cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Imron.uz Mingbuloq

imron.uz Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Мингбулоқ тумани вакиллиги Ахборот кўмаги: @MINGBULOQ канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
1 140
Suscriptores
+124 horas
+127 días
+2630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

«Сен Роббинга суяниб талаб қилган нарса тўхтаб қолмас. Сен ўзинга суяниб талаб қилган нарса осон бўлмас». Бу дунё ва охират талабларидан бирини қилмоқчи бўлганингда фақат Аллоҳ таолонинг Ўзига суянган ҳолингда талаб қилувчи бўлсанг, талабинг амалга ошиши қийин бўлмайди. Қачон талабингни У Зотнинг ўзига ҳавола қилсанг, энг кучли сабабни тутган бўласан ва мақсадга осонлик-ла эришасан. Зотан, ҳожатнинг раво бўлишида Аллоҳ таологагина суянилганда, У Зотга тўла ишонч бўлгандагина мақсадга эришилади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинган бўлади. Ушбу уч нарса тугал бўлганда, мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам сўралган нарса осонлашади. Зотан, асл мақсад ҳожатмандлик куйикишини совутишдир. Ишни У Зотга тўла ишонч ила ошириш ила куйикиш сўнмайди. Чунки бунинг оқибати талаб ҳосил бўлса-бўлмаса розиликдир. Агар бир нарсани талаб қилувчи бўлганингда ўзингнинг куч-қувват ва имкониятинга суянадиган бўлсанг, талаб қилган нарсанга эришишинг қийинлашади, муродинг ҳосил бўлмайди. Чунки бу ҳолатда мақсадга эришиш У Зотга тўла ишонч ила амалга оширилмаган бўлади. Мақсаднинг ҳосил бўлишида таваккул қилинмаган бўлади. Юзланишда тўғри иш қилинмаган бўлади. Ушбу уч нарса мурод ҳосил бўлса ҳам, бўлмаса ҳам зарарлидир. Чунки бунда шукрни унутиш, Ҳақдан айрилиш ва Ҳақни қўйиб, халққа суяниш бордир. 📚«Хислатли ҳикматлар шарҳи». Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. @Imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
Mostrar todo...
#Тавба ТАВБА ҲАР БИР МЎМИННИНГ ВАЗИФАСИДИР Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Таҳрим сурасининг 8- оятида шундай дейди: «Эй, иймон келтирганлар! Аллоҳга холис тавба қилинглар!» Тавба саодатга эришиш йўлларидан биридир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 31- оятида шундай деб марҳамат қилади: «Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар». Саодат бу - инсоннинг интилган нарсасиги етишиши ва қочган нарсасидан омонда бўлишидир. Самимий тавба сабабли Аллоҳ таоло гуноҳларимиз қандай ва қанча бўлишидан қатъи назар уларни кечиради. Аллоҳ таоло Зумар сурасининг 53- оятида шундай деб марҳамат қилади: «Эй, ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли Зотдир». Эй, гуноҳларга ботиб кетган биродарим, Роббингизнинг раҳматидан ноумид бўлманг, чунки тавба эшиклари қуёш ғарбдан чиқадиган кунгача очиқдир.  Расулуллоҳ соллаллоҳу алай васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла кундузи ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кечаси қўлини очади. У Зот кечаси ёмонлик қилган одам тавба қилиши учун кундузи қўлини очади, токи қуёш ботган жойидан чиққунига қадар шундай бўлади». (Имом Муслим ривояти). Қанчадан қанча инсонлар катта гуноҳлари учун тавба қилишмадики, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилмаган бўлса? Аллоҳ таоло Фурқон сурасининг 70- оятида шундай деб марҳамат қилади: «Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир». Хақиқий тавбанинг шартлари: 1. Аллоҳ таолога холислик: Тавбани банда фақат Аллоҳ розилиги учун, Унинг ажридан умид қилиб ва жазосидан омонда бўлиш учун қилган бўлиши керак. 2. Қилган гуноҳи учун афсусланиши, надомат чекиши керак ва бу гуноҳга бошқа ҳеч қачон қайтмасликка азму қарор қилиши керак. 3. Агар гуноҳ Аллоҳга нисбатан қилинган бўлса, дарҳол ўша гуноҳларни тўхтатиши керак. Аллоҳ ман қилган амални қилган бўлса, ундан воз кечиши ва Аллоҳ амр қилган амалларга итоатсизлик қилган бўлса, унга  бўйсуниши керак. Агар гуноҳлари бандаларга нисбатан қилинган бўлса, ўша одамга ҳаққини қайтариши ва кечирим сўраб, розилигини олиш керак. 4. Қатъият: Тавба қилган гуноҳ амалини келажакда яна такрор қайтармаслик. 5. Тавба қабул қилинмайдиган кундан аввал тавба қилиш: Ўлим тўшагида бўлиш ёки қуёш ғарбдан чиқадиган кун келишидан аввал тавба қилиш лозим. «Ёмонликларни қилиб юриб, бирларига ўлим етганида, энди тавба қилдим, деганларга ва кофир ҳолларида ўлганларга тавба йўқ». (Нисо сураси, 18- оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қуёш мағрибдан чиқишидан олдин тавба қилиб олса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади», дедилар. (Имом Муслим ривояти). Аллоҳим, бизга холис тавба қилишни насиб этгин ва тавбамизни қабул қилгин, Ўзинг Таввобсан ва Раҳимсан! @Imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
Mostrar todo...
