Хидоят
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин! Розина Биллаҳи Роббан ва Бил Ислами Дийнан ва Би Муҳаммадин Росулан
Mostrar más166
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
#Латоиф
• Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўрабди.
- Чунки сиз эркаклар бизни севишинглар учун!- жавоб берибди аёли.
• Эр яна қитмирлик қилиб:
- Нима учун Аллоҳ таоло ақлингларни ноқис қилиб яратган?!- дебди.
• Аёл эса пинагини бузмай:
- Чунки сиз эркакларни севишимиз учун!- дея жавоб қайтарибди. 😂😂😂
©️ Маҳбубий
👉 @Xidoyat
#ЛАТОИФ
Бир куни ўғри Хўжа Насриддин Афандининг салласини ўғирлаб қочди. Насриддин Афанди ўғрининг ортидан югурмай, тескари тарафга қараб тез юриб кетди.
Буни кўрган кишилар:
- Нима қиляпсан, ахир ўғри бошқа ёққа қочдику! – дейишибди.
Хўжа Насриддин эса:
- Ўғри қаёққа қараб қочмасин, борар манзили аниқ. Куни келиб у барибир қабристонга келади. Яхшиси, уни ўша ерда пойлайман, - дебди.
Фоний дунё биздан нималарни ўғирлаяпти?.. Хулоса ўзингиздан...
👉 @Xidoyat
#Поклик
Франциялик тарихчи Драпер шундай деган экан: «Биз европаликлар фаровон ҳаётни ўргатишгани учун араблар олдида қарздормиз. Мусулмонлар бизга танани қандай покиза тутишни ўргатишди. Улар кийим кийишда европаликларнинг тамоман акси эдилар. Европаликлар кийимлари ниҳоятда кир бўлиб, сасиб кетгандан кейингина бошқасини кийишарди. Кейин эса арабларга эргашиб, кийимни ечиб, ювишни ўргандик. Мусулмонлар кўзни қувонтирадиган тоза ва гўзал кийимлар кийишар эди. Баъзи мусулмонлар ҳатто кийимларини зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безашар эди. Андалусиянинг биргина Қуртуба шаҳрида уч юзга яқин ҳаммом бўлган. Ўша пайтда Европа черковлари ҳаммомни диндан чекиниш, залолат деб ҳисоблар эди».
Доктор Ризо Атторнинг «Ислом цивилизациясининг Оврупанинг ренессансига қўшган ҳиссаси» номли китобидан
Манба 👉 @Xidoyat