cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭

ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИ КАНАЛИ Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link Ҳамкор канал: @agrobloger Ҳамкор гуруҳлар: @agronom_guruhi @fermerlar_guruhi Мурожаат: @agrobloger_admin

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
10 352
Suscriptores
+324 horas
+127 días
+16030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ХОРИЖ МАТБУОТИ СЎРОВИ: Толибон қураётган канал Ўзбекистонга таъсир этишни бошладими? "Бу йил фермер хўжалигидан ижарага ер олиб, тариқ, кўкат экдик. Сувдан қийналяпмиз. Бу маҳаллий муаммога ўхшаб кўринади. Чунки азалдан шу борада ташвиш мавжуд" - дейди Ангор тумани "Қадимий Ангор" маҳалласи ҳудудидаги далаларда деҳқончилик юритаётган 43 ёшли аёл. Айни далаларда ҳам буғдой ўриб бўлиниб, унинг сомони пресс қилиб тахланиб, ер тозаланмоқда. "Умрим давомида бу ерда кузатганим сув муаммоси бўлиб келди. Ўртада томорқадорлар ва фермерлар ўртасида турли тортишувлар, ҳатто ёқалашишларнинг ҳам гувоҳи бўлганман. Ўзим суғориш машмашаси туфайли қанча қисташмасин кенгроқ майдонда деҳқончилик қилишдан ўзимни тияман"-дейди мазкур фермер хўжалигида ёлланма меҳнат билан машғул Абдунаби. Унинг фикрига кўра, бу жиҳатдан сув тақсимотининг тўғри юритилмаслиги масаланинг асосий ўзагини ташкил қилади. "Қанчалар ёмонламайлик, Шўро Иттифоқи даврида мелиорация соҳаси мукаммал олиб борилган. Кейин эса бу ўз ҳолига ташлаб қўйилди. Сўнг эса бундан таъма пайдо бўлиб, у пулга, таниш билишчиликка тақала бошланди" - дейди деҳқончилик борасидаги кузатувлари борасида Абдунаби. "Энди эса у глобал сиёсат мақомига ҳам эга бўлиб, ўта танқислик уйғотаётган эҳтиёж кўринишини эгалламоқда. Айрим давлатларда сув ҳатто ёқилғидан ҳам қимматроқ неъмат ҳисобланади. Мен сувнинг атрофидаги баҳс бир кун келиб уни шундай бебаҳо суюқликка айлантиради деган ташвишдаман. Яна бу ерда Қўштепа каналидан ташвишлар ҳам қўшимча масала бўлиб кирмоқда". Яна бир шу ерлик деҳқоннинг сўзларига кўра, айнан сув билан боғлиқ масала уни собиқ "Ангор" совхозининг узоқ далаларидан бу ерда ер ижара олиб алоҳида деҳқончилик қилишга ундаган. "Бу борада ҳам табақаланиш мавжуд. Сувли, лалмикор ерларнинг эгаси ўзига тўқ кишилар бўлиб чиқмоқда. Асосий муаммо элга, оддий одамларга эътиборсизликдек деб кўрингани билан аслида масала илмий қарашнинг, вазифаларга малакасиз ёндашув натижаси деб қарайман. Масъул лавозимдагилар ўз ишларини даврга ҳамоҳанг тарзда олиб бормоқликлари лозим. Қўштепа канали манзарасида юмушлар янада кўпаяди" - дейди у. Дарё тажриба жойими? Журналист Аннақул Жабборов етмиш йилга яқин умри мобайнида Ўзбекистоннинг Амударё ёқасидаги Паттакесар қишлоғида яшайди. Бундан ташқари 1990-йиллар бошида Афғонистонда ҳам тўрт йилга яқин вақт давомида яшаб, меҳнат фаолиятини кўрсатган. "Амударё - ўзининг борлиғи сифатида мудом бир хил кўриниш касб этмаган. У тез мавжланиб оқадиган дарё. Шунинг учун гоҳида у тошиб тўлиб турган туюлгани билан аксарият ҳолда саёз кўринади. Аммо унинг атрофида, дарё сатҳида деярли юз йилдан буён каналлар ташкил этиш мазмунида шунчалар тажрибалар ўтказиладики, унинг яна ҳам табиий ҳолида сувли туриб мавжуд бўлиб қолганига ҳайрон ҳам қоласан"- дейди журналист Аннақул Жабборов. Бундан ўн беш йилча муқаддам Амударё ўзанида Тожикистон тарафидан Роғун ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича турли мунозаралар кўтарилиб, ҳатто унинг жиддий оқибатлари ўзаро урушга олиб келадиган хатар дея таснифланди. Бироқ президент Ислом Каримов ўлимидан сўнг мамлакатлар ўртасидаги илиқ муносабатлар туфайли мазкур лойиҳа ҳам ишга туширилиб, ҳозирда унинг натижалари ўз маромида кечмоқда ва фавқулодда унинг таҳлили кун тартибига чиқмаган. "Аслини олиб