cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Kosonsoy tarix muzeyi

Bu kanaldan Kosonsoy Tarix Muzeyi haqida batafsil malumot olishingiz mumkin. 15-11-2018.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
209
Suscriptores
+124 horas
+87 días
+730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
"СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ"-ТАДБИРИ 6-МАКТАБДА КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТДИ Юртимиз битирувчи ўғил-қизларига ҳавасимиз келади. Чунки республика Президентининг мактаб битирувчиларига табриги ёшларимизга алоҳида берилаётган эътиборнинг яна бир амалий ва тарихий исботи бўлди. Демак ёшлар юртнинг нуфузи, ишонган кучи, тараққиёт мезони. Тумандаги 6-умумтаълим мактабини бу йил юзга яқин ўқувчи битирди. Ўндан ортиқ ўқувчилар мактаб партасидаёқ олий ўқув юртлари талабаларига айланишди. Мактабда" Сўнгги қўнғироқ"тадбири кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирда битирувчиларни мактаб директори А. Нишонов, Махдуми Аъзам МФЙ раиси М. Қосимов, ички ишлар фахрийси,маҳалла фаоли Ж. Муродов, Косонсой тарих музейи директори М. Акрамов самимий қутлашди.
Mostrar todo...
КОСОНСОЙЛИК АЛЛОМАЛАР Қорахонийлар ҳукмдорлари Хизрхон(1080-1089)ва унинг вориси Аҳмадхон (1089-1095) даврида Самарқанднинг қозилигидан вазирлик даражасиги тайинланган косонсойликлардан бири Абу Наср Аҳмад ибн Сулаймон ал КОСОНИЙ эди. Саъмонийнинг ёзишича, Сулаймон Косоний фитна қурбонига айланиб.вазирлик чоғида шаҳид бўлган.
Mostrar todo...
ҚАДИМИЙ КОСОН ОЛИМЛАР НИГОҲИДА 1948 йили Косонсойнинг Муғ қалъасига экспедиция уюштирган археолог олим А. Н. Бернштам ҳам археологик тадқиқотлар натижасига кўра, қадимий Косон Кушонийлар давлатининг маъмурий, ҳарбий-сиёсий марказларидан бири эканлигини эътироф этади.(А.Н.Бернштам, "Историко-археологические очерки центрального Тянь-Шана и Памиро-Алая, М:1952.233-244б.) Бряновнинг 1899, Бернштамнинг 1948 йилдаги тарихий археологик экспедицияларининг хулосаларига кўра, милодга қадар қадимий Косонсойга шундай таъриф берилади:"Бу шаҳар Сайхун дарёсининг ирмоғи бўлган дарё соҳилида жойлашган бўлиб, икки ҳисса-шоҳлар қасри(Муғ қалъаси) ва шаҳар қисмидан иборат бўлган.Шаҳар терапеция шаклида бўлиб, тўрт газли девор билан ўраб чиқилган.Унинг ҳар бурчагида миноралар жойлашган.Жанубий-ғарбий қисмида қаср бўлган.Шаҳарни душмандан мудофаа қилиш мақсадида қалъанинг асосий кириш қисми деворидан 15 метр узоқроқда қўшимча девор ўрнатилган . Шаҳарнинг шимолий қисмида шоҳларнинг қасри-Муғ қалъаси жойлашган.Қаср сербар(энли)девор билан ўраб чиқилган.Ғарб томонидаги жарлик пастида Сайхун дарёсининг ирмоғи оқади.Қаср майдонига ниҳоятда катта тошлар тартиб билан терилганки, тахминан 90 х70 метр квадратни ташкил этади. А.Брянов ҳисобида бу майдон 2, 5гектар бўлган.(В.В.Бартольд. Танланган асарлар, 1-том, М: 1963, 219б.).Қасрнинг девори олти жойида баланд ва кучли миноралар қад ростлаган бўлиб, улар кузатиш жойи вазифасини бажарган. @Kosonsoymuzeyi
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#ҚУТЛОВ Президент мактаб битирувчиларига табрик йўллади Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади. Унда шундай дейилади:
«Қадрли фарзандларим! Бугун ўз билим ва истеъдоди, куч-ғайратини Янги Ўзбекистон бунёдкори, жонажон юртимизга муносиб фарзанд бўлишдек эзгу мақсадга бахш этишга бел боғлаган сизлар каби навқирон ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатаётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман. Меҳрибон устозларингиз ва ота-оналарингиз сизларга оқ йўл тилаб турган мана шу қутлуғ кунда мамлакатимиздаги барча мактабларда «сўнгги қўнғироқ»лар жаранглаб, сиз каби минглаб ёшларимиз катта ҳаётга йўлланма олмоқдалар. Бу шарафли йўлда барчангизга бахт ва омад доимо ёр бўлишини тилайман!»
