cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

IBRATLI HIDOYATLAR ☪️🕌 🕋

Бизда кун давомида:👇 📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар 📚 Ибратли афоризм ва иқтибослар 📚 Ибратли аудио ва видеолар

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
5 939
Suscriptores
+324 horas
-1197 días
-26430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Тонгларга дуои саломлари ила файз баҳш этган қадрдоним, АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Муродбахш чоршанба тонггингиз муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Mostrar todo...
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, Азизлар! Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин! Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!! Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги,  тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!! Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин, Иншааллаҳ! Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!! Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин! Янги кунга "Бисмиллаҳ!"... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Mostrar todo...
“Хайрлиси“ номли бир йўл бор... Боши қайғули каби кўринса ҳам, охири ҳамиша ҳузурлидир... Роббим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин... Хайрли тун, қадрдон! Яхши дам олинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Mostrar todo...
Катталардан илтимос! "Топганинг тўйга буюрсин!" деб дуо қилманглар! Шундоғам бутун умр ишлаб топганимиз тўйга кетиб, қолган умримиз қарз тўлаш билан ўтяпти. Менга бу дуо эмас, қарғишдек кўринади! Илтимос, дуо қилсангиз, "Топганинг Аллоҳ йўлига буюрсин" деб қилинг! Зора шунда фарзандлар илмли бўлиб, мискинлар оч қолмасдими, валлоҳи аълам! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Mostrar todo...
БИРОВГА ЮҚМАЙДИ БИРОВНИНГ ҲАҚҚИ Қашқирнинг ризқини еёлмайди шер, Ҳалол бўл дунёда, ҳалол ризқинг тер. Ҳамма ҳам ҳаётда ўз ризқини ер, Бировга юқмайди бировнинг ҳаққи. Нафс -ўпқон, нафс- бало, жиловсиз тулпор, Нафси ўт кимсада бўлмайди ҳеч ор. Дейдилар емоқнинг қусмоғи ҳам бор, Бировга юқмайди бировнинг ҳаққи. ✍️Хуршид Карим 🎙Рамзиддин Эгамбердиев
Mostrar todo...
Эрим мени севишининг асосий сабаблари: — Ҳеч қачон оиласини ёмонламадим; — Онасини ўзимнинг онамдан ортиқ кўрдим; — Ака-укаларига ўз жигарларимдек жон куйдирдим; — Ўзимни оиламдан унинг оиласини устун қўйдим; — Оқибатли бўлишлари учун ҳар ҳафта овқат қилиб чақирдим; — Эримнинг уйидаги гапни она уйимга бориб айтмадим. Ҳозир шу ишлар одатимга айланган! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Mostrar todo...
Қизим сенинг дунёйинг мўжаз... камалаклар ранги ўчмаган... капалаклар қанотидай нафис... ёмғирлари кирга тушмаган... © Умму Зайнаб Умму Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Mostrar todo...
ҚОЛОҚЛИК Ислом мутафаккири Муҳаммад Имора айтади: "Мажлислардан бирида илмонийлардан бири менга қараб истеҳзо билан деди: "Китобларингиздан шуни тушунаяпманки, сиз шариат аҳкомларини татбиқ қилишни ва 100 йил орқага қайтишни хоҳлар экансиз". Мен дедим: "100 йил орқага қайтиш деганда султон Абдулҳамид дунёнинг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки Европадаги қироллар Усмоний султон берган ваколат билан ҳукм қилган даврларни назарда тутаяпсизми? Ёки Усмонийлардан ҳам олдинроқда дунёни мўғул-татар зулмидан халос қилган Мамлуклар даврини назарда тутаяпсизми? Ёки улардан орқароқдаги Аббосийларнинг ер юзининг ярмини бошқарган даврни назарда тутаяпсизми? Ёки улардан олдинроқ Умавийлар ёки Умар розиёллоҳу анҳу ер куррасининг ярмини бошқарган даврни айтаяпсизми? Ёки халифа Ҳорун ар-Рашид Рум подшоҳига: "Мўъминлар амири Ҳорун ар-Рашиддан Румнинг итига" деб мактуб ёзиб юрган пайтларни айтаяпсизми? Ёки Абдурраҳмон Дохил ўз қўшинлари билан Италия ва Францияни қамал қилган пайтларни назарда тутаяпсизми? Бу сиёсий томони... Илмий томондан: Мусулмон олимларидан Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, ибн Рушд, ибн Холдунлар араблар ва ғарбликларга тиббиёт, доришунослик, ҳандаса, фалаккиёт ва шеърни таълим берган замонни айтаяпсизми? Азизлик томондан: Кофир яҳудий биргина мусулмон аёлнинг рўмолини тортганида у аёл: "Во Муътасимоҳ!", деб додлади. Оғизма-оғиз бу гап халифа Муътасимнинг қулоғига етиб борди. Шунда Муътасим қўшини билан келиб яҳудийларни давлат чегарасидан чиқариб юборди. Бугун эса ислом диёрларида аёллар зўрланаяпди. Ҳокимлар масрур. Ўша даврни айтаяпсизми? Ёки мусулмонлар Европада биринчи унивеситетни очишди. Андалусда... Ўша пайтда арабча кийим барча университетларда урф эди. Уни битирувчилар кияр эди. Бугун ҳам ўша кийим ва тепаси текис шляпани битирувчилар кийишади. Шу шляпанинг тепасида бир пайтлар Қуъонни қўйишган битирувчилар. Шуни назарда тутдингизми? Ёки Қоҳира дунёдаги энг гўзал шаҳар бўлган пайтларни айтаяпсизми? Ёки бир Ироқ динори 483 доллар бўлган пайтни айтаяпсизми? Ёки Европалик қочоқлар Искандариядан паноҳ топган, ёки Америка Мисрдан Европани очликдан қутқаришини сўраган пайтни айтаяпсизми? Тушунтириб берарсиз...? ". ©️ Абдулқодир Самарқандий Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Mostrar todo...
Ушбу фотода бўрилар галасининг кўчиши тасвирланган. Энг олдида қари ва касал бўрилар.Сабаби улар бутун галага юриш темпини беради. Орқада қолиб, халок бўлмаслиги учун улар энг олди сафда жойлашган. Кейинги сафда энг кучли 5 таси химоя вазифасида боради. Ўрта қаторда тўданинг бошқа аъзолари.Улардан кейин яна энг кучли бўрилар. Сафнинг энг сўнгида гала бошлиғи сардор. У бутун галани назорат қилиб боради. Биз ҳам бўриларнинг ушбу ҳаракатидан ўрнак олсак арзийди! Яқинларингизга улашинг! 👉 @HIDOYATLAR
Mostrar todo...
Фақир киши бозорчига: – Аллоҳ учун менга мевалардан бергин - деди. Сотувчи чириган, айниганларни териб берди. У киши халтага қараса, меваларнинг бари чириган, эзилган экан. Чўнтагидан бир неча майда пул топиб сотувчига узатти ва: — Шу пулга яраша бергин!- деди. Сотувчи меваларнинг яхшисидан териб солди. Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!"  деди... Умида Азиз •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! https://t.me/+Sa5ZnaAqV3g5MWQy
Mostrar todo...