cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Асанов формати

Канал муаллифи, тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асанов тиллар, тарих, антропология мавзуларида таҳлилий ва оммабоп материаллар бериб боради. Канални қўллаб-қувватлаш: tirikchilik.uz/AsanovEldar Тижорий ҳамкорлик учун: @AshiVanghuhi

Mostrar más
Tayikistán329El idioma no está especificadoEducación9 841
Publicaciones publicitarias
15 055
Suscriptores
+12924 horas
+1617 días
-13230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Мен нима контент қилишни ўйлаб-ўйлаб топдим — ўзбек фильм ва сериаллари ҳақида видеолар қиламан! Шунчаки уларни қўйиб қўйиб, ҳар дақиқада "Ияҳ, аҳ, аҳ, аҳҳ..." деб ўтираман. Адашиб кўзим қандайдир сериаллар-у "Оталар сўзи" стайл телефильмларга тушиб қолади-да, экранда бўлаётган порнога асабим чидамайди. Бугунам шунақа бўлди — нонушта пайти асабийлашиб, ўрнимдан туриб, даҳлизда озгина у ер-бу ерга юрволдим, тинчлантирувчи дори-пори ичволдим. Хуллас, бир йигит ишламай, уйда ўтирибди. Тирикчилик учун хотини вайн олишни бошлайди. Машҳур бўлиб кетиб, оилани боқа бошлайди. Аммо муаммолар бошланади — уйни йиғиштиришга вақти йўқ, овқат қилишга вақти йўқ. Қайнонаси норози бўлади, блогер бўлиб кетиб, менга монти қиппермади, кўчадан заказ қилди деб; эри хафа бўлади, уй йиғиштирилмаган, овқат қилинмаган, тамом ажрашаман деб. Энг майда маиший муаммоларни оламшумул даражага кўтариб, фожиага айлантириб, ёш оилани ажрашиш даражасига олиб бориш, шу баҳона замонавий турмуш тарзини тепкилаб ўтиш қайси ақлсиз сценаристнинг хаёлига келди? Шу замонавий касблар ортидан тирикчилик қилиб юрган телеканал нега бунақа трешни суратга олишга пул ажратяпти? Юқорида тасвирланган сюжетда менга келин жабрдийда бўлиб кўринди — ўзи хоҳлаган касб билан шуғуллана олмайди, майда-чуйда маиший ишларни бажаришга мажбуран боғлаб қўйилган, ундан фойдалироқ иш қилаётганиям қўйкалла эрининг кўзига кўринмайди (бўлмаса ўзи хотинининг орқасидан яшаб юрибди). Қайнона абьюзер, эр ўқимаган чаласавод абьюзер қилиб тасвирланган (лекин киночиларнинг ғояси бўйича негадир ижобий қаҳрамонлар ҳисобланади). Мундай олиб қараганда, жамиятимизда кўп учрайдиган оила модели тасвирланяпти бундай кино-сериалларда. Фақат деконструкция қилинмаяпти, балки "ҳаммаси аслида шунақа бўлиши керак, бари тўғри" деган мессиж бериляпти. Аслида бунақа бўлиши керак эмас. Бу хато, эскирган оила модели. Аёл блогерлик ёки бошқа касбдан келтираётган фойдаси уйда монти қилгани кеткизган вақтидан бир неча ўн баравар самаралироқ, фойдалироқ. Қолаверса, аёл монти қилишни билиши шарт, бўлмаса оила бузилади деган аҳмоқона қарашларни тарғиб қилиш ғирт бузғунчиликдир. XXI асрда яшаяпмиз, имконияти бўлса, умуман уй ишини қилмасин, буюртма қилсин, ишчи ёлласин, вақтини самаралироқ сарфласин, ўзини реализация қилсин. Аёлларни уй ишига боғлаб қўйилган қул қилиб тасвирлаш аслида ҳеч қанақа оилавий қадрият ҳам эмас, маънавият ҳам эмас, шунчаки қолоқлик, ҳаётни, замонни, инсонни тушунмасликдир. PS: "Уй қўқиб ётибди, овқат қилмаяпсан, кўчадан заказ қиляпсан, мен эса уйда пиширилган монти егим келяпти! Бўлди ажрашаман!" Эээ ўйлаб топган драмангга Аристотелнинг қонуни. Юнончада қонун (κανών) узун таёқ дегани, билмаганлар бўлса. @AsanovEldar
Mostrar todo...
