cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Psixolog maslaxati

• Ushbu kanal sizning shaxsiy rivojlanishingizga yordam beradi • Asosiy mavzu psixologik maslahatlar psixologik testlar va psixologik faktlar

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
234
Suscriptores
Sin datos24 horas
-27 días
-1330 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Юз марта ғазабга минсангиз, жисмингиз суви юзта салбий ахборотни қабул қилади, оқибатда ҳар -хил ҳиссиётлар, ҳолатлар ахбороти вужудингизни чарчатади. Ҳаётдаги муаммоларини ҳал этишга чарчаган вужуднинг кучи етмай қолади. Ҳазрати одам, жисмининг 78 фоизи сув бўлган оқил хилқат! Ўзингизга четдан бир қаранг, нақадар бунёдкор, мўъжизакорсиз! Ана шу қудратингиз қадрига етинг. Онгсизлик, худбинлик билан жисмингиздаги сувни булғаманг. Сувингизни ҳимоя қилинг, уни янги-янги чиройли ҳислар билан покланг, ва шу зайл, ўзга одамлар жисмидаги сувни тозалашга ҳисса қўшинг. Назарингизда арзимасдай туюлган ғазаб она-Замин сувларида ҳам акс-садо бериб кўпаяди, бўлажак офатларга сабаб бўлади. Сиз ўз жисмингизни эмас, жами одамлардаги, Ер сайёрасидаги ўзгаришларга жавобгар эканлигингизни унутманг! Мана, бир томчи сувдан яралган хазрати инсон, жисмингиздаги, демакки бутун оламдаги сувга меҳр берасизми ёки нафрат, эрк-ихтиёр ўзингизда. Жисмингизга шоҳсиз, демак, унга ҳаёт бергувчи ҳам, ўлим муҳрини ургувчи ҳам – ўзингиз. 🗄Манба: Хаётхон Курбонованинг "Калб калити" китобидан
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Отамдан хафаман Отангизга бўлган хафагарчилигингиз, бу ўзингизга бўлган фикрингиз ва ўз ҳаётингиздир ва бу сизни болаларингиз тақдирига таъсир қилувчи энг катта омилдир. Сиз отангиздан хафа бўлсангиз сиз болаларингизга, у ҳақида гапиришни истамайсиз. “Яхшиси айтмай қўяй ёки айтсам ҳам ичимдаги негатив билан уни гапириб бераман”. Бу эса болаларингизни келажакда сиз ҳақингиздаги фикрига айланади. Умуман олганда, биз ота-онадан хафа бўлишимиз умуман бизни болача ўзимизни тутишимиз инфантиллигимиз ҳисобланади. Болагина хафа бўлади. Аслида етук инсон, ҳаётида етук бўлмоқчи бўлган инсон етукча қарайди. Етук инсон ҳаётидаги ҳар бир ҳолатдан, ҳар бир инсондан миннатдорчилик билан чиқадиган инсонгина етук бўла олади. Хаёлан қайтаринг “Дадажон менга ҳаёт берганингиз учун миннатдорман. Бу дунёда ҳаётдан қадрлироқ буюкроқ инъом йўқдир. Ана шу ҳаётни беришга сиз сабабчи бўлганингиз сизни вазифангиз эканлиги учун миннатдорман. Ҳаёт учун миннатдорман ота!”
Mostrar todo...
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Ота-онанинг йиғлаши оқ бўлиш ва кабира гуноҳлардандир”. Бухорий ривоят қилган. Фарзанд ота-она билан муомала қилишда қуйидаги одобларга риоя қилиш зарур: – гаплашганда овозни баландлатманг; – хўмрайиб тик боқманг; – гаплашганда қўлни кўтарманг; – гапларини бўлманг; – гаплари нотўғри бўлса ҳам жеркиб берманг; – муаммо ва ташвишларни айтиб безовта қилманг; – кўнглиги ранжийдиган хабарларни, айниқса, бетоб бўлса, “Фалончи оламдан ўтди” каби гапларни айтманг; – камчиликларини юзига солиб ранжитманг; – гуноҳ бўладиган хатолари бўлса, мулойимлик билан тушунтиринг; – улар билмаган дин аҳқомларини мулойимлик билан, жеркимасдан ўргатинг; – улар ёнида болаларингизга қаттиқ гапириб, уриб-сўкманг. Салафи солиҳ зотлардан бирлари бир йигитга насиҳат қила туриб, шундай дедилар: “Шуни билингки, қачон ота-онанг сен билан гаплашишганда “Аччиғи чиқиб қолмасмикин” ёки “безовта қилиб қўймасмикинман”, деб ҳадиксираб гапларини ўйлаб гапиришга ўтишса яъни сенга ёқадиган гапни топиб гапиришга уринишса, демак, сен уларга оқ бўлибсан”. Ота-онага химмат қилиш, уларга яхшилик қилиш, эъзозлаш жаннатга кириш учун энг катта восита.
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
​​АЁЛ ВА ИСТИҒФОР Бир аёл ўз бошидан кечирганини шундай ҳикоя қилади: “Эрим вафот этди. Ўшанда мен ўттиз ёш эдим. Бешта фарзанд билан қолдим. Дунё кўзимга қоронғу бўлиб кетди. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетар, умидсизликка тушиб қолардим. Ғам-аламлар атрофимни ўраб олган эди. Фарзандларим ҳали кичик, бизни таъминлаб турадиган одам йўқ, эримдан қолган пулларни тежаб ишлатардим. Бир куни хонамда ўтирганимда радиони ёқдим. “Қуръони Карим” номли эшиттириш берилаётган экан. Унда бир олим “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким истиғфорни кўп айтса, Аллоҳ унга ҳар қандай ғамдан чиқиш йўлини, ҳар қандай торликдан кенгликка ўтиш чорасини кўрсатиб қўяди” деганлар” деб мавъиза қилди. Ўшандан кейин истиғфорга астойдил берилдим. Болаларимга ҳам уни ўргатиб қўйиб, кўп айтишларини тайинладим. Орадан олти ой ўтгач, уйимизга қадимий буюмларга пул берилиши ҳақида хабар келди. Биз ҳам шу лойиҳада иштирок этиб, ўзимиздаги эски буюмларни олиб борсак, уларни миллион жунайҳларга олиб қолишди. Катта ўғлим минтақадаги олийгоҳга ўқишга кирди. Қуръонни ёд олди. Кейинчалик иши ўнгланиб, одамларга кўмак берадиган инсонлардан бирига айланди. Шундай қилиб, уйимиз яхшиликларга тўлди. Тинч, хотиржам яшай бошладик. Аллоҳ таоло барча фарзандларимни ислоҳ қилди. Ҳаммалари яхши инсонлар бўлиб вояга етишди. Ўзимдан ғам-қайғу, изтироблар ариди. Ҳа, албатта, буларнинг барчаси истиғфорнинг ажойиботларидан эди”. Ҳа, азизлар, кўплаб инсонлар истиғфорнинг фойдасидан бехабардирлар. У ғамларни аритувчи, машаққатларни кетказувчи, ризқнинг кенгайишига сабаб бўлувчи катта омиллардан биридир.
Mostrar todo...
00:15
Video unavailableShow in Telegram
IMG_8024.MP41.30 MB
#Мулоҳаза " МАВЖУДЛИК МОҲИЯТИ " Бир куни Пиcассо табиат қўйнида расм чизиб турганида ундан келиб сўрашибди... Нега сиз бу иш билан шуғулланасиз? У Шундай жавоб берибди.. Бориб гуллардан сўрангчи нега улар бунча чиройли бўлиб ўсар экан.. Дарахтлардан сўрангчи нега улар бунчалик баланд бўлишади... Қушлардан сўрангчи нега улар бунчалик ёқимли сайрашар экан?? Ахр уларни Худо шундай яратган,  улар шу хислатлари учун мавжудлар.... Ана ўша сабаб мен ҳам расм чизаман чунки худо мани шу иш учун яратган., агар мани бошқа иш учун яратганида эди манга бу иқтидорни бермаган бўларди... Азизлар Аллоҳ бизни ўз иқтидоримиз орқали борлиқ ва инсониятга ижобий таъсир этишимиз учун яратгандир.. Кимки ўз иқтидорига зид йўналишларга вақтини сарфласа Аллоҳ жазо сифатида унга бахтсизликлар юборади.. Шунчаки ўз иқтидорингизни кўрсатинг ва мазза қилиб яшанг, чунки сиз шу учун яратилингансиз!!!
Mostrar todo...
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Хайрли кун, Яхшиларим! Аллоҳ бугунги кунимизни мунаввар этсин. Чин юракдан дуолар қилинг Аллоҳ умримизни мазмунли этсин. Аллоҳ сизга бугунги тонгини кўришни насиб айладими, "АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ". Демак сизни керак билган дуогўйларингиз бор, Аллоҳ барчасини паноҳида асрасин. Шу дуогўларингиз борки, тонгларингиз нурафшон отади, кунларингиз хотиржам ўтади. Шундай экан, тонгингизни шукрларга бой қилинг-ки, кунингиз дуолар ижобатига тўлсин! Доимо хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилиб турсин! Дуолар дунё ва охиратингизни гўзалликка тўлдирсин!
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.