cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

AHMADXON DOMLA KOSONIY

Ахмадҳон домланинг расмий каналига хуш келибсиз! Бизнинг бошқа тармоқлардаги саҳифаларимиз instagram.com/Ahmadxon_domla https://www.youtube.com/c/NuriyaTV https://www.facebook.com/AhmadxonSohibov Админ: @Muminof_7 Hamkorlik uchun @kosoniy_reklama

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
4 027
Suscriptores
+1024 horas
+357 días
+12330 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
— Ҳайитликларим, жоним мани. Сизлар доим юрагимдасизлар...😃 Байрамингиз муборак бўлсин! @AhmadxonKosoniy
1 21327Loading...
02
🌺 Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси 🌼 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини: تقبل الله منا ومنكم 🌷 "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум" 💐 "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди. 🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин! عيدكم مبارك 🌸 Байрамингиз муборак бўлсин! 🌹 Яқинларингизни ҳам табрикланг @AhmadxonKosoniy
6 663239Loading...
03
🌙Қурбон хайит байрами барчангизга муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин. Умрингиз исломнинг нурига тўлсин. Шукурким етказди улуғ кунларга. Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар! Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг👇 @AhmadxonKosoniy
3 546170Loading...
04
⚡️ АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ! • Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг • Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг • Бошинг тошдан бўлсин деманг • Аллоҳ паноҳида бўлгин денг • Топганинг тўйларга буюрсин деманг • Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг • 100 йил, 1000 йил яша деманг • Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг • Қўша қаринг деманг • Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг • Тагингдан шамол ўтсин деманг • Аллоҳ ризқингга барака берсин денг • Қўчқордай ўғил сўраманг • Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг • Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг • Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @AhmadxonKosoniy
2 11340Loading...
05
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати👇 ㅤㅤㅤㅤ @AhmadxonKosoniy ㅤㅤㅤ
1 4045Loading...
06
Такбири ташриқ айтишни унутманг: АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР, ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР ВА ЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД. @AhmadxonKosoniy
1 56115Loading...
07
Арафа кунининг фазилати "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган. "Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ". Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари). Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик". Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган. Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти). Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир. Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади. Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган. © Алишер Султонходжаев
1 53124Loading...
08
🤲 АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар. @AhmadxonKosoniy
2 894120Loading...
09
Ассалому алайкум! ☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐 ☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐 ☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐 ☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐 🍃 Хайрли тонг! 🍃 @AhmadxonKosoniy
3 418194Loading...
10
Арафот остонасида турганлар, бу йил Роббим бандалари ичидан сизларни танлаб(!) олди. Сиз турган мақомни орзу қилганлар кўп эди. Сиз турган ерда — Муздалифа, минодаги еру чодирда шу куни бир кеча ётиш учун қасрини алишишга рози бўлганлар бор эди. Эртага чиқадиганингиз Арафотда туриш учун дунёларини бериб юборишга тайёрлар бор эди. Уларнинг баъзиси ҳозир ер остида, баъзиси тўшакка михланган хаста, баъзиси сафардан бенасиб… Аммо сизларга бу бахт насиб қилди. Эртага кечқурун ёнингизда ўтирган киши жаннат кафолатини қўлга киритиши мумкин. Балки, атрофингиздаги миллионлаган кишилар жаннатни қозониб олишлари мумкин. Сизнинг исмингиз ҳам эртага буюк Маҳкама Деъвонида “Жаннатий!” деб битиб қўйилиши мумкин. Сизни ўша маконга чақирган, Зот — ваъдасига зарра ҳилоф қилмайдиган Карамлилар карамлиси шу ваъда билан чақириб олган. Нега чақирганини биласизми? Ўтмишдаги улуғларимиз айтадилар: “Аллоҳ таоло бандасига истиғфорни илҳом қилса, демак уни кечиришни истабди. Дуони илҳом қилса, демак унга ато қилишни истабди”. Шу нақлга кўра ўйланг, Роббингиз сизга Ҳажни илҳом қилган бўлса, Арафот майдонига, Ҳарамининг бағрига, Каъбасининг остонасига келтириб қўйган бўлса, У сиз учун нимани истабди экан?!!! Бу йил сизлар танландингиз, ҳожилар, сизлар танландингиз! Иллҳо ҳажингиз мабрур ҳаж бўлсин! БИЗЛАРНИ ҲАМ ДУОЛАРДА ЭСЛАНГ, ЛУТФАН!!! Икром Шариф @IkromSharif
1 41915Loading...