👍 97😁 37💯 7👎 6👏 4 2🔥 2🤔 1🙉 1
Жиддий айтганда, бу дунёқарашлардаги фарқни акс эттиради. Турли жамиятлар бир хил нарсаларга ҳар хил кўз билан қарайди, ҳар хил мақсад ва қадрият излайди. Моҳиятан АҚШ ёки Европада бўладиган тадбирлар чойхонадан унча фарқ қилмайди — тўпланиб, овқат еб, гаплашиб ўтиришади. Табиий, бошқачароқ овқатлар дастурхонга тортилади, аммо бундан ташқари яна баъзи фарқлар бўлади — йиғилишлардан ҳар хил қадриятлар кўзланади, ҳар хил мавзулар муҳокама қилинади. @AsanovEldar
Mostrar todo...
👍 29👎 2😁 2
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради. Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик, савоб бўлади" деган мазмунда бирор матн берсангиз, ичига inclusivity, building sustainable community, empowerment деган чиройли гаплардан қўшиб беради. Натижада маҳалла чолларининг дуосини олиш мақсадида маҳалладошлар ва қўшни маҳалладагилар учун ташкилланган ошдан кўзланган мақсад кичик қишлоқ жамоасида инклюзивликни ошириш (inclusivity), барқарор ҳамжамият қуриш (building sustainable community), ёши катта одамларнинг эйжизмга қарши имкониятларини кенгайтириш (empowerment) каби мақсадларни кўзлаган маданий алмашинув тадбирига (cross-cultural event) айланади. Лойиҳа ва ташаббусларингизни Ғарб одами тушунадиган тилга ўгирмоқчи бўлсангиз, фойдаланинг. @AsanovEldar
Mostrar todo...
👍 82🤣 45❤‍🔥 4🔥 4👎 1👏 1
Бугун пластик карталардан p2p ўтказмалар йилига 100 млн сўм билан чекланади, деган янгилик ўқиб қолдим. Бунга уч хил реакция билдирдим (ичимда). Чунки турли ҳис-туйғуларни келтириб чиқарди менда. Қайси бир реакциям тўғрироқ ва самаралироқ бўлганига ўзингиз баҳо беринг. 1. Facebook реакцияси: бу юлғуч давлат фақат халқни юлишни билади! Энди одамга ўхшаб пластикдан ўтказолмаймиз! Ҳамма нарсага аралашади, ҳар қаердан пул қилай дейди ҳаромхўрлар! Давлат айниди, халқ хор бўлди! 2. Telegram реакцияси: аҳмоқона қарор. Биринчидан, p2p ўтказмалар фақат даромаддан дарак бермайди — одамлар қарз олади, қарз қайтаради, яқинларига ёрдам ёки бирор харажат учун пул юборади, хуллас, бу бир замонавий қулайлик. Бунга қараб зинҳор даромадга баҳо бериб бўлмайди. Алоҳида одамлар бу тизимни суиистеъмол қилаётгани бутун тизимни йўқ қилиш керак дегани эмас. Қолаверса, қарор терс натижа беради — яна ҳамма нақд пулга ўтиб кетади, давлат ташкилотлари молиявий оқимларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади, пул ишлари анча қийинлашади. Замонавий технологиялар замонида бундай аҳмоқона чекловлар ўрнатиш жамиятни орқага тортади, Каримов замонларидаги шубҳачилик, пул топишдан қўрқиш ва қора пулга талабни ошириб юборади. Ҳафтафаҳм чаламутахассисларгина ўзининг оёғига бундай болта уриб, тараққиётни тўхтатадиган ва ишлаб турган тизимни бузадиган ташаббусни жиддий кўриб чиқиши мумкин. 3. Жамшид Акбаров реакцияси: Термуламан бир картага, бир йўлга. Қўлнинг кири пул ўлсин-а, пул ўлсин! Пул ўтказма, нақдин беравер қўлга. Ўтказмалар чеклангани рост бўлсин! @AsanovEldar
Mostrar todo...
