cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Бешинчи фасл

Мени қойил қолдириш қийин эмас. Айниқса, қаҳрамонларим билдирган ўзига хос фикрлардан жудаям завқланаман. Улар кўзимга энг ақлли одамлар бўлиб туюлади. Хуллас, менинг дунёимда оқил одамларнинг саноғи йўқ. Дарвоқе, СИЗ УЛАРДАН БИРИСИЗ!

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
506
Suscriptores
Sin datos24 horas
-37 días
-430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Офтоб бўлмоқчийдим қалбингга, Шам ҳам бўлолмадим, кечиргин. Кетсам йиғламагин қадримга, Ёдингдан шам каби ўчиргин. Аямай пуфла, хўп? Пирпираб, Хотирангда қолиб кетмайин. Турганим етади дийдираб, Дунёда кимсасиз йўлдайин... ✍Назокат Баҳодирова 🎤Ифора ОЛИМЖОНОВА https://t.me/Nazokat_Bahodirova
Mostrar todo...
7.01 KB
👍 1
ИЖОД ИБОСИ Ҳаё, ор-номус инсоният, жумладан, ижод аҳлининг зийнатидир. Таъбир жоиз бўлса, асар ҳусни унинг “ҳаё”сида ҳам намоён. Шу ўринда “ижод ибоси” иборасини қўлласак бўлар. Албатта, бунда ижодкор шахси, эътиқоди, ижодий концепцияси билан бирга асарнинг эстетик таъсири, ўқувчида уйғотган таассуроти ҳам назарда тутилаётир. Қисқаси, бу чуқур, баҳсталаб мавзу. Ҳозир эса мана буларга эътиборингизни қаратмоқчи эдим. “Ор-номус муҳаббатдан устун”, деб ёзибди ёш ижодкор қиз. Бу ҳақда шогирдининг фикри-дунёқарашидан қониқиш ҳосил қилган устози айтиб қолди: “Ор-номус бўлмаган жойда муҳаббатга ўрин йўқ. Номуссиз муҳаббат муҳаббат эмас. У шу аччиқ ҳақиқатни тушуниб бораётганинг ўзи қувонарли”. Хаёллар мени бир томонларга етаклаб кетади. Серсевги, серюрак cўзбозлар, қизи тенги раққосанинг эшилишларига ҳамоҳанг қочирим қилаётган “ошиқ” артистлар, тубан туйғулари, жирканч истакларини “инсон ҳуқуқи” номи билан ниқоблаётган “демократ”лар... Тавба, дейсан. Негадир ҳаё, ор-номусни аксарият ҳолда аёлларга нисбат берамиз. Эр кишига ҳаё керак эмасми? Аслида, ижодкор номуссиз сўздан ҳазар қилиши, имкон қадар ундан узоқроқда юриши керак-ку, аксига олиб, бугун бизда шармандагарчиликнинг бозори чаққон. Яланғоч шеъру қўшуғлар урчиб бораётгани ҳам шу талаб ва таклиф натижаси бўлса, эҳтимол. Шундай пайтлари Шавкат Раҳмоннинг мана бу сўзлари ёдга тушади: “Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш эса ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир. Турли-туман давраларда ёши бир жойга бориб қолган невара-чеварали кишиларнинг муҳаббат тўғрисидаги шеърларидан безганмиз. Тугмачадек оғизларини ўйнатиб, “севгилим, мен сени ташлаб кетаман” деб ҳайқирган безбетгина “луччак” ойимқизларнинг фироғидан куйганмиз. Ё тавба! Ҳазрат Навоий ҳам невараси тенг қизалоқларни бир жойга йиғиб, “Муҳаббат боғида судралиб юрдим” деб шеър ўқиганмикин?.. Бизларнинг шеър тўғрисидаги, шоир тўғрисидаги тасаввуримиз бузилмаганми, шеърий санъат йўқолмаганми, азалдан заҳар ва асал омухтаси бўлган тилимиз кўча тилига, бозор тилига айланиб қолмаганми?..” Шоир сўзларига қўшимча қилишга журъат этаман: ҳозир “нафсоний шеърият” авж нуқтасига чиқмадими? Ижодда “ўйин”лар ҳаддан ошиб кетмадими? Сўзимиз – ўзимиздан ҳаё кўтарилмадими?.. 25.01.2014 Беҳзод Фазлиддин #Йўл_йўлакай #Таҳрирсиз_хаёллар #Ижод_ва_эътиқод
Mostrar todo...