қараганда Афғонистонга Амударёдан фойдаланиш масаласи нега керак бўлиб қолди. Чунки дарёга яқин ерларга Амударёдан фойдаланишга эҳтиёж сезилмай, унинг сувини буриш хавотирли бўлган, чунки доим тошқинлар юз бериб, дала ва жойларни сув ювиб кетади" - дейди Аннақул Жабборов. - "Ҳатто Қўштепа каналини қуришда ҳам шундай ҳодисалар юз бериб, мушкуллик уйғотмоқда. Шунинг учун азалдан Афғонистонда лалми майдонлар қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинган. Айнан Амударё орқали канал бунёд этиш масаласи четдан тавсия этилган, чуқур ўйланмасдан қилинган маслаҳат деб ҳисоблайман. Бу Амударёга қўлланилаётган яна бир тажриба бўлиб, унинг ёқасида кўтарилаётган баҳсни қичимаётган жойни қашишдек - шунчаки қизғин полемика, сафсата деб санайман", дейди суҳбатдош. 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️ FERMER.UZ
Mostrar todo...
👍 34💯 4🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ: 10 июл куни каналимизда Жиззахлик фермернинг "Бу кетишда мен қандай қилиб ҳосил оламан, кредитимни қандай ёпаман?" сарлавҳали мурожаати юзасидан. Мурожаат ҳаволаси: https://t.me/fermer_uzbekistan/7043 "Жиззах вилояти Мирзачўл туманидан фермер Зафаржон Шариповнинг пахта майдонларини суғориш учун сув йўқлиги ҳақида 2024 йил июль ойида ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилган мурожаати юзасидан расмий муносабат. "Янгидала Сардори" фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаатлари Мирзачўл тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси ходимлари томонидан ўрганилди. Давлат муассасасидан 3 нафар ходим бириктирилиб, 9 июль куни фермер хўжалигининг ер майдонига сув етказиб берилди ҳамда ушбу фермер хўжалигига насосдан фойдаланиш учун Туман фермерларга ёқилғи тарқатиш шахобчасидан 300 литр ёқилғи ажратиб берилди. 🔹Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати. 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️ FERMER.UZ
Mostrar todo...
👍 38👏 6🤝 6 1🔥 1
Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ПРЕСТИЖ - ЎЗБЕКИСТОНДА КЎСАК ҚУРТИГА ҚАРШИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ МИКРОБИОЛОГИК ИНСЕКТИЦИД! У ФОЙДАЛИ ҲАШОРАТЛАРГА ЗАРАРСИЗ! "АГРОБАНК"ДАН АЖРАТИЛАЁТГАН "ПАХТА КРЕДИТИ" ЭВАЗИГА СОТИБ ОЛИШИНГИЗ ВА БУНДА БАНК ХОДИМИГА "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ НОМИНИ ЭСЛАТИШИНГИЗ КИФОЯ! "Престиж" ҳақида қисқача: Микробиологик инсектицид Асосий таъсир этувчиси Bacillus thuringiensis тирик бактериялари штаммлари Ўзбекистон Республикаси Давлат реестри рўйхатига киритилган. 2009 йилдан буён ўзгармас сифат тимсоли. Мевахўр ва баргхўр қуртларнинг барча турлари, жумладан, кўсак қурти, қандала, қисман трипслар, шира ҳамда бошқа бир қатор зараркунандаларга қарши юқори самарали қўлланилади. Сарф меъёри: гектарига 2-3 литр. Фойдали ҳашоратларга, яъни энтомофагларга зарари йўқ. Ғўзанинг шоналаш давридан бошлаб, ҳосил давригача 1-2 мартагача ишлов берилади. Препаратга қарши зараркунандаларда иммунитет шаклланмайди. Бошқа юқори самарали маҳсулотларимиз бўлган "Бактомин" биостимулятори, "Плантастим" фунгостимулятори, "Спорагин" биофунгициди, "Фосфомакс" ва "Максиплант" биостимуляторлари билан бирга қўшиб ишлов бериш мумкин. Заводдан етказиб бериш хизмати: 100 литрдан ортиқ буюртмалар бепул. Нархи: 70 минг сўм/литр Ўзбекистон бўйича ҳамкор дўконлар рўйхати бу ерда: https://t.me/AnguzalAgroservis/2540 15 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси. Саволлар бўйича Телеграмда ёзиш учун: @Anguzal профилига мурожаат қилинг. ҚАЛБАКИ МАҲСУЛОТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телефонлар: +998994300064 +998941150064 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги расмий гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Mostrar todo...
