cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

Mostrar más
Uzbekistán474El idioma no está especificadoNoticias y medios1 015
Publicaciones publicitarias
119 121
Suscriptores
-21624 horas
+6007 días
+4 06930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ТАДБИРКОРНИНГ ИШИНИ ҚИЙИНЛАШТИРАЁТГАН ҚЎҚОН ҲОКИМИ "Палма гуллари олами" МЧЖ раҳбари 2021 йил 20 апрел санасида 5 қаватли турар жой биноси қуриш учун 1000 m2 (10 cотих) ерга эга бўлди. Қарорни шу сана билан Қўқон ҳокими Маъруф Усмонов тасдиқлаган. Бироқ ҳоким ушбу ерни ўзига яқин киши номига қарор чиқариб ўтказиб берди. Бир қарашда бундай қилиш имконсиз, қарори чиққан ерни яна бошқа кишига расмийлаштириб бўлмайди. Лекин янги қарор эски сана билан чиққан, натижада ҳозир бир ернинг 2 кадастри бор, иккита рақам билан рўйхатдан ўтган. Қонунбузарлик ҳолати коррупция сабаб юзага келгани аниқ. Элтуз кўлидаги ҳужжатларга асосланиб бу ишга Қўқон ҳокимидан ташқари кадастр агентлиги бошлиғи Б.Эркабоев ва уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи Н.Аҳмедов ҳам алоқадор дея оламиз. Жойларда бундац таниш-билигчилик, бюрократик тартибсизлик ва коррупцион қонунбузарлик давом этар экан Ўзбекистон инвестор-тадбиркорлар учун ҳафвли қора ҳудуд бўлиб қолаверади. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Mostrar todo...
👍 28🤬 3 2
ШОВОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИДАН ТУХМАТ БИЛАН ФУҚАРО КРЕДИТИ УНДИРИЛДИ Хоразм вилояти Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлган Жалолиддин Қурбоновдан фуқаронинг тадбиркорлик кредити ундирилди. Ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг асаларичилик бизнес режасини кредит учун маъқуллаб тавсия берган. Шундан сўнг банк ажратган маблағга тадбиркор фуқаро ва таъминотчи Аширов Шуҳрат ўртасида асалари оиласи етказиб бериш ҳақида шартнома тузилди. Бироқ Аширов Шуҳрат шартнома шартини бажармади, пули тўлаб қўйилган асалари оиласини тадбиркорга етказиб бермади. Иш судга оширилиб Аширов Шуҳрат қамалди. Лекин кредит тўлаш мажбурияти ҳоким ёрдамчисига юкланди. Шовот ИИБ терговчиси Қудрат Бобожонов босим ўтказиб ҳоким ёрдамчиси Жалолиддин Қурбоновни кредит тўлашга мажбурлади. "Мен кредит ажратишга масъул эмасман, банк ва тадбиркор ўртасидаги воситачиман. Кредитга тавсиянома бераман холос, ҳеч қандай моддий манфаатим йўқ. Бу жиноят ишида фақат гувоҳ бўлишим мумкин эди. Лекин жиноятга шерик сифатида кредит епишни менга юклашди", дейди ҳоқим ёрдамчиси Жалолиддин Қурбонов. Элтузга етиб келган далилларга кўра терговчи "суддан кейин пулингни ундириб оларсан, ҳозирча кредитни сен тўлаб ёп" деб ҳоким ёрдамчисига буйруқ берган. Ҳоким ёрдамчиси банкка берган тавсияномаси сабаб кредит учун жавобгар бўлиши ҳеч қайси қонунда кўзда тутилмайди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Mostrar todo...
👍 46😱 6 4😁 4🤬 3
ЗАРБДОР МФЙНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНЛАРИ Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ ҳудудида хоҳлаган фуқаро истаган йўналишида савдо-сотиқ билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун маҳалла инспектори Ҳабибуллога биринчи ойда 500 000 сўм, кейинги ойлардан эса $100 миқдорда кўрмана бериб турса бўлгани, олам-гулистон. Бу инспекторнинг орқасида ишонган тоғи бор эмиш. Ўйлаймимзки, бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, инспектор тадбиркорларни хонасига чақиртириб “Ҳеч қандай даъвойим йўқ, ҳеч кимга ҳеч қандай пул бермаганман” деган мазмунда ариза ёздириб олса керак. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Mostrar todo...