11
​​ИСТИҒФОР АЙТ Агар сенга дунё тор бўлиб қолса, 👉 Истиғфор айт! Ишларинг юришмаса, 👉 Истиғфор айт! Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса, 👉 Истиғфор айт! Юрагинг сиқилса, 👉 Истиғфор айт! Бой бўлишни истасанг, 👉 Истиғфор айт! Қашшоқликка йўлиқсанг, 👉 Истиғфор айт! Фарзанд талабида бўлсанг, 👉 Истиғфор айт! Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг, 👉 Истиғфор айт! Савдойингдан барака кўтарилган бўлса, 👉 Истиғфор айт! Агар оилада нотинчлик бўлса, 👉 Истиғфор айт! Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса, 👉 Истиғфор айт! Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ). Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур. 1. Астағфируллоҳ 2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ. 3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро. Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман. ⊱•┈••┈•❁•⊰✿🌺✿⊱•❁•┈•┈•⊰ ➡🌴Яқинларингизга ҳам улашинг!📲💻🖥 ↪️✅ @Asaka_Ziyo 𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!
1 45133Loading...
12
🤲🌹🍀«АРАФА» КУНИ МУБОРАК!🌹🤲🍀 🤲🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин! 🍀🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз муборак бўлсин! 🍀Дуога қўл очинг, Толмасин билак, 🍀Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. 🍀Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. 🍀Тавба сохибига, АРАФА муборак... «АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ! АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва Барча яқинларимизни ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ! Амийн! 🤲 🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙 @AhmadxonKosoniy
5 602318Loading...
13
ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ أللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر، أللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллааҳил-ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ буюк, Аллоҳ буюк. Ҳамду санолар Аллоҳ учундир. Такбири ташриқ эртага 15 июн бомдод намозидан бошлаб, ҳайитнинг тўртинчи куни 19 июн аср намозигача айтилади: • 15 июн — 5 маҳал • 16 июн — 5 маҳал • 17 июн — 5 маҳал • 18 июн — 5 маҳал • 19 июн — 3 маҳал Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир мартадан айтиш вожиб саналади. Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намозидан кейин айтилади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтишади. Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
4 530102Loading...
14
#haj2024 #nocomment 🕋 ЗИЁРАТЧИЛАР ТОАТ-ИБОДАТЛАРНИ БОШЛАДИЛАР Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #hajning_mukofoti_jannat MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 4499Loading...
15
АРАФАДАН БИР КУН ОЛДИНГИ КУН ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН! Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг КЕЙИНГИ ЙИЛ ШУ КУНЛАРДА ХАЖ САФАРЛАРИГА БОРИШЛИК НАСИБ ҚИЛСИН🤲 ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ. Канал👉 @VODIYBOZOR
4 033155Loading...
16
🌹JUMA AYYOMINGIZ MUBORAK BO‘LSIN! 🕋 🌙 🤲 💐 Hafta ichra turli kun, 💐 Turli sahar, turli tun. 💐 Eng muqaddas, nurli kun 💐 Juma ayyom muborak! 💐 Dinimiz doim omon, 💐 Dillarda ishqu iymon. 💐 Ey muhtaram musulmon, 💐 Juma ayyom muborak! 🤲 Alloh duolarimizni ijobat, 🤲 Farzandlarimizga salohiyat, 🤲 Ibodatlarimizga go‘zallik, 🤲 Rizqimizga baraka bersin! 🤲 Allohning panohida bo‘ling! 🌹🌙🍃JUMA MUBORAK!🍃🌙🌹 @AhmadxonKosoniy
3 923139Loading...
