cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
717
Suscriptores
Sin datos24 horas
-87 días
-6230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ДОНИШМАНД  БИЛАН  СУҲБАТ... Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди: – 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар. – Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан. – Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у. – Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай. У эса кулиб: – Ҳа, шундай, – деди. – Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим. – Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди: – Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан.     Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим. Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади: – Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса. Қайтадан жойимга ўтирдим. – Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди: – Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?! У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз. Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин! Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан. http://t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 4
Repost from Ma'rifat manzili
ДОНИШМАНД БИЛАН СУҲБАТ... Мен ундан ёшини сўраган эдим, у айтди: – 95-да, онам эса 105-ёшда вафот этганлар. – Соғлиғингизни бу қадар яхшилигининг сири нимада? – сўрадим ундан. – Касал бўлмасликда, – жавоб қайтарди у. – Лекин бу бизнинг ихтиёримизда эмас-ку?! – дедим ҳайратимни яшира олмай. У эса кулиб: – Ҳа, шундай, – деди. – Унда менга бунинг сирини айтинг, мен ҳам амал қилай, – дедим. – Бирор нарсани «Бисмиллаҳ»сиз оғзингга ола кўрма, ҳатто у бир томчи сув ёки таомнинг жуда кичик бўлагини ҳам, – деди у. Жим бўлиб қолдим. У эса сўзида давом этди: – Аллоҳ таоло ҳеч нарсани сабабсиз яратмади. Ҳар нарсанинг ҳикмати борки, унда фойда ва зарарлари яширинган. Биз «Бисмиллаҳ» деганимизда Аллоҳ таоло таомдан барча зарарни олиб ташлайди. Овқатланишдан аввал доим «Бисмиллаҳ»ни айт ва Яратувчингга шукрда бўл. Таомланиб бўлганингдан кейин «Алҳамдулиллаҳ» деб шукрона келтир. Шунда ҳеч қачон дард чекмайсан. Унинг бу гапларидан кўзларим ёшга тўлди. Уни улуғ олим деб ўйладим. Эндигина кетмоқчи бўлиб турган эдим, қўлларимдан тутиб гап бошлади: – Эшит, таом ҳақидаги охирги нарса. Қайтадан жойимга ўтирдим. – Бирон киши билан таомланаётганингда, гарчи қанчалар очиққан бўлсанг, ҳам асло биринчи бошлама. Таомга аввал у қўл узатсин ёки унга "олинг" дея манзират қил. Кейин эса ўзинг ҳам еявер. Ундан бунинг сабабини сўрашга хижолат бўлиб турган эдим, ўзи айтиб қолди: – Бу таомингнинг садақасидир. Қолаверса, бандаларига қайғурганинг учун Аллоҳ сендан хурсанд бўлади. Доим ёдингда тут! Таом сенинг тананг, жисминг учун, «Бисмиллаҳ» эса қалбинг учун. Энди менга айт-чи, қандай қилиб сен касал бўлишинг мумкин?! У ердан ўйга толганча кетдим. Биз динимиз буюрган бу каби арзимас нарсаларга на эътибор қиламиз ва на фарзандларимизга ўргатамиз. Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим товоқда изғиётган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй бола! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин ва олдингдан егин!» дедилар. Шундан буён ана шундай таомланаман» (Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти). Аллоҳ таоло барчамизни ҳар қандай касалликлардан ҳифзу ҳимоясида асрасин ва Ўзига итоаткор бандаларидан қилсин! Инглиз тилидан Малика Назарова таржимаси. «Ҳилол» журналининг 4(41) сонидан. http://t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