👍 1
ИЖОД ИБОСИ Ҳаё, ор-номус инсоният, жумладан, ижод аҳлининг зийнатидир. Таъбир жоиз бўлса, асар ҳусни унинг “ҳаё”сида ҳам намоён. Шу ўринда “ижод ибоси” иборасини қўлласак бўлар. Албатта, бунда ижодкор шахси, эътиқоди, ижодий концепцияси билан бирга асарнинг эстетик таъсири, ўқувчида уйғотган таассуроти ҳам назарда тутилаётир. Қисқаси, бу чуқур, баҳсталаб мавзу. Ҳозир эса мана буларга эътиборингизни қаратмоқчи эдим. “Ор-номус муҳаббатдан устун”, деб ёзибди ёш ижодкор қиз. Бу ҳақда шогирдининг фикри-дунёқарашидан қониқиш ҳосил қилган устози айтиб қолди: “Ор-номус бўлмаган жойда муҳаббатга ўрин йўқ. Номуссиз муҳаббат муҳаббат эмас. У шу аччиқ ҳақиқатни тушуниб бораётганинг ўзи қувонарли”. Хаёллар мени бир томонларга етаклаб кетади. Серсевги, серюрак cўзбозлар, қизи тенги раққосанинг эшилишларига ҳамоҳанг қочирим қилаётган “ошиқ” артистлар, тубан туйғулари, жирканч истакларини “инсон ҳуқуқи” номи билан ниқоблаётган “демократ”лар... Тавба, дейсан. Негадир ҳаё, ор-номусни аксарият ҳолда аёлларга нисбат берамиз. Эр кишига ҳаё керак эмасми? Аслида, ижодкор номуссиз сўздан ҳазар қилиши, имкон қадар ундан узоқроқда юриши керак-ку, аксига олиб, бугун бизда шармандагарчиликнинг бозори чаққон. Яланғоч шеъру қўшуғлар урчиб бораётгани ҳам шу талаб ва таклиф натижаси бўлса, эҳтимол. Шундай пайтлари Шавкат Раҳмоннинг мана бу сўзлари ёдга тушади: “Башар фожиасини, миллат фожиасини ўз фожиаси билиб ўртанган шоир ҳақиқий шеър бахтига муяссар бўлади. Шеър ёзиш эса ўлим билан юзма-юз туриб гаплашган билан баробардир. Турли-туман давраларда ёши бир жойга бориб қолган невара-чеварали кишиларнинг муҳаббат тўғрисидаги шеърларидан безганмиз. Тугмачадек оғизларини ўйнатиб, “севгилим, мен сени ташлаб кетаман” деб ҳайқирган безбетгина “луччак” ойимқизларнинг фироғидан куйганмиз. Ё тавба! Ҳазрат Навоий ҳам невараси тенг қизалоқларни бир жойга йиғиб, “Муҳаббат боғида судралиб юрдим” деб шеър ўқиганмикин?.. Бизларнинг шеър тўғрисидаги, шоир тўғрисидаги тасаввуримиз бузилмаганми, шеърий санъат йўқолмаганми, азалдан заҳар ва асал омухтаси бўлган тилимиз кўча тилига, бозор тилига айланиб қолмаганми?..” Шоир сўзларига қўшимча қилишга журъат этаман: ҳозир “нафсоний шеърият” авж нуқтасига чиқмадими? Ижодда “ўйин”лар ҳаддан ошиб кетмадими? Сўзимиз – ўзимиздан ҳаё кўтарилмадими?.. 25.01.2014 Беҳзод Фазлиддин
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Қурбон ҳайити 16 июн куни нишонланади Қурбон ҳайити биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июн – душанба кунига кўчирилади, 18 июн – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. 👉 https://kun.uz/kr/16739644 Kun.uz расмий канали
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мен сизни шунчаки аядим, Аямоқчи бўлиб ўзимни (Сизни кўрганида мабодо Қандай юмар эдим кўзимни?!) Мен сизни шунчаки аядим, Атайин бормадим, атайин (Сизга кўпроқ ёқаман дебман, Одамликдан кетганим сайин). Мен сизни шунчаки аядим, Айтмадим ҳолингиз ёқишин (Дарёсизларнинг дарёсида Осонроқ бўлсин деб оқишим...) Мен сизни шунчаки аядим, Тангри мени аяганидек (Қучоғимни отгандим ўтга, Қучоғини очди мовий Эрк!) Мен сизни шунчаки аядим, Ҳар тун исмим шивирлаган боғ! (Сиздан узоқ юрдим, шунчаки Дунё яшасин деб узоқроқ!) Шуҳрат  ОРИФ @shomuz   -  Yo‘limiz  bir!
Mostrar todo...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳеч йўқ овозимни эшитиб қолинг, Ахир ўйларимдан ўзга нимам бор? Ҳеч йўқ эсдаликка фикримни олинг, Чунки ўйларимда яшайди баҳор. Ёдингизда бўлиб қолайин Баҳор .. Назокат Баҳодирова 23 май, 2024 йил
Mostrar todo...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Муаммолар ақлли одамларни ҳаракатга келтиради, аҳмоқ одамларни эса тушкунликка туширади. 👉 @psixologikbilimlar
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун. Сен бизнинг бугунимизсан. Биз сенга кечадан омонатмиз, омонатни эгасига - эртага беришни унутма... Назокат Баҳодирова 28 май, 2024 йил
Mostrar todo...
👍 1