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА НИКОҲ БИЛАН ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМ БЎЛАДИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Кенжабек Солиев, Чуст туман "Ғойиб эронлар" жоме масжиди имом-хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
Repost from N/a
Photo unavailableShow in Telegram
#МАҚОЛА ФИТНАЛАРДАН САҚЛАНАЙЛИК! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Боситхон Юнусов, Янгиқўрғон тумани "Исҳоқ ҳожи" жоме масжиди имом хатиби 🌐 Сайтдан ўқиш Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
#AUDIO #ODOB YO'L QOIDASIGA RIOYA QILAYLIK. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Maxmudxon Ergashev, Uychi tumani "Abdulloh ibn Umar" жоме масжиди имом-хатиби 🌐Saytdan tinglash Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
yul qoidasiga rioya qilaylik.mp32.74 MB
Repost from N/a
04:46
Video unavailableShow in Telegram
#VIDEO 📝DUNYOVIY VA DINIY ILM OLISH FARZDIR! Muhammad Bobur Nasriddinov, Namangan shahri "XOMIDDIN QORI" jome masjidi imom xatibi 🌐Saytdan ko'rish 🎞Youtubedan ko'rish Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring: 👇👇 🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram 💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube
Mostrar todo...
Muhammadbobur 2.mp49.92 MB
Photo unavailableShow in Telegram
#Оят «Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, амали солиҳ қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва ҳеч зулм қилинмаслар». (Марям сураси, 60- оят). @imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
Mostrar todo...
#Тақво ТАҚВОДОР ИНСОННИНГ СИФАТЛАРИ: – Ота-онага яхшилик қилиш. – Қариндошлик ришталарини боғлаш. – Қўшниларга яхши муомалада бўлиш. – Шижоатли, кечиримли бўлиш. – Одил, ширинсўз бўлиш. – Ўзгаларни ўзидан устун қўйиш. – Аллоҳнинг азобидан қўрқиш. – Иффатли бўлиш, кўзи, қулоғи, тили ва бошқа аъзоларини Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийиш... Инсондаги тақво аломатлари: – Ислом шариати белгилаган чегарадан чиқмайди. – Аллоҳга бандалик изҳор қилади. – Қалби кек, адоват, нафрат, ҳасаддан саломат бўлиб, муҳаббат, мулойимлик ва меҳрга тўла, Аллоҳнинг зикри билан обод бўлади. – Илм-маърифат, яхшилик, фазилатларни ёяди. Одамларнинг орасини ислоҳ қилади. – Ўзгаларга ёрдам беради, манфаат улашади. Тақводорларнинг ажр-савоби: – Аллоҳ таоло тақводорларни Ўзига дўст, валий қилиб олади. У Зот: «Унинг валийлари фақатгина тақводорлардир», деган. (Анфол сураси, 34-оят). – Аллоҳ тақводорларни суяди. У Зот: «Йўқ! Ким аҳдига вафо қилса ва тақво қилса, Аллоҳ тақводорларни севадир», деган. (Оли Имрон сураси, 76-оят). – Аллоҳ солиҳ амалларни қабул қилади. У Зот: «Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир», деган. (Моида сураси, 27-оят). – Яхши оқибат. Аллоҳ таоло: «Ва оқибат тақводорларникидир», деган (Аъроф сураси, 128-оят). – Жаннат. Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир», деган. (Ҳижр сураси, 45-оят). – Аллоҳнинг розилигига эришади, савоб тарозиси оғир келади, омонлик мақомида бўлади. Аллоҳ таоло: «Албатта, тақводорлар омонлик мақомидалар», деган. (Духон сураси, 51-оят). – Қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади, чунки у комил иймон эгасидир. – Охиратдаги мартабаси улуғ бўлади. Дунёда одамларнинг муҳаббатини қозонади. – Умри баракали бўлади. – Йўли очиқ, ризқи кенг бўлади. Аллоҳ таоло: «Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур», деган. (Талоқ сураси, 2-3- оятлар). @imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#Дуо Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан бири мана шу эди: «Аллоҳумма, инний аъуузу бика мин заваали ниъматик, ва таҳаввули ъаафиятик, ва фужаа’ати ниқматик ва жамиъа сахотик». Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Неъматингнинг заволидан, офиятнинг ёмонликка ўзгариб кетишидан, тўсатдан келувчи азоб-уқубатингдан ва ғазабингга сабаб бўлувчи жамики нарсалардан паноҳ сўрайман». Муслим ва Абу Довуд ривоят қилишган. @Imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
Mostrar todo...
#Суннати_Набавий Мазҳаббоши имомларимиз наздида ҳадиси шарифнинг тутган ўрни. Абу Ҳанифа розияллоҳу анҳу айтади: «Модомики, одамлар орасида ҳадис талабида юрганлар бор экан, улар яхшиликда бардавом бўладилар. Агар улар илмни ҳадиссиз талаб қилгудек бўлсалар барбод бўладилар». У киши яна: «Аллоҳнинг динида ўз раъйингиз билан асло бир сўз айта кўрманг. Суннатга эргашинг, чунки ким суннатдан четга чиқса адашади», деган. Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис ривоят қилатуриб, ундан бошқа гапни айтадиган бўлсам мени қайси ер кўтаради!?». Имом Молик розияллоҳу анҳу суннатни таърифлашда гўзал ташбеҳ қилиб: «Суннат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасидир. Ким унга миниб олса нажот топади, ким унга минмаса чўкиб кетади», деган. Имом Аҳмад розияллоҳу анҳу шундай дейди: «Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирон ҳадисларини рад қилса, ўзини ҳалокат ёқасига ташлабди». @imronuzmingbuloq https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg
Mostrar todo...