асарда тўртта оила ҳақида гап кетади. Ёзилиш йўналиши бошқачароқ. Кичик ҳикоя кўринишида бўлади. Бу мени ҳали "стажи" унча катта бўлмаган саккиз йиллик кузатувларим асосида ёзилган. Камчиликлар бўлса олдиндан узр сўрайман. Асаримиз қаҳрамонларини биринчи жуфтлиги Мустафо ва Заҳро, иккинчиси Ботир ва Жамила, учинчиси Далер ва Зульфия, тўртинчиси Жавлон ва Лайло. Уларни боғлаб турган бир жиҳат қизларни битта кўчада, қўшни бўлиб улғайганлари. Ичкарида энг каттаси Лайло. Заҳро ва Жамила синфдош, Зульфия эса улардан бир оз кичикроқ. Ҳудди келишилгандек уларни тўйлари бир йилда бўлди. Биринчи воқеа. Сарпо. - Санам, келинга олган бор сарпо шуми?- деди София хола синглисига қараб,- кам~ку. - Бўлаверади, келиним Лайлони ўзи айтди. Сизлар ҳам кўп уринманг, бизни шароитимиз кўп нарсани кўтаролмайди деб. - Эй, назари пастлар билан қуда бўлгандан кейин шу~да,- деди уларни гапини эшитиб турган Санам опани қайнсинглиси Турсуной. - Ҳа, энди жиянингизга бошқа тегмагандан кейин, шуни топдик ~да,-; деди София опани аччиғи чиқиб. - Бўлдими кеч қолдик. - Бўлинглар машиналар келди,- деган аёллар чуғури уларни суҳбатини бузди. 🌹 - Ҳимм, ҳафа бўлма-ю, сени ҳам сарпонг меникидек,-деди Жамила, дугоналари Заҳрони "сеп кўрдисидан" чиқиб кетишганда, уйим яқин яна бир кўрай деб қайтиб кирар экан. - Сеники меникидан ҳам яхши эди-ку.Менга ёқди. Ёмон эмас, ҳозир ҳамма қилгани қатори. - Ками бор дугона. Очиғи курсдошларимни чақиришга уялдим. - Борида. Мен эрта чақираман. - Сен ҳамма нарсага тез кўнасан. - Сен эса инжиқ. - Мен Ботир акам менга севиб уйланяпти, мен учун бошқачароқ бирон нарса қилади деб ўйлабман. Олиб берган тилласи ҳам момом давридан қолган. Заҳро елка қисди. Тўғри у куёв бўлмиш йигитга ўзи розилик билдирди. Бир~икки ой изидан юриб кўнглига ўтиргани учун, ҳўп деб қўя қолди. Ким билсин балки бу ростдан севги эмасдир. Жамила билан Ботир бир йилдан бери ошиқ ~мошиқ. Ботир билан Заҳро унаштирилган йигит Мустафо синфдош. Уларни "топишишига" ҳам иккови сабабчи бўлган. Энди яқинда тўй. Тўй кунлари ҳам кўп фарқланмасди. Заҳро арзимаган латта ~путта учун дугонасини нега қовоқ қилиб олганини тушунмади. 🌹 - Ёш бердик-да, она,- Зарина энди мактабни битирган синглисини ҳа демай тўй бўлишини ўйлаб ғалати бўлиб кетди,- эрни ҳидини қаердан билсин бу. Ҳеч бўлмаса бир йил кутсин куёв тараф. - Ҳайрли ишни чўзиб нима қиласан. Ўрганиб кетади,- гапга ёшларни топиштирган амма аралашди,- Қўлидан ҳамма иш қилиш келади. Битта эрни бўлса эплайди. Ёш, чиройли. Эри айланиб қолади ҳали. Уларни гапини эшитиб ўтирган Зульфия ҳўрсиниб қўйди. Майли тезроқ бўла қолсин шу тўй деди ичида. Ҳар учрашувга келганида, тирғалалиган бўлажак куёвни қилиқларидан безгани учун.
Mostrar todo...
👍 159🥰 11 6🤔 6 4👏 3
Азизларим Қақнус ҳам фаолиятини тўхтатмайди. Бугундан "Дока рўмол" асарини бошлайман. Бунда бир қисм битта муаммога қаратилган бўлади. Ёпиқ канал вақтинчалик. Энг асосий эътибор барибир Қақнус учун бўлади!
Mostrar todo...
👍 168👏 24😍 7
Ёпиқ каналга қандай қўшилишни сўраганлар @qaqnus2024admin га мурожаат қилинг.
Mostrar todo...
🔥 22👍 16
10:01
Video unavailableShow in Telegram
34.76 MB
🤔 9🔥 3
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.