cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Uztrend uz

Trend video rasmlar islomiy mavzular qiziqarli savollar berib boriladi..

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
353
Suscriptores
Sin datos24 horas
-37 días
-1530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from Manoli islomi
00:51
Video unavailableShow in Telegram
Дуода ҳаддан ошиш ➖✨➖✨➖✨➖✨➖ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...
2. ДУОДА ҲАДДАН ОШИШ.mp45.59 MB
Repost from Manoli islomi
​​Ота-онанинг фарзандида ўн ҳаққи бор: 1. Ота-она оч қолса, тўйдиради. 2. Либосга муҳтож бўлса, кийинтиради. 3. Иш буюрса, бажаради. 4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради. 5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади. Кўнглини олади. 6. Ота-онага юмшоқ гапиради. 7. Исмларини айтиб чақирмайди. 8. Уларнинг ортида юради. 9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсасини ота она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди. 10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди – мағфират тилайди. Вафотларидан сўнг ота онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур: 1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб, қайтарганларидан қайтса – таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса... (марҳум ота она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди. 2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан... 3. Ота она учун Яратгандан кечирим – мағфират, авф тилаш билан улар учун (уларнинг номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон) қилмоқ билан... “Ҳикматлар хазинаси” китобидан. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...

Repost from Manoli islomi
​​ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ! ЖАННАТ. Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради. Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади. Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир. Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади. “Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир. Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган: 1. Дарус салом; 2. Жаннат ул-маъво; 3. Жаннатун наъийм; 4. Жаннатул хулд; 5. Жаннатул фирдавс; 6. Жаннатул қарор; 7. Жаннату адн; 8. Васила. Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир. ЖАҲАННАМ Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради. Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”, деб аталади. Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган: لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤) “Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”. Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади: 1. Ҳовия. 2. Жаҳим. 3. Сақар. 4. Лазо. 5. Ҳутома. 6. Саъир. 7. Жаҳаннам. Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония” деб аталади. ☝️Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.☝️ 📚"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китобидан. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...

Repost from Manoli islomi
00:44
Video unavailableShow in Telegram
ФАРЗАНДГА БЕРИЛАДИГАН ЭНГ ОЛИЙ ТУҲФА Шайх Нуриддин домла Холиқназаров ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...
01 ODOB HAQIDA tg.mp43.68 MB
Repost from Manoli islomi
​​ГУЛДЕК ОНАМ ҚАРИБ ҚОЛИБДИ... Юрдим ўзим тенгсиз, зўр билиб, Кирсам давра ўрним тўр билиб. Ёлгиз, пойда дуойим қилиб, Шўрлик Онам қариб қолибди. Нафсим орти кетибман йироқ, Унутибман согинч, не фироқ. Хонасидан ўчирмай чироқ, Шўрлик Онам қариб қолибди. Бажармайин фарзандлик фарзин, Тингламабман чин, ҳақли арзин. Бир сўрамай қирқ йилда қарзин. Шўрлик Онам қариб қолибди. Бошим эгиб не бир санамга, Ўйламабман бир бор танамга. Оҳ, юрагим лим-лим аламга, Шўрлик Онам қариб қолибди. Кимлар билан бўлдим ош-қатиқ, Кимга юмшоқ, кимгадир қаттиқ. Мени кўриб дунёдан ортиқ, Шўрлик Онам қариб қолибди. Ёрим дедим, суйдим эркалаб, Пайдо этдим не қилса талаб. Суратимни суйиб, босиб лаб, Шўрлик Онам қариб қолибди. Ортмадимми рўзғор камидан? Ё боламнинг тўккан намидан? Оғиз очмай борсам ғамидан, Шўрлик Онам қариб қолибди. Борми менда виждон, иймон, ор, Йўқламабман, берибман озор. Оҳ, Отамдан қолган бир ёдгор, Шўрлик Онам қариб қолибди. Бугун ўзим ўзимга малол, Кўксим ўяр минг битта савол. Ок сочларин яшириб рўмол, Шўрлик Онам қариб қолибди. Мен бир ибрат мендайлар учун, Мени кўкка тенгларлар учун. Оҳ, аввалроқ сезмадим нечун, Шўрлик Онам қариб қолибди. Юрдим ўзим Ғулом, зўр билиб, Шоир ўрни ҳар дам тўр билиб. Мен беўйнинг дуосин қилиб. Гулдек Онам қариб қолибди. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...

👍 2
Repost from Manoli islomi
01:00
Video unavailableShow in Telegram
Аллоҳ учун бўлса қилиш керак бўлмаса йиғиштириш керак, қанақа амал бўлишидан қатъий назар ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...
391fe7b9-1751-43ce-82d7-1ba922f86b35.mp46.12 MB
👍 1
Repost from Manoli islomi
​​99 ДАРДНИНГ ШИФОСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ”. “Аллоҳнинг сақловисиз У Зотнинг масъиятидан бурилиш йўқ. Ўзининг ёрдамисиз У Зотнинг тоатига қувват йўқ” дуоси 99 дардга даводир. Бу дардларнинг энг кичиги қалб маҳзунлигидир. (Табароний, Ҳаким). Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким бирор-бир нарсадан маҳзун бўлиб, азият чекса, уни йўқ бўлиши учун “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Аллоҳ бир бандага неъмат берган бўлсаю у ушбу неъматнинг ўзида доимий қолишини истаса, кўп-кўп “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”. (Табароний) Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, - дедилар. (Термизий) Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким ҳар куни юз марта: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни айтса, унга фақирлик етмас”. ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...

