❤️🍃️ҚАЛБИМДАСИЗ ❤️🍃
💞Qalbim seniki💞 💞Telbaginam💞👑sherlar👑💋Muhabbat bekati💋💍🎀 Sara statuslar🎀💔hikoyalar 💔Bizning kanalni kuzatib boring💕
Mostrar más253
Suscriptores
+124 horas
+117 días
+330 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
Haqiqiy sevgi seni asir qilmaydi.
Aksincha, seni ulg'aytiradi va yaralaringga malham bo'ladi
ГУНОҲЛАР АСОРАТИ
– Гуноҳ қилган одам Аллоҳдан узоқлашади;
– гуноҳкорнинг қадр-қиймати пасаяди;
– гуноҳ содир этган киши тоат-ибодат лаззатидан маҳрум бўлади;
– гуноҳкор кимсани мўминлар ёмон кўради;
– гуноҳ инсон қалбини қорайтиради, юзини шувит қилади;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилаверса, банда назарида катта гуноҳ ҳам кичкина бўлиб қолади;
– гуноҳлар қалбнинг, тананинг кучини қирқади. Шунинг учун осий банда танаси кучсиз, иродаси бўш бўлади;
– гуноҳкор юзидан ҳаё пардаси кўтарилади;
– гуноҳ туфайли шаръий илмдан барака кетади, киши ўқигани хотирасида қолмайди. Чунки илм қалбга нур бағишлайди, маъсият эса дил нурини сўндиради;
– гуноҳ инсон зеҳнини пасайтиради;
– гуноҳ кетидан гуноҳ қилавериш қалбни тошдек қотириб юборади;
– гуноҳкор ўзини ёлғиз, ҳимоясиз сезади;
– гуноҳкор банданинг ҳаёти оғирлашади, ишлари юришмайди, ҳар қадамда қандайдир муаммога дуч келаверади;
– гуноҳкор банда тириклигида, қабрда, охиратда танг аҳволда қолади;
– гуноҳлар сабаб банда қўлидаги неъматдан айрилади;
– гуноҳлар умрни қисқартиради;
– гуноҳ туфайли кишининг топган-тутганидан барака кетади;
– гуноҳкор одамнинг боши балодан чиқмайди, қачон қарасангиз қандайдир фалокатга йўлиқаверади;
– гуноҳ-маъсият сабаб ер юзида зилзилалар, сув тошқинлари, табиий офатлар кўп содир бўлади.
– ОДАМЛАР ОРАСИДА ТУРЛИ КАСАЛЛИКЛАР ТАРҚАЛАДИ;
– қурғоқчилик, қаҳатчилик бўлади;
– сув, ҳаво, тупроқ таркиби бузилиб, атроф-муҳит ифлосланади, обод юртлар харобага айланади ;
– гуноҳкор банда доим хавотирда юради, сири очилиб, одамлар олдида шарманда бўлишдан чўчийди. Аллоҳга итоат этган банда эса хотиржам яшайди
(Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан).
Бир кунга бер онамни Аллоҳ!
Бир кун бўлсин меҳри паноҳим!
Ўзи тирик, қалби ўликлар,
Бездирдилар мени Аллоҳим!
Бир кунга бер онамни, Аллоҳ,
Юзларидан ўпайин суйиб!
Тушларимда ҳар куни, э,воҳ,
Толдим уни тупроққа қўйиб!
Парвардигор, Яратган Эгам,
Қудратингни олдида гардман.
Онасидан айрилганларнинг,
Ич-этини тирнаган дардман!
Исён эмас, ўтинч бу, ўтинч,
Нима қилай, соғиндим ёмон!
Бир кечамга меҳмоним қилгин,
Бир кунимга бергин, Художон!
Юзи тўла нурлигим қайда,
Зимистонлар ичра қақшадим.
Унинг меҳри бўлмаган жойда,
Қаноти йўқ қушга ўхшадим!
Бир кунга бер, бир кунгинага,
Ҳидларига олайин тўйиб.
Ярим соат ухласам майли,
Тиззасига бошимни қўйиб!
Бир кунга бер онамни Аллоҳ!
Малика Тавфиқ