👍 15💯 4🤝 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ТАРИХИЙ ФАКТ: 1867 йил сурати. Туркистондан Россия Федерациясига ташиб кетилган 22,4 миллион рубллик маҳсулотнинг 5 миллиони пахта толасига тўғри келган. 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️ FERMER.UZ
Mostrar todo...
👍 15🔥 5💯 3
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ: Фермерга нисбатан қўлланилган маъмурий жазолар бекор қилингани хабар қилинмоқда. Таъкидланишича, Беруний тумани адлия бўлимига тумандаги фермер хўжалиги раҳбари Ш.У. солиқ органининг ўзига нисбатан чиқарилган 4 та маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қароридан норози эканлигини билдириб мурожаат қилган. Фермер хўжалиги фаолияти давомида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси ҳисобланмаса-да, солиқ органи томонидан 37,3 га суғориладиган ер майдонига эга эканлиги, ушбу ер майдонининг 25 га ёки ундан кўпроғи мавжуд бўлган тақдирда автоматик равишда ҚҚС тўловчиси бўлиши кераклиги таъкидланиб, ҳисоботлар тақдим этилмагани учун мазкур қарорлар қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 462-моддасининг 17-қисмида кўрсатилишича, қишлоқ хўжалиги товарларини ишлаб чиқарувчи юридик шахсларда йигирма беш гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари мавжуд бўлган тақдирда, улар кўрсатилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни ёки ушбу ер участкасининг майдони ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади. – Лекин аниқланишича, Ш.У.нинг фермер хўжалигига фақат 5,1 га экин майдони тегишли бўлиб, қолган 32,2 га ер майдони бир неча йиллардан буён сув етиб бормаганлиги сабабли фойдаланишдан чиқиб кетган, – дейди Беруний тумани адлия бўлими бошлиғи, I даражали юрист Салтанат Раимбекова. – Бу Беруний тумани ҳокимининг 2024 йил 19 февралдаги тегишли қарори, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ишчи гуруҳининг хулосаси билан ўз тасдиғини топган. Адлия бўлими томонидан “Ҳуқуқий кўмак дарчаси” лойиҳаси доирасида шикоят ариза лойиҳаси тайёрлаб берилиб, жиноят ишлари бўйича Беруний туман судининг тегишли қарори билан солиқ органининг фермер хўжалиги раҳбари Ш.У. га нисбатан чиқарилган 4 та маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори бекор қилинди. Мазкур қарор фермер хўжалиги раҳбарига қўлланилган ноқонуний маъмурий жазоларни бекор қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. Бу орқали қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг фаолияти янада адолатли ва қонуний асосларга таянган ҳолда амалга оширилишига ишонч ҳосил қилади, дейилади хабарда. 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️ FERMER.UZ
Mostrar todo...
👍 34💯 6
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ПРЕЗИДЕНТНИНГ ФАРҒОНАГА ТАШРИФИ ЯКУНЛАРИ: 1).Келаси йил Фарғонада пахта кўчатлаб экилади. Келгуси йили Фарғона вилоятидаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади. Бу ҳақда 12 июль куни Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилди. Билдирилишича, сўнгги уч йилда вилоятдаги 110 минг аҳолига деҳқончилик қилиш учун 25,5 минг гектар ер берилган. Ушбу ерларда 3 марта ҳосил олиш бўйича Фарғона тажрибасини яратиш топширилди. Таъкидланишича, келгуси йили вилоятдаги барча пахта майдонларида Шинжон-Уйғур тажрибаси асосида пахтани кўчатлаб экиш технологияси жорий қилинади, замонавий уруғчилик корхонаси ташкил этилади. Шунингдек, 15 та туманда 500 гектардан ерда боғлар ташкил қилиниб, 50 сотихдан 30 минг аҳолига бўлиб берилади, вилоятдаги 8 минг гектар самарасиз боғлар янгиланади. Фарғона туманида саноат усулида Италия ва Польшанинг серҳосил малина навлари экилади. Қўштепа ва Ёзёвонда 1 минг гектардан юқори ҳосилдор бодом, шафтоли, гилос ва олхўри боғлари ташкил қилинади. 🔹🔹🔹 2). Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади. Шунингдек, вилоят боғбон-тадбиркорларининг мева-сабзавотни сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш лойиҳаларига хорижий валютада олинган маблағларнинг 6 фоизгача қисми қоплаб берилади. Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди. Буни ҳисобига уларни экспорт салоҳияти 2 карра ошади, йўқотишлар 25 фоизга қисқаради, 4 мингта янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, Ўзбекистон, Риштон, Бешариқ, Боғдод туманларида жорий йилда ҳар бири 10 минг тонналик сақлаш, саралаш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш топширилди. 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️FERMER.UZ
Mostrar todo...
