cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Abror Zohidov

SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar... Muallif: Abror Zohidov Murojaat uchun: @Abror_Zohidov

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 633
Suscriptores
+524 horas
+137 días
-1230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Эрталаб одатда соат нечада ўйғонасиз ва кунингизни бошлайсиз?Anonymous voting
  • Соат 3-4 ларда тураман ва бомдодни ўқиб, ишларимга киришаман;
  • 3-4 ларда тураман ва намозимни ўқиб, яна ухлайман;
  • Соат 5-6 оралиғида ўйғонаман;
  • Соат 6-7 оралиғида ўйғонаман;
  • Соат 7-8 оралиғида ўйғонаман;
  • Соат 8-9 оралиғида ўйғонаман;
  • Одатда соат 9, баъзан 10 дан кейин ўйғонаман. Чунки доим кеч ётаман ва кеч тураман.
0 votes
👍 1👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугуннинг манзараси😔 – Нега нима олсанг кредит, рассрочкага олаверасан? – Наққа ололмайман, топишимнинг мазаси йўқ. – Нимага топишингнинг мазаси йўқ? – Топганим кредитга кетяптида... Аброр Зоҳидов @az_sss
Mostrar todo...
😁 24👍 3😢 2
Photo unavailableShow in Telegram
🤷🏻‍♂️ ФИФАга ҳайронман! ⚽️ Ўзи дунёда футболнинг икки қайноқ нуқтаси бор – Европа ва Америка қитъалари. Жаҳон чемпионлиги учун кураш ҳам айни шу икки қутб ўртасида бўлади. ❓ Қайси калла билан шу икки минтақа чемпионатини келиб-келиб бир вақтда уюштиришади экан а? Ҳозир Европани кўряпмиз, Копа Американи эшитяпмиз холос. “Европа чемпионати қизиқроқда” дейсизми? Хўш, Аргентина-Бразилия ўйини зерикарлими унда? 📺 Яна бирорта телеканал ўз нигоҳини Америка томон қаратса нур устига аъло нур бўларди. “Бизни сўраб шунча жойдан келишибди” дея трансляция ҳуқуқини ҳам анча арзон қилиб беришарди. 🥅 ФИФА икки мусобоқа чемпионлари ўртасида битта суперўйин ўтказсаку, оламшумул курашни кузатардик... Аброр Зоҳидов @az_sss
Mostrar todo...
👍 21👏 2🤝 2
Photo unavailableShow in Telegram
✍️ Бугун журналистлар байрами 🎤 Одатда бу кунда касб ўтмиши, бугуни ва келажаги ҳақида ўйлаб кўрилади. * Соҳада 6-7 йил олдинги кўтаринки руҳ деярли буткул йўқолди. Сўз қадри, таъсири кескин пасайди; * Нодавлат ОАВ ўрни аввал ўсишдан тўхтади, кейин пасая бошлади. Ёмон сигнал; * Таҳририятлардаги қисқаришлар, иқтисодий тушкунликлар камдек, сунъий идрок жуда кўп журналистик ишларни эгаллаши аниқ бўлиб бормоқда; * Қизиғи, буёқда фаол қисқариш кетаётган бир пайтда институтлар катта ҳажмда қабул қилиб, битирувчи чиқаришяпти. Уларни янада жиддий синовлар кутяпти; * Кириб келаётган ёш кадрларнинг аксарияти саводи аянчли, мақсадлари тушунарсиз ва соҳа келажагини ўта мавҳум тасаввур қилади; * Кўп журналистлар барқарор маош учун давлат тизимидаги таҳририятларга ёки матбуот котиблигига ўтиб кетишяпти. Ўтсаку майли, кечагина чақнаб турган қалам дарҳол сўниб қоляпти; * Давлат оммавий ахборот воситалари борган сари реалликдан узоқлашмоқда. 🤷🏻‍♂️ Биламан, байрамга мос ва кўтаринки гаплар эмас. Лекин менинг назаримда бугунги ҳолатимиз шундай. Қўшилмаслик ҳуқуқингиз муқаддас! Аброр Зоҳидов @az_sss
Mostrar todo...
