cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ота Она хақида шеърлар.

Publicaciones publicitarias
1 017
Suscriptores
Sin datos24 horas
+57 días
-1230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

МУСОФИР ОНА НОЛАСИ! Кун кўрмадим қисматимда хеч қуёшли, Қирққа кирмай болам мени кўзим ёшли, Қадам боссам, оёқ остим, чақир тошли, Мусофир биир, юртлардаман нима қилай? Узун тунни тонгларимга улайманда, Яхши кунни, болам сенга тилайманда, Юрак оғриб, бир кун ерга қулайманда, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Ёт юртларда онанг гулдек сўлармиди, Мехрин берса даданг сенга ўлармиди, Болам сени ярим кўнглинг тўлармиди, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Кўксимдаги мухаббатнинг хуни билан, Тик оёқда ишлаймана, куни билан, Оёқ қўлим оғрир болам туни билан, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Етим деса кўчалардан йиғлаб келсанг, Чидолмайман қани мени дадам десанг, Бу кунларни кўрмоқ менга азоб билсанг, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Номард отанг юзин биздан бурибдида, Бир четларда мазза қилиб юрибдида, Оёғимда қўрғошинлар турибдида, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Қайтай десам, имконим йўқ айни палла, Тўрт томони ўралмаган яйдоқ дала, Борай десам, уйимизнинг томи чала, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Соғинч деган ин қурган бу қароқларга, Ночорликдан келиб қолдим йироғларга, Жоним болам, қўлим тўла қадоқларга, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Имкон бўлса бу юртларга келармидим, Шунча азоб, шунча дардни кўрармидим, Отанг бўлса, ўз уйимда юрармидим, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Учрамаса бу дунёда эркак марди, Тоғларни ҳам қулатаркан аёл дарди, Бу тақдирнинг бизга қўйган оғир шарти, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Яшаяпман бу ҳаётда сен бор учун, Эркак бўлиб, бажармаган отанг бурчин, Кўриб қўйсин мана энди аёл кучин, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? Уйимизга тўлиб бир кун буғдой унлар, Бошимиздан кетар болам қаро кунлар, Сабр қилсак келар ҳали яхши кунлар, Мусофир бир, юртлардаман нима қилай? (Тўйлар қилиб, бир бахтингни кўрайин деб, Мусофир бир юртлардаман нима қилай?) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.25.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 2
АРМОНИМ ҚОЛМАСДИ! Армоним қолмасди, дунёда сира, Ўзимдан ортиниб чипталар олсам. Мехрибон волидам ёнимга олиб, Аллоҳимнинг уйи, Каъбага борсам. Армоним қолмасди, дунёда сира, Дадамнинг қўлидан гўдакдек тутсам. Тўйиб ичгунича, зам-зам сувидан, Каъбанинг ёнида интизор кутсам. Армоним қолмасди дунёда сира, Арофат тоғини айланиб ўтсам. Сингилларим билан бир сафда туриб, Мадина тупроғин кўзимга суртсам. Армоним қолмасди дунёда сира, Қайғу аламларни буткул унутсам. Муаззин азонлар чақирган чоғда, Укамнинг қўлига, жойнамоз тутсам. Армоним қолмасди дунёда сира, Дадажон деганда бағримни очсам, Шашқатор ёшларим юзимни ювуб, Каъбанинг ёнида ўғлимни қучсам. Армоним қолмасди дунёда сира, Дуолар қилганда, бахт тилаб қайтсам. Армонга айланган ўша ёрнинг ҳам, Бомдод намозида исмини айтсам. Армоним қолмасди дунёда сира, Қизарган шафаққа термулиб турсам. Ўғлимнинг қўлидан етаклаганча, Мадина тупроғин айланиб юрсам. Армоним қолмасди дунёда сира, Хар битта инсонни қадрини билсам. Мени яхши кўрган муҳлисларимни, Аллоҳдан ёлвориб дуолар қилсам. (Армоним қолмасди дунёда сира.. Муқаддас заминга кўз ёшим тўксам..) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.18.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 7
ДАРДЛАРИМ! Берай десам дардларим, Ўзимдан ҳам ортмайди. Соғиндим деб боргани, Оёқларим тортмайди. Тунлари хасрат чексам, Оғриқ кирар бу жонга. Бевафони эсласам, Қайтгим келмас Қўқонга. Бошим олиб кетганман, Сўнги бора қараб зор. Кўнгил узолмай мендан, Ёр-ёр билан кетган ёр. Ич-ичимдан тўкилиб, Деворлардек нурайман. Дош беролмай бир куни, Бу дардлардан қулайман. Хеч халоват топмадим, Бу оғриқ ё жафоми? Омадим ҳам чопмади, Қисмат мендан ҳафами? Кўксимни тилар соғинч, Захри қотил бир ўқдек. Қўмсайверар бу юрак, Сендан бошқа қиз йўқдек. Оҳим сенга етсиней, Тор бўлсин дунё эни. Жоним чиқиб кетсиней. Қучоғингга ол мени. Қалбдан узилган чечак, Армон бўлиб қолдингда. У дунёда учрашсак, Гуноҳим йўқ олдингда. Киприк қоқмай чидайман, Юрагим дардга тўлса. Тириклай ўлсам керак, Сенга нимадир бўлса. Берай десам дардларим, Ўзимдан ҳам ортмайди. Соғиндим деб боргани, Оёқларим тортмайди. (Қайтиб кел деб соғинчим, Этагингдан тортмайди..) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.16.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 3 1
ОНА! Таърифлашга тилим ҳам ожиз, Бундан бошқа сўз борми яна? Қирқта жонга эгадормисиз? Сабрингизга қойилман Она! Гоҳо кўрдим кўзингизда нам, Бир сўз демай, ранжитса дадам, Чиқмагансиз остонадан ҳам, Сабрингизга қойилман Она! Тор ҳовлини ўзи бир дунё, Хеч миннатсиз берасиз зиё, Тафти оташ, қуёшсиз гўё, Сабрингизга қойилман Она! Борсангиз ҳам ота уйига, Гоҳи аза, гоҳо тўйига, Хавотирда қайтган уйига, Сабрингизга қойилман Она! Қолинг деса, йўқ деб куясиз, Ҳолаларим қучиб, суясиз, Уйим бор деб кулиб қўясиз, Сабрингизга қойилман Она! Омонатдек бориб тўйларга, Бориб яна минг ҳил ўйларга, Хавотирсиз молу-қўйларга, Сабрингизга қойилман Она! Сиз туфайли бир бурда нонсиз, Тандирлар ҳам қолмаган нонсиз, Мехнат қилиб ўлмаган жонсиз, Сабрингизга қойилман Она! Қора куя суркалиб юзга, Кулча нонлар ёпасиз бизга, Эрта тонг ҳам тан берар сизга, Сабрингизга қойилман Она! Тун пардасин тортиб олмайсиз, Қуёш каби ботиб олмайсиз, Беморман деб ётиб олмайсиз, Сабрингизга қойилман Она! Таърифлашга тилим ҳам ожиз, Бундан бошқа сўз борми яна? Қирқта жонга эгадормисиз? Сабрингизга қойилман Она! (Лойингизни недан қоришган, Сабрингизга қойилман Она..!) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.12.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 4 2
