cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА газетасининг расмий канали

"O'ZBEKISTONDA SOG'LIQNI SAQLASH - ЗДРАВООХРАНЕНИЕ УЗБЕКИСТАНА" газетасининг расмий канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
605
Suscriptores
Sin datos24 horas
-37 días
-1030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from "Shifokor va hayot"
Юқори технологик жарроҳлик амалиётлари РОССИЯЛИК ТАНИҚЛИ ШИФОКОРЛАР ЭЪТИРОФИ Республикамизда тиббий хизматни замон талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ривожланган давлатлар тажрибаларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юқори малакали хорижий шифокорлар иштирокида жарроҳлик амалиётлари ва маҳорат сабоқлари йўлга қўйилгани бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодасидир. Жумладан, Россия Федератив Республикаси Москва шаҳри ҳарбий тиббий госпиталининг етакчи мутахасислари, травматология бўлими мудири Икромжон Акрамов ва вертебролог, тиббиёт фанлари номзоди Александр Воловичнинг Поп туманига ташрифи ҳам нейротравматология соҳасида яна бир муҳим қадам бўлди. Меҳмонлар 12 май куни Поп туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюриб, Президентнинг тегишли қарори бўйича ташкил этилган “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази” фаолияти билан танишдилар. Марказ шифокорлари учун “маҳорат сабоғи” бердилар. Нейрохирургия бўлимида “Умуртка поғона орқа мия оғир шикастланишлари” билан даволанаётган беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди.Бир нафар оғир қўшма шикаст билан ётқизилган беморда юқори технологик ва мураккаб жарроҳлик амалиёти олиб борилди. Оғир қўшма шикастланишлари бор Шавкатжон Масаидовни соғломлаштириш чоралари кўрилди. Беморнинг ҳолати мутахассислар томонидан чуқур ўрганилди. Стандартлар бўйича текширувларга қўшимча равишда переферик қон томирлар доплер текшируви тавсия этилди. Олиб борилган антикоагулянт даво муолажаларига қарамасдан иккала оёқ вена томирларида тромблар аниқганлиги сабабли, ушбу патология беморда режалаштирилган амалиётга қарши кўрсатма бўлиб, режалаштрилган операция пастки ковак венага “Кавафильтр импланти ўрнатиш” интерверцион амалиётини ўтказилгандан сўнг бажарилиши мумкин , деган хулосага келинди. Туман тиббиёт бирлашмасидаги ЭОП аппарати ёрдамида, малакали интерверцион кардиолог Бахтиёр Камолиддинов томонидан амалиёт ва амалиётдан кейинги тромбоэмболик асоратларнинг олдини олиш мақсадида ушбу мураккаб “Кавафильтр импланти ўрнатиш” амалиёти бажарилди. Эртаси куни хорижлик мутахассис т.ф.н Александр Николаевич билан биргаликда беморда “Декомпрессив ламиноэктомия VL-III. Орқа мия канали ревизияси, канал иккиламчи стенозига барҳам бериш, йиртилган мия қаттиқ пардаси бутунлигини тиклаш ва умуртқалар танаси ТПФС билан стабилизациялаш” жарроҳлик амалиёти беш соат мобайнида олиб борилди. Ҳозир кучли оғриқ синдроми бартараф бўлган, бемор оёқларида сезги ва ҳаракат доирасида ўзгаришлар кузатилмоқда. Бир сўз билан айтганда, хорижлик мутахассислар туман тиббиёт бирлашмасида ушбу юқори технологик ва мураккаб амалиётларни ўтказиш учун яратилган замонавий вариантдаги моддий-техника базаси ва шароитларни кўриб мамнун бўлишди. Маҳаллий мутахассисларнинг салоҳиятига ҳам муносиб баҳо берилди. Лочинбек ОНАРҚУЛОВ, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари.
Mostrar todo...