Батафсил: https://goo.su/jl1rAFy #Президент #Мактаббитирувчилари #Нутқ ➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy 🌐 www.namhaqiqat.uz
Mostrar todo...
бундай чуқур билимга ва омма ўртасида обрўга эга бўлган, аллома мақомига етган инсонни етарли асосга эга бўлмай вазифасидан озод қилиш нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтади ва олимни бошқа вазифага тайинлаш мақсадга мувофиқлигини таклиф қилади. Шунга биноан Қилич Арслонхон 1174 йили Мавлоно Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал- Косонийни Шом (Сурия) мамлакатининг Ҳалаб(ҳозирги Алеппо шаҳри) шаҳри ҳокими Нуриддин Маҳмуд ибн Зангий олдига элчи қилиб юборади. Нуриддин Маҳмуд ибн Зангий Имом ал-Косонийни хушнудлик билан кутиб олади. Тез орада Имом ал-Косоний Ҳалабда ўзининг шариат қонуншунослигининг билимдони экани билан шуҳрат қозонади. Нуриддин Маҳмуд ибн Зангий Имом ал- Косонийни ўзи қурдирган Ҳалабдаги “ Ал – Ҳаловийа” масжидининг бош мударрислиги вазифасига таклиф этади. Имом ал-Косоний узоқ йиллар ушбу мадрасада юзлаб толиби илмларга исломий фанлардан сабоқ бериб келади.Ҳалаб аҳли унинг кўплаб фиқҳий масалалардаги мулоҳазаларини тинглаб,чуқур билимига юқори баҳо беришгани ва олимга юксак эҳтиром кўрсатишгани манбаларда қайд этилган. Мавлоно Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний 1191 йили 81 ёшида Ҳалаб шаҳрида вафот этади ва шу ердаги “Мақоми Иброҳим Халил” қабристонига, завжаси Фотима бинти Муҳаммад ас-Самарқандий ёнига дафн этилади. Имом ал-Косонийнинг бизгача 7 жилддан иборат “Бадоеъ-ус –саноеъ фи тартиб –уш-шароеъ”( “Шариат тартибидаги ажойиб санъатлар”) номли асар етиб келган. Ушбу асар кўп асрлар давомида Ислом ўқув юртларида фиқҳ соҳасидаги муҳим ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинмоқда.Британиялик олим В.Маделунгнинг ёзишича “Ушбу асар ҳанафий мазҳаби фиқҳига оид китоблар орасида кейинчалик ҳам унинг даражасига ета олмайдиган маҳорат намунасидир”.( “Мовароуннаҳр ҳанафий мактаби” номли халқаро илмий анжумандаги маъруза.Маърузалар тўплами.Тошкент, 1998,8-б.) Имом ал- Косоний шунингдек, “Ал-Султон ал- мубин фи усул ад-дин” номли асар ёзган. Лекин мазкур асар бизгача етиб келганлиги ҳақида манбаларда маълумот мавжуд эмас. Аллома Мавлоно Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал- Косоний ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўрганиш, унинг илмий меросини чуқур тадқиқ этиш ва оммалаштириш бугунги кундаги ихтилофлар ва турли зарарли оқимларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Қуйидаги манбалардан Алоуддин Абу Бакр Косоний ҳақида янада чуқурроқ маълумот олиш мумкин: Ал-Лакнавий Муҳаммад ал-Ҳай ал-Ҳиндий. “Ал фавойид ал-баҳиййа фи тарожим ал-ҳанафиййа”:.-Қоҳира,ҳ.1324/м.1906.2 ж,53 б. Ал-Қураший Абу Муҳаммад.