ҲУШ КЎРАМАН! (хазил шеър) Эй севгидан касаллар, Лаби болдан, асаллар, Сизни эмас гўзаллар, Овқатни туш кўраман. Севгингиз нима сароб, Хар сўзимга бир жавоб, Ҳақ сўзни айтиш азоб, Кабобни ҳуш кўраман. Қўй ёғи, гўштга бўлган, Кашничу, зира тўлган, Селлари оқиб турган, Сомсани ҳуш кўраман. Бўрдоқига емланган, Касалликка эмланган, Арча қўшиб димланган, Тандирни ҳуш кўраман. Гўзаллар лабин бурар, Кулганлар кулса кулар, Есам хиди маст қилар, Паловни ҳуш кўраман. Ёнимда асал, новвот, Қизлар нозидан қиммат, Белимга берган қувват, Қазини ҳуш кўраман. Тўйу-томоша базим, Қиламан унга таъзим, Овқатни қилар ҳазм, Кўк чойни ҳуш кўраман. Айтиб бераман ўлан, Бир пиёла май билан, Келсангиз овқат билан, Сўнг сизни ҳуш кўраман. Қоши қаро эй дилдор, Кўнгил пазандага зор, Қолгани ўзимда бор, Сўнг сизни туш кўраман. Берса агар Ҳудойим, Эъзозлаб ўтай дойим, Дейдиган уйим-жойим, Дилдорни ҳуш кўраман. Чойхона сўлим гўша, Бўйдоқман ўша-ўша, Ўзим чўзган хув ўша, Лағмонни ҳуш кўраман.😁 (Ҳафа бўлманг гўзаллар, Овқатни ҳуш кўраман...) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.09.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 7
АГАР СЕНИ! Агар сени қайта учратсам, Кетишингга бермасдим имкон. Ўргамчакдек ўраб вужудинг, Юрагингни қилардим макон. Агар сени қайта учратсам, Йўлларингни тўса олардим. Яна сени хайратга солиб, Лабларингдан бўса олардим. Агар сени қайта учратсам, Куйдирардинг кул қилиб мени. Узун қаро сочинг сингари, Тор бўларди дунёнинг эни. Агар сени қайта учратсам, Не қилишни ўзим билардим. Дардларимни куйларга солиб, Хасратимни қўшиқ қилардим. Агар сени қайта учратсам, Бериб қўйиб, қўлингга гилос. Чап юздаги ҳолингни силаб, Лабларингга қилардим қиёс. Агар сени қайта учратсам, Рашк қилдириб, кўнглинг бузардим. Ўша пучуқ бурнингдан чимдиб, Қулоғингдан яна чўзардим. Агар сени қайта учратсам, Соғинчларим қилмасдим баён. Мендаги ор, бўйингдан баланд, Қайсарлигим ўзингга аён. Агар сени учратиб қолсам, Бор бўйингни гулга ўрардим. Қувончлардан сиғмай танамга, Қалайсан деб, ҳолинг сўрардим. Агар сени қайта учратсам, Мен ишқингга чўкмас эдим тиз. Оч бўридек кўтариб исён, Билагингда қолдирардим из. Нима бўлса, қолди ўтмишда, Минг афсуски, берилмас такрор. Сен ҳам энди қайтмайсан ортга, Фойдаси йўқ, ҳаммаси бекор. (Надоматдан фойда йўқ энди, Ортга қайт деб ялинмоқ бекор...) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.09.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 7👏 1
ЯХШИЛИКНИ БИЛМАЙДИГАНЛАР! Сабоқ берар, тиллари бурро, Ўзи амал қилмайдиганлар. Омад берсин сизга ҳам Худо, Яхшиликни билмайдиганлар. Миннат қилар берган нон-тузин, Яратганим терс қилгин юзин, Ким деб ўйлар, эх улар  ўзин, Яхшиликни билмайдиганлар. Йўқ жойлардан имкон излайди, Жигарим деб фойда кўзлайди, Сизни кўрсам юрак музлайди, Яхшиликни билмайдиганлар. Мен учун бу беш кунлик дунё, Оёқ боссам тиконсиз гўё, Йўлларингиз ёритсин зиё, Яхшиликни билмайдиганлар. Фойдам тегса акамсиз дейсиз, Жон жигарим укамсиз дейсиз, Ўзингизча ғамимни ейсиз, Яхшиликни билмайдиганлар. Сўз демайман омадим кулган, Ол қулим деб кўксимни керган, Берса менга Ҳудойим берган, Яхшиликни билмайдиганлар. Чин эркаклар ғийбат қилмайди, Хасад қилмай, омад сўрайди, Асли сизга чидаб бўлмайди, Яхшиликни билмайдиганлар. Ўтиб кетди қанча ёз, кузлар, Товонимиз ачитган тузлар, Сизгачаям бўлганмиз бизлар, Яхшиликни билмайдиганлар. Яратганга етади арзим, Айтиб қўйиш буям бир фарзим, Қиёматга қолмасин қарзим, Яхшиликни билмайдиганлар. Сохта юзли, сўзлари майин, Тулкидан ҳам айёрсиз тайин, Асли Худо бермаса қийин, Яхшиликни билмайдиганлар. Қаршингизда қоядек турай, Қарғайверинг, мен дуо қилай, Охиратда сизни бир кўрай, Яхшиликни билмайдиганлар. Сабоқ берар тиллари бурро, Ўзи амал қилмайдиганлар. Омад берсин сизга ҳам Худо, Яхшиликни билмайдиганлар. 