Mr Freeman
Ir al canal en Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
Mostrar más2 552
Suscriptores
-224 horas
-97 días
+2030 días
Archivo de publicaciones
2 552
Мана шу ваҳший психопатларга бор-йўғи 10 ва 15 сутка маъмурий жазо тайинланибди.
Агар воқеа Африка даражасидаги қашшоқ мамлакатларда эмас, балки ривожланган давлатлардан бири, масалан Туркияда содир бўлганида эди, бу биомусорларнинг қилмиши жиноий иш сифатида малакаланиб, ҳар бири 6 ойдан 4 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилган бўларди.
2 552
Ўзи, бизникиларга кимдир секингина мамлакатдаги асл ҳолатни тушунтириб, бюджетдаги етишмовчиликни кўрсатиб ўтиши керак. Осмонда учиб юришибди. Уёққа фалон млрд инвестиция, буёққа беғараз ёрдам, футболчиларга 560 млрд, Янги бир бало каби ҳудудлар қуришга ҳам неччидир юз миллиард. Ривожланган бой давлатга айландик деб ўйлашяпти шекл ўзларини оффшордаги счетларини кўриб)
2 552
Кўз тегмасин, анча бойиб кетибмиз. АҚШга инвестиция, мана энди Россияга 24 млрд доллар ва 1000 га яқин иш ўринларини тақдим этиб беряпмиз. Қашшоқ Европа иттифоқи давлатларига ҳам 100 млрд доллар кредит ажратиб берсакмикан.
2 552
Билайн мошенникчилик қилишда давом этяпти. Рақобат қўмитаси ўрганиши керак бўлган ҳолат.
2 552
АҚШ ўзининг одами бўлган подшоҳни ағдарганлари учун ҳамон эронликлардан ғазабда, Эрон эса шунча йилдан буён санкциялар остида бўлгани учун уларга қарши гибрид уруш олиб боради. Бир пайтлар Обама ўзининг сўнгги президентлик кунида Эрондан барча санкцияларни олиб ташлаш тўғрисида фармон имзолаган эди, эсимда, бутун Эронда катта байрам қилиб нишонлашган ўша қарорни. Бироқ, ундан кейин келган Трамп (илк муддати) Обаманинг бу қарорини бекор қилган.
2 552
Бизникилар сиёсатга қандайдир "яхшилик ва ёвузлик кураши" сифатида баҳо беришади. Масалан, Украина Яқин Шарқ мамлакатларига Эрон дронларига қарши курашиш учун ўз ёрдамини таклиф қилганда, кўпчилик ёппасига Зеленскийни сўкишни бошлаганди. Ваҳоланки, Эрон мана тўрт йилдирки Украина шаҳарларини бомбалаётган Shahed дронларини Россияга сотиб келмоқда. Ва бу орқали яхшигина даромад олмоқда.
Айримлар эса, нимага Россия Эронга ёрдам бермаяпти, деб Путиндан хафа бўлиб ётишипти. Эрондаги вазият туфайли қимматлашган нефть нархлари ортидан Путин ҳозирда млрдлаб доллар фойда кўряпти. Таҳлилларга кўра, шу ойнинг ўзида Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари сўнгги тўрт йилликдаги энг юқори кўрсаткичга етган.
Урушларда диний қарама-қаршилик эмас, балки манфаатлар тўқнашуви асосий рол ўйнайди. Минтақадаги араб мамлакатлари йиллар давомида яхшигина даромад қилиб келаётгани учун АҚШ ва унинг "укаси" Исроил билан зиддиятга боргиси йўқ. Туркия билан ҳам вазият шундай. Эрон эса 40 йилдан зиёд вақтдан буён иқтисодий босимлар остида бўлгани туфайли улар билан уруш ҳолатида. Агар Эронга нисбатан араб мамлакатлари билан бўлганидек тенг ҳамкорлик остидаги сиёсат таклиф этилганда, табиийки, Теҳрон ҳам ҳозирда Исроил ва АҚШга қарши уруш олиб бормаган бўларди. Бу ерда диний риторикаларга ҳожат йўқ.
2 552
Бавария - Аталанта 10:2
Италиянинг навбатдаги 5 ҳимоячи схемали жамоаси шармандали тарзда мусобақани тарк этди. Бу мавсум А серия футболи ҳатто Норвегия ва Португалия лигалари даражасидан ҳам пастроқ натижани қайд этди.
Ушбу бир тийинга қиммат жамоа футболчилари бизни Бавария-Боруссия Д ўртасидаги “немисча класико”дан маҳрум қилгани учун кастрация қилинишга маҳкум!
2 552
Ситидан 2-5
Челсидан 2-8
Нюкаслдан 3-8
Тоттенҳэмдан 2-5 (ҳозирча)
АПЛ дунёдаги энг кучли лигамиди🙄
Менимча, Англия клублари ЕЧЛга иккинчи сорт мусобақа сифатида қарашни бошлашган)
2 552
Қайси танишим ё қариндошимдан сўрасам, ҳамма кучли депрессияда: пул йўқ, иши юришмаяпти, қарз ва кредитга ботган, молиявий муаммолари кўп. Давлат ишида ишлаётганлар иш ҳақининг кечикишидан, бизнес қилаётганлар савдонинг сустлигидан шикоят қилишяпти. Фақат чет элда ишлаб юрганларгина бундан мустасно. Кеча эълон қилинган статистикага кўра, 2025 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 18,9 млрд долларга етибди. Яхшиям, шу мигрантларимиз бор, акс ҳолда, давлат мавжудликни сақлаб қолиш учун курашаётган бўлармиди...
Қизиқ, Ўзбекистон бюджетида пул қолдими ўзи? Ё, ҳаммасини кемириб бўлишдими? Бу буюк турғунлик даврини шунақа шеърлар билан енгишмоқчи, шекл.
2 552
+1
Кимдир билайндагиларга 3 кун бу 72 соат эканини айтиб қўйсин. 3 кунга деб берилган лимитсиз интернетни бир сутка ўтиб тугади деб хабар жўнатяпти. Фирибгарликни янги турими бу?
2 552
Тоттенҳэм 15 дақиқа ичида Атлетикодан 4 та гол ўтказворди, қўшимчасига, биринчи бўлимнинг ўзида дарвозабонини ҳам алмаштирди. Нималар бўляпти бу жамоага😳
2 552
Ислом Исмоиловни Нефтчига бош мураббий қилиб тайинлашганда, муваффақиятсизликка учраб, синиб қолса керак, деб ўйлагандим. Одатда, ёш мутахассисни тажрибали футболчиларга бош қилиб қўйишса, шундай ички низолар пайдо бўлади, бўлиб ҳам Фарғона жамоаси амалдаги чемпион ҳисобланади. Лекин, кутилмаганда, Нефтчи жуда яхши старт олди: 2 та ўйин, 2 та ғалаба, тўплар нисбати 6:0. Бугун ҳам Андижонга қарши “водий дербисида” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда. Жамоанинг киритилган голлари эса шедевр комбинациялар маҳсули.
Мураббий учун хурсандман. Исмоилов ҳам Кападзе сингари янгича футбол тендецияларини Ўзбекистон чемпионатига олиб киряпти. Юқори прессинг ва қисқа паслар комбинацияларига асосланган жозибали томошабоп футбол. Шундай ёш мутахассислар керак бизга.
