cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Bekalar Uchun Xikoyalar

✍️ ENG SARA VA XAYOTIY HIKOYALAR Reklama uchun👇 @xayotimsizkooo

Mostrar más
Advertising posts
15 054Suscriptores
-5024 hours
-2807 days
-1 06130 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

​​Уйга қайтяпману ўзимга савол бераман. Битта брилиант кўзли зирак Аллох берган бебаҳо омонатдан қиммат турадими? Эрининг бир оғиз гапи учун қийналиб туққан арзандасидан кечиш мумкинми? Мен хам аёлман, онаман! Турмуш ўртоғим баъзан нималар демайди. У ваъда берган қанча нарсалар иккаламизнинг хам эсимиздан чиқиб кетади. Аммо бирор марта ўша арзимас матохларни деб қоракўзларимдан аламимни олмайманку! Дунёда минглаб тирноққа зор инсонлар бор. Битта бола учун, хамма брилиантларидан воз кечишга тайёр аёллар кўп. Эрига аччиқ қилиб фарзандини телефонда гаплашиб ўтирган жойига ( кўчадаги ўриндиққа) қолдириб, кириб ухлаб қолган келин ўзбекми, мусулмонми? Минг афсуски у ўзбек, минг афсуски у муслима! Ё алхазар! Нафс қулларига ўзинг инсоф бер! Бу нобакорларга бола эмас, бўйи баробар тилла ва брилиантлар бериб, уларни шу холатда кўмиб ташласанг бўлмайдими? Кун бўйи кайфиятим бўлмади. Чопқиллаб юрган кичкинтойимга қарасам, хамма жойи йиртилиб ётган болакай кўринаверади. Унинг ҳаётга қайтгани мўжиза. Илоҳим, отаси тезроқ қайтиб, уни бағрига олсин! Она номига номуносиб бу алвастини эса ўша итларга талатишса ҳам розиман. Зеро, унда Момо Хаводан қолган муқаддас туйғу—оналик меҳри борлигига заррача ишонмайман. Балки нотўғри хулоса қилаётгандирман. Қайдам.... Аммо 2015 йилнинг 29 июлини қиёматга қадар унута олмасам керак. Балки кеча қиёмат гувохи бўлгандирман... Алхазар!!!! Алхазар!!!!
Mostrar todo...
👍 7
Етиб келган Реанимомобилда гарчи шифокор бўлсада, ўзим у билан бирга жўнадим. Эрталабгача етти-саккиз танишимни уйғотиб, болага қон топшириш учун чақирдим. Барака топинглар, ким эканликларини айтмайман, "Одноклассники" даги икки йигит ҳам , бир оғиз гапим билан етиб келишди ва қон беришди. Касалхонамизга қайтганимда, бу воқеадан ҳамма хабардор бўлган. Ўз дарди ўзига етарли беморлар хам бири қўйиб, бири боланинг аҳволи хақида сўрарди. Жуда чарчаган бўлсам ҳам уйга қайта олмадим. ИИБ га бориб гувоҳлик беришимиз шарт эди. Қоровулнинг холига қараб бўлмайди. Оппоқ соқоли титраб, халиям кўзлари нам. Мен ҳар йигирма дақиқада, қаҳрамонимиз ётқизилган касалхонага қўнғироқ қилиб ҳамкасбларимни саволга тутаман. Биз холат бўйича тушунтириш хати ёзиб бергунимизга қадар, бечора норасиданинг онаси хам топилибди. Мен гўдак ноқонуний туғилган, гуноҳнинг меваси шунинг учун ташқарида қолдирилган ва итларга таланган деб ўйлаган эдим. Адашибман. Уни туққан ҳайвон (кечирасизлар!) бировнинг хасми халоли, никоҳидаги хотини экан. Нима учун кичкинтой бу ахволга тушганини сўрарсиз? Келинчак Россияга ишлагани кетган эри, телефонда сал қаттиқроқ гапириб қўйгани учун, аламини зурриёдидан олибди. —Нима деди? Гапиринг Мирзаева? Нима, жим ўтирасизми? Қия эшикдан кузатар эканман, она номига номуносиб бағритош