👍 31🤬 24 4
“ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ” ҚУРИЛИШ ФИРМАСИНИНГ НАЙРАНГЛАРИ Суратдаги домни 2020-йилда “Юсуф Хос Ҳожиб” қурилиш фирмасидан сотиб олганмиз. Ўшандан бери на асфальт, на ёзги ҳожатхона, на болалар майдончаси ва на автотураргох қурилгани йўқ. Кўп маротаба қилган мурожаатларимизга қарамай, ҳокимият ҳам, прокуратура ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Домимизга тегишли бўлган техник ертўлани эса қурувчи 7 000 АҚШ долларига сотувга қўйганини айтган ва бизга фойдаланишга бермайди. Яқинда эса ертўлани яшаш учун хонадон сифатида сотиб юбормоқчи ҳам бўлди. Ижтимоий тармоқларга бу маълумот тарқагач, жарима тўлаш билангина кифояланиб қолди. “Қўлларингдан нима келди? “Тепада” танишларим бор, хоҳлаганимни қиламан”, дея устимиздан кулди ҳам. Бунинг устига ертўлани сотмоқчи бўлганда баъзи қисмларини бузган ва улар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганига қарамай, тўғирлаб қўймади. Ҳужжатларда эса ҳаммаси рисоладагидек тарзида кўрсатилади. Ҳатто сувни ҳам насос орқали торттириб, пулини ўзимиз тўлаймиз. Шунча пул тўлаб умуман шароити йўқ уйда яшаш одамга алам қиларкан. Юқори ташкилотлар эса қачон қарамай қурувчининг ёнини олгани-олган... 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Mostrar todo...
👍 52🤬 21😁 8 4🤔 1🎉 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми? Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи? https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади. Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
Mostrar todo...
Eltuz portali

Shikoyat va arizangiz bo‘lsa, qisqa qilib tushuntiring. Faktlar, hujjatlar, audio va videolarni yo‘llang. Shaxsingizni hech qachon oshkor etmaymiz. Murojaat uchun: @eltuzportali_bot Elektron manzil: [email protected]

👍 53🤬 7 6😁 2
🔴НАМАНГАН ҲОКИМИ ГУЛ БАЙРАМИ УЧУН ТАДБИРКОРЛАРДАН МАЖБУРИЙ ПУЛ УНДИРМОҚДА "Ассалому алайкум! Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида гул байрами муносабати билан тадбиркорларга босим ўтказилмоқда. Ҳар бир тадбиркордан камида 20 миллион сўм, кўпи эса 100 миллион сўмдан гул учун пул маблағлари сўралмоқда. Ҳар бир "фрезер"га кунига 100 доллардан беради демоқда. Муҳтарам президентимизнинг бундан хабари борми? Бобур боғида "сезон" 3 ой давом этади. Дардимизни кимга айтайлик? Бобур боғини икки тадбиркор, Абдураҳмонов ва Шариповлар оиласи эгаллаб олган. Уларга ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Оддий одамларга босим бўлаверади. Уларни эса ҳеч ким текширмайдими?"
Mostrar todo...
🤬 107👍 60😁 14😱 14 7🔥 5🤔 2🤯 2😢 1
🔴Магистратурани битириб театрда 2.000.000 сўм ойлик олаётган ходим ҳасрати "Ассалому алайкум! Мен магистратурани битириб, ўтган йилнинг октябрь ойидан давлат театрида иш бошладим. Жамоа зўр, спектакллар яхши. Фақат ишимдан кўнглим тўлмайди. Чунки ойлик маошимиз 2 000 000 сўм (ундан ҳам кам). Кулгили-а? Хотиним ва 2 та болам бор. Қимматчилик пайтида бу ойлик маоши кимга етади? Маданият вазирлиги кунда тадбир ва мажлис қилиш билан овора. “Инсон қадри улуғланган юрт”да аслида мана бир ойлик тиним билмай ишлаган ҳаққимизнинг қиймати. Болаларнинг боғча пули ва еб ичишдан ортмайди. Бунақада қачон уй ёки машина оламан? Яқинда вилоятдан онам телефон қилиб, "Болам 3 ойдан бери уйга бир сўм пул бермадинг, сени шу ниятларда институтда ўқитганмидик? Шу эдими сен қилган орзуларинг?", деб гапириб қолди. На йиғлашни биламан, на кулишни. Ичим тўлиб кетгандан шуларни ёзишга жазм қилдим. Наҳотки мутасаддилар театр ходимининг ойлик маоши билан қизиқмаса? Ишимни яхши кўраман. Ташлаб кетолмайман, лекин сароб орзуларим ортида ҳам яшолмайман. Зора шу ёзганларим кимларнингдир виждонига тош отса. Тинимсиз қандайдир плагиат лойиҳалар, тадбирбозлик ва концертларга ажратилаётган маблағлардан театрнинг ишчиларига ҳам ажратилар... Балки яна ҳаммаси фақат қуруқ ваъдалар билан қолаверар. Нима бўлганда ҳам асл санъатни, яъни театр ва унинг ижодкорларини моддий тарафдан ҳам қўллаш керак, деб ўйлайман!"
Mostrar todo...
