cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it. Advokat xizmati: +998935096663 Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot instagram.com/bektosh.khatamov

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
12 155
Suscriptores
+424 horas
-577 días
-28530 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
Anını yaşa, kendini yaşa! Ҳозир Туркиядаман, туркларда жуда бир яхши гап бор, ҳаётингни онини яша, яъни ҳозирги замон билан яша. Биласизми, вақт жуда тез ўтиб кетади, ҳаётингиз кўз очиб юмгунча ўтиб кетади, ёшликнинг ҳам, ўрта ёшни ҳам, қариликни ҳам ўз завқи ва даври бор. Лекин ҳар бир ондан завқ олиб яшай олганларгина чинакам ҳаётни яшайди, чинакам бахтни яшайди. Ўтган кунлар энди тарих, келажак эса мавҳум, жуда кўп инсонлар ўтган замондаги хатоларини эслаб сиқилишади, йўқотилган имкониятларини доимий равишда эслаб афсусланиб юришади. Миянинг яна бир бўлаги эса келажак ҳақидаги хавотирлар учун яшайди, эртага бундай бўлса, бундай бўлиб қолади, қора кунлар келиб қолса-чи, унақа бўлиб бўлиб қолса-чи деган хаёллар доимий равишда одамни эзилиб яшашига сабаб бўлади. Дўстим Бахтиёр айтганидек ҳаётингни онини яша, қолгани бекор. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
👍 94 13👏 9🔥 6🤩 1
Бизнес эгалари бизнесни ҳар бир авлодга мослаб қайта моделлаштириб чиқиши керак, акс ҳолда истеъмолчиларнинг талаблари шу даражада тез ўзгармоқда, бизнес унга мослашмаса, банкрот бўлиши аниқ. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
👍 59👏 7🔥 2 1🎉 1
Авлодлар тўқнашуви. 12.05.2024 Ростан ҳам умуман бошқа қадриятлар, одатлар, турмуш тарзига эга бўлган авлод етишиб келмоқда. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
😁 61😢 35👍 18🤔 9🤬 6👎 2 2
Агар аёл киши сизга гулларни яхши кўришини айтса-ю, аммо уларга сув қўйишни унутса, биз унинг гулга бўлган муҳаббатига ишонмаймиз. Севги аслида биз севган инсонимизнинг ҳаёти, яшаш тарзи билан тўлиқ қизиқишдир. Эрих Фромм «Севиш санъати» @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
🔥 62👍 29 8👏 6😁 5
Олий мақсад. Ҳаётда жуда қийналганман, ростини айтсам, бу даражага келиш учун жуда кўплаб машаққатларни босиб ўтишимга тўғри келди. Лекин ҳеч нарсага қарамай олға интилдик, жамоамга фақат профессионал кадрларни йиға бошладим, жамоадошларим билан ўтган ҳар бир кунни эслаймиз, илк бошида биз билан иш бошлаган жамоадошларимнинг кўпчилиги ҳозир ҳам бирга, чунки компанияни шу даражага олиб келган, ривожлантирган аслида улар, мен фақатгина уларга ёрдамчи бўлдим дея оламан. Улар бу компаниянинг эгалари ҳисобланади, жамоадаги ҳар бир ходим қандай қилсам, яхшироқ хизмат сифатини яхшилайман деб ҳаракат қилади, ўйлайди, фикр билдиради. Мен мана шу жамоанинг ҳар бир аъзосига чуқур таъзим қиламан, сизлар бўлмаганингизда бу ишлар бўлмас эди. Юқоридаги видеода компания тарихи ва унинг олий мақсади ҳақида сўзлаб бердим, мана шу олий мақсад жамоадаги ҳар бир инсон ақли ва шуурида чуқур ўрин олсагина биз ўз мақсадимизга эришамиз, ўз билими ва салоҳияти билан ўзининг ва атрофдагиларнинг ҳаётини яхшилай оладиган халқ бўламиз. Барчангизга раҳмат! @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
👍 117 19🔥 12🥰 5👏 2
Repost from Profi University
Mostrar todo...
"Profi University" tarixi

"Profi University" qanday paydo bo'ldi?Ko'pchilik "Profi Education" nomini eshitgan: bir necha yillar oldin yangicha g'oya va sifatli ta'lim beruvchi o'quv m...