махлуқ қорнида тўққиз ой кўтариб юрган ўғилчасининг ахволи хақида қизиқмаётгани учун бўғиб ўлдиришга тайёр эдим. —Гапиринг, эрингиз нима деганди? Талоқми? —Йўқ деди у, энсаси қотиб, — Ўғил туғсанг, брилиант кўзли комплект олиб бераман деганди. Энди ўшани обера олмасмиш. "Россияда кризис, чида! " деб баҳона қилди. Кейин нима бўлганига ақлим етмай қолди. Аёлга савол бераётган терговчи бир мушт билан у малъунани йиқитиб, дуч келган жойига аямай тепа бошлади. Миршабларни вахший деб эшитганман.Аммо хозир вахшийлашиб, кўзи қонга тўлган терговчини харакатларини ёқлаб, унга қўшилишга хам тайёр эдим. У тунда касалхонамизга борган ва милт-милт йиғлаган кўнгли бўш мелисага сира ўхшамасди. Агар уч киши аранг тўхтатиб қолишмаганда жазога лойиқ иблисанинг ўлиб қолиши аниқ эди...
Mostrar todo...
👍 13
Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞 Narxlari ham juda qimmatmi? 💸 Unda bizning Tikuvchilik olami 👈👈 kanalimizga qo'shiling 👍👍 O'zingiz oson usullarda tikib olasiz... Bizda: ♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻 ♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻 ♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻‍✈️🤵🏻‍♂️ ♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻 ♦️Andozalar 🧶🪢 ♦️Videodarslar 🎧👩🏻‍🏫 ♦️Professional tikuvchilardan darslar jamlanmasi ✔️📢 Va bularning barchasi MUTLOQO 💯 TEEEKIN 👏👏 Kanalga qo'shilish uchun havola 👇 t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami t.me/tikuvchilik_fasonlar_olami
Mostrar todo...
👍 2
📝ҚИЁМАТ Кеча тунда касалхонада навбатчи эдим. Бизда оғир беморларнинг ўзи йўқ, шунинг учун навбатчилик осуда ўтарди. . Соат иккилардан ўтганида, ташқаридан шовқин келди. Итларнинг ирриллаши, акиллаши ва эркак кишининг даҳшатли чинқириғини эшитиб ҳамшира билан ташқарига отилдик. Овоз қоровул Эркин амакиникига ўхшарди. Тилимизда битта савол тинчликмикин? Нега бунақа ёввойи тарзда бақиради. Қоровулнинг кулбачасига қандай чопиб борганимизни ҳам билмайман. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Шундагина овозлар боғ томондан келаётганига амин бўлиб, ўша томонга чопдик. Катта ўрик тагига етганимизда қоровулнинг ўзи пайдо бўлди. Қоронғу бўлгани учун қўл телефонларимизнинг чироғи ёқилган. Нурни Эркин амакига тўғирладим.Унинг ҳамма ёғи қон, яктаги ва шими йиртилиб кетган. Ўн чоғли жангари билан ёқалашганга ўхшар, дағ-дағ қалтирар, яқинроқда эса ҳамон итларнинг аккиллаши эшитилиб турарди. Тинчликми? деб савол беришим билан, икки хатлаб ёнимга келди. Шундагина унинг қўлларида нимадир борлигига аҳамият бердим. Қарасам....Ундан кўра қарамаганим, кўрмаганим яхши эди. Унинг қўлида ҳамма ёғи тишлаб, бир оёғи деярли ғажиб ташланган чақалоқ бор эди. Врачман. Бундан бадтар ахволдаги болаларни кўрганман десам муболаға эмас. Аммо ҳозир кўзим тушиб турган манзара даҳшатнинг ўзгинаси, унча-мунча одам қараб тура олмасди. —Қизим, қаранг балки тирикдир. Итларнинг оғзидан тортиб олдим...Жон болам, ёрдам беринг! Уни қўлимга олиб ичкарига югурдим Мурғаккинанинг устидаги кийимлар илма -тешик бўлиб кетган, болдири ва елкасидан тиззиллаб қон кетарди. Муолажа хонасига етиб келиб, чироқни ёқдик. Ташқарида, қоронғуда кўрганимиз холва экан. Тахминимга кўра, хали чилласи чиқмаган чақаланинг бирорта тишланмаган жойи йўқ, бел томонида эса бир бўлак лаҳта гўшт дафтар варроғидек очилиб, қовурға ва умуртқа поғонасининг бир қисми, асаб ва қон томирлари кўриниб турарди. Юракчаси , ўпка ва жигарлари жойлашган кўкрак қафаси ҳам илма-тешик, юзига хам тиш изи ботганди. Болада жон аломати сезилмасди. Шундай бўлсада тез тиббий ёрдамни беришга уриниб кўрдик. Ҳамшираларга нима қилиш кераклигини буюрар эканман, кўзимдан тирқираётган ёш тўхтамайди. Қандай қилиб бола бу аҳволга тушди? Нега дайди итларнинг емишига айланди? Онаси ким? Қани? деган саволлар миямда ғужғон, аммо жаррохлик столида ётган бу тилсиз , бегуноҳ норасида жавоб беришга қодир эмасди. Клиникамиз янги. Кўп ускуналар ўрнатилмаган. Аммо чақалоқ ҳам ўликку! дейману, барибир нимадир қила оладигандек, ҳамкасбим билан юрагини ишлатишга уриняпмиз. Тинмай Аллохга ёлвораман. Нима деётганимни билмайману, кўзим болажонда, қалбим эса муножот билан банд эди. Жаррохни чақирдик. Кап—катта қирққа кирган эркак изиллаб йиғлар экан, " бу холатда катталар ҳам тирик қолиши даргумон, бекор уриняпмиз опа" деб қўллари қалтирарди. —Қалтирамай, жарохатларини тикинг, у кўп қон йўқотяпти! Қалтирама!!! Ғайритаббий оҳангда янграган буйруқдан сўнг жаррох ўзига келиб, ғажилган оёқчадан чиқиб турган қон томирини қисқич билан қисиб, ишга киришди. Бир унга эмас, ҳаммага бақиряпману, бундан натижа чиқишига ишончим тобора сўниб борарди. Ҳамширанинг қўнғироғидан сўнг етиб келган ички ишлар ходимлари ҳам боланинг холатига қарай олишмади. Бир муддат, карахт туришгач, энди кечлигини такидлаб, ташқарига чиқишимизни ва ишларига халақит бермаслигимизни талаб қилишди... Аммо, шу вақт мўжиза рўй берди.Ха мўжиза! Меҳрибон Аллох ўзинга шукур! Чақалоқ мушукчанинг миёвлашига ўхшаган ожиз сас берди. Сунъий нафас берилаётганими, тўхтаган юракни ишлатишга уринганимиз ёки илтижоларимизми билмадим, у қанақа куч бўлди экан, болани нариги дунёдан қайтарди... Уни жарохатларини тикиб, керакли биринчи ёрдамни бердигу ортиқ ушлаб тура олишга ҳаққимиз йўқ эди. Сабаби клиникамиз хусусий, боя айтганимдек янги очилгани учун керакли ускуналар йўқ. Яхши жиҳозланган ва ихтисослашган каттароқ касалхонадагина гўдакнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. У нафас ола бошлагани билан, ахволи ўта оғир эди.
Mostrar todo...
👍 33😢 8😱 1
‼️‼️‼️ ‼️‼️‼️ Bu kanalga kirmang, katta ehtimol bilan rivojlanib ketib qolasiz Psixologiyani ichida adashib,natijasiz yurganlar uchun,asl eng tog'ri ilmlari.. O'zbekistonda yagona 😂. Ruhiyat ilmlari egasi KUMUSH ROʻZMATOVA Bu kanalda sizga ✔️ Eng sara psixologik bilimlar ✔️ Bepul darslar ✔️ Asl ruhiy tozalanish ✔️ Bepul va jonli efir Kanalga ulanish uchun pastdagi silkani bosing 📍 https://t.me/+5tClXUedn-dlZDAy https://t.me/+5tClXUedn-dlZDAy https://t.me/+5tClXUedn-dlZDAy
Mostrar todo...
2
​​#Тилсим 3-,қисм #давоми 👇👇👇 -Ўйга чўмиб қолдингиз? Аҳволингиз тузукми? -Яхшиман. Шу билан йигит билан орамизда бошқа суҳбат бўлмади. Унинг аҳён аҳёнда , кўзгу орқали менга қараб қўяётганини айтмаса сокингина мусиқа остида қуёш ботар маҳал қишлоққа кириб бордик. -Бувингизни уйларига туширайми? -А? Унинг тўсатдан айтган бу гапи мени довдиратди. -Сиз мени танийсизми? -Албатта, унутмоқ осонмас. -Кимсиз? Унинг гапи асабимга тега бошлади. -Мени танимагунизча айтмайман. Саломат бўлинг. У чаққонгина юкларимни машинадан тушириб бўлиб, кира ҳақини бергунимча кўздан йўқолди. Бувимни уйларига икки метргина жой қолганди. Соғинган гўшамга қадам ранжида қилдим. Кўчада ҳеч ким кўринмас, бизда ёзилмаган қонунга кўра шомдан кейин эсини еган одам кўчага чиқарди. Базмлар ҳам ўша вақтгача ўтказиб олинар, тўйларку исломий бўлгани учун кундуз куни бўлиб ўтарди. Бу ерда ягона қишлоқ тўйхонаси мавжуд бўлиб, деярли қишлоқнинг ярмини тўйи шу ерда бўлоб ўтган эди. Неча йиллик сирларни ўзида жамлаган оғир дарвозани итардим ичкаридан занжири ўтказилгани сезилди. -Бувииии, келинойиииии. Анча чақирганимга қизим.безовта бўлиб қўлимдан тушишга ҳаракат қиларди. -Ҳозир. Ичкаридан бобомнинг ўктам овозлари эшитилди. Занжир туширилиб дарвоза очилди. -Ассалому алайкум бобожон. -Ваалайкум салом. Хадича сеннисан болам. Кечга қолиб кетибсанку. -Биласизку таксилариз келишни хоҳламади. -Қани миттини менга берчи. Машааллоҳ бунча ширин бўлибди бу. Тезроқ кирақол. Сумкамни тортганча ичкарига кирдим. Ҳовли ўша ўша. Пастқам аммо файзли уйлар, жуда кўп мевали дарахтлар салқинлик бағишлаб турарди. Бувим шом намозини ўқиб чиқаётган эканлар, орада бироз масофа бор учун, олдинига мени танимадилар. -Бу қиз ким бўлди? -Мен Хадичаман буви. Уларнинг иссиқ бағирларига ўзимни отдим. Соғинч устунлик қилиб тўйиб йиғлаб олдим. Аслида бу йиғи ўтган барча дардларим, аламларим эди. -Катта бўлибам йиғлайдими болам? Қани ким билан келдинг? -Эварангиз билан келдим. -Ўзим гиргиттон, қани у. Шу кунгача бирор марта кўрмапман болагинамни боласини. Ҳамма билан кўришиб чиққач бувимни ўша қадрдон каравотларидан жой олдик. -Қани қадам етди бало етмасин.Аллоҳим ўзи ҳар ишда мададкор бўлиб, тўғри йўлдан адаштирмасин. Биз дастурхон атрофида болаликни эслаб анча вақт мириқиб суҳбат қурдик. Бувим мендан куёвларини қандай қилиб сўрашни билмай турардилар . Мен учун ажратилган хонага кириб нарсаларимни жойлаштирдим. Кўрпачаларни қаторлаштириб тўшадим. Амакимни қизлари ҳам мен билан ётишни маъқул кўришди. Бувим ҳам соғинган эканларми ёнимда ётақолдилар. -Қизим айбга буюрмасанг сўрардим. -Сўранг . -Хабибани отаси қани? -Буви турмушим ўхшамади. Мен унақа жоҳилликда яшай олмадим. -Сабрли бўлиш керак эди. -Никоҳ иситади дердингиз, ҳеч исимадим ўша одамга. Нуқул кўзимга балодек кўринарди. -Эшонлардан жоҳил чиққанми ҳеч? -Ҳамма эшонлар ҳам тақводор эмас. -Эсингда бўлса Хожар бувинг бор эдилар. -Холамни қизлари дердингиз, сиз билан тенгдош? -Ҳа эсингда экан. Ўша икки кун бурун омонатини топширди. Бувим саксон тўққиз ёшда эдилар. Демак Хожар буви ҳам шу ёшда. -Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. -Эртага сени ҳам олиб бораман. Қариндошлар, кўнгил сўраб қўясан. -Хўп буви. Бувим тасбеҳ айта айта уйқуга кетдилар. Мен эса Хабибани эмизиб қачон ухлаб қолганимни эслолмайман. Эрталаб ҳали қуёш чиқмай туриб бувим уйғота бошладилар. -Қани ҳаммангиз туринг. Эрталабки ризқдан қуруқ қолманг. Эҳ бувим а,сизни бу одатиз ҳалиям қолмапти. Давоми бор
Mostrar todo...

👍 63😢 1
- O’rto qattan shunaqa asal kiyimlani ovosan? Yana 250minga ko’yne zajim sipochka ochki ogansane qoyil 😅 - Vay studentbop zo’r online magazin topvoganman kargosiyam yo’q o’zing ko’r 🤤❤️‍🔥 🛍️🩵 ZELIHA STORE 🩵🛍️ Hozirda qizlarning eng sevimli online magazini •sifat•ishonch•did• uyg’unligi 🫂
Mostrar todo...
​​#Тилсим 2-қисм Давоми 👇👇👇 Бувим мода нималигини билмайдиган инсон. Уларни ҳеч қачон сўнгги урфдаги кийимда кўрмаганман. Мен совға қилган кийимларни ҳам кимларгадир ҳадя қилиб юборардилар. Бир гапни нуқул айтардилар. - кийган кийимидан бошқа яна бир кийими бор инсон фақир ҳисобланмайди, садақа қилишга қодир. Мени садақа қилолмай қўйишдан асрасин дердилар. Мени эшонларга узатганлари бари эшонларни бир хил ўйлаган бўлсалар керак. Йўқса, отам у хонадонга қиз узатармидилар. Тағинам минг мақталсада бирга яшалмагандан кейин, кимни қандайлигини қаерданам билардингиз. Мен доим ана шу насл масаласига қарши бўлганман. Барчамиз ҳам Одам Атонинг фарзандларимиз. Барчамизни Аллоҳ яратган. Бу айирмачиликдан ўзга нарса эмас. Узоооқ йўл юриб ўша олис қишлоғимга етиб келдим. Бахтимга қизим фақиргина, ухлаб-ухлаб келди. Онасини тушундими кўпам инжиқлик қилмасди. Афтобусдан тушарканман Оқчечак қишлоғига қатновчи уловларга аланглайман. У қишлоқ жуда узоқлиги учун, унча мунчаси у ерга боришга рози бўлмайди. Йўллари нотекис, забр ёнидан ўтади. Хавфли йўллар, буни устига тор. Қўлимда болам билан, юкларим анча вақт туриб қолдим. Ҳеч кимни рози қилолмадим. Барчаси Сойлигача олиб бораман. Ундан у ёғига бошқа машина топасиз дейди. Машина бўлса экан кошки. Юким билан, ёш болам билан унча йўлни босиб ўтишим жуда қийин масала. -Оқчечакками? Ортимдан келган овоздан чўчиб ўша тарафга қарадим. Оппоқ  ласеттида  алп қоматли, қошлари қоп