cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Kun Yangiliklari

🇺🇿Узбекистон ва 🌍Жахоннинг енг сунги янгиликлари ! Аудио хабарлар:👉 @kun_yangiliklari_audio Instagram:👉 https://www.instagram.com Мурожат учун: @Manager_171

Mostrar más
Uzbekistán26 495El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
549
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

19 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 27 591 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Жами коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 430 727 нафарга етди. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
Кеча мамлакатимизнинг 11 ҳудудида 243 ҳолатда коронавирус қайд этилиб, бир нафар бемор вафот этди Янги касалланиш ҳолатларининг: 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Андижон вилоятида, 8 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Навоий вилоятида, 4 нафари Наманган вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 2 нафари Сурхондарё вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида, 34 нафари Тошкент вилоятида, 168 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
Ички ишлар ходимларини тайёрлаш сифати оширилади — Президент қарори 🔹 Ички ишлар вазирлиги Академияси ислоҳ қилинади. Сиртқи таълим шакли очилади. Кейинги йил академиянинг Нукус филиали ташкил этилади. 🔹Ички ишлар ходимларининг малакасини ошириш тизими ўзгаради. Тизимда раҳбарлик лавозимида ишлаш ва полковник унвонини олиш учун энди Академия магистратурасини тамомлаш шарт. 🔹Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Бу университетда ҳам сиртқи бўлим ва юриспруденция йўналиши очилди. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
⚡️ Яна бир университет карантинга ёпилди Бугун, 19 апрелдан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўқув жараёни масофавий шаклга ўтди. Қайд этилишича, университет профессор-ўқитувчилари, талабаларида COVID-19 аниқланган. «Эпидемиологик вазият барқарорлашгач, анъанавий ўқув жараёнига қайтиш борасида қўшимча хабар берилади», - дейилади университетнинг расмий канали хабарида. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
65 ёшдан катталар ва ёш болаларга таровеҳ намозларини уйда адо этиш сўралмоқда Аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида жума ва таровеҳ намозларини амалга оширишда 65 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, ёш болалар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахслар ибодатларни уй шароитида амалга оширишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб борилмоқда, дея хабар берди Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
Термиздаги оммавий жанжал юзасидан расмий маълумот берилди 16 апрел куни тахминан соат 19:10 ларда Н.Н. оила аъзолари билан Термиздаги «Хан Султан» ресторанига овқатланиш учун келади. Бироз вақт ўтиб улар ўтирган столга дўсти М.Б. ҳам келиб ўтиради. Н.Н. яна қўшимча буюртма беради. Аммо буюртма кечикаверганлиги сабабли официант билан ўртасида тортишув келиб чиқади. Ресторан иш бошқарувчиси З.Т. мижоз Н.Н.га жанжал қилмасликни, Рамазон ойида ўзаро ҳурматда бўлишни сўрайди. Бунга жавобан Н.Н. унга бақириб, ўзаро ҳурматда бўлмаслигини айтганидан сўнг Н. Назаров ва ресторан ишчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Н.Н. қўли билан З.Т.нинг юзига бир марта уради. Шундан сўнг Н.Н.нинг қайнукаси A.Т. ҳам жанжалга аралашиб, З.Т.нинг юзига қўли билан икки марта уриб тан жароҳати етказган. A.T.ни тинчлантирмоқчи бўлган ресторан ишчилари Ф.Ж. ва Н.A.лар ҳам тан жароҳати олган. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
73.mp416.26 MB
Самарқандда "Дамас" ҳамда "Тико" русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида уч инсон ҳаётдан кўз юмди Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
22.mp48.74 MB
2021 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86982 (+302) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг: 3 нафари Андижон вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Жиззах вилоятида, 1 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Сирдарё вилоятида, 59 нафари Тошкент вилоятида, 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
Япониялик болалар Ўзбекистон мадҳиясини куйлашмоқда 2021 йилда ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинлари муносабати билан Япония ҳар бир иштирокчи-давлат спортчилари учун маълум бир шаҳарларни қароргоҳ сифатида тақсимлаб чиққан. Масалан, пойтахт Токионинг Сугинами шаҳри ўзбекистонлик боксчилари учун мезбон-шаҳар этиб белгиланган. Шаҳар маъмурияти ўзбек спортчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажойиб видеоролик тайёрлашган. Миллий мадҳиямиз билан бошланувчи роликда ўзбекча либоис ва бош кийимлардаги япон болалари спортчиларимизни олқишлашган. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
150.mp410.75 MB
Shu kungacha IIB xodimlari karantin qoidabuzarlariga faqat ogohlantirish berayotgandi, endi ularga qonuniy va qat’iy choralar ko‘riladi — IIV ▪️IIV matbuot kotibi Shohrux Gʻiyosov ogohlantirdi. Eslatib o'tamiz, bugun, 18-apreldan karantin nazorati kuchaytirilmoqda. Бошка хабарлар👇 @Kun_Yangiliklari_N1
Mostrar todo...
IMG_5286.MP412.26 MB