#mulohaza
Кўпинча катталар ёшларга, айниқса, қайноналар келинларга "бизни вақтимизда бола катта қилиш қийин бўлган, ҳозиргидақа қулайликлар бўлмаган" деб кўп ва хўп такрорлашни яхши кўришади. Ҳозирги ота-оналарга осон тутишади.
Уларга ёқмаса ҳам бир гапни айтмоқчиман.
Аслида ҳозирги замон ота-оналарига олдингиларга қараганда бир неча баравар қийин.
Шунчаки мен улардан фарқли равишда қийинчилик деганда жисмоний машаққатни назарда тутмаяпман. Аксинча, руҳий босимни назарда тутаяпман.
Айнан шу тарафдан олганда, ҳозирги замон ота-оналарига кўпроқ қийин ва оғир.
Чунки бугунги болалар бошқача, улар билан тил топишиш, уларни машғул қилиш, умуман, уларни ҳозирги имтиҳонли,тузоқли,таҳликали замонда тўғри тарбиялаш осон иш эмас!
Чунки улар туғилган, улғаяётган замон буткул бошқа.
Шунчаки чиройли тарбия беришнинг ўзи етарли эмас! Бироз муболаға бўлса ҳам, 24 соат назорат қилиб, 12 саот улар билан машғул бўлишимиз керак.
Акс ҳолда уларни йўқотамиз.
Ҳа, кўз ўнгимизда бой берамиз!
Ҳозирги замон болаларига эгалик қилиш осонмас!
Чунки кўринмас, уларга эгалик қилишга даъвогар кучлар кўп.
Ана шу кўринмас кучлар билан доимий курашда ҳушёр ва уйғоқ бўлишимиз керак.
"Йўғее" дейсизми?
Унда болангиз,набирангиз қўлига битта телефон бериб, интернетини очиб қўйиб, уни назоратсиз қолдирсангиз, кўрасиз - қисқа вақт ичида ўз фарзандингизни танимай қолишингиз аниқ.
Шундай таҳликали даврдамизки, фарзандимиз ташқарига чиқишига, ёмонларга қўшилишига ҳожат йўқ.
Шундоқ олдингизда, бағрингизда туриб кимларга, нималарга қўшилиб кетганини билмай қоласиз.
Яқинда инстаграмда бир пост остида аёл киши ёзаяпти: "15 ёшли ўғлимга компьютер ўйинини тақиқлаган эдим, менга қўл кўтаришгача борди..."
Постга қўйилган видеода эск айнан шундай ҳолат акс этган эди:
17 ёшли ўғлининг компьютерини олиб қўйишган экан, бола ўша матоҳни қидириб уйнинг ҳамма тарафини бузиб, синдирибди.
Гаджетларга қарамлик, экран,интернетга боғланиб қолиш оқибати бу!
Ҳатто икки-уч ёшли болани қўлидан телефонни олиб қўйинг кўрасиз: дунёни бошига кўтаради.
Ҳозирги болалар олдингилардек битта ўйинчоқ билан соатларча (ўйинчоқ ҳам бўлмаган ҳаттоки) ўзини ўзи ўйнатиб ўтирадиган болалар эмас.
Улар ҳамма нарсадан жуда тез зерикишади.
Чунки туғилар-туғилмас теле ва мобил экранларга "ошно" бўлишгани сабаб уларнинг онги бизникидан бутунлай бошқача шаклланиб ишлайдиган бўлади.
Дейлик, бугунги болаларни оддий нарсалар қизиқтирмайди.
Чунки улар кўриб ўрганаётган, кашф этаётган экрандаги ҳаёт ўта ёрқин ва ранг-баранг, қизиқарли.
Масалан, тўрт ёшдаги қизим ҳаётини мультфильмларсиз тасавур қилолмайди.(Телефонни тақиқлаганмиз. Охирги олти ойдан бери қўлига умуман бермаймиз.)
Лекин телевизорда, ютубда мультфильм кўрмаса, қиёмат кўтаради.
Уйда ўйинчоқлари кўплигидан хонасида бўй жой йўқ. Ўйнашга ўйнайди, лекин тезда зерикади.
Телевизорни ўчириб қўйиб, бирга ўйнаб ўтирсак, ярим соат ўтар ўтмас, "зих бўляпман" дейди.
Улар зерикмаслиги учун эса мунтазам уларга эътибор қилиб, бирга вақт ўтказишга тўғри келади: уйда,ташқарида.
Боғчага борса,
Акс ҳолда... Ўша оқибат!
Бугун яхши фарзанд тарбиялаш учун яхши тарбиянинг ўзи камлик қилади.
Уларга етарлича вақт, эътибор ва назорат керак!!
Буларни ҳаммаси ҳар бир фарзандга бериш, кўрсатиш эса осон эмас!
✍Ситора Алихонзода, Туркия