Нефте-Газ и Энергоресурсы
Ассалому алайкум. Таклифлар ва мурожаатлар учун @Addminnnnnnnnnnnnnnn
Mostrar más441
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
Photo unavailableShow in Telegram
#тезкор
❗️11 февралдан метан заправкалар 24 соат иш режимига ўтиши айтилмоқда.
Норасмий хабар!
График работы газовых заправок по Ташкенту
Напомним, что с сегодняшнего дня по стране начали работать газозаправки для легковых автомобилей.
В Ташкенте на бензоколонках очередей больше не будет
Қорақалпоғистон, Кунград, Қирққиз метан заправка очилди.
Repost from Uzbek TV
Photo unavailableShow in Telegram
#Расман
⚡️Эртага 2-февралдан бошлаб Метанлар очилади
Энергетика вазирлиги: 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Метан илинжида юрган яқинларга етказинг
Тўлиқ видео👇🏻
https://t.me/joinchat/V-fOkUt6PZIiIjka
Repost from «Шўртан газ кимё мажмуаси»нинг телеграм канали
Photo unavailableShow in Telegram
P&ID | PFD
PFD (Process flow diagram) инглиз тилидан таржима қилинганда - Технологик оқим диаграммаси, кимёвий ва технологик муҳандисликда завод жараёнлари ва ускуналарининг умумий оқимини кўрсатиш учун кенг тарқалган диаграммадир. PFD завод объектининг асосий жиҳозлари ўртасидаги муносабатни акс эттиради. Қувурлардаги барча деталлар, қурилмалар ва уларнинг белгилар каби кичик тафсилотларигача ўз ичига олган чизма P&ID (Piping and instrumentation diagram) яни инглиз тилидан таржима қилганда қувурлар ва ўрнатилган назорат ўлчов асбоблари диаграммаси деб аталади. PFD'ни P&ID'нинг соддароқ кўриниши десак ҳам бўлади. Сиз заводлардаги технологик жараёнлар билан танишиш учун юқоридагиларни ўқишни билишингиз шарт.
🌐 www.sgcc.uz
web-sayt|Telegram |YouTube
Repost from Uzbekneftgaz | Расмий канал
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги!
Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, муҳтарам ватандошлар!
Аввало, сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва “Ватан ҳимоячилари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. Бу бурчни адо этишда хизмат қилаётган миллий армиямиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари соғ -омон бўлсинлар.
Бугун дунёнинг олис ва яқин минтақаларида мураккаб можаро ва тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида самарали ишлар ташкил этилмоқда. Давлат томонидан қилинаётган ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли халқимиз осойишта ҳаёт кечирмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ объектларини қуриқлашда, табиий бойликларни ноқонуний йўллар билан талон-тарож қилинишининг олдини олишда ҳам харбийларимиз ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хизматлари беқиёс.
Фурсатдан фойдаланиб Давлат табиий бойликларини талон-тарож қилаётганларга қарши машаққатли курашишда кўрсатаётган хизматлари учун уларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман.
Шунингдек, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш объектларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ҳамиша шай ҳолатда ушлаб келаётган “Ўзбекнефтгаз”АЖ Очиқ нефть ва газ фаввораларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми ва унинг обектларидаги бўлимларида меҳнат қилаётган ҳимоячиларимизга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.
Халқимиз осойишталиги, юртимиз тинчлигини таъминлаш йўлидаги шарафли вазифаларни адо этиб келаётган соҳа вакилларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва ишларида улкан зафарлар тилайман!
Халқимизнинг юксак ишончи ва ҳурмат-эҳтироми сизларга ҳамиша ёр бўлсин!
Ҳурмат билан,
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев