cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Палсапа

Ёзиш зарур бўлсагина ёзаман. Демак, ойда-йилда бир ёзиб турсам ҳам, ҳайрон бўлмайсиз. Нима ҳақида? Китоб/кино фалсафаси, психология. Яначи? ИМХО/таржима Ютуб: https://www.youtube.com/channel/UC1bf12k2UngncgoEzvGYbnA. Бот ўлган. Алоқага чиқиб бўлмайди.

Mostrar más
El país no está especificadoEl idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
694
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Repost from BOOK.UZ
Photo unavailableShow in Telegram
XX asrning mashhur psixologlaridan biri Erik Bernning «Odamlar o'ynaydigan o'yinlar» kitobi o'zbek tiliga tarjima qilindi. Erik Bern — amerikalik psixolog va psixiatr. U birinchi bo'lib tranzaksion tahlil g'oyasini ishlab chiqqan olim sifatida ommaga tanilgan. Muallif psixoanalizga oid g'oyalar, asab kasalliklari hamda ruhiy kasalliklarni davolashning umumiy nazariya va usullarini ishlab chiqishda asosiy e'tiborni shaxslararo munosabatning negizida yotgan «tranzaksiyalar»ga qaratadi. Tranzaksion tahlil — bu individual va jamoaviy xatti-harakatlarni tavsiflash va tahlil qilishga xizmat qiladigan psixologik model sanaladi. Bu model falsafa, nazariya va usullarni qamrab olib, odamlarga o'zini yoki boshqalar bilan munosabatlardagi o'ziga xos xususiyatlarini tushunishga imkon yaratadi. 📌 Kitob kuz oylarida nashr etilishi rejalashtirilgan. Tarjimon: Hikmatjon Tolibjonov Nashriyot: «Yangi asr avlodi» @bookuzbekistan
Mostrar todo...
Ок
Mostrar todo...
Гапинг бўлса шахсийга ёз, хомкалла
Mostrar todo...
Куспуриш не ёзасан
Mostrar todo...
Эрих Фроммнинг "Севиш санъати" китоби нашрга тайёрланмоқда. Ёзишга эмас, таҳрирга қараяпти Раҳим Қудратий)
Mostrar todo...
Ҳалиям ўтирибсиларми? Бўлди кетаверинглар. Ёзадиган нарса йўқ уже.
Mostrar todo...
📙 XX asrning buyuk mutafakkir va psixolog-faylasuflaridan biri Erix Fromm qalamiga mansub «Ozodlikdan qochish» falsafiy-psixologik kitobining PDF formatdagi elektron nusxasi. 1-bob 20-betdan boshlanadi. Kimlarga tavsiya etiladi? Falsafa, psixologiya, jamiyatshunoslik fanlariga qiziquvchilarga. Qog'oz kitobni sotib olish uchun: 👉 t.me/bookuzbek 👉 book.uz/ozodlikdan-qochish Kanalimiz: @bookuzbekistan
Mostrar todo...
Erix Fromm, Ozodlikdan qochish.pdf1.83 MB
Қанчадир олдин Жамшид ака сохта тренингчиларга қарши аёвсиз кураш бошлагандилар. Бугун қарасам, кўпчилик жангга кўнгилли бўлиб ёзилибди. Сохта тренинглар, вебинарчилар ва уларнинг одамларни қай тарзда авраши-ю, қай тарзда сувдан қуруқ чиқиши ҳақида барчаси қадамба-қадам тушунтириб берилган бир видео таржима қилгандим. Ўша чиқибди. Қуйида видеога ҳавола қолдираман: http://youtu.be/aqoPIxDFrXo @palsapa
Mostrar todo...
Таълимнинг қайси шакли фойдали? Артур Шопенҳауэр бунга жавоб беради. Мақола узунлиги сабаб парчалари берилади. Инсонга хос интеллект муайян тадқиқотлар (ўқиб-ўрганиш) натижасида шаклланадиган умумий ғояларни ўз ичига олади. Шундай экан, интеллект - бу ўрганиш жараёнидан сўнг шаклланади, дейишади. Агар бу тўғри бўлса, яъни киши ўрганадиган нарсаларида ҳеч қандай китоб ёки ўқитувчига эмас, балки бутунлигича тажрибага таянса, у ўзининг тажрибасидан нималарни ўрганганлигини ва қайси тажрибаси қандай ғояларини шакллантиришига олиб келганлигини яхшигина англайди. У тажрибаларининг икки томонидан ҳам бохабар бўлади ва барча нарсаларга ўз тажрибасига таянган ҳолда тўғри нуқтайи назардан туриб муносабат билдиради. Буни таълим олишнинг табиий методи, деб аташимиз мумкин. Дунё билан танишиб чиқишга, уни ўз шахсий тажрибангиз орқали англаб олишга улгурмасингиздан, бошқаларнинг фикрини эшитиб, улардан ўқиб-ўрганиш ва миянгизни умумий ғоялар билан тўлдириш йўли бу – таълим олишнинг сунъий йўлидир. Сизга умумий ғояларни шакллантирадиган муайян тадқиқотлар (эгалланган турли билимлар) келажакдаги тажрибаларингизда намоён бўлишини айтишади; бироқ, ўша пайт келгунга қадар, сиз умумий ғояларга нотўғри ёндашасиз, шунга монанд одамларга ва нарсаларга янглиш нуқтайи назардан туриб баҳо берасиз, уларга нотўғри муносабат билдирасиз. Демак, бундай таълим шакли мияни айнитади... Миянинг табиий ривожланиш йўлига қарши бориб, аввал умумий ғоялар (сунъий), сўнгра муайян тажрибаларга (табиий) ўрин беришнинг оқибатида одам асабийлашиб ва ҳавотирга тушиб қолади, баъзида эса нотўғри фикрларимизга нисбатан ўзимизни дадил тутамиз, унга қатъий ишонамиз. Бунинг сабаби — бу вақтга келиб миямиз биз амалда қўллашга уринаётган, аммо ишлатиш тугул, ўзини ҳали тўғри тушуниб етмаган умумий ғоялар билан тўлган бўлади... Сунъий метод бола онгида фикр ва ғояларни, қатъийроқ қилиб айтганда, хурофоатларни сингдириш йўлидан боради ва бу жараёнгача бўлган даврда жуда оз сонли шахсий тадқиқотлар олиб борилади. Шу туфайли бола дунё тўғрисидаги тасаввурларини тайёр фикрлар орқали ҳосил қилади, аслида эса у ўз ғояларини ўз тажрибаларидан келиб чиқиб ҳосил қилиши керак... Бола ўз тажрибасида тасдиқламаган, ўзи ўрганиб чиқмаган ҳеч қандай ғоя бола онгига сингдирилмаслиги лозим; шунда боланинг фикр ва ғоялари оз бўлса ҳам, аниқ ва мустаҳкам бўлади. У нарсаларга баҳо беришда бировлар белгилаб берган мезондан эмас, балки ўз мезонларидан фойдаланади; у шундай қилиб, минглаб хурофот ва хаёлотлардан халос бўлади ва ҳаёт мактабидаги тажрибалари орқали улардан халос бўлишини кутишига ҳожат қолмайди... Ўн беш ёшдан кичик болаларга кенг томонларга эга бўлган фалсафа, дин ёки бошқа билим соҳасида ҳеч қандай аниқ йўналиш бермаслик лозим; чунки болага ёшликда ўргатилган нотўғри қарашларнинг илдизи мустаҳкам бўлиб, уни йўқотиш мушкул бўлади; боланинг мулоҳаза қилиш қобилияти бошқа қобилиятларига қараганда нисбатан кечроқ шаклланади. Унинг асосий эътиборини хато қилиш имкони мавжуд бўлмаган фанлар, масалан математика ёки хато қилиш катта хавф туғдирмайдиган фанлар тил, табиий фанлар, тарих ва бошқа фанларга қаратиш лозим. Ҳаётнинг ҳар қандай даврида ўрганилиши мумкин бўлган билим мия яхши қабул қила оладиган пайтда ўрганилиши керак. Муаллифлар, "Мени тушун" китоби.

Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.