cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Ҳаётимсан шеърият

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Юлдуз Алимованинг ижод намуналари

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
230
Suscriptores
-324 horas
-47 días
-530 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
Бир ширин сўз хадя этсангиз Кошона бўлади тор кулбам, Ҳаётим тарк этар ғубор, ғам, Тошади орзулар, битар кам, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Осмонда учаман мен гўё, Олисдан таралар куй-наво, Дардимга топгандайман даво, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Гул умрим тўлади чиройга, Учаман осмонга, ё ойга, Малика бўламан саройга, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Тириклик ўзи бир неъматдир, Топганим яхшилик, хикматдир, Бу дунё мен учун жаннатдир, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Юлдуз Сайид Мурод
752Loading...
02
Media files
490Loading...
03
Ҳеч кимга қулоқ солманг.  Ўзингизнинг фикрларингиз, ўйларингизга таянинг. Ҳеч кимни ортидан юрманг. Бу ҳаёт. Ҳеч ким сизнинг бахтингизни қуриб бермайди. Кўпчиликни ҳасад бошқаради. Қулоқ солманг. Ўзингизнинг йўлингиздан юринг ва ортингиздан гапираётганларга аҳамият берманг. Улар гапиришди,  гапиришяпти ва гапиришда давом этаверишади. Сизни булар ташвишга сольмаслиги керак.  Ҳаракат қилинг. Орзу қилинг. Ва, ҳар доим кучли бўлинг!
631Loading...
04
Media files
481Loading...
05
Миллионлар ичидан танлаб  олганим, Яхшиям борсан... 🎤 Дилсўз 💖💖💖💖💖💖💖💖 http://t.me/shirinimarmonim ✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝 Ширингина Армоним💝
481Loading...
06
⁵Хайрли кун! Ушбу гўзалликка маҳлиё кўнгил, Қуёш нурин симириб, ошуфтадир дил, Хайрли тонг билан сийлар табиат, Гузал тилакларни қилайлик ният! орзуларингиз, ниятларингиз ижобат бўлсин!
541Loading...
07
Хаётингизни орзу гуллари безасин азизларим.
640Loading...
08
SALOVOT
1877Loading...
09
"Жануб сарҳадлари" газетасида Поплик истеъдодли шоира Гулнорахон Қаҳҳорованинг ва менинг шеъримни эълон қилмшибди. Газета ходимларига миннатдорчилик билдираман!
711Loading...
10
Орзу гуллари Кулиб боқмоқдадир мунаввар олам, Дилда шукроналик, қўлдадир қалам, Шодлик қучоқ очар, чекинар алам, Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Қалбда ҳис туйғулар денгиздай тошар, Қуёш ҳам биз учун нурини сочар, Толе бизни суйиб эшигин очар Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Эриб битмоқдадир қишнинг музлари, Ёришар ой пари қизлар юзлари, Муҳаббатла боқар ошиқ кўзлари, Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Боғда хуш ифорин таратди райҳон, Ортига чекинди минг йиллик хижрон, Ширин висол учун туғилди имкон, Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Юлдуз Сайид Мурод
550Loading...
11
Қайноқ кунларда қорни соғинганлар учун ёқимли куй
664Loading...
12
Оппоқ тонг отмоқда, нафис, беғубор, Дилимни  ёритар қуёшнинг тафти, Бу кундан  ҳам менинг умидим бисёр, Ўзгача шукуҳли ҳар куннинг  гашти. Дилимда шукрона, қўлимда қалам, Жўшиб турар меҳрим ҳар жон, гиёҳга, Менга бағрин очар мунаввар олам, Кўнглим пайванд бўлган ёлғиз Аллоҳга. Қўлимни дуога очаман саҳар, Дўсту ёрлар учун тилаб омонлик, Яқинларим меҳри мисли дуру зар, Кўрмасинлар дейман асло  ёмонлик. Кўксимизда урар осуда  юрак, Уйғондикми, бахтдан ушбудир дарак, Қалбимдан отилар янги, хуш тилак, Азизим, бахт тўла бу тонг муборак!    Юлдуз Сайид Мурод
982Loading...
13
Media files
620Loading...
14
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин. Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин! Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! ХАЙРЛИ КУН!
672Loading...
15
🌙 Хайит айёмингиз муборак бу‌лсин. Еру кўкдан нур ёғар бутун, Юракларда аланга, учқун, Ечилади минг йиллик тугун, Дўстлар, Хайит айёми бугун. Қайнар қозон, қилинар эҳсон, Кекса-ю ёш бўлади  шодон, Байрам қилар ҳар бир мусулмон, Дўстлар, Хайит айёми бугун. Дуоларга очилган  қўллар, Намозга шай ота-ўғиллар, Саҳоватдан яшнар кўнгиллар, Дўстлар, Хайит айёми бугун. Дастурхонда турфа ҳил таом, Келинчаклардан гўзал салом, Айтинг сиз ҳам бир ширин калом, Дўстлар, Хайит айёми бугун. Мусулмонмиз, қалбида ихлос, Тақво эрур бизларга либос, Тахтимиздир беш вақт жойнамоз, Дўстлар, Хайит айёми бугун. Қалбимизга битдик Аллоҳни, Тарк этайлик кибр, гуноҳни, Умматимиз Расулуллоҳни, Дўстлар, Хайит айёми бугун. Уйларимиз нурларга тўлсин, Бизга доим бахт, омад кулсин, Қутлуғ кунлар муборак бўлсин, Дўстлар, Хайит айёми бугун.   Юлдуз Сайид Мурод
1796Loading...
16
Media files
1101Loading...
17
🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин. Умрингиз исломнинг нурига тўлсин. Шукурким етказди улуғ кунларга. Ушбу ҳайит айёми муборак бўлсин Байрамингиз муборак бўлсин!
1082Loading...
18
ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛЯПТИ?
891Loading...
19
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Соғиндим Каъбатуллоҳни ✍ Гулнора Қаҳҳорова 🎙 Юлдуз Алимова 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
811Loading...
20
Media files
851Loading...
21
Дунё - айрилиқ уйи, ўлим муқаррар бўлган макондир! Унда инсон ота-онасидан, фарзанди, ака-укаси, ёр-биродаридан жудо бўлиши, қанчалик оғир синов бўлмасин, албатта бошга тушадиган мусибат. Охират эса чин ҳаёт бўлиб, мўминлар Жаннатда дунёда йўқотган яқинлари билан жамланадилар ва бошқа ҳеч қачон жудолик кўрмайдилар. Шундай экан, яхши кўрганларингизни жаннатга яқинлаштирувчи амаллардан кўпайтиришга ундашингиз ҳақиқий муҳаббатдир. Жумладан, онанинг хуфтон ўқимай ётиб олган фарзандини мажбурлаб турғизиши, отанинг бомдод намозини ўқишга кетаркан, ўғлини уйғотиб, бирга олиб кетиши ота-оналик муҳаббатидан, майли, ухлаб олсин, дейишлари эса шайтоннинг тузоғига тушишларидан бўлади. Жудолик - муқаррар, ундан сақланиш сизнинг қўлингизда эмас. Бироқ айрилиқдан кейин келадиган Жаннатдаги висол- қайта топишиш сизнинг бу дунёдаги танловларингизга, қилаётган амалларингизга боғлиқ. Фурсатни бой берманг. Ўзингиз ва яқинларингизни Жаҳаннамдан асранг, Жаннатга чорланг!
971Loading...
22
Media files
770Loading...
23
🍀🌺🌺🍀 УЙДА МЕНИ КУТАРДИ ОНАМ... ✍ЮЛДУЗ САЙИД МУРОД. 🎤ГУЛНОРА ҚАҲҲОРОВА. 🍀🌺🌺🍀
771Loading...
24
Ассалому алайкум! Арафа муборак, азизлар! Диндошим, сизу-бизга неъматларини беминнат, бенуқсон адо этаётган, бажарадиган арзимас яхшилигимизга Жаннат ваъда қилган меҳрибон Аллоҳимга беадад, беҳисоб шукурлар бўлсин! Эртага мусулмонлар учун энг қадрли кун - Ҳайит байрами! Ўйлаган барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин! Юртимиз тинч бўлсин, бошимиздан балолар кўтарилсин! Яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин!
852Loading...
25
Media files
800Loading...
26
Майин сабо номингизни келтирди ёр, Сизни излаб юрдим танҳо боғлар кезиб, Бир жуфт кўзим йўлингизда термулар зор, Фақат кетманг йироқларга кўнгил узиб. Баҳор билан туйдим ажиб ширин ҳисни, Тутмоқчиман қўлингизга гуллар узиб, Унутманг ҳеч гуллар тутган ўша қизни, Фақат кетманг йироқларга кўнгил узиб. Дўстларим кўп бўлди йўлда, бўлди ғаним, Шавқатсиз бу дунёлардан кетдим безиб, Кўп нарсамас, меҳр сиздан сўраганим, Фақат кетманг йироқларга кўнгил узиб. Тақдир бизга тайёрлаган тахт чиройли, Ўзга боғдан гул изламанг юрак эзиб, Осмонимиз кечалари юлдуз, ойли, Фақат кетманг йироқларга кўнгил узиб. Термуласиз, нигоҳингиз ўтли жуда, Севишингиз аён кўздан, бўлдим сезиб, Жарангласин бизлар учун куй авжида, Фақат кетманг йироқдарга кўнгил узиб. Юлдуз Сайид Мурод
871Loading...