👍 61🔥 21 8👏 2
Ҳилтонча муомала. Бугун ғалати иш бўлди, Ташкент ситидаги Ҳилтонда нонушта қилаётган эдим, сал нарироқда диванда адашмасам қозоғистонлик меҳмонлар сал кайф бўлиб ухлаб қолишган. Бироздан кейин ўша ерда ишлайдиган Али исмли охрана келди, аввалига меҳмонларни туртиб уйғотмоқчи бўлди, кейин меҳмонларнинг шериги келиб қолди. У ҳам шерикларини уйғотмоқчи бўлди, туришмади, ҳалиги Али исмли охрана нариги шеригига қараб, “Это не красиво” дея понятка бериб кетса бўладими? Ҳалиги меҳмон “биз ўзимиз нима красиво нима красивомаслигини ҳал қилиб оламиз” дея жавоб берди. Шунда ҳалиги Али ботир нима дейди денг: 10 минутдан кейин сменам тугайди, сен билан кўчада гаплашамиз, бу бизнинг меҳмонхона деб қолса бўладими… Мен беш юлдузли меҳмонхонада ўтирибманми ёки қанақадир кўчада юзидаги арзон мотелдами тушумай қолдим… Бизнес қанчалик халқаро даражага эга бўлмасин, агар ходимларда муомала маданияти шаклланмаган бўлса, ҳаммаси бир тийин деган фикр юз фоиз тўғри. Компаниянгизда энг аввало муомала маданиятини шакллантиринг. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
👍 315😁 69🔥 13🤔 11 9😢 4😱 3👎 1
Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар. Янгича фирибгарлик чиқди, бировнинг аккаунти олинади, унинг барча танишларига картамга пул ташлаб туринг деб ёзиб чиқади, улар орасида кимдир пулни кўчириб беради, кўчириб берган одамдан иложи бўлса яна керак бўлиб қолди деб яна пул тушириб беришни илтимос қилади. Карта ўлган одамнинг ёки бирор бомжнинг номида бўлади! Секин пул ечиб олинади, шу билан пулга ухладингиз. Ҳозиргина бизнинг шогирдлар шунга тушиб қолишибди. Ҳа, овозни ўхшатиб телефон қилишлари ҳам мумкин, буни сунъий интеллект бажариб беряпти. Овоз бирга бир, бирданига пул кўчириб берманг. Шахсий савол берсангиз, бирданига тутилиб қолади. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
👍 81😱 22😁 14🔥 6 2👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
1969-йилда аёллар ва алкоголдан воз кечишга қарор қилдим ва бу ҳаётимдаги энг ёмон 20 дақиқа эди. Жорж Бест, Олтин тўп соҳиби, ФИФА версиясига кўра 100 энг машҳур футболчи. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
😁 144🔥 11👎 9👍 8🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Пздц. Акс ҳолда халқим нафратига мубтало бўлай деб қўшиб ҳам қўйишмабди-да… Ушбу кафолат хати умумтаълим мактабларининг ўқувчиларидан, ҳа, тўғри ўқидингиз ўқувчиларидан ёздириб олинмоқда экан. Барча қонуний чора нима экан-а? Ғаразгўй кимса ким бўлди? Унинг ғаразгўйлиги қандай аниқланади? Умуман боланинг ушбу ёзиб берган кафолат хати қандай ҳуқуқий асосга эга? Ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга бўлмаган нарса учун қоғоз ва вақт кетказишдан нима фойда? Короче, эрталабдан қоринни ушлаб бир кулиб олиш учун сизларга баҳона топиб келдим. Мазза қилиб кулинг, дўстлар! Умрингиз узаяди. Пздц бляяя. @bektoshkhatamov
Mostrar todo...
😁 200🤬 36👍 20🤔 7🔥 6😢 6👎 2 1