ал-Қодир ибн Абу-л-Вафо Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Мисрий.”Ал-жавоҳир ал-мудиъа фи табақот ал-ҳанафиййа”. Ҳайдаробод,ҳ. 1332/м.1913,2 ж.244 б. Абдулҳаким Шаръий Жузжоний.Ислом ҳуқуқшунослиги,ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. Тошкент Ислом университети нашриёти, Тошкент, 2010,253-255 б. Тошкўбризода Аҳмад ибн Мустафо.”Табақот-ул- фуқаҳо”.Миср, Қоҳира, 1961,102 б. . Brockelman C. Geschente der Arabischen literature.Bb.1- Weimar: Verlag non Emil Felber ,1898. 375 p.Supplement Bb 1.1937, 643 p. Ҳожи Халифа. “Кашф- уз- зуннун ан- асомиъил –кутуб вал- фуннун”.Истанбул,ҳ.1360-62 / м.1941-43.2ж.371 б. Маделунг В.”Мовроуннаҳр ҳанафий мактаби” мавзусидаги Халқаро илмий анжумандаги “Ҳанафия фиқҳ мактаби” номли маъруза. Маърузалар тўплами.Тошкент, 1998,8 б. Нуриддинов А. “Аллома ва буюк фақиҳ Имом ал-Косоний”, “Наманган ҳақиқати,” 2018. Таёрлади. М.Акрамов.
Mostrar todo...
Косонсойлик алломалар Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси,енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш,уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шавкат МИРЗИЁЕВ Шарқ миллий уйғониш даврининг дастлабки босқичларида (IX-XII асрлар) Мовароуннаҳр диёридан бир қатор етук мутафаккирлар етишиб чиққан.Улар илм- фаннинг турли соҳаларига оид ўзларининг жаҳоншумул, нодир асарлари билан дунёвий ва диний илмларнинг юксак ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Ана шундай етук алломалардир бири Мавлоно Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косоний Қорахонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида (999 – 1212 йиллар) яшаб, фиқҳ соҳасида буюк мутафаккир даражасига етган олим Мавлоно Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад ал-Косонийдир (1110- 1191.) Алоуддин Абу Бакр бошланғич таълимни она шаҳри Косон (Ҳозирги Косонсой)да олади. Кейинчалик билимларни мукаммал ўрганиш мақсадида Самарқанд шаҳрига йўл олади. У ерда бўлажак устози, замонасининг етук фиқҳ- шунос олими Муҳаммад ибн Алоуддин Абу Бакр ас-Самарқандий (1144 йилда вафот этган) билан танишади ва ул зотдан исломий илмларни ўрганишда давом этади. XII аср ўрталари ва XIII асрнинг бошларида Қорахонийлар ва Ғазнавийлар ўртасида тож-тахт ва минтақада ҳукмронликни қўлга киритиш учун кураш авжига чиққанди.Ана шундай шиддатли ва бўҳронли вазиятда мовароуннаҳрлик кўплаб олиму уламолар ва шоирлар илм ўрганиш ва ижодий фаолият билан шуғулланиш мақсадида ватанни тарк этиб Яқин Шарқ мамлакатларига ҳижрат қилишга мажбур бўлишганди. Алоуддин Абу Бакр Косоний ҳам устози билан Рум ва Шом(Сурия) мамлакатларига йўл олади. Мавлоно Муҳаммад ибн Алоуддин Абу Бакр ас- Самарқандий нафақат ўз замонасининг етук фақиҳ олими балки, ислом таълимотини