27
* * * Бировдан илтифот тилатма, Роббим! Пул деган савилни ишлаб, топарман, Қарз бўлсам, қарзни ҳам бир кун ёпарман, Аммо ўтинчим бор,то тирик бу тан, Бировдан илтифот тилатма, Роббим! Меҳрга зор қилма, меҳрга муштоқ, Кўнглимга солинган қирқ битта ямоқ, Бир бурда нонга зор қилгину, бироқ, Бировдан илтифот тилатма, Роббим! Бир оғиз ширин сўз қаҳатдан - қаҳат, Қайга қарамасанг, ғийбат, ранж, нафрат. Дард берсанг, шифосин бергину, фақат, Бировдан илтифот тилатма, Роббим! Нодонга паст келсанг, бошга чиқарлар, Сарвдек қоматингни зумда букарлар, Куракка пичоқни дўстлар суқарлар! Бировдан илтифот тилатма, Роббим! Қадрингни ўзингдан ўзга билмайди, Минг жонинг фидо қил, кўнгли тўлмайди, Йўқса, бу дунёда яшаб бўлмайди, Бировдан илтифот тилатма, Роббим! Суйдирма! Розиман! Ишқдан эт айро! Рости, одамзотга дил бермоқ хато, Ўзингдан ўзгага бўлмайин фидо! Бировдан илтифот тилатма, Роббим!
1193Loading...
28
Media files
753Loading...
29
Арафа Муборак бўлсин азизларим! Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин! Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир-биримизни арафа куни ва қурбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин! 🤲 💐 Бугунги арафа куни ва келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин!
831Loading...
30
Сўроқларди кечиксам шошиб, Учар эдим довонлар ошиб, Меҳр тўла бағрини очиб, Уйда мени кутарди онам. Дастурхонга ўраб иссиқ нон, Кўча пойлаб, термулиб ҳар ён, Муштипарим, битта куйик жон, Уйда мени кутарди онам. Олис кетсам кўзларида нам, Келгунимча уни босар ғам, Ўтиролмай асло хотиржам, Уйда мени кутарди онам. Сочларига қўндириб қиров, Дарвозадан чиқиб гоҳ яёв, Кутмаса ҳам ҳеч кимса, биров, Уйда мени кутарди онам. Соғинчлари кўзида ошкор, Дуолари дилида такрор, Йўлллаимга термулиб зор-зор, Уйда мени кутарди онам. Уша кунлар эди бетакрор, Тўрт фасл ҳам мен учун баҳор, Қанчалар мен эдим бахтиёр, Уйда мени кутарди онам.                   Юлдуз Сайид Мурод
943Loading...
31
Олисдаги менинг яқиним, Беғуборим, юрак чақиним, Акаммисиз, опам ё синглим, Сизни жуда яхши кўраман. Гарчи йўллар айирар бизни, Яқин этган юлдузимизни, Қадрлайлик бир-биримизни, Сизни жуда яхши кўраман. Кўрмаганман асли ўзингиз, Ҳис этаман ширин сўзингиз, Тавоф айлай нурли юзингиз, Сизни жуда яхши кўраман. Ҳаёлингиз кезиб юраман, Меҳрингизни сезиб тураман, Сиз кулсангиз, мен ҳам куламан, Сизни жуда яхши кўраман. Учрашамиз насиб этган кун, Юракларда аланга, учқун, Дуоингиз қилай туну кун, Сизни жуда яхши кўраман!       Юлдуз Сайид Мурод
920Loading...
32
Media files
890Loading...
33
Донолар бисотидан! Тентак ва аҳмоқларга йўл бер. Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама. Тез бу - секин, лекин танафуссиз дегани. Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши. Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди. Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади! Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади. Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади. Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади. Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир! Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади. Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади. Шубхаланишдан олдин етти маротаба ишон. Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла. Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади. Одамлари кулган уйга бахт келади. Галаба фақатгина рақибидан кўра 30дақиқа кўпроқ чидаганга насиб қилади. Баъзан варақ оқиб тош сузиши мумкин. Кулиб турган юзга ўқ отмайдилар. Совук чой ва совуб қолган гуручга чидаш мумкин. Аммо совуқ қараш совуқ муносабатга эмас! 10 ёшда мўъжиза. 20 ёшда дахо. 30 дан кейин оддий одам. Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама! Сурасанг бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр. Бенуқсон ваза ёмон устанинг қўлидан чиқмайди. Чуқур кўллар секин оқади.
850Loading...
34
Чиройли гулни... ёқимли кечани... яхши дўстни ҳар ким хоҳлайди. Муҳими гулни тикони билан, кечани зулмати билан, дўстни барча камчилиги билан сева билишдур.
