cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

SAODAT SOHILI—KO'NGIL MULKI

Ko'ngildan chiqqan, ko'ngilga yaqin misralar, so'zlar, matnlar, bitiklar...

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
929
Suscriptores
-324 horas
-37 días
+3730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

​​ҚИЧИТҚИ ЎТ ТАЖРИБАСИ Далада қичитқи ўтлар билан курашяпман. Акс ҳолда, қисқа муддатларда далани эгаллаб олишни бошлади. Ёввойи, зарарли бўлса ҳам ҳар бир жонзот, ўсимлик яшашга ҳақли деб гуманистик назардан тегмай қўйиб ҳам кўрдим. Афсуски, улар бунга кўнмадилар. Ўзлари катталашиб кетиб, ҳунуклашиб ҳамма жойни эгаллаб олгандан ташқари, бошқа фойдали, ўзимиз эккан, бировга халақити йўқ ўсимликлар, экинларни босиб, сув ва қуёшни тўсиб қурита бошлади. Ўзимиз далага кирсак оёқ қўлимизни ачитадиган, ўғлимизнинг коптоги ўтиб кетса ола олмайдиган бўлиб қолди. Уларнинг фақат ниҳолини юлиб ташлаб кўрдим, фойдаси йўқ. Биринчидан, тез қайта ўсиб чиқади. Иккинчидан ёнидан янги ва янги ниҳолларни ўстириб чиқаради. Охири уларни томирлари билан ковлаб олиб ташлашга қарор қилишга мажбур бўлдим. Шу билан бу қичитқи ўтлардан қутуламан деб ўйлагандим. Бу зарарли ўт мен ўйлаганимдан айёрроқ бўларкан. Бир ўтнинг томирини ковлашни бошлагандим унинг томири майлалашиб бориб ундан кейинги ўтга, ундан кейингиси ундан кейингисига олиб боряпти. Ҳеч асосий ўтни топишни иложи бўлмаяпти. Асосий ўт ўзини топа олмаликлари учун илдизларини ҳар томонларга ёйиб, ҳар 10-20 сантиметрда худди ўзига ўхшаган янги ўтни ўстириб чиқарган. Зийракроқ бўлмасангиз сиз ўша “клоун” ўсимликлардан бирини асосий ўсимлик деб ўйлаб, ўтни буткул юлиб ташладим деб хурсанд бўлиб юраверасиз. Бироздан кейин бир неча жойлардан янги ўтлар ўсиб чиққанини кўриб, улар нега ўсиб чиққанини билолмай ҳайрон бўласиз. Дарвоқе, ўсимликлар орасидаги илдизлар шунчалар майда ва нозикки, сал куч ишлатсангиз узилиб кетади ва кейинги ўтга борадиган йўлни йўқотиб қўясиз. Энг ажойиби, тажрибангиз ошиб, ўтларнинг илдизларини узмай қувлаб бораётганингизда улар давом этиб, қўшнинг боғига ўтиб кетади. Қўшнининг боғига ўтиб, ишингизни давом эттиришга ҳаққингиз йўқ, чунки чегаралар шу ерда тугайди. Агар қўшниларингиз билан гаплашиб, у билан ҳамкорликда қичитқи ўтларни йўқотишга ҳаракат қилсангиз баъзан қўшнингизда вақт ёки қичиқти ўтларни йўқотишга сиздаги каби иштиёқ бўлмаслиги мумкин. Жуда иштиёқ билан ҳамкорлик қилсангиз ҳам илдизлар нариги қўшниникига ўтиб кетиши ва бир куни ёйилиб яна қайтиб келиши мумкин. Бу қичитқи ўт тажрибаси менга “идеологик миялари” етиб бориш қийин ёки яширин, имконсиз бўлган жойларда жойлашиб олган ва жамиятлар ичига кенг тарқалиб, майда илдизлар орқали ўзларига ўхшаган қичитқи ўтчаларни яратиб, ўзларига ўхшамаган маданий ўтларни янчиб, далага кирмоқчи бўлганларни чақиб, уларни ушламоқчи бўлсангиз илдизлари узилиб кетиб ёки йўқолиб қолиб қайта ўсиб чиқаверадиган айрим ташкилот ва оқимларни эслатди. Шундан келиб чиқиб, айтишим мумкинки, қичитқи ўтларни бутунлай йўқотиш, қуритиш мумкин, аммо бу жуда қийин иш. Чунки биринчидан уларнинг илдизлари қўшниларнинг боғларига, ҳатто “халқаро” миқёсда тарқалиб кетган бўлиши мумкин. Баъзан қўшниларингиз боғига қарамайдиган, қараса ҳам қичитқи ўт улар учун нормал ҳолат бўлиши мумкин. Ҳатто айрим қўшнмларингиз сизнинг боғингизда қичитқи ўтлар ўсишидан манфаатдор бўлиши ва яширинча қўллаб қувватлаши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда олдингизда биргина йўл қолади. Боғингизда қичитқи ўтлар ўсишини хоҳламасангиз, огоҳликни ҳеч қачон пасайтирмайсиз, қичитқи ўт янги ўсиб чиқиши билан унинг илдизини борган жойигача етиб бориб йўқ қиласиз. Баъзан уларнинг “она ўтлари” ўзингизнинг боғингизда бўлиши мумкин. Кўнгилчанлик қилмайсиз, бироз ўсаверсин кейин олиб ташлайман демайсиз. Чунки у фақат ўсиб қолмасдан илдизларини ёйиб янги ўтларни ўстириб олишга улгуради. Майли, дўстлар. Сизларга бу тажрибани улашаман деб бир соат вақтим кетди. Энди қичитқи ўтларга қарши курашни давом эттирай. Сизларнинг боғларингизга тинчлик, тотувлик, ёввойи ва заҳарли ўтларсиз гўзал ҳаёт тилайман. Дониёр Рўзметов ПС. Бу тажрибанинг илдизлари кенг тарқалишини хоҳласангиз матнни бошқаларга улашишингиз мумкин. "Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Mostrar todo...

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Женифер Лопесни кўриб ҳатто Эйнштейн ҳам тирилиб келибди. Сиз эса эрингиздан хафа бўласиз 😜😂👍 "Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Фалончининг гапи ёки фалончи воқеалар тренд бўлиб, қайнаётганда кўпчилик менинг фикримни кутса-да фикр билдирмаслигимнинг сабабларидан бири ☝️🙂 "Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Mostrar todo...
​​МАШИНАНИ АЁЛДАЙ ҲАЙДАНГ Кўпинча аёл киши машина ҳайдашни билмайди деган айтилади. Масалан йўлда рулда аёл киши эканлигини кўрса, унинг тез ҳайдамагани, светофорда 2 секунд кейинроқ ҳаракатлана бошлагани ва бошқа ҳаракатлари нуқсон деб кўрилиб “Машина ҳайдаш аёлларга эмас” деб хулоса қилинади. Энг радикал мачолар, қадимчи зомбилар ҳатто аёлларга машина ҳайдашни тақиқлаш керак деб ҳисоблайдилар. Францияда йўллардаги авариялар бўйча статистикалар чоп этилди. Унга кўра, ўлим билан тугаган аварияларнинг 84%и эркаклар томонидан содир этиларкан. - Аварияларда ўлганларнинг 84%и, - Алкогол ичиб машина ҳайдаганларнинг 93%и - Ҳайдовчилик гувоҳномаси бекор қилинганларнинг 84%и - Ва ҳоказолар эркаклар экан. Шундан келиб чиқиб, ташаббускорлар “Машинани аёлдай ҳайданг” деган шиор остида аҳолини огоҳликка чақиряпти эканлар. Уларга кўра, “аёлдай ҳайдаш” дегани манзилга тирик етиб бориш дегани экан. Бу маълумотларга сиз нима дейсиз? Аёллар машина ҳайдашни билмайдиларми? "Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.me/uchzamon
Mostrar todo...

Photo unavailableShow in Telegram
Умидингни буткул узасан-да, бир қарасанг ҳаммаси бошидан бошланган. "Ҳеч нарса қилолмайман" дейсану, қўлларинг билан юзингни ёпасан, бир очиб қарасанг андуҳлар ортда қолган... ✍@umidaaziz
Mostrar todo...
00:14
Video unavailableShow in Telegram
Ҳеч бир амалинг жавобсиз қолмайди. Тилинг билан оғринтирсанг, виждон билан товон тўлайсан... ✍@umidaaziz
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#ўзимга_насиҳат Қадрлаганинг қадар қадрланмасанг, қадрланганинг қадар қадрла. Ки ҳамма ўрнини ва қадрини билсин... ✍️@umidaaziz
Mostrar todo...
👍 1
01:22
Video unavailableShow in Telegram
Севимили шоиримиздан яна бир шоҳ асар! "Дунё меҳри сочилган" деган жойига офарррррииииин шоири замооооннн, деб қийқирдим. ✍@umidaaziz
Mostrar todo...
00:56
Video unavailableShow in Telegram
🔥 "Эй ўз жонига зулм қилган бандаларим, Роббингиз раҳматидан ноумид бўлманг" 🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли ♻️ Улашинг https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Mostrar todo...
Kitob bu - bizning dunyoqarashimizni ochib beruvchi eshik hisoblanadi. Hozir kitob mutolaasi uchun juda ham qulay vaqtdir. Siz azizlar uchun navbatdagi kitobni taqdim etamiz:🔻 ❗Yaqinlaringizga ham ulashing Kanalga ulanish👇 @centerasiastudy
Mostrar todo...