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.03.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 4
ОНАМ ҲОЛИМНИ СЎРАР! Сақлар хар не балодан, Дуоси мени ўрар. Сўраса чин юракдан, Онам ҳолимни сўрар. Фарқи йўқ йил ойларни, Қилиб юмшоқ жойларни, Дамлаб яна чойларни, Онам ҳолимни сўрар. Экар райҳон, жамбиллар, Таърифга ожиз тиллар, Яйраб кетар кўнгиллар, Онам ҳолимни сўрар. Бемор бўлсам қошимда, Парвонадек бошимда, Навқирон бир ёшимда, Онам ҳолимни сўрар. Хар сўзига берар зеб, Жон куйдирар ғамим еб, Болам чида, чида деб, Онам ҳолимни сўрар. Озодаю, сариштам, Узулмас кўнгил риштам, Қаноти йўқ фариштам, Онам ҳолимни сўрар. Мен билан даврин суриб, Дўст кетса юзин буриб, Елкамга уриб-уриб, Онам ҳолимни сўрар. Бомдодларда бахт сўраб, Кўз ёш тўкади йиғлаб, Ноласи қалбим тиғлаб, Онам ҳолимни сўрар. Жонин асрагин уни, Мен сабаб бедор туни, Худонинг берган куни, Онам ҳолимни сўрар. Дунё деб зир югурдим, Бебошман бағрин тилдим, Қадрини кеч, кеч билдим, Онам ҳолимни сўрар. Йўлим кутар зор боқиб, Кеч келсам чироқ ёқиб, Елкамга аста қоқиб, Онам ҳолимни сўрар. Болам билан қучоғда, Ёр ухлаб ётган чоғда, Чой қайнатиб ўчоғда, Онам ҳолимни сўрар. Олтмишдаю ғамим еб, Дастурхонга бериб зеб, Болам оч қолдингми деб, Онам ҳолимни сўрар. Сақлар хар не балодан, Дуоси мени ўрар. Сўраса чин юракдан, Онам ҳолимни сўрар. (КУЙСА ЖОНИ АЧИШИБ, ОНАМ ҲОЛИМНИ СЎРАР. ОНАМ ҲОЛИМНИ СЎРАР....) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.03.05. t.me/Sani_sevamanko
Mostrar todo...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
БОРМИ? Сочларин ёнга ташлаб, Ноз қилмаган дилдорми? Кўнгли тушиб бир қизга, Бўйдоқ бўлмаган борми? Қадам қўйса саралаб, Ўтса юрак яралаб, Паст девордан мўралаб, Бўйдоқ бўлмаган борми? Ой юзига бериб зеб, Турса яна гилос еб, Қоматингдан аканг деб, Бўйдоқ бўлмаган борми? Ухлолмай тунда туриб, Ёр васлин ҳаёл суриб, Дард ёзиб, юрак чизиб, Хатлар ёзмаган борми? Жавоб келса ёридан, Дил суйган дилдоридан, Чиқиб ўз ҳуморидан, Кўзга суртмаган борми? Чидолмай ёр-ёрига, Шум тақдир озорига, Бахт тилаб дилдорига, Ишқдан куймаган борми? Чиқиб анхор бўйига, Етолмасдан ўйига, Боролмай ёр тўйига, Озор чекмаган борми? Қўл етмай гўзал ойга, Борволиб хилват жойга, Дардларин айтиб сойга, Кўз ёш тўкмаган борми? Қайтса ҳамки ахдидан, Розиман деб бахтидан, Дил оғриб ёр ортидан, Қараб қолмаган борми? Ўғли бор, боғ оралаб, Юрса юрак яралаб, Паст девордан мўралаб, Қараб қолмаган борми? (Бахт беришин Худодан, Сўраб қолмаган борми?) 📙-Камронбек Исмоилов. 2024.30.04. 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | УМР ЙЎЛЛАРИ!
Mostrar todo...
👍 6 1
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.