17
🌤 ТОНГ ШУКРОНАСИ اللهم ما أصبح بي من نعمة أو بأحد من خلقك فمنك وحدك لا شريك لك فلك الحمد و لك الشكر 👉Тани жонимизни соғ-саломат қилган, 👉Тинчлик-омонлик, мўл-кўллик, офият, ризқ-рўз, фароғат, фаровонлик каби инъомларини биздан аямаган, 👉Иймон ва Исломдек бебаҳо неъмат билан бизни сийлаган, 👉Неъматларининг адоғи йўқ, фазлу карамининг чек-ниҳояси йўқ, 👉Сўраган ҳар бир нарсамизни берган, сўрамасимиздан олдин бизга қанча-қанча неъмат тортиқ қилган, 👉Ва яна "шукр қилсангиз, зиёда қиламан, сўрасангиз бераман", деб битмас-туганмас хазинасининг дарвозасини биз қуллари учун катта очиб қўйган, 👉 Яна бир улуғ айём Жума кунига етказган, 👉Жумадек буюк кунда бомдод намозига уйғотган, 👉Икки ракаат суннати дунё ва ундаги бойликлардан афзал бўлган бомдод намозини солиҳ бандалар қатори масжидда жамоат билан ўқишга насиб этган, Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин 👉Энг суюкли Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар бўлсин ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
1 63222Loading...
18
Қурбонлик сўйишнинг йўли Қурбонлик ҳайвони қай тариқа сўйилади? - Аталган ҳайвон юмшоқлик, мулойимлик ва шафқат ила сўйиладиган жойга келтирилади ҳамда пичоқни хайвонга кўрсатмасдан қайраб, ўткир қилиб, қиблага тўғрилаб, чап тарафи билан ётқизиб сўйилади, буткул жони чиқмасдан териси ажратилмайди. Курбонликни сўядиган киши сўядиган вақтда қайси дуони ўқийди? - Ушбу дуони ўқийди: اللَّهُمَّ إِنَّ صَلاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لا شَريكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ "Аллоҳумма инна солати ва нусуки ва маҳйайа ва мамоти лиллаҳи роббил аъламийн ла шарика лаҳу ва би залика умирту ва ана авваллул муслимийн". Яъни: "Ё раб, менинг намозим ва ибодатларим ва тириклигим ва ўлмоғим барча оламнинг эгаси бўлган ва зотида ҳеч шериги йўқ Аллоҳ таоло учундир ва ушбу қурбонлик қилмоққа буюрилибман, бу амал хусусида ишонгувчи ва итоат килувчиларданман". Курбонликнинг кимдан аталгани қандай билдирилади? -Курбонлик эгаси ёки курбонликни сўядиган киши ўзи тилида: "Эй Аллоҳ таоло, ушбу қурбонликни фалон-фалон ўғлидан ё фалон-фалон қизидан кабул килгин деб айтади ва "Бисмиллаҳи Аллоҳу акбар" деб бўғизлайди" Bayyina.uz | Taqviym.uz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! Telegram | Instagram | YouTube
2 48227Loading...
19
Qurbonlik kimlarga vojib? 🇺🇿O'MI Fatvo markazi katta ustozi Muhammad Ayyub Kosoniy. @KOSONSOYLIK_UZ
2 38641Loading...
20
Қурбонликка оид баъзи масалалар Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг қуйидаги етти аъзосини ейиш жоиз эмас: 1. Қони; 2. Эркак ва урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси; 3. Эркак ҳайвоннинг мояги; 4. Пешоб халтаси; 5. Орқа тешиги; 6. Безлари; 7. Ўт пуфаги. «Канзуд-дақоиқ» ва «Мароқил-фалоҳ» китобларида «Ҳаром мағиз, яъни умуртқа ичидаги оқ суюқликни ҳам истеъмол қилиш жоиз эмас», дейилган. Баъзилар қурбонлик қилганидан кейин ортиб қолган гўштни сотиб юборади. Бундай қилиш жоиз эмас! Қурбонлик гўштини сотиб юборган бўлсалар, бунинг пулини фақир-мискинларга садақа қилишлари вожиб бўлади. Қассобнинг хизмат ҳақини сўйилган қурбонлик гўштидан бериш жоиз эмас. Баъзилар гўшти арзон тушар экан деб, қурбонлик қилувчиларга шерик бўлиб олади. Бу жоиз эмас, чунки шерикларидан бирининг нияти гўштнинг арзонга тушиши бўлса, қолган шерикларнинг қурбонлиги ҳам дуруст бўлмай қолади. Қассобнинг хизмат ҳақини гўшт, тери ёки калла-поча билан тўлаш жоиз эмас. Агар шундай қилинган бўлса, уларнинг қийматича садақа қилиш вожиб бўлади. Лекин қассобнинг ҳаққини алоҳида бериб, кейин бунга қўшимча равишда ўша гўштдан бериш жоиз, фақат шунинг ҳисобига хизмат ҳақини камайтирмаслик керак. Қассоблик касби жоиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам қассоблар бўлган. Баъзи саҳобалар қассоблик билан шуғулланганлар. «Қурбонлик ва ақийқага оид масалалар» китобидан https://t.me/alisher_abduhamidov
1 9389Loading...
21
Абу Дардо розияллоҳу анҳу: “Киши бир жамоатга ваъз-насиҳат қилиб, тарқалганларидан сўнг эшитганларидан Аллоҳ уларни манфаатлантирганидан кўра афзалроқ садақа қила олмайди”, дедилар. Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Садақаларнинг энг афзали мусулмон киши илм ўрганиб, кейин уни мусулмон биродарига ўргатишидир”. https://t.me/alisher_abduhamidov
1 2362Loading...
22
"Лаа илаҳа иллаллоҳ" қавлида лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Шу боис лабни қимирлатмасдан ҳам бемалол айтиш мумкин. Бунинг ҳикмати шундай: Инсон ўлим вақтида лабини қимирлатишга ҳам қодир бўлмайди. Инсон ана шу вақтда тавҳид калимасини бемалол айтиши учун лаб ҳаракат қиладиган ҳарф йўқ. Ҳаммамизнинг охирги айтадиган калимамиз шу бўлсин! ┄┅অঠই 🇺🇿 ইঠঅ┅┄ Ибрат излаганга — ибратдир дунё
1 2122Loading...
23
РОЗИЛИК ОЛИШ УЧУН ҲАРАКАТ ҚИЛЯПСАНМИ? Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат! Отангнинг кўзларига қара! Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқ толаларга боқ! Шуларнинг ўзи кифоя эмасми янада шижоатлироқ бўлишингга!? Улар сенинг муваффақиятингни кутишмоқда... Ота-онангдан кўп нарса талаб қилма. Миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлларни ҳам чиқариб ташла! Нима эмиш, «Ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!». Бекорларнинг бештасини айтибсан! Ота-онанг дунёга келтириб, сендан нимадир кутаётганининг ўзи энг катта бахт эмасми? Ахир бу толедан маҳрум инсонлар қанча? Шундай экан, уларни рози қилишга улгур! «Қалбга таскин битиклар» китобидан. @AhmadxonKosoniy
1 78536Loading...
24
Калб уч хел холатда булар экан 1-бемор калб 2-каро калб 3-улик калб. Бу холатдан аллох асрасин
1 74537Loading...
25
Bersangham Alloh Uchun Ber Bermasangham Alloh Uchun Berma
1 38621Loading...
26
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади: 1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади; 2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди; 3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади; 4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди; 5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”. @mehrob_uz
1 44214Loading...
27
#Бисмиллах 🌞🌷Aссалому алайкум...       🌞🌷Хайрли тонг          🌞🌷 Азизларим!            🌞🌷 13 - Июн         🌞🌷Пайшанба тонги       🌞🌷муборак бўлсин! 🍃🌸🍃Дунёдаги энг гўзал неъмат сизнинг тириклигингиз ва гўзал қалбингиздир... 🍃🌸🍃Ҳаётга табассум билан боқсангиз, у ҳам сизга кулиб боқади..🍃🌷. 🍃🌸🍃Бошланган янги кун беморлар дардига шифо, кексаларга роҳат, оилангизга бахт, хонадонингизга файз, танингизга саломатлик, дилингизга қувончу шодлик олиб келсин.🍃🌷 @KOSONSOYLIK_UZ
1 98330Loading...
28
1-KODIROVA MUYASAR 2-ABDULLAEV SIDIK 3-KOSIMOV KHOSHIMJON 4-YUKHTASUNOV ABDUMANON 5-ISOKOV ABDULLO 6-DEDAMIRZAEVA RANO 7-DEDAMIRZAEV ISROILJON 8-SHAMSIDDINOV SAYFIDDIN 9-SHAMSIDDINOV FAKHRIDDIN 10-AZIZOVA GAVKHARKHON 11-KALANDAROVA VALIDAKHON 12-KHALILOV JURAKHON 13-KHAMRAEVA DILFUZA 14-BOLTIKHUJAEV AZIZKHON
2850Loading...
29
Курбонликни узингиз суйинг, булмаса тепасида хозир булиб туринг..
1 19018Loading...
30
Эру Хотин бой булса Ким Курбонлик суйади.. Аёл хам Эр хам курбонлик килади..
1 26919Loading...
31
Мусофир кишига курбонлик килиш вожибми ?
1 24213Loading...
32
Жаннат саккиз хил бўлади: 🔸Биринчиси Дорул жалол, у оқ дурдан иборат. 🔸Иккинчиси Доруссалом бўлиб, қизил ёқут билан безатилган. 🔸Учинчиси Жаннатул маъводир, у яшил забаржад (қимматбаҳо шаффоф) тошдан қурилган. 🔸Тўртинчиси, Жаннатул хулд, у сариқ маржондандир. 🔸Бешинчиси, Жаннатун наъим, у оқ кумушдан ясалган. 🔸Олтинчиси қизил тиллолар билан зийнатланган Дорул қарордир. 🔸Еттинчиси Жаннатул Фирдавс, у кумуш, олтин, ёқут ва забаржаддан бино қилинган бўлиб, қоришмаси мушкдандир. 🔸Саккизинчиси Жаннату-адн деб номланади. У оқ дурдан бўлиб, жаннатларнинг барчасидан шарафлидир. Унинг тиллодан қилинган икки эшиги бўлиб, уларнинг ораси осмону ернинг орасичадир. Биноси тилло ва кумуш ғиштлардан, тупроғи анбар, қоришмаси мушкдандир. Унда анҳорлар бўлиб, ундан бошқа жаннатларга оқиб ўтади. Анҳорларнинг майда тошлари дурдан. Уларнинг суви қордан совуқ, асалдан ширинроқдир. Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг. Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻 https://t.me/asakarisola
2 29931Loading...
33
Media files
2 18740Loading...
34
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ 🕌 Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 🕓 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади: 🟢Андижон 05:00 🟠Наманган 05:00 🟢Фарғона 05:00 🟠Тошкент ш. 05:10 🟢Тошкент в. 05:15 🟠Сирдарё 05:15 🟢Жиззах 05:15 🟠Самарқанд 05:20 🟢Сурхондарё 05:20 🟠Қашқадарё 05:25 🟢Навоий 05:25 🟠Бухоро 05:30 🟢Хоразм 05:45 🟠Қорақалпоғистон Рес. 05:50 🤔 Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #qurbon #hayit MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
1 2177Loading...
35
БИР КУНДА БИР ЙИЛГА БАРОБАР РЎЗА ТУТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? ЕЧИМ: Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунидаги ҳар бир куннинг рўзаси, бир йилга баробар. ДАЛИЛ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган. Сиз ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг! Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).
1 87528Loading...
36
Ҳажга бора олмаганларга тасалли Кимга насиб этмаса, Арофат узра туриш, Турсин Ҳақ ҳудудида, Шудир Исломни қуриш! Кимга насиб этмаса, Муздалифада тунаш, Тунасин тоат узра, Мана шу асли кураш! Кимга насиб этмаса, Минода жонлиқ сўйиш, Сўйсин ҳавои нафсин, Бу ҳам бир қадам қўйиш! Ким Каъбага келолмай, Деса: “У жуда узоқ”. Билсин, Каъбанинг Рабби, Жон томирдан яқинроқ. (Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ, "Латоифул маориф", 633-бет.) Интернетдан олинди (таржимон айтилмаган экан). 👉Ихтиёр Марғилоний👈
20Loading...
37
Гулдек юзингни дилбарим Кўргони келдим соғиниб. Сан — шоҳи олам, ман — гадо, Кўргони келдим соғиниб. Ишқингда дилбар зор-зор, Йиғлаб юрибман, эй нигор. Кел эй, букун кўзи хумор, Кўргони келдим соғиниб. Сиздин бўлак йўқтур кишим, Ўзга билан йўқтур ишим. Мастона кўзлик маҳвашим, Кўргони келдим соғиниб. Тан ичра жоним сан эдинг, Хуш меҳрибоним-сан эдинг, Ширин забоним сан эдинг, Кўргони келдим соғиниб. Ман ҳаста дил ҳайрон бўлуб, Ишқингда саргардон бўлуб, Фарвона янглиғ ўргулуб, Кўргони келдим соғиниб. Дардинг билан дармондаман, Топкин илож бемораман, Васлинг билан афтодаман, Кўргони келдим соғиниб. Эй дилбари нозик бадан, Ҳам тишлари дурри Адан, Ой юзлари боғу чаман, Кўргони келдим соғиниб, Боғу баҳорим сан мани, Кўзи ҳуморим сан мани, Ширин забоним сан мани, Кўргони келдим соғиниб, Мандин яширма юзларинг, Ёдимға тушти сўзларинг, Куйдирди ёрим кўзларинг, Кўргони келдим соғиниб, Кўйингда дилбар зор-зор, Шому сабо, лайлу наҳор, Йўқ эмди бизда ихтиёр, Қўргони келдим соғиниб. Исҳоқхон Ибрат (1861-1937)
1 5379Loading...
38
Ассалому алайкум! Хайрли тонг! 🕊☘️🌷🌾 🌻 🌾🌷🍀🕊 Янги кун муборак бўлсин азиз биродарим! Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! 🌳 🌼🌳 🌺 🌳🌼 🌳 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ ☘️«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи»,☘️ (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар. Имом Муслим ривоятлари. https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg
1 96325Loading...
39
🍃🌸🍃 ХАЙРЛИ ОҚШОМ ҚАДРЛИЛАРИМ...! Бир куни бир инсон смс ўқиб туриб беихтиёр «СУБХАНАЛЛОҲ» дебди... Пастроққа қараб «АЛХАМДУЛИЛЛАХ» деб ўқишни давом эттирибди... Ўқиётиб «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» сўзларини ўқибди. У ўзини жуда яхши ҳис қилибди-да «АЛЛОҲУ АКБАР!» дебди. У қалби янада ҳузур топишини истаб Аллоҳга истиғфор айтиб «АСТАҒФИРУЛЛОҲ, АСТҒФИРУЛЛОҲ, АСТАҒФИРУЛЛОҲ» дея уч марта қайтарибди. Аллоҳ ва унинг Расулига чексиз муҳаббати ва ҳурмати ила «САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ» дебди. Шу сўзларни қайтариб айтиб у Аллоҳнинг савобидан бебаҳра қолмабди... Сиз бу инсон кимлигини биласизми? БУ СИЗ . . . ! ! ! ЯШАНГ . . . ! ! ! ҲОЗИР ШУ СЎЗЛАРНИ СИЗ ҚАЙТАРДИНГИЗ. ДОИМО АЛЛОҲНИ ЗИКРИНИ ҚАЙТАРИБ ЮРИНГ ВА БУНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИБ ТУРИНГ... ҲАЙРЛИ ТУН! Тунингиз осуда ва сокин ўтсин Азизларим! Аллоҳга омонатимсиз!
1 43216Loading...
40
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм) ❓Қурбонлик қилиш кимларга вожиб? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликнинг вақти 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
1 4296Loading...
00:13
Video unavailableShow in Telegram
— Ҳайитликларим, жоним мани. Сизлар доим юрагимдасизлар...😃 Байрамингиз муборак бўлсин! @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
4.59 KB
👍 10😭 2😍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🌺 Қурбон ҳайити билан табриклаш дуоси 🌼 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирларини: تقبل الله منا ومنكم 🌷 "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум" 💐 "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин", деб табриклашарди. 🤲 Аллоҳ таоло ибодатларингизни Ўз даргоҳида ҳусни қабул этсин! عيدكم مبارك 🌸 Байрамингиз муборак бўлсин! 🌹 Яқинларингизни ҳам табрикланг @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
9👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
🌙Қурбон хайит байрами барчангизга муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин. Умрингиз исломнинг нурига тўлсин. Шукурким етказди улуғ кунларга. Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар! Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг👇 @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
👍 5
⚡️ АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ! • Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг • Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг • Бошинг тошдан бўлсин деманг • Аллоҳ паноҳида бўлгин денг • Топганинг тўйларга буюрсин деманг • Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг • 100 йил, 1000 йил яша деманг • Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг • Қўша қаринг деманг • Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг • Тагингдан шамол ўтсин деманг • Аллоҳ ризқингга барака берсин денг • Қўчқордай ўғил сўраманг • Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг • Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг • Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ! ☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
👍 9👏 7
⚡️ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Баданида қўтири бор жонлиқни қурбонлик учун сўйиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликни вақти ҳақида тушунча берсангиз? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилгандан кейин қандайдир намоз ўқиладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қайси кунда қурбонлик қилиш афзал? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Мусофирга қурбонлик қилиш вожибми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда электр ёки наркоздан фойдаланиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг хизматидан фойдаланиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қассобга қурбонлик гўштидан ёки терисини иш ҳақи қилиб бериш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Аёл киши ўз қурбонлигини ўзи сўйса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонликда "Бисмиллаҳ" деса ҳам ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик учун сотиб олинган ҳайвонга кейинчалик шерик бўлиш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Қурбонлик гўштидан бойларга берса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати👇 ㅤㅤㅤㅤ @AhmadxonKosoniy ㅤㅤㅤ
Mostrar todo...
👍 5
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Такбири ташриқ айтишни унутманг: АЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР, ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАЛЛОҲУ ВАЛЛОҲУ АКБАР, АЛЛОҲУ АКБАР ВА ЛИЛЛАҲИЛ ҲАМД. @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
VID-20180821-WA0001.mp45.32 MB
👍 3 3
Арафа кунининг фазилати "Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Арафа кунидир", деганлар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Бу кун фазилатда тенгсиз бир кун. Унда инсониятга юборилган энг сўнги рисолат, энг охирги дин тамомига етказилган. Динни тугал қилиш учун ва буни эълон қилиш учун Раб таоло айнан шу кунни танлаган. "Бирор-бир кунда Аллоҳ таоло Арафа кунидагичалик кўп эркак ёки аёл бандани дўзахдан озод қилмайди... ". Дуоларнинг энг афзали ҳам Арафа кунининг дуосидир. Шу боис, бу кунни дуо, истиғфор, тоат ва зикр ҳамда яқинлар, қариндош-уруғ ва дўсту ёр қалбига хурсандчилик олиб кириш каби савобли ишлар билан ғанимат билиш мақсадга мувофиқ. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилиб дедилар: дуоларнинг афзали (фазилатда энг кучлиси) Арафа кунидаги дуодир. Ва мен ва мендан аввалги (барча) пайғамбарлар айтган энг яхши сўз: "Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Лаҳу-л-мулку ва лаҳу-л-ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр"дир (Молик, Термизий ва Аҳмад ривоятлари). Ториқ ибн Шиҳоб ҳикоя қилади: бир куни яҳудийлар Умар разияллоҳу анҳуга шундай дейишди: "сизлар бир оятни тиловат қиласизлар, агар у бизга нозил бўлганда эди, ҳеч иккиланмай, ўша оят нозил бўлган кунни ўзимиз учун байрам қилиб олган бўлардик". Шундай дея улар Моида сурасининг учинчи оятини айтишди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу шундай дедилар: "албатта, мен у оятнинг қайси пайт нозил бўлгани, қаерда нозил бўлгани ва у нозил бўлар экан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қаерда бўлганликларини аниқ биламан. У Арафа куни нозил бўлди. У нозил бўлаётганда Аллоҳга қасамки, биз жума куни Арафада эдик". Бу кунда замоннинг фазилати, маконнинг фазилати, куннинг фазилати ва макиннинг (мазкур маконга йиғилган зотлар) фазилати ва буюк сафар ниҳоясининг фазилати жам бўлган. Бу кунда 24 йил давом этган буюк рисола, буюк калом, қайсики, тоғлар ҳам кўтаришга қўрққан калом якунига етказилган. Йигирма тўрт йил инсониятни нур ва раҳматга чулғаб турган ваҳийлар силсиласидаги сўнги ҳалқа зарб қилинган. Набий алайҳиссалом марҳамат қиладилар (мазмуни): "Арафа кунининг рўзаси бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан" (имом Муслим ривояти). Ушбу ҳадиси шарифга мувофиқ, ҳаж қилмаётганлар учун арафа куни рўза тутиш мустаҳабдир. Арафа кунининг фазли, ундаги дуоларнинг фазли фақатгина Арафот тоғига йиғилган ҳожилар учун хос эмас, балки, барча мусулмонларни ўз ичига олади. Ҳадиси шарифларда Набий алайҳиссалом: "Арафа куни, наҳр куни ва ташриқ кунлари биз аҳли Исломнинг байрамимиз бўлади", дея марҳамат қилганлар. Ҳадисни сунан эгалари ривоят қилишган. © Алишер Султонходжаев
Mostrar todo...
👍 7👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
🤲 АРАФА КУНГИ ЭНГ ЯХШИ ДУО Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дуонинг энг яхшиси арафа кунидаги дуодир. Мен ва мендан олдинги Пайғамбарлар айтган сўзнинг энг яхшиси "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" деб айтишдир", деганлар. @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
👍 10
00:18
Video unavailableShow in Telegram
Ассалому алайкум! ☘️ Жаннатнинг хушбўйларидан бўлинг баҳраманд. 💐 ☘️ Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.💐 ☘️ Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.💐 ☘️ Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!💐 🍃 Хайрли тонг! 🍃 @AhmadxonKosoniy
Mostrar todo...
Xayrli tong 3.mp42.50 MB
👍 6

👍 10 1