cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

ЖAННАТ КАЛИТИ

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Жаннат дарвозасининг олдида, кириш учун изн берилишини кутиб туришинг энг бахтиёр онларингдир.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
32 494
Suscriptores
-8524 horas
-5077 días
-76930 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from N/a
Photo unavailable
Ro'mol o'rashni hohlaysizku lekin o'rashni bilmaysizmi?🌷 Bu kanal aynan siz uchun🤩 1000 xildan ortiq ro'mol o'rash usullari🌝💕 Tafsiyam...🥰 tezroq obuna bo'ling🌸
Mostrar todo...
Obuna bo'lish 🤗✨
❤️ Ro'mol o'rash usullari ❤️
"Менга бўлаверади" деманг, "Менга энг яхшисига лойиқманг" денг! Ўзингизни рухлантиринг. "Чарчадим" эмас, "Бироз дам олишим керак" денг. (Чарчадим деган бўлди ҳеч нарса қилишни хоҳламайман деган маънони англатади, ўзингиз учун чегара қўйиб қўясиз). "Aйбдорман" эмас, "Бу менга тажриба бўлди, шунинг учун тўри хулоса чиқаришим керак " денг "Вақтим йўқ" эмас, "Кейинроқ бажараман, хоҳиш бўлса вақт топилади" денг "Ҳаракат қиламан" эмас, "Бажара оламан, чунки мен ўзимга ишонаман" деб айтинг "Ҳаммаси яхши" дейиш ўрнига, "Менда ҳаммаси зўр, шундагина сизда ҳаммаси зўр эканлигига ишонасиз ва ҳаммаси зўр бўлади" деб айтинг. Билингки, ўзингиз ишонмаган нарсага атрофдагиларни ишонтира олмайсиз, шунинг учун ўзингизни рухлантиришни ўрганинг ва ижобий натижаларга эришинг.
Mostrar todo...
👍 19 1
00:03
Video unavailable
💛ЭРИ БЕФАРК ВА ХИЁНАТ КИЛАДИГАН АЁЛЛАР УЧУН КАНАЛИМИЗДА КЕРАКЛИ НАРСАЛАР БОР. 👄 БУНИ ИШЛАТГАНДАН СУ́НГ ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН КЕТОЛМАЙ КОЛАДИ👇👇 ФАКАТ АËЛЛАР УЧУН👇
Mostrar todo...
1.89 KB
👍 2
💋ФАКАТ КИЗЛАР КИРСИН💋
Жаннатдаги қўшни... Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога жаннатда ўзига ким қўшни бўлишини билдиришни сўраб, кўп ёлворар эди. Бир куни бундай нидо келди: — Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг бўлади… Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қайси ибодати учун у бунга лойиқ бўлганини билиш ниятида йўлга чиқди. Ҳазрати Мусо ўша одамни қидириб топди. Қассоб Мусо алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканини билган, имон келтирган эди. Лекин ўзларини кўрмаган эди. Шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб Мусо алайҳиссаломни уйига таклиф қилди. Овқат тайёрлади. Дастурхон тузади. Овқат ейишдан олдин қассоб деворга осилган бир замбилни ерга туширди ва ундан ҳаракат қилишга сира мадори қолмаган бир кампирни кўтариб олиб, ерга ётқизди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна жойига қўйди. Шунда кампир нималардир деб шивирлади. Кекса аёлнинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради: – Ўғлим, бу кампир киминг бўлади? Қассоб мусофирга: – Бу аёл онам бўлади. Ўтириб-туришга, овқат ейишга ҳоли йўқ. Шу боис уни едираман, ичираман ва уст-бошини тоза тутаман. Қўлимдан келганича хушнуд этишга ҳаракат қиламан. Мусо алайҳиссалом сўради: – Ҳозиргина у сенга гапиргандай бўлди, нималар деди? Қассоб: – Онам: “Эй Раббим! Мен ўғлимдан хурсандман. Сен ҳам ундан рози бўл. Жаннатда уни Мусо алайҳиссаломга қўшни қил”, деб дуо этди. Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитадиган вақт келганини тушунди ва: – Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусо бўламан. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни илтижо қилган эдим. Сенга рўбарў қилди. Онангга қилган хизматинг учун Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади. Аллоҳ сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.
Mostrar todo...
👍 37 4😢 2
00:09
Video unavailable
💋Lab Qosh 👁Kozni togri boyashni💄 Buruni kichik korsatishni👃 Tish oqartirishni🦷 Lab 👄 katalashtirishni tekinga orgataman❗️ Batafsil👇👇👇 https://t.me/+DmYm4sVgB_ZhMTRi
Mostrar todo...
322458922_797151365261292_7679083403791101689_n.mp41.66 MB
👍 1
💋Makiaj sirlari💋
✨Kasmetolog Maslahati✨
❤️Rumol o'rash usullari❤️
Отасини алдашга қодир фарзанд... Бу воқеани укамдан эшитганман. Унга дўсти айтиб берган экан: «16 ёшда эдим. Бир тонг дадам биздан ўттиз чақирим узоқликдаги қишлоққа, ўртоғиникига олиб бориб қўйишимни сўради. Машина ҳайдашни энди ўрганганим учун фурсатни бой бермай, бажонидил рози бўлдим. Дадамни манзилга ташлаб қайтаётганимда: “Машинани таъмирлатиб, икки соатдан кейин кел”, деб тайинладилар. Уловни таниш устада қолдирдим. Вақтни қандай ўтказишни билмай, ниҳоят кинохонага йўл олдим. Қизиқиб кетиб кетма-кет кино кўраверибман, ташқарига чиққанимда дадам айтган вақтдан икки соат ўтиб кетган эди. Кечикканим учун дадамнинг жаҳли чиқиши аниқ, қайтиб машинани миндирмаслиги ҳам мумкин. Бордим, кеч қолганим учун узр сўраб, устахонада таъмир иши чўзилиб кетганини айтдим. Дадамнинг ўша ондаги нигоҳини асло унутолмайман. – Менга қўрқмай ёлғон гапиряпсан-а?! Кута-кута охири устахонага телефон қилдим. Уста машина аллақачон тайёр бўлганини, бироқ сен келмаганингни айтди... Уялиб кетдим. Ноилож тўғрисини гапирдим. – Сендан эмас, ўзимдан хафаман, – деди дадам бироз жимликдан кейин. – Агар шунча йилдан кейин менга ёлғон гапира олаётган экансан, демак, яхши ота бўлолмабман. Дадасини алдашга қодир бола улғайтирибман. Уйга пиёда кетаман, йўл бўйи қаерда хато қилганимни ўйлаб бораман. Шундай дея дадам чанг йўлдан бошини эгиб кета бошлади. Мен эса ёнгинасида машинани секин ҳайдаб ялиниб, кечирим сўраб борардим. Бироқ дадам эшитмаётгандек кетаверди. Ўттиз чақиримни шу аҳволда босиб ўтдик... Дадамнинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан қийналишига гувоҳ ва сабабчи бўлганим ҳаётимдаги энг изтиробли онлар эди. Умримдаги энг катта дарс ҳам шу бўлди – ўшандан кейин бирор марта ҳам ёлғон гапирмадим.
Mostrar todo...
👍 19 3
00:03
Video unavailable
🐍Бу илон кимни ютиб юборган? Дахшат, бир хафтада ўзи ҳам ўлибди ТЎЛИҚ ВИДEО 👇🏼👇🏼
Mostrar todo...
66dd6c816dc48b11e65e2fb3d9ec1e35_out_108308657.mp41.72 KB
👍 4
Видеони 🎥 кўриш
Батафсил билиш 🔴
Фақат бизнинг каналда
Даҳшатли кутиш... Ўринда ётарканмиз, у деразани ёпиш учун хонага кирди, кўзимга касалдек кўринди. Юзлари бўздай оппоқ, оғриқнинг зўрлигидан базўр ҳаракат қилар, қалтирарди. — Нима бўлди, тойчоқ? — Бошим оғрияпти. — Бориб ёт. — Йўқ. Тузукман. — Жойингга бориб ёт. Ҳозир кийиниб, олдингга тушаман. Мен пастга тушганимда у кийиниб ўчоқ ёнида ўтирар-ди. Тўққиз яшар мурғакнинг рангида ранг йўқ эди. Пешонасига қўлимни қўйиб, ҳарорати борлигини бил-дим. — Кириб ёт,— дедим унга. — Касалсан. — Тузукман,— деди у. Кўп ўтмай доктор келди, боланинг иситмасини ўлчади. — Қанча?— деб сўрадим ундан. — Ҳаддан ортиқ баланд... Бир юзу икки. Доктор кўрсатма бериб, уч хил дори қолдирди, Болани тумов деб айтди, ўтиб кетади, ҳарорати у қадар хавотирли эмас деди. Хонамга қайтиб, боланинг ҳаро-ратини ёзиб қўйдим-да, дори берилган вақтни белгила-дим. — Бирон нарса ўқиб берайми? — Майли. Агар хоҳласангиз,— деди бола. Унинг юзи.оппоқ кўзлари киртайиб кетганди. Тўшакка михланиб хаёл суради, холос. Мен Ховард Пайлнинг «Денгиз қароқчилари ҳақида достон»идан энг қизиқ ҳикояни ўқиб бердим, бироқ унинг бунга мутлақо эъти-борсизлиги сезилиб турарди. — Қалайсан, тойчоқ? — деб сўрадим ундан. — Ҳамишагидек,— дея жавоб берди у. Мен унинг оёқ томонига чўкиб, кейинги дори бериш вақтига қадар китоб ўқидим. Ухлаб қолар, деб ўйловдим, қайдам — каравот оёғига тикилиб, жимгина ётиб-ди. — Нега ухламаяпсан? Дори ичиладиган пайт ўзим уйғотаман. — Ухламаганим яхши... Сиз кетаверинг, дада... агар малол келаётган бўлса... — Йўғ-э, нима деяпсан, ўғлим. — Ҳа, англашимча... агар малол келса... ёнимда турмайсиз... Эҳтимол, у алаҳсираётгандир, деб ўйладим ва соат ўн бирда бериладиган дорисини ичириб, ташқарига чиқдим. Бола хонасига ҳеч кимни киритмаяпти, деб айтишди. — Кирманг, касали юқиши мумкин,— дейишди. Мен ичкарига кириб, аста каравотга яқинлашдим. Унинг қовоғи иситмадан пир-пир учар, ҳануз кўзи каравот оёғида эди. Ҳароратини ўлчадим. — Қанча?— деб сўради у. — Анча тушибди. — Демак, нажот йўқ...— дея хўрсинди у. — Ким шундай деди? Ҳароратинг жойида... Қўрқинчли жойи йўқ. — Қўрқаётганим йўқ,— деди у,— лекин... ўйлаганим сари... — Ўйлама. — Бўлмаяпти-да,— деди у ва менга қадалди. У нимадандир қаттиқ сиқиларди. — Мановини сув билан ич. — Фойдаси бормикан? — Албатта-да, фойдаси бор. Ўтириб, яна «Қароқчилар»ни ўқий бошладим, лекин унинг қулоқ солмаётганини кўриб тўхтадим. — Мен қачон ўламан, ота?— деб сўради у. — Нима?! — Мен қачон ўламан? — Сен... ўлмайсан... Нима бўлди ўзи сенга? — Менгами? Унинг: «Ҳаддан ортиқ баланд», деганини эшитдим... — Одамлар қирқ даража иситмага чидайди-ку. Аҳмоқона хаёлларни қўй. — Мен биламан ўлишимни, Фарангистондалигимиз-да мактабдош болалар менга қирқ тўрт даража ҳарорат билан яшолмайсан, деб айтишган. Меники — бир юзу икки. У тун бўйи, ҳатто эрталабки соат тўққизгача ўзининг ўлимини кутиб ётган экан. — Ай, тойчоғим-а,— дедим мен.— Сен ўлмайсан. Ахир ўлчагичлар ҳар хил бўлади-ку. Худди миля билан километрдек. У ўлчагичда ўттиз етти даража бинойи ҳарорат ҳисобланади, бунда эса тўқсон саккиз даража. — Ростдан-а?— деди у ҳайратланиб. — Ҳаққаст рост. Ўйлаб кўр, машинада ўн етти миля юрсак, қанча километр бўлади? — Ҳа... У бўлак каравот оёғига тикилиб хўрсинмай қўйди. Юзига ҳам ранг киргандек бўлди. Кейинги куни эса арзимас нарсани кўнглига олиб, хархаша қилди... © Эрнест Хемингуэй
Mostrar todo...
👍 11
Photo unavailable
🥳Mashhur dizayner ham Aniqlay olmagan savol 😳 🖼Suratda Rassom qanday Xatoga yoʻl qoʻygan..?🧐
Mostrar todo...
Javobini bilish 🤔
00:12
Video unavailable
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ; 🌹Қалбимизни кенг; 🌹Қадримизни баланд; 🌹Сўзимизни олий; 🌹Ҳаётда муваффақиятли; 🌹Охиратда саодатли; 🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли; 🌹Қарзларимизга нажот; 🌹Ризқимизга кенглик; 🌹Кунимизга барака; 🌹Бандаларига суюмли қилиб; 🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб, 🌹Дунёда муборак; 🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин! 🤲Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин!
Mostrar todo...
687233774667273d6387e49dd5b8754e.mp42.76 MB
👍 5 2
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.