👍 236😢 41😁 19🤬 11 7🤯 5🤩 2
АНДИЖОН ИИБ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИ АСОССИЗ ҚАМАЯПТИ Элтузга етиб келган видео тасвирларда Андижон вилояти ИИБ ходимлари фуқароларни мажбуран бошқармага олиб кетишга уриняпти. Уларни қўлга олиш учун ҳеч қандай сабаб ёки шикоят мавжуд эмас. Фуқароларнинг "бизни нега қамамоқчисизлар ўзи? Ҳеч кимга зарар қилмай ишлаб ўтирибмиз. Айбимиз нима, бирор буйруқ ёки хат кўрсатасизми?" деган саволига ички ишлар ходимлари кулиб "очилмаган жиноий ишлар жуда кўп. Жиноятда гумон қиляпман. Ҳеч қандай хат, ҳужжат кўрсатишга мажбур эмасман. Сабабини тушунтирмайман," деб жавоб берган. Шунингдек, ИИБ ходимларидан бири фуқарони калтаклаб, агар видео ижтимоий тармоқда тарқалса қонунан жавоб берасан деб қўрқитган. Фуқаролар тўсатдан кишан кўтариб келган ИИБдан саросимага тушишди. Шунга қарамай ИИБ ходимини сўкиб, шахсини ҳақорат қилмади. Улар участкага нега боришлари кераклигини билмоқчи эди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Mostrar todo...
🤬 127👍 59🤔 7 5😱 4😁 1
🔴ОЛТИНКЎЛДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БОШЛИҒИ ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ СОТИБ ЮБОРДИ "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Сизга қуйидагиларни маълум қилишимиз жуда зарур. Сабаби, Андижон вилояти Олтинкўл тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Муслим Абдуллаев Олтинкўл тумани аҳолиси учун президент қарори асосида оғир ҳудудлар ҳамда обод қишлоқ, обод маҳалла дастури учун ажратилган ускуна ва жиҳозлар: Трансформатор, кабель, бетон "столба"ларни ўз манзилларига ўрнатмай (даромад ололмагани учун) бошқа туманларга, масалан, Қирғизистон чегараси бўлган Хўжаобод туманига 1000 дан ортиқ таянч бетон "столба"ларини сотиб, ўчмас "линия" қуриб берди. Муслим Абдуллаев ва унинг жамоадошлари бунинг ортидан жуда катта пул олиб ўзлаштирди. Шу билан ҳам чекланмай Қуштепасарой Аълам номли подстанция (35 киловольтли) дан Узун кўча МФЙда жойлашган Саноат (пром) зонага янги тармоқ қуриб "линия" тортиб келган, тендер ғолиби бўлган тадбиркор ўрнатган ҳар бири 1 миллион 500 минг сўм турадиган 100 дан ортиқ бетон "столба"ларни гўёки Муслим Абдуллаев қўйдиргандек кўрсатмоқда. Аслида ушбу пром зона учун ажратилган "столба"ларни Избоскан тумани Ботиробод МФЙга сотиб юборган. Олтинкўл тумани чекка қишлоқларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун керак бўлган ускуналарга қўшимча тарзда Божхона орқали олиб келинган 20 дона трансформаторларни ҳам сотиб юборган. Ҳар бирининг баҳоси ўртача 80-90 миллион сўмдан туради. Илтимос назоратга олиниб текширилиши учун ёритиб беринг. Умумий "растрата" камида 7-8 миллиард сўм чиқади. Тегишли ташкилотлар ўрганиб чиқишини сўраймиз."
Mostrar todo...
👍 61😁 40🤬 18 5😱 4🔥 2😢 2 1🎉 1
САРИОСИЁ ДЕҲҚОН БОЗОРИНИ ЎМАРАЁТГАНЛАР Ушбу суратдаги шахс – Холиқов Камол. У Сариосиё деҳқон бозорининг раиси Абдурашид Холиқовнинг яқин қариндоши. Сариосиё пайшанба мол бозорида ҳар пайшанба куни бозорнинг эшигига чиқиб ноқонуний пул териш амалиёти билан шуғулланади. Албатта бозор раиси унинг яқин қариндоши. Яна бир қариндоши – Бобомурод Ҳолиқов Олий сенатда бош ҳисобчи бўлиб ишлайди. Уччовлон Сариосиё деҳқон бозорининг мўмайгина пулларини ўмариб, давлат бюджети ва тадбиркорларга катта миқдорда миллиардлаб зарар келтирмоқда. Ушбу суратда бир йил аввалги ҳолат тасвирланган. Аммо буугунга келиб ҳам бу жараён давом этяпти. Расмда патта пулларини сумкасига жойлаштираётганини кўриш мумкин. Ҳолиқов Камолнинг асосий иш жойи Сариосиё Йўл Қурулиш Унитар Корхонаси бўлиб, лекин ҳар пайшанба мол бозорида нақд пул йиғиш билан овора. Прокуратура, солиқ ва бошқа масъул ташкилотлар яқин қариндоши юқори лавозимга ишлаётганлиги учун чора кўра олмайди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
Mostrar todo...
👍 89🤬 22😁 8 5🤯 5🔥 3😢 2