“Омин”ни махфий айтишнинг фиқҳий асослари (Раддия макола) Ҳанафий мазҳабида намозда фотиҳа сурасидан сўнг “Омин”ни махфий айтмоқ намознинг суннатларидан биридир. “Омин”ни махфий айтмоқ суннат эканлиги ҳанафий мазҳабининг барча китобларида қайд қилинган. Жумладан Бурҳониддин Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр Марғилоний раҳматуллоҳ алайҳ “Ҳидоя” китобининг “Намознинг сифати” бобида қуйдаги матнни келтирадилар: وَ اذا قَالَ الامامُ: ولا َالضالِّين: قال: آمين، ويقولُها المؤتمُّ ويُخْفونَها Яъни: “Ва агар имом “ولا َالضالِّين” деса, “Омин” дейди. “Омин”ни муқтадий ҳам айтади. Ва Улар (имом ва муқтадий) “Омин”ни махфий қилади”. Шунингдек, Муҳаммад Алоуддин ал-Ҳаскафий раҳматуллоҳ алайҳ “Дуррул мухтор” китобида намознинг суннатларини баён қилиб, қуйдаги матнни келтиради: وَالثَناءُ والتَعَوَّذُ وَ التَسْمِيَةُ وَ التَأمينُ وَ كَوْنهُنَّ سِرّاً Яъни: “(Намозда) сано ўқиш, сўнг таъаввуз ва тасмия айтиш ва (“Фотиҳа” сурасидан кейин) “Омин” демоқ суннатдир. Мазкур суннатларнинг ҳаммаси махфий ҳолда бўлмоқлиги ҳам суннатдир”. Мазкур икки матндан “Омин”ни имом ва муқтадий ҳар иккиси айтмоқлиги суннат эканлигини зикр қилгандан кейин, “Омин”ни махфий қилиш алоҳида суннат эканлиги қайд қилинаяпти. Шунингдек, ёлғиз намоз ўқувчи ҳам “Фотиҳа” сурасидан кейин “Омин” дейди ва уни махфий қилади. “Омин”ни махфий айтишнинг далиллари: 1-далил: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِذَا قَالَ الإِمَامُ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) فَقُولُوا « آمِينَ » فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ قَوْلُهُ قَوْلَ الْمَلَائِكَةِ غَفَرَ اللَّهُ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رواه البخارى و مسلم. “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” деганда “Омин” денглар, чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига тўғри келса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Ушбу ҳадиси шариф “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Омин” айтиш суннат эканлигига далил бўлиш билан бир вақтда, уни махфий айтиш суннат эканлигига далолат қилади. Чунки, ҳадиси шарифда “Имом “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” деганда “Омин” денглар” дейилди. Агар “Омин” жаҳрий айтилган бўлганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни аввало, имомнинг зиммасига юклаб, сўнгра “Имом “Омин” деганда “Омин” денглар” – деб айтган бўлар эдилар. Демак, “Омин” жаҳрий айтилмагани учун ҳадиси шарифда “Имом “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” деганда”, деб қайд қилинаяпти ва “Омин”ни махфий айтилишига далолат қилади. Бу ривоятни ҳеч бир бошқача таъвил қилиб бўлмайди. Шу ўринда бизнинг зикр қилинган бу далилимизга “Омин”ни жаҳрий айтиш афзал дегувчилар томонидан имом Термизий ривоят қилган қуйдаги ҳадиси шарифни эътироз қилиб келтириши мумкин.  عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال :إذا أمن الإمام فأمنوا… (سنن الترمذي) “Абу Ҳурайра розиияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом “Омин” деганда “Омин” денглар…” Биз айтамизки, бу ривоятда “Омин”ни жаҳрий айтилишини қувватлайдиган очиқ-ойдин, сахиҳ гап йўқ. Бунинг маъноси шуки, “Имом “Омин” дейдиган вақтда сизлар ҳам “Омин” денглар”, деганидир. У вақт ўша “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” дегандан кейинги вақтдир. Ҳулоса шуки, биз бу ҳадиси шарифни аввалги ҳадиси шарифга мувофиқлаштирган ҳолда икки ривоятга амал қиламиз. 2-далил: عَنْ شُعْبَةُ عَنْ سَلَمَةَ بْنِ كُهَيْلٍ عَنْ حُجْرٍ أَبِى الْعَنْبَسِ عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلٍ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَرَأَ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) فَقَالَ « آمِينَ ». وَخَفَضَ بِهَا صَوْتَهُ. رواه الترمذى “Шуъбанинг Воилдан – у эса отасидан – қилган ривоятида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” ни ўқидилар, сўнгра “Омин”, дедилар. Ва “Омин” айтишда овозларини паст қилдилар”. Имом Термизий ривоят қилади. Шўбаъ раҳматуллоҳ алайҳ тариқи ила нақл қилинган ушбу ҳадиси шариф “Омин”ни махфий айтишда асл деб ҳукм (қарор) қилинади. Ангор туман Абу Исо Ат Термизий масжиди имом ноиби Узбеков. Х
Mostrar todo...
👍 3
“Омин”ни махфий айтишнинг фиқҳий асослари (Раддия макола) Ҳанафий мазҳабида намозда фотиҳа сурасидан сўнг “Омин”ни махфий айтмоқ намознинг суннатларидан биридир. “Омин”ни махфий айтмоқ суннат эканлиги ҳанафий мазҳабининг барча китобларида қайд қилинган. Жумладан Бурҳониддин Абул Ҳасан Али ибн Абу Бакр Марғилоний раҳматуллоҳ алайҳ “Ҳидоя” китобининг “Намознинг сифати” бобида қуйдаги матнни келтирадилар: وَ اذا قَالَ الامامُ: ولا َالضالِّين: قال: آمين، ويقولُها المؤتمُّ ويُخْفونَها Яъни: “Ва агар имом “ولا َالضالِّين” деса, “Омин” дейди. “Омин”ни муқтадий ҳам айтади. Ва Улар (имом ва муқтадий) “Омин”ни махфий қилади”. Шунингдек, Муҳаммад Алоуддин ал-Ҳаскафий раҳматуллоҳ алайҳ “Дуррул мухтор” китобида намознинг суннатларини баён қилиб, қуйдаги матнни келтиради: وَالثَناءُ والتَعَوَّذُ وَ التَسْمِيَةُ وَ التَأمينُ وَ كَوْنهُنَّ سِرّاً Яъни: “(Намозда) сано ўқиш, сўнг таъаввуз ва тасмия айтиш ва (“Фотиҳа” сурасидан кейин) “Омин” демоқ суннатдир. Мазкур суннатларнинг ҳаммаси махфий ҳолда бўлмоқлиги ҳам суннатдир”. Мазкур икки матндан “Омин”ни имом ва муқтадий ҳар иккиси айтмоқлиги суннат эканлигини зикр қилгандан кейин, “Омин”ни махфий қилиш алоҳида суннат эканлиги қайд қилинаяпти. Шунингдек, ёлғиз намоз ўқувчи ҳам “Фотиҳа” сурасидан кейин “Омин” дейди ва уни махфий қилади. “Омин”ни махфий айтишнинг далиллари: 1-далил: عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ « إِذَا قَالَ الإِمَامُ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) فَقُولُوا « آمِينَ » فَإِنَّهُ مَنْ وَافَقَ قَوْلُهُ قَوْلَ الْمَلَائِكَةِ غَفَرَ اللَّهُ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ. رواه البخارى و مسلم. “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” деганда “Омин” денглар, чунки кимнинг сўзи фаришталарнинг сўзига тўғри келса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Ушбу ҳадиси шариф “Фотиҳа” сурасидан сўнг “Омин” айтиш суннат эканлигига далил бўлиш билан бир вақтда, уни махфий айтиш суннат эканлигига далолат қилади. Чунки, ҳадиси шарифда “Имом “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” деганда “Омин” денглар” дейилди. Агар “Омин” жаҳрий айтилган бўлганда, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни аввало, имомнинг зиммасига юклаб, сўнгра “Имом “Омин” деганда “Омин” денглар” – деб айтган бўлар эдилар. Демак, “Омин” жаҳрий айтилмагани учун ҳадиси шарифда “Имом “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” деганда”, деб қайд қилинаяпти ва “Омин”ни махфий айтилишига далолат қилади. Бу ривоятни ҳеч бир бошқача таъвил қилиб бўлмайди. Шу ўринда бизнинг зикр қилинган бу далилимизга “Омин”ни жаҳрий айтиш афзал дегувчилар томонидан имом Термизий ривоят қилган қуйдаги ҳадиси шарифни эътироз қилиб келтириши мумкин.  عن أبي هريرة أن رسول الله صلى الله عليه و سلم قال :إذا أمن الإمام فأمنوا… (سنن الترمذي) “Абу Ҳурайра розиияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имом “Омин” деганда “Омин” денглар…” Биз айтамизки, бу ривоятда “Омин”ни жаҳрий айтилишини қувватлайдиган очиқ-ойдин, сахиҳ гап йўқ. Бунинг маъноси шуки, “Имом “Омин” дейдиган вақтда сизлар ҳам “Омин” денглар”, деганидир. У вақт ўша “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” дегандан кейинги вақтдир. Ҳулоса шуки, биз бу ҳадиси шарифни аввалги ҳадиси шарифга мувофиқлаштирган ҳолда икки ривоятга амал қиламиз. 2-далил: عَنْ شُعْبَةُ عَنْ سَلَمَةَ بْنِ كُهَيْلٍ عَنْ حُجْرٍ أَبِى الْعَنْبَسِ عَنْ عَلْقَمَةَ بْنِ وَائِلٍ عَنْ أَبِيهِ أَنَّ النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- قَرَأَ (غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ) فَقَالَ « آمِينَ ». وَخَفَضَ بِهَا صَوْتَهُ. رواه الترمذى “Шуъбанинг Воилдан – у эса отасидан – қилган ривоятида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғойрил мағдуби ъалайҳим валаддоллийин” ни ўқидилар, сўнгра “Омин”, дедилар. Ва “Омин” айтишда овозларини паст қилдилар”. Имом Термизий ривоят қилади. Шўбаъ раҳматуллоҳ алайҳ тариқи ила нақл қилинган ушбу ҳадиси шариф “Омин”ни махфий айтишда асл деб ҳукм
Mostrar todo...
Repost from Ma'rifat manzili
Гўзал дуо.. 🤲🏻 Аллоҳим, Сендан - энг яхши масала, - энг яхши дуо, - энг яхши нажот, - энг яхши амал, - энг яхши савоб, - энг яхши ҳаёт, - энг яхши ўлим сўрайман.. • Мени мана шуларда собит қилгин..! - Қиёматда амал тарозимни оғир, - иймонимни мустаҳкам, - даражамни олий, - намозимни қабул қилгин..! • Хатоларимни кечиргин..! *Сендан Жаннатдаги олий даражотларни сўрайман..! - Амийн.. http://t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
👍 10🔥 1
Бир хафталик намоз вақтлари. Ангор туман "Маърифат" жоме масжиди. 🕕 Бомдод          04:35 🕐 Пешин            13:00        🕒 Аср                  17:45 🕕 Шом                19:45 🕖 Хуфтон           21:15 t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 4
#Жума_фазилати ЖУМА ОДОБЛАРИ — Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади. — Жума куни ният билан ғусл қилинади. — Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим. — Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади. — Жумага эртароқ , сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушу билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида боради. — Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади. — Жим ўтириб марузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди. — Маъруза бўлаётганда қўлларини қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас. http://t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 9
Бир хафталик намоз вақтлари. Ангор туман "Маърифат" жоме масжиди. 🕕 Бомдод          04:45 🕐 Пешин            13:00        🕒 Аср                  17:40 🕕 Шом                19:35 🕖 Хуфтон           21:05 t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 5
#Раддия Исломда " васила ". Хаворижлар, муътазила, сохта салафийлар оқимлари бир неча масалаларда мусулмонларни адашган, фосиқ ва ҳатто кофирга чиқаришга уринадилар. Улар жумласига васила масаласи киради. Васила луғатда " яқинлашиш " , даража, восита, деган маъноларни англатади. Истилоҳда мақсадга элтувчи ҳар қандай воситага " васила " дейилади. " Тавассул " сўзи солиҳ амаллар билан Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш ва Аллоҳ таъолога яқинлашиш деган маъноларида ишлатилади. Васила қилиш Қуръон, ҳадис ва саҳобаларнинг амаллари билан ўз исботини топган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилган: " Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва унга васила ахтарингиз " ( Моида сураси 35-оят ). Бу ояти каримадаги тирик ёки вафот этган шахсларни ва солиҳ амалларни васила қилишни ўз ичига олади. Манбаларда василанинг бир неча кўринишлари келган. 1. Аввало Аллоҳ билан пайғамбарлар ўртасида воситачилик қилган Жаброил фариштани айтишимиз мумкин. Чунки Аллоҳ таъоло пайғамбарларга тўғридан-тўғри ваҳий амрларини юбормасдан фаришта орқали юборди. 2. Аллоҳ таъолони исми ва сифатлари билан васила қилиш. 3. Замон билан ( жума, арафа куни, рамазон ойи ва ҳоказо ) 4. Макон билан ( каъба, равза, масжидул-ақсо ва ҳоказо) 5. Солиҳ амаллар билан ( намоз, рўза, садақа, ҳаж, қуръон тиловати, зикр тасбеҳ айтиб, саловат айтиб, истиғфор айтиб, василани бу кўриниши жоизлигига барча уммат иттифоқ қилган). Бу турдаги василани ширк дейдиган сохта салафийлар ҳам қабул қиладилар. Ибн Умар розияллоху анҳунинг Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилган машҳур ҳадис кучли далил бўла олади. Уч нафар киши ёмғирдан сақланиш учун тоғдаги ғорга кириб оладилар ва тоғдан бир ҳарсанг тош тушиб чиқиш йўлини тўсиб қўяди. Шунда улар ғордан чиқиш учун холис солиҳ амалларини васила қилиб яратганга дуо қиладилар. Натижада ғор оғзи очилиб, улар эркинликка чиқадилар. 6. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи васаллам туғилмасдан олдин ҳам васила қилинишлари тарихдан маълум. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот " Эй роббим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб мени мағфират қилишингни сўрайман " деди. Шунда Аллоҳ таъоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай танидинг? ҳали уни яратмаган бўлсам деди. У зот " Эй роббим қудратинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда бошимни кўтардим ва Арш устунида " Ла илаҳа иллаллоҳу муҳаммадур расулуллоҳ " деган ёзувни кўрдим, бас билдимки сен ўзингни исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан, шунда Аллоҳ таъоло тўғри сўзладинг Эй одам албатта у махлуқотларимнинг энг маҳбуби ва аълосидир уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим " деди Аллоҳ. Васила ҳақида сўз кетганда қайд этиш лозимки, василасиз Аллоҳ таъоло дуоларни ижобат қилмайди деб эътиқод қилмаслик даркор. Шунингдек пайғамбар алайҳиссаломлар ҳамда авлиёларни васила қилиб қилинган дуони қабул қилиш Аллоҳга лозим бўлиб қолади, деган эътиқодда хам бўлмаслик керак. Балки муқарраб бандаларни васила қилиб дуо қилинса, ижобатига умид зиёдароқ бўлади деб эътиқод қилиш лозимдир. Шундай экан тавассул қилувчиларни ўйламай нетмай мушрикка чиқариш оқил инсонни иши эмас, ҳам яна айбловчининг иймонигаҳам путир етишига олиб келиши мумкин. ✍ Ангор тумани Маърифат жоме масжиди имом хатиби М.Раҳимқулов. t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...

👍 3
БОШИДАН ЎТГАН ТАБИБ Бундан бир ойча аввал танишларимиздан бири бошига мушкуллик тушганини, қийин, хавотирли ҳолда қолганини, қаттиқ сиқилганини, нима қилишни билмаяпганини айтиб қолди. Унга “бирор нарсани назр қилинг, иншаАллоҳ Аллоҳ Ўзи тангликдан чиқаради” дедим, “нимани назр қилай?” деди, “масалан, битта қўй сўйиб, муҳтожларга тарқатаман денг, ундан ўзингизга олиб қололмайсиз” дедим. Орадан уч кун ўтди, кўнглидан назр ўтиши биланоқ қўнғироқ бўлиб, иши битгани тўғрисида хабар келибди… Яқинда бир қори бола йўқолгани тўғрисида ҳаммамиз эшитдик, дадаси билан телефон орқали гаплашдим, ота экан, жуда қаттиқ сиқилгани билиниб турибди, тинмай йиғлайди, “сиқилманг, назр қилинг” дедим, эртасига қўнғироқ қилди, “назрга ният қилишим билан ўғлим топилди” дейди, иккита катта-катта қўчқор сўйиб, фақирларга тарқатибди… Ўзим ҳам кўп ишларимда назр орқали чиқиб кетаман, Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳнинг ишида иш кўп. Фақирларни кўнглини кўпроқ олинг, садақалар балоларни қайтаради... http://t.me/marifat_manzili
Mostrar todo...
Ma'rifat manzili

Ангор туман "Маърифат" жомеъ масжидининг расмий канали Савол ва таклифлар учун: @marifat_admin

👍 5