мукаммал эгаллаган дин пешволаридан бири бўлган. Мадрасаларда ислом қонуншунослигидан толиби илмларга сабоқ берган. Алоуддин Абу Бакр Косоний унинг истеъдодли шогирдларидан бири эди. У илм ўрганиш билан бирга устози ас-Самарқандий қаламига мансуб “Туҳфат-ул – фуқаҳо” (“Фақиҳларга туҳфалар”) асарини диққат билан ўқиб-ўрганади ва кейинчалик мазкур асардан илҳомланиб “Бадоеъ- ус-саноеъ фи тартиб-уш-шароеъ” (“Шариат тартибидаги ажойиб санъатлар”) номли асарини ёзади. Ас-Самарқандий шогирдининг асари билан танишиб чиқиб, унинг фикрларини баён этишдаги ўзига хос услуби, чуқур билим ва юксак маҳоратига юқори баҳо беради.Кейинчалик ас-Самарқандий қизи Фотима ва Абу Бакр Косоний ўртасидаги илиқ муносабатлардан огоҳ бўлиб, қизини унга турмушга чиқишига розилик беради. Фотима олим оиласида тарбия топганлиги боис араб тилини мукаммал эгаллаган. Қуръонни ёд олиб ислом қонуншунослигидан чуқур билимга эга оқила аёл эди. Эътиборли манбаларда ёзилишича, отаси чиқарган айрим фатволар остида унинг ҳам имзоси бўлган. Фотима бинти Муҳаммад ас-Самарқандийнинг чуқур билими ва ўткир зеҳни хусусида араб тарихшуноси Ал-Қураший Абу Муҳаммад Абдулқодир ибн Абул Вафо ибн Муҳаммад ал-Мисрий ўзининг “Ал-Жавоҳир ал-мудиъа фи табақот-ул –ҳанафия”(Ҳайдаробод, 1913 йил,II-жилд,244-бет.)китобида шундай ёзади: “ Отам у аёлнинг Абу Ҳанифа мазҳабининг ниҳоятда яхши ўзлаштирганини, кўп маротаба умр йўлдоши ал- Косонийнинг фатволаридаги баъзи жузъий камчиликларни кўрсатиб берганлигини, ал-Косоний ҳам унинг раъйини қабул қилганлигини ҳикоя қилиб берарди”. Рум мамлакатида яшаган даврида Абу Бакр Косоний Анатолия шаҳридаги мадрасада толиби илмларга фиқҳ илмидан сабоқ беради. Ушбу шаҳардаги олимлар билан баҳс-мунозараларда ал-Косоний мажлис иштирокчиларининг ким бўлишидан қатъий назар ўз фикр- мулоҳазаларини қўрқмасдан баён этар, уларни асослаб ҳимоя қиларди.Шу боис кўплаб фиқҳий масалалардаги унинг ислом шариати нуқтаи назаридан адолатли қарорлари айрим юқори табақа вакилларига ёқмас эди. Бинобарин, XII асрнинг 80- йилларида Анатолияда ҳукмронлик қилган Салжуқий ҳукмдорлардан Қилич Арслонхон (1155- 1192) Имом ал- Косонийни мадраса мударрислиги вазифасидан озод этмоқчи бўлади. Унинг вазири эса ушбу масалага эҳтиёткорлик билан ёндошиш,
Mostrar todo...
02:58
Video unavailableShow in Telegram
#FlowerFestNamangan Бетакрор гул композициялари: унда Наманганнинг ҳар бир тумани тарихи, ўзига хос жиҳатлари акс этган. Қирғиз, қозоқ, тожик қардошларимиз қадриятлари, Тож Маҳалдан Хитой деворигача дунёнинг етти мўъжизасини кўришингиз мумкин. Ушбу лавҳа айнан шу жиҳатга бағишланган. Ахborot 24 | 63-xalqaro gullar festivali #22may #uzbekiston24
Mostrar todo...
02:58
Video unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram