cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Bomdod.uz l Duolarda eslang

Термиз шаҳри "Мурчбобо" жомеъ масжиди расмий канали Админ @

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 143
Suscriptores
-324 horas
-367 días
-13030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Физик қоида ва иймоний роҳат Инсон бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (салкам 2 кг). Лекин инсон нега бу оғирликни сезмайди? Чунки у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидага кўра, ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб, миянинг вазни 50 гр бўлиб қолади. Шунинг учун биз унинг оғирлигини сезмаймиз. Буларнинг барчаси буюк Аллоҳнинг ўлчовидир. Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб, бош мияни массаж қилади. Натижада инсон намозда роҳатланади.
Mostrar todo...
🤲 ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛГАНДА ҚИЛИНАДИГАН ДУО تقبل الله نسكك وأعظم أجرك وأخلف نفقتك Ўқилиши: Тақоббал Аллоҳу нусукак ва аъзома ажрок ва ахлафа нафақотак. Маъноси: Аллоҳ ҳажингизни қабул этсин, ажрингизни буюк қилсин ва сарфлаган нафақангизни ўрнини тўлдирсин. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо уйига қайтган ҳожига шундай дуо қилардилар.
Mostrar todo...
РИЗО   Сизга қолса сизда бу дунёда сеҳрли бир чироқ бўлса-ю истаганингизни рўёбга чиқараверса, истаган жойингизга элтиб қўйса, сал ҳаракат билан хоҳлаганингизга эришаверсангиз.    Қуръондан Набийлар қиссасини кўзингиз билан эмас, қалбингиз билан ўқиганмисиз?!    Нуҳ алайҳис саломни ёлғончи дейишди...    Иброҳим алайҳис саломни оловга отишди...    Мусо алайҳис салом қўрқди...    Исмоил алайҳис салом сўйилиш билан имтиҳон қилинди...    Ийсо алайҳис саломнинг ҳеч нарсаси йўқ эди...    Юнус алайҳис саломни кит ютиб юборди...    Закарийё алайҳис саломни арралашди...    Яҳё алайҳис саломнинг боши фоҳишага маҳр ўлароқ тақдим қилинди...    Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан қувилдилар, Тоифда тошбўрон қилиндилар, Уҳудда бошларини ёришди, тишларини синдиришди.    Сиз бўлсангиз бу дунёни қайнар хумча бўлишини истайсиз. Имкони бўлса истаганингизни олаверсангиз...    Аллоҳдан ризқингиз тор бўлсада розилик ва қаноатни сўранг. Танангиз бемор бўлсада, қалбингиз офиятда бўлишини сўранг.    Ризо бу энг яхши уловдир. Унга минган киши манзилга эсон-омонликда етиб олади иншааллоҳ!    Рози бўлинг. Ана шунда торлик ҳам кенгайиб кетади. Ози ҳам етади. Розилик бўлмаса бутун дунё чўнтагингизда бўлсада, фақирсиз! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Mostrar todo...
ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРИ: Дуонинг қабул бўлмаслиги Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди. Насиҳат. Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ “Танбеҳ ул-ғофилин”да шундай ёзади: “Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди. Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши, иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши, учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши”.
Mostrar todo...
Ҳазрати Мавлоно Румий бир кун уйига келиб, ўғлини ғамгин ҳолда кўрди ва бунинг сабабини сўради. Ўғли эса: - Ҳеч нарса... - деди. Ҳазрати Мавлоно Румий ташқарига чиқди. Эшикда осилиб турган бир бўри пўстини бор эди. Терини олиб, устига кийди ва худди бўрилардай осмонга қараб увиллай бошлади. Ўғли отасининг бу ҳолатини кўриб, кулди. Шунда ҳазрати Мавлоно Румий деди: - Эй ўғлим, кўрдингми? Дунёнинг дардлари, синовлари, машаққатлари ҳам мана шу кабидир. Бўри, аслида, қўрқинчли ҳайвон. Аммо сен тери ортида отанг бўлганини билганинг, кўрганинг учун ҳам қўрқмадинг, балки кулдинг. Худди мана шундай, Дардларинг, синовларинг ва машаққатларинг ортида Буюк Раббинг борлигини билгин, ишонгин ва Унга таваккул айлагин... «Қалбга таскин битиклар» китобидан
Mostrar todo...
Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодиса учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади. Хаёлингиздан ўтказаётган фикрларингиз, оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал нарсаларни фикр қилинг, гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўринда бўлади… МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ
Mostrar todo...
01:30
Video unavailableShow in Telegram
10.07 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#ЭСЛАТМА Изоҳ: 5 вақт фарз намозларидан ташқари кӯплаб саждалар қилишлигимизга сабаб бӯладиган нафл намозлар қуйидагилардир. 1. Таҳорат намози 2. Зуҳо намози 3. Истихора намози 4. Тавба намози 5. Таҳиятул масжид намози 6. Асрдан олдинги 4 ракат намоз 7. Таҳажжуд намози. Валлоҳу аълам Қандай ўқилишини ҳар куни ташлаб борамиз каналимизга ИншаАллоҳ
Mostrar todo...
Дангасаликка дучор бўлдингизми? Унда ушбу дуони ўқинг! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай'ин қодийр» деса, ўнта қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ёзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади.
Mostrar todo...
АСЛО УМИДНИ УЗМАНГ! Марям онамиз ўз қорнида бир пайғамбарни кўтариб турганини билмагани учун: “Қани эди, мана шундан (туғишдан) олдин ўлсам ва бутунлай унутилиб кетсам эди”, деганлар. (Марям сураси, 23-оят) Ҳа, сизни қайғуга ботирган баъзи ғам-ташвишлар гоҳо яширин равишда ўзи билан  шундай ажойиботларни олиб келади-ки, кўриб ҳайратда қоласиз. Шунинг учун ғам-ташвиш узоқ давом этиб қолса ҳам асло умидни узманг! "Хикматлар чашмаси"дан
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.