840Loading...
35
Янги кун МУБОРАК БУЛСИН Кунни қандай бошласак, ана шундай давом этади. Гўзал бир кун хайрли дуоларла бошланиши лозим... Аллоҳ таоло дуолар ижобат бўладиган, мазмунли, ҳузурли, баракотли, файзли кун насиб этсин, иншааллаҳ!
1835Loading...
36
Media files
1010Loading...
37
Media files
10Loading...
38
Менга кераксиз Бир жумбоқ бор, ечиб бўлмайди, Кўксимдаги қайноқ юраксиз, Сиздан асло  кечиб бўлмайди, Сиз барибир менга кераксиз. Ёруғ тонггим, кечам, кундузим, Орзуимсиз, тоза тилаксиз, Осмонимда қуёш, юлдузим, Сиз барибир менга кераксиз. Шеърларимга харидор, мухлис, Мени ўйлаб жони халаксиз, Излаганим, топганимсиз сиз Сиз барибир менга кераксиз.      Юлдуз Сайид Мурод
1135Loading...
39
🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹 Сени изладим ✍ Насиба Дилроз 🎙 Юлдуз Сайид Мурод 🌹🌸🌹🌸🌹🌸🌹
930Loading...
00:09
Video unavailableShow in Telegram
Бир ширин сўз хадя этсангиз Кошона бўлади тор кулбам, Ҳаётим тарк этар ғубор, ғам, Тошади орзулар, битар кам, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Осмонда учаман мен гўё, Олисдан таралар куй-наво, Дардимга топгандайман даво, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Гул умрим тўлади чиройга, Учаман осмонга, ё ойга, Малика бўламан саройга, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Тириклик ўзи бир неъматдир, Топганим яхшилик, хикматдир, Бу дунё мен учун жаннатдир, Бир ширин сўз хадя этсангиз. Юлдуз Сайид Мурод
Mostrar todo...
1.85 MB
👍 2
00:40
Video unavailableShow in Telegram
3.68 MB
Ҳеч кимга қулоқ солманг.  Ўзингизнинг фикрларингиз, ўйларингизга таянинг. Ҳеч кимни ортидан юрманг. Бу ҳаёт. Ҳеч ким сизнинг бахтингизни қуриб бермайди. Кўпчиликни ҳасад бошқаради. Қулоқ солманг. Ўзингизнинг йўлингиздан юринг ва ортингиздан гапираётганларга аҳамият берманг. Улар гапиришди,  гапиришяпти ва гапиришда давом этаверишади. Сизни булар ташвишга сольмаслиги керак.  Ҳаракат қилинг. Орзу қилинг. Ва, ҳар доим кучли бўлинг!
Mostrar todo...
00:30
Video unavailableShow in Telegram
4.66 MB
Миллионлар ичидан танлаб  олганим, Яхшиям борсан... 🎤 Дилсўз 💖💖💖💖💖💖💖💖 http://t.me/shirinimarmonim𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝 Ширингина Армоним💝
Mostrar todo...
476I2FL3BGX5V7HUFC (1).m4a3.59 MB
👍 1
01:00
Video unavailableShow in Telegram
⁵Хайрли кун! Ушбу гўзалликка маҳлиё кўнгил, Қуёш нурин симириб, ошуфтадир дил, Хайрли тонг билан сийлар табиат, Гузал тилакларни қилайлик ният! орзуларингиз, ниятларингиз ижобат бўлсин!
Mostrar todo...
18.11 MB
3
00:05
Video unavailableShow in Telegram
Хаётингизни орзу гуллари безасин азизларим.
Mostrar todo...
8.98 KB
03:17
Video unavailableShow in Telegram
SALOVOT
Mostrar todo...
8.30 MB
"Жануб сарҳадлари" газетасида Поплик истеъдодли шоира Гулнорахон Қаҳҳорованинг ва менинг шеъримни эълон қилмшибди. Газета ходимларига миннатдорчилик билдираман!
Mostrar todo...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Орзу гуллари Кулиб боқмоқдадир мунаввар олам, Дилда шукроналик, қўлдадир қалам, Шодлик қучоқ очар, чекинар алам, Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Қалбда ҳис туйғулар денгиздай тошар, Қуёш ҳам биз учун нурини сочар, Толе бизни суйиб эшигин очар Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Эриб битмоқдадир қишнинг музлари, Ёришар ой пари қизлар юзлари, Муҳаббатла боқар ошиқ кўзлари, Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Боғда хуш ифорин таратди райҳон, Ортига чекинди минг йиллик хижрон, Ширин висол учун туғилди имкон, Мудом яшнаб турсин орзу гуллари. Юлдуз Сайид Мурод
Mostrar todo...