😁 87👍 25🤣 9👎 3🌚 3👻 3 2😢 2
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
Mostrar todo...
👍 19👎 10🥴 4
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети талабаси Жамшид Атамбаев яратган “Соғинч” анимацион фильми халқаро мукофотни қўлга киритибди. Қозоғистонда бўлиб ўтган Farabi Film Festival’да. Мультфильмдан парча кўриб, япон анимесини кўргандай бўлдим – аниме услуби, қиёфалар, ҳаракатлар шунга монанд. Сюжетини билмадим, лекин, афтидан, биз ўрганган тарбиявий мультфильмларга ўхшамайди, ҳарқалай, одобли бола, одобли қиз, ўгай она каби образларга кўзим тушмади. Фильмга қизиқдим, бир тўлиғини кўраман. @AsanovEldar
Mostrar todo...
👎 1
Тбилисида Ethnographer деб аталган ресторан бор. Грузин этнографияси унсурларидан фойдаланган ҳолда дизайн қилинган — эски уйларни эслатади; миллий рақслар, куй-қўшиқлар ва, албатта, миллий таомлар таклиф этилади. Ном жуда яхши танланган. Бу — гуманитар фан номи билан аталган ягона бизнес эмас. Масалан, АҚШда Anthropologie номли кийим ва аксессуар дўкони бор. Жуда ўзига хос коллекциялар таклиф этади, номига муносиб равишда турли халқларнинг анъанавий либосларидан фойдаланади. @AsanovEldar
Mostrar todo...
👍 64👎 4
Грузияда ҳар қадамда мана шу ҳолатга дуч келасиз — бинолар ташқарисида, меҳмонхона ва дўконлар ичида мамлакат байроғи Евроиттифоқ байроғи билан ёнма-ён жойлаб қўйилган. Грузия неччи йиллардан буён Европага қўшилиш орзусида яшамоқда. Бу жараён кўп вақт олади, лекин мамлакат бу мақсадига яқинлашмоқда — 2023 йил декабрида у Евроиттифоққа киришга расмий номзодга айланди. #georgiatravelmoments #emotionsaregeorgia #GeorgiaTravel #GeorgiaTravelGeorgia #emotionsaregeorgia #gnta
Mostrar todo...
👍 95 12👎 5🤔 2 1🔥 1
Repost from UZ.HOCKEY
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼 Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥 —————————— Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼 Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
Mostrar todo...
👍 14😁 10🤔 2🌚 2👎 1👏 1🥱 1
Нодир билан Грузиядамиз, лекин Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Меҳмонларимиз — тарихчи олимлар Сурат Кубаев ва Мунира Хотамова. Анча яхши суҳбат бўлди, айниқса Сурат ака иккинчи чиқишида анча очилди. @AsanovEldar
Mostrar todo...
O‘zbekiston tarixida shaharlar va shaharchilikning o‘rni ​⁠@QURULTOY

Qurultoyning ko‘p sonlarida ko‘chmanchi madaniyat haqida gaplashganmiz, uning ahamiyatini tushuntirishga harakat qilganmiz. Ammo o‘troq madaniyatning ham roli mintaqamizda juda buyuk. Biz faxrlanadigan buyuk tarixiy shaharlarimiz bor. Bu shaharlarning o‘tmishi, umuman Markaziy Osiyo shaharchiligi tarixi haqida gaplashamiz bugun. Mehmonlarimiz — tarixchi olimlar, falsafa doktori Munira Xotamova va falsafa doktori Surat Kubayev.

👍 34🔥 10👎 2😁 2