cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

G'alaba24

"G'alaba" газетаси телеграмм канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 466
Suscriptores
Sin datos24 horas
-37 días
-3030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Балиқчи  тумани ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, тегишли идора ва ташкилот мутасаддилари иштирокида ўтган сайёр қабулда мурожаатчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари тингланди. Қабулда фуқаролардан уй-жой, даволаниш, таълим, кадастр ва шу каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилди. Ечими вақт талаб этадиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди. 👉
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мини футбол бўйича ДХХ кубоги вилоят босқичи ўйинларини Балиқчи тумани Кўл маҳалласи жамоаси ғалаба билан бошлади. А гуруҳида ўйнаётган Кўл маҳалласи Асака тумани вакилларини 6 : 1 ҳисобида мағлуб этишди. Балиқчи тумани Жасорат маҳалласи қизлар жамоаси Асакалик тенгдошлари билан ўйинда дуранг натижа қайд этишди. 2- тур ўйинларига Балиқчи тумани ўғил болалар ва қизлар жамоаси 12 июнь куни киришади. 13 июнь куни футбол бўйича 1 - тур ўйинлари ўтказилиб, унда Балиқчи ва Қўрғонтепа тумани маҳалла жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
#иқтибос Китоб ҳаётнинг энг олис ва қоронғу йўлларига нур бахш этган афсонавий чироқдир. ✍Андрей Упит
Mostrar todo...
👍 2
Мини футбол ва футбол бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги баҳсларида андижонлик ёшлар ҳам муносиб иштирок этиб келишмоқда. Мисол учун 2022-йил мавсумида Балиқчи туманининг Кўл маҳалласи йигитлари мини футбол бўйича Республика финал босқичи ғолиби бўлишган. Жорий мавсум Кўл маҳалласи ёшларидан иборат жамоа мини футбол ва футбол бўйича вилоят босқичи йўлланмасига эга бўлишди.Балиқчи тумани спорт мактабида туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов жамоа аъзолари билан учрашди. Кубок баҳсларида муносиб иштирок этишларига омад ёр бўлишини тилади.
Mostrar todo...
👍 1
Мини футбол ва футбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги вилоят босқичи ўйинларига қуръа ташланди.
Mostrar todo...
6.19 MB
👍 1👏 1
👍 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар куни фуқаролар қабули ўтказилади •••••••••••••••••••• Андижон вилояти ҳокими топшириқларига асосан хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Эндиликда Андижон вилояти оила ва хотин-қизлар бошқармаси тасарруфидаги меҳнат жамоалари ўзига хос ташаббусни илгари сурдилар. Унга кўра барча шаҳар ва туманларда бугун, 3 июнь санасидан бошлаб (дам олиш кунларидан ташқари) ҳар куни хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарларининг қабули ўтказилади. Қабул жараёнлари 17:00 да бошланади ва барча опа-сингиллар билан халқчил шаклда мулоқотда бўлишни мақсад қилади. Барча хотин-қизлар ўзлари истиқомат қилаётган шаҳар ва туманларда ушбу қабулларга ташриф буюришлари мумкин. Маълумот учун, ҳудудлардаги қабул манзиллари ҳар бир ҳокимликнинг матбуот хизмати саҳифаларида эълон қилинади. Вилоят ҳокими ўринбосарининг қабул жараёни Андижондаги ёшлар маркази биносида ўтказилади. Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Иқтибос Илм агар оз бўлса ҳам ҳеч этма хор, Оз илмнинг ҳам буюк қиммати бор. Фаридиддин Аттор. 👉
Mostrar todo...
👍 2
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Балиқчи туманида кенг нишонланмоқда. Бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам Балиқчи туманидаги марказий маданият ва истирохат боғида хам ўғил-қизларга завқу шавқ улашмоқда. 👉
Mostrar todo...
👍 2
#Болаларга беринг дунёни... Дунёда болажонлар кулгиси-ю шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўргатишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодати ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир. Бугун, эрта тонгдан Балиқчи туманида бир қатор байрам дастурлари ташкил этилди. Гап шундаки, 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан истироҳат боғига саёҳат ташкил этилди. 👉
Mostrar todo...
👍 1
Archivo de publicaciones