es
Feedback
АЗОН УЗ

АЗОН УЗ

Canal cerrado
439
Suscriptores
-124 horas
-87 días
-2830 días
Archivo de publicaciones
Repost from АZAN UZZ
+4
1-ИЮНЬ  . 2026 БАРЧА  БОЛАЖОНЛАРНИ  ТАБРИКЛАЙМИЗ. СОҒЛИҚ  УЗОҚ УМР  ТИЛАЙМИЗ. ОТА  ОНАЛАРИНИ  БАХТИГА  ДОИМ  СОҒ  БЎЛИШСИН. БОЛАЛАР  КАТТА БАХТНИНГ КИЧИК ЗАРРАЛАРИ,ХАЁТИМИЗНИ КУВОНЧГА ТУЛДИРУВЧИ МУЪЖИЗАЛАР. ХАР БИР БОЛАНИНГ ХАЁТИ ДОИМО МЕХР, ЭЪТИБОР ВА ГАМХУРЛИК ВА КУВОНЧГА ТУЛА БУЛСИН. БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БУЛСИН! ХАМИША СОГ ВА БАХТИЁР БУЛИНГ. СИЗЛАРНИ ЯХШИ КУРАМИЗ! @AZAN_UZZ

Repost from АZAN UZZ
#КЕЧА_БОЛАЖОНЛАР_КУНИДАН_ФОТОЛАВҲАЛАР ☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️ #БОЛАЖОНЛАР_ТАБССУМИ_АБАДИЙ_БЎЛСИН БУГУН 2- ИЮНЬ. ЁЗ ФАСЛИНИ
#КЕЧА_БОЛАЖОНЛАР_КУНИДАН_ФОТОЛАВҲАЛАР ☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️🌤☀️ #БОЛАЖОНЛАР_ТАБССУМИ_АБАДИЙ_БЎЛСИН БУГУН 2- ИЮНЬ. ЁЗ ФАСЛИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН🍃🌷🍃 🌸Меҳрли қалбингиздек тафти таралиб турган, ЁЗ нинг илк куни ва болажонларимиз байрами  муборак бўлсин! Қалбингизда доим Ёз нинг илиқлиги ҳукмрон бўлсин!  Болажонларимиз юзида табассум аримасин!!! 🌸Барчамизга Бошланган янги кун, янги ой, янги фасл файзли ва омадли келсин азизлар! Улашинг:
@AZAN_UZZ  ⬅️ Ишончли маърифий оммабоп канал. Каналга уланиш учун босинг! 👇🏼👇🏼👇🏼 https://t.me/AZAN_UZZ

Repost from АZAN UZZ
Кеча болалар куни 1-июнь 2026 йили халқаро болаларни химоялаш куни. Бўлгани мунособати билан фотолавхалар. Яна бир бор шу мун
+9
Кеча  болалар  куни  1-июнь  2026 йили халқаро болаларни химоялаш куни. Бўлгани  мунособати  билан  фотолавхалар. Яна  бир  бор  шу муносабат билан барча болаларни чин қалбимиздан табриелаймиз . Келажакда катта зафарлар тилаймиз. Юртимизга, халқимизга керакли инсон бўлиб етишинг. Ота-онангиз сиз билан доимо фахрлансин! •••┄┄┄༻ 🕌༺┄┄┄••• @AZAN_UZZ  ||  УЛАШИНГ ✿°•┈┈┈••ৡ🕌ৡ•┈┈┈•°✿ «AZAN» каналига уланиш учун қуйдаги линкни устига босинг     👇👇👇👇 . @AZAN_UZZ

Repost from АZAN UZZ
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ҚАБРЛАРИ КЎРИНГ. #РАВЗАДА_2_РАКАТ_НОМОЗ_ЎҚИШ_БАРЧАМИЗГА_НАСИБ_ҚИЛСИН. 🤲🤲🤲 👇👇👇👇 @AZAN_UZZ

sticker.webp0.84 KB

sticker.webp0.25 KB

sticker.webp0.24 KB

sticker.webp0.28 KB

sticker.webp0.33 KB

🌺...АЛЛОХ СИЗДАН              РОЗИ БЎЛСИН...🌺   💐...АЛЛОХ       БИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН..💐 ХАЙРЛИ ВА ОСУДА ТУН СИЗГА ХАМРОХ БУЛСИН