👍 43👏 7👌 1
Тарвузни қанчадан оляпсиз?Anonymous voting
  • Килоси 2-3 минг;
  • Килоси 3-5 минг;
  • Килоси 5 мингдан баланд;
  • Бизда килолаб сотилмайди. Ўртачасини 20-30 мингга оляпмиз;
  • Ўртача донасини 30-40 мингга оляпмиз;
  • Биттаси 40 минг сўмдан баланд бизда;
  • Ҳали тарвуз сотиб олмадим, лекин меҳмонда едим;
  • Ишонсангиз, ҳали тарвуз еганим йўқ...
0 votes
🤔 6👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
😄😂🤣 – Илон Маскнинг 215 миллиард доллар пули бор. – У қанча бўлади? – Ёнингдаги пулни сана. Кейин шунга 215 миллиард доллар қўш. Ўшанча бўлади😄. @az_sss
Mostrar todo...
😁 37👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
🛁 "Энди ювмасак бўлмайди" 💰Инсон борки доим нимагадир муҳтож. Тирикчилик ҳамиша маълум воситалар хариди учун пул топишни талаб қилади. Қизиғи, давримизга келиб ҳаётий эҳтиёжга айланаётган маҳсулотлар сафи изчил кенгайиб бормоқда. 💵 Биз тобора кўпроқ пул топишимиз ва кун сайин каттароқ ҳажмда харид қилишимизга тўғри келяпти. Албатта, озиқ-овқат, тиббий воситалар, коммунал тўловлар кабилардан қочиш иложсиз, улар бўлган ва бўлади. Лекин бошқалари-чи? Яқин 10-15 йил олдин интернет, ойлик иловалар, қўшимча дарслар каби харажатлар ҳаётимизда бу қадар катта ўрин эгалламаганди. Ҳозир топганимизнинг салмоқли қисмини улар эгаллаб бормоқда. 🤷🏻‍♂️ Сарф-харажатлари мунтазам кенгайиб бораётган яна бир тоифа маҳсулотлар борки, улар ҳам ҳамёнимизга мустаҳкам ўрнашиб олди. 🧴 Куни кеча аёлим ёзди – “Картада пул борми, “моюший”лар олишим керак эди?”. “Ҳа” дея жавоб бердим. Орадан 10-15 дақиқа ўтиб, 299 минг сўм тўлов қилингани ҳақидаги хабар келди. Уйга келсам, кичик бир пакетда тозалаш воситалари турибди. Тўғри, уларнинг ҳам ўз ўрни бор. Аммо реклама, инжиқлигимиз, кимёвий воситаларга кун сайин боғланиб қолаётганимиз асносида бу ўрин тобора кенгайиб кетмаяптими? 🧽 Болалигимизни эслайлик. Оналаримиз битта кир совун билан бизни катта қилишмаганмиди, рўзғорни озода сақлашмаганмиди? Ошхона ва ҳаммомизни кузатиб чиқдим: ванна ювишга алоҳида, унитаз тозалаш ва ҳид таратишга алоҳида воситалар, кир ювиш учун порошок, кирмошинага аллақандай кукунлар, хушбуйлантириш учун суюқликлар... 🍯 Ошхона ўзга бир мавзу – бирор идиш кимёвий эритмаларсиз ювилмай қўйди. У ҳам майли, газ тозалаш учун бошқа, раковина учун яна бошқа воситалар чиқиб кетганига нима дейсиз? Қозонники алоҳида, тованики алоҳида даражага бориб қолдик хуллас. Кул ва қум аралаштириб қозон ювишлар фантастикага айланди. 🧼 Рекламанинг қудрати шунчалик эканки, уларни нафақат синаб кўрдик, балки энди бу воситаларсиз ҳаётимизни тасаввур қила олмайдиган даражага етдик. ✅ Хўп, керак экан, ишлатяпмиз. Лекин масаланинг ўта муҳим иккинчи жиҳати бор – қайсидир тозаловчига ўрганиб, мунтазам харид қила бошлашингиз билан унинг нархи жиддий оша бораётганини ҳис қиласиз. “Олдин акция эди... Нарх кўтарилди... Фирманинг ўзида ҳам йўқ, охирини сотяпмиз” каби гапларни кўп эшитадиган бўлиб қолдик. Яна улар шундай ишлаб чиқарилганки, жуда тез тугаб кетади. Биз эса атир совунларнинг зўр кўпиришига ва яхши ювилишига маҳлиё бўлиб, чўнтагимиздаги пуллар оқиб кетаётганидан бехабармиз. 💥 Ҳар қандай бозорга боринг – тозалаш воситалари сотиладиган алоҳида дўконлар пайдо бўлган. Айрим бозорларда улар бир нечталаб. Ҳаммасида одам гавжум, барида назокат билан танлаётган аёллар, нархига қараб пешонаси тиришаётган эркаклар... 🙋‍♂️ Гапнинг индаллоси – энамнинг кирсовунини соғиндим! Аброр Зоҳидов @az_sss
Mostrar todo...