Биласизми? ❗️Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар 🧑🏻‍🔬 Тиббиёт мунтазам изланишлар олиб бориладиган соҳа бўлиб, дунё олимлари инсон саломатлигини асраш йўлида тинимсиз тадқиқотлар ўтказади. Ихтиролар орасида шундайлари борки, улар неча йиллар давомида миллионлаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳизмат қилмоқда. Қуйида уларнинг бештаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз. 🩻 1. Рентген Бугун замонавий шифохонани рентгенсиз тасаввур қилиш қийин. Германиянинг Вюрцбург университети физиги Вильгельм Конрад Рентген 1895 йилда уни тасодифий тарзда кашф қилган. У катод трубкасидаги ёруғликни ўрганаётганда, тўсатдан қурилмани ёқиб-ўчириш вақтида яқин атрофда турган, барий платиноцианид кристаллари билан қопланган картонда порлаш пайдо бўлаётгани ва йўқолаётганини кўрди. Бунда катод трубкаси қора қалин қоғоз билан ўралган эди. Олим катод трубкасини ёқиб ўчирганида у сезгир барий платиносианид кристалларини порлашига олиб келадиган, ҳамма жойга кириб борувчи нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади, деган хулосага келди. 🔶 2. Нур терапияси Саратонга қарши курашдаги биринчи самарали усул нур терапиясидир. 1895 йилда Х-нурлари кашф этилгандан сўнг деярли дарҳол олимлар нурланиш таъсир қиладиган тананинг аъзоларида куйишлар пайдо бўлишини пайқашди. Бу эса рентген нурланиши билан саратон ҳужайраларини йўқ қилиш ғоясини келтириб чиқарди. Биринчи рентген терапияси сеанси 1896 йилда Чикагода кўкрак бези саратони билан оғриган аёлда ўтказилди. Ўпка саратонида бу турдаги нур терапияси ҳали ҳам қўлланилади ва 10-15% ҳолларда тўлиқ даволанишга олиб келади. 🫀 3. Сунъий юрак клапани Ушбу ихтиронинг ҳаётга татбиқ этилиши кардиологиянинг ривожи ва инсон танаси томонидан рад этилмайдиган синтетик тўқималар ҳамда полимер материалларни яратиш технологияларининг пайдо бўлиши билан мумкин бўлди. У туфайли миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақланиб қолди. Инсон юраги тўрт камерадан иборат бўлиб, 4 та клапандан биттасининг фаолияти бузилиши ҳам бутун юрак ишининг бузилишига олиб келади. 1957 йилда биринчи сунъий ишлайдиган клапан тақдим этилган. Ҳозирда ясалган материалининг турига караб, клапанларнинг бир неча турлари мавжуд. ✅ 4. Дефибриллятор Электр разряди билан юрак мушакларининг мажбурий ишга туширилиши натижасида кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ушбу қурилма “дефибриллятор” деб аталади — турли қисмлар мушакларининг қисқариши ғайритабиий аритмик тарзда содир бўлгандаги юрак фибрилациясига тескари равишда шундай номланган. Кучли фибрилляцияда юрак тўхтайди. 📎 Бу ҳодиса биринчи марта 1899 йилда Жан-Луи Прево ва Фредерик Бателли томонидан ўрганилган. 1930 йилларда турли мамлакатларда ҳайвонларда электрошок дефибрилляциясини амалга ошириш имкони ўрганилган. 1956 йилга келиб, Пол Золл инсондаги очиқ юрак операцияси вақтида 110 вольтли ўзгарувчан ток босими ёрдамида биринчи муваффақиятли дефибрилляцияни амалга оширган. 1960 йилдан бошлаб деярли бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда автоном дефибрилляторлар яратилган. 🟢 5. Стент Кардиожарроҳлар томирнинг зарарланган жойини алмаштириш ғоясини узоқ муҳокама қилишган, аммо қийинчилик стент материалларини ва уни ўрнатиш технологиясини тўғри танлашда эди. Ниҳоят, 1986 йилда Жак Пуэл ва Улрих Зигварт Францияда биринчи марта беморга стент ўрнатдилар. Биринчи стентлар соф металлдан ясалган найчага ўхшарди. Ҳозир эса улар ҳалқалар ва бошқа кўринишдаги тўрсимон шаклда бўлиши мумкин. Уларни ишлаб чиқариш учун турли хил материаллар қўлланилади. 🔷 Тромблар вужудга келиш хавфини камайтириш учун ўзидан дори чиқарадиган стентлар ҳам мавжуд. Стентнинг ихтироси ва имплантацияси миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Шуни айтиш кифояки, шу пайтгача юрак ишемик касаллигининг ўз вақтида ташхис қилинмагани туфайли дунёда ҳар йили 7 миллионга яқин одам вафот этади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуотхизмати.
Mostrar todo...

01:33
Video unavailableShow in Telegram
#No_comment ❗️Бухоро шаҳрида “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ анжумани ўз ишини бошлаш арафасида. Анжуман тафсилотларини ССВ Матбуот хизмати воқеа жойидан онлайн ёритиб боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Mostrar todo...
Қирғизистоннинг Ўш вилояти шифокорларидан иборат делегация Андижонга ташриф буюрди: Тиббиётни ривожлантириш йўлида ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилмоқда. Андижонда 40 км узоқликда жойлашган Ўш вилоятида 2 миллииондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, дини, тили, тарихи, яшаш турмуш тарзи бир бўлган икки қўшни элнинг соғлиқни сақлаш тизими соҳасида бирга олиб борадиган, тажриба алмашадиган жиҳатлари кўп. Кейинги даврларда тиббий туризмни ривожлантириш йўлида Андижон ва Ўш вилоятининг ўзаро музокаралари янги босқичга чиқди. Шаятбек Абдурахманов бошчилигидаги Ўш шаҳри ва вилоятининг 11 нафар малакали мутахассисларидан иборат делегация Андижон вилоятидаги тиббиёт марказларида меҳмон бўлдилар. “Андижондаги марказларда жаҳоннинг илғор тиббий асбоб-ускуналарни кўрдик, бу эл фаровонлигида муҳимдир”-деди делегация раҳбари, Сизларни ҳам Ўш вилоятига таклиф этамиз, тажриба алмашиш ҳаммамиз учун керак.
Mostrar todo...