Хулосалар Саломатлик ҳақида: 1. Кўп сув ичинг. 2. Қиролларга хос нонушта қилинг, шаҳзодаларга ўхшаб тушлик қилинг, кечки таомингиз фақирона бўлсин. 3. Ўсимликлардан пайдо бўлган маҳсулотларни кўпроқ тановвул қилинг, заводларда ишлаб чиқарилган таомларни камроқ енг. 4. Кўпроқ ўйинлар ўйнанг. 5. Кўп китоб ўқинг. 6. Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 10 дақиқа сукунатда ўтиринг. 7. 7 соат ухланг (ўзим жуда кам ухлайман). 8. 10-30 дақиқа пиёда юринг. Юрганингизда табассум қилинг. Шахсият ҳақида: 1. Ўз ҳаётингизни бошқалар билан солиштирманг. Сиз бошқалардан эмас, ўзингизнинг кечаги кунингиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг! Уларнинг қандай ҳаётни бошдан кечиришгани ҳақида ҳатто тассаввурга ҳам эга эмассиз, уларнинг барча йўлини билмайсиз. 2. Ўзингиз назорат қила олмайдиган салбий фикрлар ва буюмларни ушлаб турманг. Бунинг ўрнига ўз қувватингизни ҳақиқий ижобий нарсага қаратинг. 3. Шунчаки бажаришдан нарига ўтманг. Ўз чегараларингизни билинг. 4. Ўзингизни ҳаддан ташқари қатъий муҳокама қилманг. 5. Ўзингизнинг қимматли қувватингизни ғийбатларга сарфламаг. 6. Сергак бўлганингизда кўпроқ орзу қилинг. 7. Ҳасад вақтни беҳуда сарфлаш ҳисобланади. Сизда ўзингизга керакли барча нарса бор. Шукур қилинг! 8. Ўтмишдаги муаммоларни унутинг. Севган инсонингизни ўтмишдаги хатоларини эсламанг. Шунчаки, тупуриб қўйинг!  Бу ҳақиқий бахтингизга путур етказади. 9. Нафратланиш учун вақт кетказишга умр камлик қилади. Бошқаларга нафрат билан қараманг. 10. Бахтингизга ўзингиздан бошқа ҳеч ким жавоб бермайди. 11. Эсда тутинг, ҳаёт – бу мактаб, бу ерда сиз уни тушуниб етасиз. Муаммолар – шунчаки ўқув дастурининг бир қисмидир, улар қайсидир синфнинг алгебра дарсидек пайдо бўлиб, йўқолади, лекин сиз билиб оладиган дарслар бир умр эсда қолади. 12. Кўпроқ табассум ва кулги бўлсин. 13. Сиз ҳар бир баҳсда ютиб чиқишга мажбур эмассиз. Насибангизга   Одамлар билан муносабат ҳақида: 1. Яқинларингизга кўпроқ телефон қилинг. 2. Ҳар куни бошқалар учун қандайдир яхшилик қилинг. 3. Барча нарсани ва барча инсонларни кечиринг. 4. Кўпроқ 70 дан ошган ва 6 ёшдан кичиклар билан вақт ўтказинг. 5. Одамларга кулиб боқинг. 6. Одамлар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари, бу сизнинг ишингиз эмас. 7. Сиз бемор бўлганингизда ишингиз сизга ғамхўрлик қилмайди, дўстларингиз жонингизга оро киради. Улар билан алоқада бўлинг. Ҳаёт ҳақида: 1. Сиз учун фойдали, чиройли ва қувончли бўлмаган нарсалардан воз кечинг. 2. Вазият ҳох яхши, ҳох ёмон бўлсин, у албатта ўзгаради. 3. Ўзингизни қандай ҳис этишингиздан қатъий назар ўрнингиздан туринг, кийининг ва йўлга тушинг. 4. Ўрнингиздан туринг, бу ҳали охири эмас. Яхшиси ҳали олдинда. 5. Юрагингизнинг қаеридадир сиз бахтлисиз. Шундай экан, бахтга эришинг! •┈┈•┈•⊰✿📚✿⊱•┈┈•┈┈• @AZON_UZZ

ҲАСАДНИНГ ЗАРАРЛАРИ 1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир. 2. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради. 3. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасра
ҲАСАДНИНГ ЗАРАРЛАРИ 1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир. 2. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради. 3. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади. 4. Ҳасадчи ўзининг ич-етини ейди. 5. Доим асабий ҳолатда бўлади. 6. Ҳасад эгасининг мартабасини пасайтиради. 7. Ҳасад неъматнинг қўлдан кетишига сабаб бўлади. 8. Ҳасад жамият ҳаётини издан чиқарувчи ижтимоий иллатдир. 9. Ҳасад ахлоқсизлик аломатидир. ✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг 📙 “Эзгулик кушандаси” китобидан олинди

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ... #Албатта_ўқинг 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда уйингиз бўлиши мумкин? ЖАВОБ: Ихлос сурасини 10 марта ўқинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Жаннатда хазинангиз бўлиши мумкин? ЖАВОБ: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” ни айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб сизга Жаннатда хурмо дарахти экилиши мумкин? ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳил Азим ва биҳамдиҳ” деб айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир калима учун сизга Жаннатда дарахт бўлиши мумкин? ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу Акбар”ни айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб гуноҳингиз денгиз кўпигича бўлсада мағфират қилинади? ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳи”ни 100 бор айтинг. (ва гуноҳларга қайтманг) 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Аллоҳ таоло ғам-қайғуларингизга кифоя қилиши мумкин? ЖАВОБ: “Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа илла ҳува Алaйҳи таваккалту ва ҳува Роббул АршилАзим” ни 7 марта айтинг. 🍀 САВОЛ: Аллоҳ сиздан қандай рози бўлиши мумкин? ЖАВОБ: “Розийту биллаҳи Роббан Ва бил Ислами дийнан Ва би-Муҳаммадин соллоллоҳу алайҳи васаллама набиййан ва росулан” деб 3 марта айтинг. 🍀 САВОЛ: Аллоҳ қандай қилиб гуноҳингизни мағфират этишимумкин? ЖАВОБ: “Астағфируллоҳал Азималлази лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қойюм ва атубуилайҳ”ни 3 марта айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб 1000 яхшиликка эришиб, сиздан 1000 ёмонлик ўчирилиши мумкин? ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳ”ни 100марта айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Роҳманнинг арши мисолидек ҳасанотга эришиш мумкин? ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ва зината аршиҳи” деб айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб махлуқотлар ададича, арш оғирлигича, Аллоҳнинг ризоси ва У Зотнинг сўзларининг сиёҳи мисолича ажрга эришиш мумкин? ЖАВОБ: “Субҳаналлоҳи вабиҳамдиҳ адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината аршиҳи ва мидада калиматиҳи” ни 3 марта айтинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб ҳар бир муслим ва муслима, мўмин ва мўмина учун яхшилик қила олишингиз мумкин? ЖАВОБ: “Аллоҳуммағфир лий валил муслимина вал муслимат вал муъминина вал муъминат ал-аҳяу минҳум мамат” ни ўқинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб Қуръони каримни тўлиқ қироат қилганнинг ажрини олиш мумкин? ЖАВОБ: Яна Ихлос сурасини 3 марта ўқинг. 🍀 САВОЛ: Қандай қилиб шу амалларни ҳаммасини бир неча баробари савобига эришиш мукин. ЖАВОБ: Шу рисолани қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради http://T.me/AZON_UZZ

#Бахтли_бўлай_десангиз Бахт неъмат берган зотга шукр қилишда   Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.   Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18 оят).   Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.   Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса, йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: “Ba Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг” (Иброҳим сураси, 7-оят).   Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”   У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”   Суфён Аллоҳ таолонинг: “Улар билмайдиган томондан аста секин оламиз” (Аъроф сураси, 182-оят) ояти хусусида шундай деган: “Бу оят уларга неъматларни кўп берамиз ва унга шукр қилишдан тўсиб қўямиз деган маънода”.   Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят), Аллоҳ таоло айтди: “Бундай бўлиши Аллоҳ бир қавмга берган неъматини токи улар ўзларини ўзгартирмагунларича ўзгартирувчи бўлмаслиги ва Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зот бўлганидандир” (Анфол сураси, 53-оят). "Бахт улашинг" китобидан. Mehrob_uz http://T.me/AZON_UZZ

Ғам ёки ташвиш етганида اللهُمَّ إنِّي عَبْدُكَ ابْنُ عَبْدِكَ ابْنُ أَمَتِكَ نَاصِيَتِي بِيَدِكَ مَاضٍ فِيَّ حُكْمُكَ عَدْلٌ فِيَّ قَضَاؤُكَ؛ أَسْأَلُكَ بِكُلِّ اسْمٍ هُوَ لَكَ سَمَّيْتَ بِهِ نَفْسَكَ أَوْ أَنْزَلْتَهُ فِي كِتَابِكَ أَوْ عَلَّمْتَهُ أَحَدًا مِنْ خَلْقِكَ أوِ اسْتَأْثَرْتَ بِهِ فِي عِلْمِ الغَيْبِ عِنْدَكَ أَنْ تَجْعَلَ القُرْآنَ نُورَ صَدْرِي وَرَبِيعَ قَلْبِي وَجِلاَءَ حُزْنِي وَذَهَابَ هَمِّي. «Аллоҳумма инний ъабдука, ибну ъабдика, ибну аматика, насийатий бийадик, мазин фиййа ҳукмук, ъадлун фиййа қозоук, асалука бикулли исмин ҳува лака саммайта биҳи нафсака ав анзалтаҳу фи китабика ав ъалламтаҳу аҳадан мин холқика ав истасарта биҳи фий ъилмил ғойби ъиндака ан тажъалал Қуръана нуро содрий ва робийъа қолбий ва жилаа ҳузний ва заҳаба ҳаммий». Маъноси: Мен Сенинг қулингман, қулингнинг ўғлиман, чўрингнинг зурриётиман. Пешонам Сенинг қўлингда. Ҳукминг менинг устимда жорийдир. Сенинг ҳукминг одилдир. Ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган ёки халқингдан бирор кишига ўргатган ёки ғайб илмингда сақлаб қўйган исмларинг ила сўрайманки, Қуръонни дилимнинг нури, қалбимнинг баҳори, маҳзунлигимни аритувчи ва ғамимни кеткизувчи қил © Зикр ва дуолар http://T.me/AZON_UZZ

#Хайрли_тонг Aссалому алайкум дилга яқиним. Кириб келган Душанба тонги муборак бўлсин!! 🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... 🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин! 🌱Янги кунингиз мазмунли ўтсин. Кириб келган янги кун фақат омадли бўлсин азиз инсоним