es
Feedback
Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

Ir al canal en Telegram

Рус тилидаги саҳифамиз @azonglobal_ru Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали

El canal Azon Global — Муқобил ахборот-таҳлилий канали (@azon_global) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 17 529 suscriptores, ocupando la posición 13 106 en la categoría Noticias y medios y el puesto 4 847 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 17 529 suscriptores.

Según los últimos datos del 14 abril, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -891, y en las últimas 24 horas de 0, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 0%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener N/A% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 0 visualizaciones. En el primer día suele acumular 0 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 0.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Рус тилидаги саҳифамиз @azonglobal_ru Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз https://taplink.ru/azonglobal

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 15 abril, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

17 529
Suscriptores
Sin datos24 horas
-2167 días
-89130 días
Archivo de publicaciones
ҲАМАС Ғазода уруш тугаганини эълон қилди | Жараён Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/JbAir7acC_w ©️Azon Global
ҲАМАС Ғазода уруш тугаганини эълон қилди | Жараён Томоша қилинг 👉 https://youtu.be/JbAir7acC_w ©️Azon Global

Ғазода оташкесим эълон қилинганидан кейинги илк жума намози ўқилди Бир неча ойдан бери босқинчи исроилнинг қамали остида бўли
Ғазода оташкесим эълон қилинганидан кейинги илк жума намози ўқилди Бир неча ойдан бери босқинчи исроилнинг қамали остида бўлиб, оғир бомбардимонларга дуч келган Ғазо ҳудудида ўт очиш тўхтатилганидан сўнг илк жума намози ўқилди. Сионистлар билан тузилган келишув кучга киргач, юзлаб фаластинликлар исроил ҳужумлари оқибатида қисман вайрон бўлган "Нусейрат" қочқинлар лагеридаги "Форуқ" жомеъ масжиди ва унинг атрофида саф тортиб намоз ўқишди. Фаластинликлар сион-фашистлар томонидан шаҳид қилинган яқинлари ҳаққига дуо қилишди. Маълумот учун, икки йилдан бери давом этаётган исроил геноциди оқибатида 67 мингдан ортиқ фаластинлик ўлдирилган. ©️Azon Global

Покистоннинг Кобулга ҳужуми: "Теҳрике Толибон" етакчиси ўлдирилдими? Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳуду
Покистоннинг Кобулга ҳужуми: "Теҳрике Толибон" етакчиси ўлдирилдими? Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳудудларига ҳаво зарбалари йўллаган. Натижада "Теҳрике Толибон Покистон" гуруҳи раҳбари Нур Вали Мақсуд ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ТТП раҳбари аудио мурожаат йўллаб, у тирик қолганини маълум қилган. Батафсил: https://azon.global/4666 ©️Azon Global

Ғазода сулҳ кучга кирди Босқинчи исроил армиясининг хабар беришича, бугун, маҳаллий вақт билан соат 12:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режими кучга кирган. Шу пайтдан эътиборан ишғол қўшинлари сулҳ ва асирлар алмашинуви тўғрисидаги келишув доирасида янгиланган жойлашув чизиқлари бўйлаб позицияларни эгаллай бошлайди. Келишувга мувофиқ, эксклавдан сионист кучларини қисман чиқариш тугаганидан сўнг 72 соат ичида Ғазо секторидаги исроиллик асирлар озод қилинади. Улар 13 октябр, душанба куни туш пайтига қадар озод этилиши кутилмоқда. Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги эълондан сўнг, фаластинлик оилалар Ғазо шаҳри ва секторнинг шимолий ҳудудларига қайта бошлади. ©️Azon Global

“Толибон” Покистонни Афғонистондаги бозорга зарба берганликда айблади Tolo News маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси
“Толибон” Покистонни Афғонистондаги бозорга зарба берганликда айблади Tolo News маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси Покистон қирувчи самолётлари мамлакат шарқидаги Пактика вилоятига зарба бергани ҳақида хабар тарқатганди. Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 10 дўкон вайрон бўлган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синган. Бундан ташқари Кобул ҳам бир қатор ҳаво ҳужумларига учрагани айтилмоқда: айрим нашрларнинг ёзишича, “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) етакчиси Нур Вали Мақсуд ўлдирилган. Батафсил: https://azon.global/4665 ©️Azon Global

Трампнинг орзуси ушалмади: Нобель мукофоти бошқа номзодга берилди Бу йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга бер
Трампнинг орзуси ушалмади: Нобель мукофоти бошқа номзодга берилди Бу йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилиши тахмин қилинаётган эди. Бунга сабаб сифатида унинг Арманистон ва Озарбайжонни яраштиргани ҳамда Ғазо келишувидаги фаоллиги тилга олинганди. Бироқ Тинчлик бўйича 2025-йилги Нобель мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога берилди. Батафсил: https://azon.global/4664 ©️Azon Global

Туркий Давлатлар Ташкилоти 12-саммити: кун тартибида қандай масалалар бор эди? Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) бир томондан
Туркий Давлатлар Ташкилоти 12-саммити: кун тартибида қандай масалалар бор эди? Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) бир томондан ўз ичидаги ҳамкорлик ва бирлашиш жараёнини давом эттираётган бўлса, иккинчи томондан ташқи дунё билан очиқ мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиб, глобал майдонда таъсирли иштирокчига айланиш йўлида илдам бормоқда. Батафсил: https://azon.global/4663 ©️Azon Global

Анъаналаримизга тўғри келмаган насиҳатни қабул қилмаймиз – Абдулазиз Комилов Президент маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов Ўзбекис
Анъаналаримизга тўғри келмаган насиҳатни қабул қилмаймиз – Абдулазиз Комилов Президент маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Европа инсон ҳуқуқлари ташкилотларига доим очиқлигини, улар мамлакатга келиб, маслаҳат беришлари мумкинлигини айтди. Комиловнинг қўшимча қилишича, "уларнинг насиҳати бизнинг менталитетимизга, анъаналаримизга тўғри келмаган тақдирда, қабул қилинмайди". Батафсил: https://azon.global/4662 ©️Azon Global

ҲАМАС Ғазода уруш тугаганини эълон қилди ҲАМАС ҳаракати исроил билан икки йил давом этган қуролли можарони тугатиш бўйича тўл
ҲАМАС Ғазода уруш тугаганини эълон қилди ҲАМАС ҳаракати исроил билан икки йил давом этган қуролли можарони тугатиш бўйича тўлиқ келишувга эришилганини эълон қилди. Келишувга кўра, исроил умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган 250 нафар фаластинликни ҳамда можаро давомида қўлга олинган 1700 нафар Ғазо фуқаросини озод қилади. Ҳаракат бош музокарачиси Халил ал-Хайянинг таъкидлашича, воситачи давлатлар ва АҚШ ушбу келишув урушнинг расман тугаганини тасдиқловчи кафолатларни тақдим этган. Ушбу сулҳ узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш, ҳудудга инсонпарварлик ёрдамини киритиш ва Миср билан чегара пунктларини қайта очишга замин яратади. ©️Azon Global

Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Озарбайжонда қуриладиган масжид пойдевори қўйилди Туркий давлатлар раҳбарлари Қуръон тиловати остида янги масжид қурилишига старт беришди. Олдинроқ, Туркманистон халқ маслаҳати раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу масжидни қуриб беришга ваъда бергани ҳамда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев бу таклифни "миннатдорлик билан қабул қилган"и ҳақида хабар бергандик. ©️Azon Global

Туркия Косовога минглаб камикадзе дронларни етказиб берди Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етка
Туркия Косовога минглаб камикадзе дронларни етказиб берди Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етказиб берди. Олдинроқ, Сербия президенти Александр Вучич турк дронларининг Косовага етказиб берилишини танқид қилиб, Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматни “Усмонли империясини қайта қураётганлик”да айблаганди. Батафсил: https://azon.global/4661 ©️Azon Global

Москва товон тўлашга тайёр. Путин “отдан тушди”ми? Путиннинг маълум қилишича, руслар отган икки ракета лайнерга тўғридан-тўғр
Москва товон тўлашга тайёр. Путин “отдан тушди”ми? Путиннинг маълум қилишича, руслар отган икки ракета лайнерга тўғридан-тўғри тегмаган, балки ундан бир неча метр узоқликда портлаган. Озар самолётига ракеталарнинг парчалари зарар етказган бўлиши мумкин. Шунингдек, Россия раҳбари ўша вақтда пайдо бўлган Украина дрони ҳам авиаҳалокат айбдори экани ҳақидаги тахминни илгари сурди. Батафсил: https://azon.global/4660 ©️Azon Global

Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади Ўзбекистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида
Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади Ўзбекистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди, дейилади ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда. Батафсил: https://azon.global/4659 ©️Azon Global

Миср Шарм аш-Шайх осмонида Миср ва Фаластин байроқларини ҳилпиратиб босқинчи исроил ва ҲАМАС ўртасида тузилган ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни нишонламоқда. ©️Azon Global

“Одамлар ўртасида адолат билан ҳукм қилинг!” Динимизда ҳам, ҳаётимизда ҳам бирор ишни бажарганда ўша инсоннинг нияти ва қасди
“Одамлар ўртасида адолат билан ҳукм қилинг!” Динимизда ҳам, ҳаётимизда ҳам бирор ишни бажарганда ўша инсоннинг нияти ва қасди жуда муҳим ҳисобланади. Масалан, киши ўз оиласини боқиш учун пул топаман, деб ишга бориб келса ҳам савоб олади. Худди шунингдек, инсонлар орасидаги муносабатларда ҳам ишлар ниятларга боғлиқдир. Мен ёзган барча ишларим, мақолаларимда ниятим холис бўлган, одамларга яхшилик улашиш эди – Устоз Мубашшир Аҳмад. Батафсил: https://azon.global/4658 ©️Azon Global

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувдан сўнг аҳоли кўчаларга чиқиб байрам қилмоқда ©️Azon Global

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифи
Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Батафсил: https://azon.global/4657 ©️Azon Global

Ярим йил ичида 50 га яқин талаба гиёҳвандлик моддалари савдосига аралашиб қўлга тушди Миллий марказ катта инспектори Муҳаммад
Ярим йил ичида 50 га яқин талаба гиёҳвандлик моддалари савдосига аралашиб қўлга тушди Миллий марказ катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг таъкидлашича, энг ёмони гиёҳванд моддалар эндиликда қаҳва, ширинлик ёки ичимликлар таркибида ҳам учраяпти. Улар битта истеъмолдаёқ қарамликни уйғотади. Батафсил: https://azon.global/4656 ©️Azon Global

АҚШ ва Британия босқинчи исроилга қурол бериш бўйича рекордни "урди" Инглизларнинг 4-каналига кўра, йилнинг 9 ойида Лондондан
АҚШ ва Британия босқинчи исроилга қурол бериш бўйича рекордни "урди" Инглизларнинг 4-каналига кўра, йилнинг 9 ойида Лондондан Тел-Авивга қурол экспорти ҳажми 1 миллион фунт стерлингга етган. Бу ўзаро савдо тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ажабланарлиси, шунча фактларга қарамай қироллик "экспорт қоидаларига қатъий риоя қилиши" ва сионистларга Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилда жанг қилиш учун мўлжалланган қуролларни сотмаслигини даъво қилиб келмоқда. Батафсил: https://azon.global/4655 ©️Azon Global

Мусулмон курьерларнинг чўчқа гўшти ва алкоголь ташиши ҳалолми? Россияда мусулмон курьерларга чўчқа гўшти, спиртли ичимликлар,
Мусулмон курьерларнинг чўчқа гўшти ва алкоголь ташиши ҳалолми? Россияда мусулмон курьерларга чўчқа гўшти, спиртли ичимликлар, қимор ўйинлари ва бутпарастлик буюмларини ташиш расман ман этилди. Россия мусулмонлари диний бошқармаси курьерлар ташиётган барча юкларни расман ҳалол ва ҳаромга ажратишга қарор қилди. Тақиқланган нарсалар рўйхатига спиртли ичимликлар, қимор ўйинлари, бутпарастлик буюмлари, чўчқа гўшти, шунингдек, шариат қоидаларига хилоф равишда сўйилган ҳайвон гўшти киритилган. Бундай юкларни фақат утилизация қилиш мақсадида етказиб бериш мумкин. Шу билан бирга, фатво курьерларга келиб чиқиши ва таркиби номаълум бўлган юклар, масалан, ёпиқ қутилардаги нарсаларни ташишга рухсат беради. ©️Azon Global