👍 59😁 22
Бозорда деҳқон йўқ. Бўлмайдиямда! 🤷🏻‍♂️ Кўпчилик бир ҳолатга эътироз билдиради: “Бозорда деҳқон йўқ, ҳаммаёқда олибсотар, шулар қиммат қилиб юборишяпти”. Лекин замонавий дунёда, бозор иқтисодиёти шароитида бу мантиқсиз тушунча. * Деҳқон йилига нари борса бир ҳафта-ўн кун иши тушадиган бозордан атайлаб жой сақлаб ўтирмайди. Биз “олибсотар” дея камситадиган тадбиркор эса доимий жойига эга бўлади, йиғими, солиғини тўлайди; * Пишиқчилик, иш қизғин пайтида деҳқон бозорга келиб бир кунини йўқотиши топган фойдасидан каррасига кўп бўлади; * Деҳқон бозорга келган тақдирда ҳам ўзи етиштирган бир хил мева ёки сабзавот сотади. Савдогар эса бир неча хил маҳсулот йиғиб, таклиф қилади. Харидорларнинг аксарияти бир неча хил маҳсулотни бир жойдан харид қилишади; * Бозорчи албатта маълум фойдасини олади, бу шубҳасиз. Лекин кўпчилик ўйлаганидек “олибсотар” истаган нархини қўя олмайди, нархни каррасига ошириб юбора билмайди. Ҳаммасини бозордаги “Кўринмас қўл” ўз ўрнига қўйиб қўяди; *Энг муҳими – ҳамма ишнинг ўз устаси бўлади. Харидор билан муомала ҳам бир санъат. Асрларки улар йўқолиб кетмаяптими, билингки шу савдогарнинг ишига ҳам талаб бор. Демак ёзда жазирама, қишда қаҳратонда ўтирадиганларни ҳамма муаммоларда сабабчидек кўравермаганимиз маъқул. Аброр Зоҳидов @az_sss
Mostrar todo...
👍 51👏 5
Помидорни қанчадан сотиб оляпсиз?Anonymous voting
  • 3-4 минг сўм;
  • 4-5 минг сўм;
  • 5-7 минг сўм;
  • 7-10 минг сўм;
  • Ҳовлимизда пишди, маза қилиб еяпмиз.
0 votes
👍 4🤔 1
00:56
Video unavailableShow in Telegram
Зўр ғоя ўйлашибди! 🖌 Укамиз Ҳикматилла Убайдуллаев етакчилигидаги ташаббускор гуруҳ кўзи ожиз болаларнинг тасаввурларини сунъий идрок ва рассомлар ёрдамида қоғозга туширишибди. 👁 Тасаввур қилинг, кўриш неъматидан маҳрум болажонлар чизган суратлар! Зўр а? Энди ана шу суратлар кўргазмаси ва уларнинг сотуви учун кимошди савдоси уюштиришаётган экан. 🔥 Демак 27-30 июн кунлари Тошкент фотосуратлар уйида ўтказиладиган “Орзу” номли ноёб кўргазмага борамиз. Аукцион 29 июн куни соат 17:00 да бўлиб ўтади. Энг ибратлиси – хайрия кўргазмасида сотилган ижодий ишлар учун олинган маблағлар кўзи ожиз болалар кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларга йўналтирилади. 👏 Бундай лойиҳалар ҳар қанча бўлса оз. Барака топинглар! Аброр Зоҳидов @az_sss
Mostrar todo...
IMG_7490.MOV40.80 MB
👍 43🔥 10
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.