👍 27
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 14 июль, ҳафтанинг якшанба куни кутилаётган маълумотни тақдим этди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +20..+22, кундузи +32..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +29..+34 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +31..+36 даража иссиқ бўлиши кутилади. Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади. Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с, айрим ҳудудларда 18-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18..+23, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда эса, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20..+25, кундузи +32..+37 даража иссиқ бўлиши кутилади. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи ҳудудларда эса, 13-18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +19..+24, кундузи +30..+35 даража иссиқ бўлиши кутилади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +10..+15, кундузи +20..+25 даража иссиқ бўлиши кутилади. Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин! 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:➡️FERMER.UZ
Mostrar todo...
👍 16 5
01:29
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ҚЎШНИ АФҒОНИСТОН: Қуёш панеллари ёрдамида сув тортиш жараёни 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️ FERMER.UZ
Mostrar todo...
9.51 MB
👍 39🤝 6
⚡️ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ БЎЙИЧА ЭСЛАТМА: Фермер хўжаликларига қўшимча тармоқларни ташкил қилиши учун кредитлар ажратилиши белгиланган. 🟢🟢🟢 Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: ➡️ FERMER.UZ Батафсил: 👇👇👇 https://telegra.ph/-07-12-1490
Mostrar todo...
...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ ДАЛА ЧЕТЛАРИДАГИ ЕР МАЙДОНЛАРИДА МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Республикадаги фермер хўжаликлари дала четларидаги ер майдонларини ўзлаштириш, уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг ишончли харидини ташкил қилиш ишларини тизимлаштириш, ушбу тизимга алоҳида масъул ташкилотни бириктириш ҳамда дала чети ер эгаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида: 1. Республикадаги фермер хўжаликларининг…

👍 15🔥 5
Repost from ANGUZAL AGROSERVIS
Photo unavailableShow in Telegram
⚡️МАКСИПЛАНТ - ҒЎЗА КЎСАКЛАРИНИ ЙИРИКЛАШТИРУВЧИ ВА ТОЛА СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР! КЎСАКЛАШДАН ҲОСИЛ ТЕРИМИГАЧА 1 МАРТА ИШЛОВ БЕРИЛАДИ! ТАРКИБИ: B. mucilaginosus ва B. megaterium var phosphaticum микроорганизмлари туркумининг полисахарид комплекси ва A. chroococcum, P. fluorescences биологик фаол моддалари ИШЛОВ ВА УНИНГ НАТИЖАСИ: Кўсаклар етилишини стимуляция қилувчи ферментлар ажралиши ҳисобига уларнинг вазни ва ўлчови катталашади. Оқсил синтезини фаоллаштирувчи ва тўқималарнинг ажралишига ёрдам берувчи микроорганизмлар ажратиб чиқарадиган биологик фаол молдалар ҳисобига кўсакларнинг пишишини тезлаштиради. Тола сифатини яхшилайди! Сарф меъёри: гектарига 2 литр бўлиб, 20-25 кунда 1 марта, жами 2 мартагача суспензия қилинади. Нархи: 90 минг сўм/литр 15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ ВА ИЛМИЙ ЁНДОШУВ! БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ! Мурожаат учун телефонлар: +998994300064 +998941150064 Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "ANGUZAL AGROSERVIS" МЧЖ Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй. 📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259 Телеграмдаги расмий каналимиз: @AnguzalAgroservis Телеграмдаги расмий гуруҳимиз: @AnguzalAgroservis_guruhi
Mostrar todo...
👍 19💯 3🤝 3
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.