Repost from Manoli islomi
01:13
Video unavailableShow in Telegram
Фолбинга ишонган кофир бўлади Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...
Folbinga ishongan kofir boʻladi~1.mp43.23 MB
Repost from Manoli islomi
Кутиш керак бўлмаган 4 нарса 1. Ҳаётингиз сизнинг ҳаракатингизсиз ўзгаришини кутманг. Сиз ўз ҳаётингизга ўзингиз масъулсиз. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким сизга яхши ҳаёт инъом этолмайди. Ҳеч ким сизнинг муаммоларингизни англаб, йўлингиздаги тўсиқларни олиб ташлолмайди, ҳеч ким сиз учун муваффақиятга эришмайди. Ҳаётингизнинг қандай бўлиши фақат ўзингизнинг қўлингизда. Сизнинг ҳаёт йўлингизда учрайдиган синов-машаққатлар ҳам, ютуқ-ғалабалар ҳам сизга тегишли ва фақат сизга боғлиқ. Агар ҳаётингиз яхши тарафга ўзгаришини хоҳласангиз, атрофингиздагилар ўзгаришини кутиб ўтирмай, ўзингиз яхши тарафга ўзгаринг. Ҳаётингиз учун масъуллигингизни ҳис қилинг ва ҳаётингизни сизга икки дунёда ҳам фойда олиб келадиган тарзда режалаштиринг. 2. “Эрта”ни кутишни бас қилинг. Кўпчилигимиз баъзида қилиш керак бўлган муҳим ишларни ҳеч қачон келмайдиган “эрта”га қолдирамиз. Бажариш шарт бўлган ишларни орқага суриш билан биз “кейинроқ албатта бажараман” деб ўзимизни алдаймиз ва аслида эса ҳеч қачон бажармаймиз. Инсон қилишни хоҳлаган ва унга интилган ишни бугун ва ҳозирнинг ўзида бажаради, эртага қолган барча ишлар ҳеч қачон амалга ошмайди. Сиз “эртага намоз ўқишни бошлайман”, ”Қуръон ўқишни йўлга қўяман” ва “Бошқа муҳим ишлар билан шуғулланаман” деб кейинга сурманг. Сиз буларни ҳеч қачон қилмайсиз, чунки эртага ҳам, индинга ҳам худди “бугун”дек кун келади ва сиз барча ишларни яна эртага қолдирасиз. 3. Сизни ҳамма бирдек ёқтиришини кутманг. Инсон бенуқсон эмас ва бизга турли одамлар турлича муносабатда бўладилар. Орамиздаги энг мукаммал инсон ҳам ҳаммага бирдек ёқа олмайди ва биз буни унутмаслигимиз керак. Ҳар доим ҳам сизга сиз ўзгаларга қилганингиз каби муомала қилавермасликлари мумкин. Бошқаларнинг фикри сабаб ўз тушунчаларингизни ўзгартирманг. Кимнингдир сизни суймаслиги “сиз ёмон одамсиз” дегани эмас. Бошқаларни сиз қандай кўришни хоҳласангиз шундай бўлишларини ва ҳудди сиз каби фикрлашларини ҳам кутманг. 4. Ҳаётда ҳаммаси аъло бўлишини кутманг. Ҳаётингиз асалдай ширин бўлади, деб ўйламанг ва кутманг. Аллоҳ ҳар биримизга синов жўнатади ва имтиҳон қилади. Синовдан қочишнинг эса иложи йўқ. Инсон қийинчилик келган пайтда итоат ва сабр қилиши керакми ёки синовни қабул қилмай, “нега фақат менга қийинчилик келаверади?” деб айюҳаннос солиши керакми? Инсон синов келган пайтда қандай ҳаракат қилиши билан фарқланади. Синов, қийинчилик ҳатто пайғамбарларга ҳам жўнатилган, лекин машаққатлар доимий эмас, ҳар қандай қийинчиликдан сўнг Аллоҳ енгиллик ҳам жўнатади. Бу ҳақда Қуръони Каримда ҳам 2 бора такрорланган. “Бас, албатта, қийинчилик билан осончилик бордир. Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир” (Шарҳ сураси, 5-6-оятлар). ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...

👍 1
Repost from Manoli islomi
00:36
Video unavailableShow in Telegram
Ҳаромдан кўзни тийиш Козимжон Иброҳим ✅ Яқинларингизга ҳам улашинг 📌Каналга аъзо бўлиш учун манзил👇👇  https://t.me/+PdooBvfVarA4N2Yy
Mostrar todo...
Haromdan ko'zni tiyish | Ustoz Kozimjon Ibrohim.mp41.57 MB
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.