cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Tarovat.uz

Qashqadaryo viloyati "Yurt tarovati" gazetasi rasmiy saytining telegram kanali Muammoli vaziyatlar sizni qiynayaptimi?! Biz siz bilan birgamiz, o'rganamiz, yechimini topishga ko'maklashamiz! Tel: 91 472 16 20

Mostrar más
Advertising posts
2 695Suscriptores
-1024 hours
-337 days
+1 94530 days

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Расман: Шаҳрисабз тумани "Мираки" қишлоғига "Туризм маҳалласи" мақоми берилди.
Mostrar todo...
📌 «Шаҳрисабз — Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти туризм пойтахти» халқаро тадбирлари тафсилотлари ⏺Бугун, 26 апрель куни Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгашини ташкил этиш мақсадида ташкилот бош котибияти ва ташкилотга аъзо давлатлар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу ташаббус Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасида илгари сурилган ва ташаббус ИҲТга аъзо барча давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланган эди. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⏺Бугунги маслаҳатлашувларда расмийлар Туризм бўйича Маслаҳатлашув кенгаши ташкил этилишининг аҳамияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган кўп томонлама манфаатли лойиҳаларни муҳокама қилишди.  Шунингдек, ушбу халқаро тадбир доирасида «Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ҳудудида чегарасиз туризм» мавзусида сайёҳлик форуми бўлиб ўтди.   Тадбирда ИҲТга аъзо давлатлар, жумладан, Покистон, Эрон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон делегациялари раҳбарлари ва юқори мартабали меҳмонлар иштирок этдилар.  Форум якунида ИҲТга аъзо давлатлар келишуви билан Ўзбекистон ҳамда ИҲТ ташаббуслари асосида Шаҳрисабз декларацияси қабул қилинди. 〰️〰️〰️〰️〰️ Шаҳрисабз Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахтига айланди. Бу ҳақдаги махсус сертификатни ИҲТ Бош котиби Ҳусрав Нозирий Шаҳрисабз ҳокими Шерзод Бўриевга топширди. Тадбир ИҲТга аъзо мамлакатлар ёш дизайнерлари иштирокида «Modest fashion show» ва саҳналаштирилган маданий концерт дастури билан якунланди. Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Mostrar todo...