cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Djumamuratov Ruslan / RASMIY KANAL

OMQP deputati, budjet va iqtisodiy islhotlar qo'mitasi a'zosi

Mostrar más
Uzbekistán68 086El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
177
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 📍 http://uza.uz/posts/270041 🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Mostrar todo...
#2021_йил_1_июндан ❗️Аҳоли ва тадбиркорлардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади 🔰 Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлардан қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади: ➖руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги; ➖наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги; ➖судланганлик; ➖манзил-маълумот ахбороти; ➖фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; ➖турар жойнинг майдони; ➖солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; ➖солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги; ➖пенсия ва нафақа миқдори; ➖пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; ➖никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги. ➡️ Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари мазкур ҳужжат ва маълумотларни тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
Ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди. Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди. 2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди. — Состоялось совещание по вопросам расширения охвата детей дошкольными образовательными учреждениями в регионах. Даны указания по увеличению числа семейных и частных детских садов, их поддержке льготными кредитами и субсидиями. Отмечалось, что в 2021-2022 годах намечено построить 50 детских садов в отдаленных населенных пунктах 23 районов. Президент поручил организовать и оснастить эти детские сады на основе передового зарубежного опыта. #Mirziyoyev #yigilish #ijtimoiysoha #maktabgachatalim Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Mostrar todo...
Мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга табрик Поздравление всем выпускникам школ нашей страны Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (312-сон, 19.05.2021 й.) қабул қилинди. ✂️ Қарорга кўра, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолияти тугатилди. 🔄 Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳузурида таълим ташкилотларининг хорижий тиллар педагогларининг малакасини ошириш бўйича мобил гуруҳлар ташкил этилади. ✅ Мобил гуруҳлар, энг аввало, олис ҳудудларда жойлашган ёки хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этилади. 📝 Қарорга мувофиқ, негизида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари (207 та) ҳамда уларга бириктирилаётган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди. ➡️ Хорижий тиллар бўйича ўтказиладиган республика олимпиадаларида иштирокчиларнинг 4 та кўникмасини (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолаш тартиби жорий этилади. 🗓 2022/2023 ўқув йилидан танланган умумтаълим мактаблари 4-синф битирувчилари, 2024/2025 ўқув йилидан эса 9-синф битирувчиларининг хорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус синов ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади. ☑️ Шунингдек, ҳар бир туман (шаҳар)да очиқ танлов ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида 2 нафар инглиз тили ўқитувчилари ва бир нафар бошқа хорижий тил ўқитувчиси хорижий давлатларга қисқа муддатли малака оширишга юборилади. ⏳ 2021 йил якунигача ОТМларда давлат-хусусий шериклик асосида ўқитувчи ва талабаларга хорижий тилларни ўқитиш марказлари (курслари) ташкил этилади. 📺 Шунингдек, 24 соат давомида хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади. Бунда ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
https://kknews.uz/kk/81037.html Халықаралық дәрежедеги тән алыў: анық мақсет ҳәм ўазыйпалар жолындағы биргеликтеги ҳәрекет Каналымызға қосылың👇 https://t.me/joinchat/AAAAAERIzOESrE0olZr7Ng
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар “Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди 📝 Ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди. 🔘 Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади: ● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (илгари – ногирон бўлган шахсларнинг болалари); ● кўп болали оилаларнинг болалари; ● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар; ● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари; ● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари); ● талабалар ва педагогларнинг болалари; ● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар; ● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар). ☑️ Илгари боғчага қабул қилиш учун имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади. ⚠️ Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди. ✂️ Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
  • File unavailable
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди. Тадбир кун тартибидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорлик қилиш ҳамда ЕОИИ фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ўрин олди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳал этилиши ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди. — Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции. В повестку дня мероприятия вошли актуальные вопросы практического сотрудничества в различных отраслях экономики, а также совершенствования деятельности ЕАЭС. В своем выступлении глава нашего государства отдельно остановился на наиболее важных задачах, решение которых требует скоординированных подходов. #Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Mostrar todo...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (321-сон, 21.05.2021 й.) қабул қилинди 🧱Қарорга кўра, 2021 йил 1 июндан объектлардаги қурилиш-монтаж ишлари бўйича шартнома мажбуриятларининг бузилганлиги учун буюртмачи фойдасига суд ва судгача ҳал қилиш тартибида ундирилган жарима (санкция) ва пенялар, шунингдек, харидлар жараёни талаблари бузилганда, тендер ва танлов таклифларини гаров, кафолат, закалат тарзида таъминлаш учун киритилган давлат харидлари иштирокчилари маблағларининг 50 фоизи – давлат бюджетига ҳамда қолган 50 фоизи – буюртмачи хизмати банк ҳисобрақамига йўналтирилади. 2021 йил 1 июндан буюртмачи хизматининг штатлар жадвали ва таъминот ҳаражатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда техник назорат мутахассислари учун хизмат сафари харажатларининг объектлар жойлашган масофадан келиб чиқиб, жорий нархларда белгиланади. ✅ Буюртмачи хизматлар Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган малака тоифаси асосида техник назорат соҳасидаги масъул мутахассисларга улар меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги тариф коэффициентларига 2021 йил 1 августдан бошлаб: 🔸биринчи тоифа учун – 0,2 миқдорда; 🔸иккинчи тоифа учун – 0,5 миқдорда; 🔸учинчи тоифа учун – 0,7 миқдорда; 🔸олий тоифа учун – 1,0 миқдорда коэффициент қўшилади. ✅ Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди: 👉 Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низом; 👉 Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизматининг намунавий тузилмаси; 👉 Қурилиш объектларида муаллифлик ва техник назорат олиб бориш тартиби тўғрисида низом; 👉 Қурилиш объектларида назорат ўлчовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot
Mostrar todo...
Халқаро даражадаги яна бир эътироф Ушбу тарихий воқеа мамлакатимизнинг минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз сўзи, стратегик ёндашуви борлигини яна бир бор исботлаб берди. 👉БАТАФСИЛ Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.