cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

"Хоразм тиббиёти" газетаси

Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш ходимлари газетаси

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
287
Suscriptores
Sin datos24 horas
+37 días
+430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Mostrar todo...
Basitxanova Elmira Irkinovnaning Xorazm viloyatida patronaj doyalarga o’tkazgan seminari

“Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади Қарорга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан: умумий ўрта таълим муассасаларида “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти” мавзусида тарбия ҳафталиклари ўтказилади; ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги билимини оширишга қаратилган “Намунали ота-оналар мактаби” лойиҳаси амалга оширилади. 2024 йил 1 декабргача: ➖ўқувчиларда “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет”ни шакллантиришда “мактаб – ота-она – маҳалла” ҳамкорлиги занжирини яратиш бўйича илмий асосланган ўқув ва оммабоп услубий тавсиялар ишлаб чиқилади; ➖ота-оналарнинг фарзанд тарбиясига оид дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган халқчил тилдаги адабиётлар яратилади. 2024 йил декабрь ойида “Тарбия – шахс маданий-маънавий камолотининг мезони” мавзусида халқаро форум ўтказилади. 2025 йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ёшлар тарбиясига оид рақамли контентларни жойлаштириш мақсадида milliytarbiya.uz” электрон платформаси ва унинг мобиль версияси ишлаб чиқилади. А.ҚОБУЛОВ, Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Mostrar todo...
#2024_йил_1_июлдан Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади Қонунчиликка мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида қўшимча қулайлик яратиш мақсадида: ▪️Mobile-ID тизимида фуқароларни идентификация қилиш уларнинг хоҳишига кўра ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспортини давлат хизматлари марказлари орқали расмийлаштириш жараёнида композит шаклда амалга оширилади; ▪️аввал давлат рўйхатидан ўтказилган (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) ва ҳозир ҳам амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва бу ҳақида давлат реестридан кўчирма бериш бепул амалга оширилади; ▪️нотурар жойларни бошқа шахсга ўтказишга оид битимларни расмийлаштириш битим томонлари давлат хизматлари марказига келган ва уларнинг шахси марказ ходими томонидан аниқлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда расмийлаштирилган битим бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр органларига юборилади. У. ХУДОЙНАЗАРОВ, Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Mostrar todo...
“Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” кўрик-танлови ташкил этилади “Иқлим ўзгаришига нисбатан барқарор агроэкотизимни яратиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларга мослашувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-233-сон, 24.06.2024 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш доирасида соҳанинг иқлим ўзгаришига мослашиши ва унинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш, қурғоқчилик ва ерлар деградациясига қарши курашиш, яйловлар биохилмахиллигини сақлаш (қайта тиклаш), янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда соҳага кенг жорий қилиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул этиб белгиланди. Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш бўйича миллий дастур (Миллий дастур) тасдиқланди. Иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган ҳудудларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарали ташкил этиш Миллий дастурнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этиш доирасида: чўл, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонлари (иҳота) барпо этилади; дала четлари, яйловлар ва очиқ ер майдонларини маданий экинлар, буталар, галофитлар ва чўл ўсимликлари билан қоплашнинг фойдали томонлари тўғрисида ташаббускорларга кўргазмали семинарлар ташкил қилинади. 2024 йил якунигача қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришларини мониторинг қилиш, ҳисоботини юритиш ва тасдиқлаш глобал тизими доирасида миллий платформа жорий қилинади. “Ҳар бир фуқаро учун – бир дарахт” тамойили асосида кўрик-танлов ташкил этилади ва уни республикада оммалаштириш чоралари кўрилади. Х. САИДОВ, Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Mostrar todo...
Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими йўлга қўйилади Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий ривожлантиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади, жумладан: мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини касбий эҳтиёжлари ва малака тоифасидан келиб чиқиб табақалашган таълим дастурлари асосида узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик – малака ошириш муассасаси – таълим ташкилоти) йўлга қўйилади; мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади. 2025 йил 1 январдан педагог ва мутахассис кадрлар касбий ривожланишининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим муассасаларида малака оширишнинг “Касбий ривожланиш соати”, таянч умумий ўрта таълим муассасаларида эса, шунингдек, “Касбий ривожланиш куни” каби шакллари босқичма-босқич жорий этилади. 2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади. 2025 йил 1 январгача Институт ва Ҳудудий марказларга камида бир нафардан нуфузли хорижий олий таълим ташкилотларини битирган чет эллик мутахассислар жалб қилинади. Д. МАТЯЗОВ, Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Mostrar todo...
#Биласизми Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот. Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради. Х. САИДОВ, Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Mostrar todo...
#Биласизми Қуйидаги жисмоний шахслар давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга: Кам таъминланган шахслар, агар улар: ➖фуқаролик ишлари бўйича даъвогарлар ёки жавобгарлар; ➖маъмурий ишлар бўйича аризачилар; ➖маъмурий қамоқ тарзидаги маъмурий жазо назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар; ➖жиноят ишлари бўйича гумон қилинувчилар, айбланувчилар, судланувчилар, шунингдек маҳкумлар бўлса; Руҳий ҳолати бузилган жисмоний шахслар, уларга “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда; Ўз ҳуқуқлари бузилган, “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар; Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи. Д. МАТЯЗОВ, Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Mostrar todo...
#Биласизми Қонунчиликка кўра, фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади: ➖Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади; ➖ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади. У. ХУДОЙНАЗАРОВ, Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Mostrar todo...
#2024_йил_1_июлдан Қонунчиликка кўра, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида: электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади; интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади. А.ҚОБУЛОВ, Боғот тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти.
Mostrar todo...
Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш: ➖ БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Х. САИДОВ, Боғот тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.