қора, кўзлари қора, юзи қизларникидан зиёда оппоқ, юзи думалоқдан келган актёрлардек келишган йигит менга савол берганди. -Ха, хха ўша ерга,борасизми? -Ўзим ўша ерданман, чиқинг бола билан қийналиб қолибсиз. Йигит машинадан тушиб юкларимни машинани орқасига жойлаштирди. Ўзимга эса орқа эшикни очиб берди. Шошилганда салом беришни унутган эканман,минг ҳижолатпазлик билан салом бердим. -Асс. Ассалому алайкум. Узр боя салом беришни унутибман. -Ваалайкум салом. Яхшимиз? Бола билан йўлда қийналиб қолмадингизми? -Йўқ рахмат. Қизим беозор. Сира инжиқлик қилмайди. -Аллоҳ ёмон кўзлардан, ёмон инсонлардан асрасин. -Илоҳим. Оқчечак қишлоғигача манзил анча узоқ эди. Мени эса негадир бошим гир-гир айланар ўзимни беҳол сезардим. -Рангингиз оқариб кетди. Тузукмисиз? -Яхши. -Алдашни эплолмайсиз.  Машинани тўхтаман.  Кичкинтойни ўриндиққа ётқизиб қўйинг. Унинг айтганини қилиб ухлаб ётган қизимни ўриндиққа қўйдим. Қизимни ёшига нисбатан гавдаси кичик эди.  Бу мени овқатдан қисилганим шарофатига эди. Вазни ҳам кам эди. Машина тўхтагач, эшикни очиб пастга тушдим. Чор атрофи пахтазор бўлган бу ерларда битта яримта улов ўтмаса одам зотини учратиш мушкул. -Мана бу сувни ичиб олинг. -Рахмат. Сизни ҳам йўлдан қўйдим. -Беҳижолат. Сизни қонингиз жуда камайиб кетган. Буни рангингиздан ҳам билса бўлади. Тирноғингизга қаранг, витамин етишмаслигидан синувчан ва нимжон бўлиб қолган. Ҳозирам пуф деса учиб кетгулик аҳволдасиз. -Биламан. -Мен сизга керакли дориларни ёзиб бераман. Қишлоқда ягона бўлган дорихонада топиладиганидан. Кўрмагандек бўлиб кетасиз. Бунақа юришда болангизам иммунитети паст бўлиб улғаяди. -Сиз шифокормисиз? -Ҳа шундай. Энди эса кетдик. Бу таниш овоз, эсла Хадича эсла, бу кўзлар бу йигит менга кимнидир эслатяпти. Мен буни танийман, аммо ким? Давоми бор
Mostrar todo...

👍 54🔥 2
#Бу_қизиқ 💐Маълум бўлишича, қадимги Хитойда беморларни гуллар билан даволашган. Бу усул ҳозир ҳам дунёнинг турли бурчакларида қўлланилади.  🌺🪻🌼🌸Гуллар нафақат гўзаллик рамзи, балки соғликни тиклашга ёрдам берадиган даво ҳам. Бунда гулларнинг ранги муҳим роль ўйнайди. ❗️Демак, руҳий бузилишларда гулларни ранги орқали даволашни ўрганиб оламиз. СИЗДА ҚАЙСИ МУАММО БОР❓ 👇👇👇 https://t.me/+6MO19eo_vQMwNmNi https://t.me/+6MO19eo_vQMwNmNi
Mostrar todo...
👍 6
СТРЕСС
УЙҚУСИЗЛИК
ИММУНИТЕТНИНГ ПАСТЛИГИ
ОРТИҚЧА ВАЗН
НОТИНЧЛИК
🌤Aссалому алайкум. Муродбахш Душанба тонги муборак бўлсин. ⚘️Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲 ⚘️Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир... ⚘️Бугунги кунингиз шукр ва зикрга бой кун бўлсин! 📌Бугун милодий 2024-йил 29 - Апрел Душанба
Mostrar todo...
👍 2