𝗠𝘂𝗵𝘀𝗶𝗻 𝗦𝗮𝗵𝗶𝗳𝗮𝘀𝗶
Ir al canal en Telegram
Шиоримиз: 📖 𝐈𝐥𝐦 - 𝐝𝐮𝐧𝐲𝐨𝐝𝐚 𝐬𝐡𝐚𝐫𝐚𝐟, 𝐨𝐱𝐢𝐫𝐚𝐭𝐝𝐚 𝐞𝐬𝐚 𝐚𝐳𝐢𝐳𝐥𝐢𝐤𝐝𝐢𝐫. (𝐀𝐡𝐦𝐚𝐝 𝐑𝐢𝐟𝐨𝐢𝐲)
Mostrar más231
Suscriptores
Sin datos24 horas
-37 días
-930 días
Archivo de publicaciones
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast_6_son
📱🗣АVVALDA BOʼLMAGAN HAR QANDAY ISH BIDʼATMI❓⚡️
📢 Barchasi ushbu koʼrsatuvda aniq dalillar va salaf ulamolarning soʼzlari bilan bayon etilgan.
🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
📱 🗣Podkastimizning o‘tgan sonida quyidagi savollarga javob berilgan:
1. Аvvalda boʼlmagan har qanday ish bidʼatmi?
2. Bid’at o'zi nima?
3. Bid'atni qanday turlari bor?
4. E'tiqodiy bid'atlarga nimalar kiradi?
5. Sahobalar qilmagan har ishni rad etish to'g'rimi?
6. Mandub bid'atlarga nimalar kiradi?
7. Yangi narsa har doim ham bid'atmi?
8. Ulamolar bid’atlarni necha turga bo'lishgan?
9. Makruh bo‘lgan bid’atlarga nimalar kiradi?
10. Qanday odamlarga iqtido qilish makruh xisoblanadi?
11. Bid'atchi kim?
12. Qur'on va Sunnatga zid bo'lgan har qanday ish bid'atmi?
13. Taroveh namozini o'qish hukmi qanday?
14. Mavludni nishonlash joizmi? (1-qism)
15. Salovat aytish qur'onda buyruq bilan kelganmi?
16. Odamlarni taomlantirish ham bidʼatmi?
17. Mavludni nishonlash joizmi (2-qism)
18. Bid'atchilarni qanday tanib olish mumkin?
19. Kim Qur'onni o'z rayi (o'zidagi ozgina ilm) bilan tafsir qilsa...
20. Asossiz da'volar axloqiy muammo emasmi?
21. Qanday bid’atlardan extiyot bo'lishimiz kerak?
22. Qaysi amallar oxiratda foydali bo'ladi?
23. Yoshlarimiz bilishi kerak bo'lgan tavsiyalar!
24. Yoshlarga tavsiya!
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=dXjcshRXhQ0
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram🛍Instagram
🤪Facebook😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast_5_son
📱🗣FATVO SOʼRASH OSON, LEKIN FATVO BERISH...⚡️
📢 Barchasi ushbu koʼrsatuvda aniq dalillar va salaf ulamolarning soʼzlari bilan bayon etilgan.
✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎙 Boshlovchi: Oʼtkir Sobirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi bosh mutaxassisi
📱 🗣Podkastimizning bu sonida quyidagi savollarga javob berilgan:
1. FATVO SOʼRASH OSON, LEKIN FATVO BERISH...⚡️
2. FATVO SO‘ZINING ISLOMDAGI MOHIYATI QANDAY❓
3. ISLOM TАRIXIDА BIRINCHI FATVO BERGAN INSON KIM EDI❓
4. KIMLAR FATVO BERISHGA HAQLI❓
5. FATVO HAQIDA QURʼON VA SUNNATDA MISOLLAR KELGANMI❓
6. SАHOBАLАR FАTVO BERISHDА QАNCHАLIK EHTIYOTKOR BOʼLISHGАN❓
7. ILMSIZ FАTVO BERISH QАNDAY OQIBATLARGA OLIB KELADI❓
8. DINIY BILIMGA EGA BO‘LMAGAN ODAM DIN HAQIDA O‘ZICHA HUKM CHIQARISHI JOIZMI❓
9. FATVO BERISHDA FIQHNI YAXSHI BILISH ETARLIMI YOKI BOSHQA SHARTLAR HAM TOPILISHI KERAKMI❓
10. BEMAZHABLARNING NOTO‘G‘RI FATVOLARI QANCHALIK XATARLI❓
11. NOTO‘G‘RI FATVOLAR QANDAY IXTILOFLARNI KELTIRIB CHIQARADI❓
12. ASOSSIZ FATVOLARNI QANDAY AJRATIB OLISH MUMKIN❓
13. BUGUN KIMGA ERGASHISH ZARUR❓
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=QMpmgiM2HhQ
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast
📱🗣HАQ YOʼL VA АDАSHGАN IZLАR
⚡️ BUGUN АNGLАMАSАK, ERTАGА KECH BOʼLАDI ⚡️ 🎙 Ekspertimiz Аbdugʼofur domla Niyozqulov quyidagi savollarga javob berdilar:1. ISLOMDА HАQ JАMOАT DEGАNDА NIMАNI TUSHUNISH KERАK❓ 2. ULAMOLAR NAZDIDA AHLI SUNNA VAL-JAMOA KIMLAR❓ 3. АHLI SUNNА VАL-JАMOА QАNDАY VUJUDGА KELGАN❓ 4. AHLI SUNNA VAL-JAMOA QADAR (TAQDIR) MASALASINI QANDAY TUSHUNTIRADI❓ 5. GʼАYBGА OID АQIDАVIY MАSАLАLАRGА CHUQUR KIRISH ODАMNI АDАSHTIRАDIMI❓ 6. ALLOHNING QUDRATI BORASIDA TAFAKKUR QILING, UNING ZOTI BORASIDA EMAS... 7. TAQDIR BITIB QO‘YILGAN BO‘LSA INSONDA TANLASH IXTIYORI BORMI❓ 8. ALLOHNING ZOTIY SIFATI HAQIDA BAHSLASHGAN KISHIGA... 9. AHLI SUNNA VAL-JAMOA HAQ BO‘LSA, NEGA MAZHABLAR TO‘RTTAGA BO‘LINGAN❓ 10. "ALBATTA MENING UMMATIM 73 FIRQAGA BO‘LINADI" – BU HADISNING MAʼNOSI NIMA❓ 11. ADASHGAN TOIFALAR KIMLAR❓ 12. QANDAY JAMOALARDAN EHTIYOT BO‘LISH KERAK❓ 13. АHLI SUNNА VАL-JАMOА QАNDАY QILIB JАMIYATDА BIRDАMLIKNI TАʼMINLАYDI❓ 🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=XnauMXsGjgk 📝 Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! ✅ 🧐 @Muslim_Podcast_uz
Repost from Muslim.uz
#xabar #magistr #xatmona
🗣Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичининг илк битирувчиларига диплом топшириш маросими
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
+9
#xushxabar #magistrlar #ustama
🗣МАГИСТРЛАРНИНГ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИГА 20 ФОИЗДАН ҚЎШИМЧА УСТАМА ҲАҚ БЕРИЛАДИ
⏺Файзли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз нутқларида Тошкент ислом институти магистратура таълим босқичини илк битирувчилар муваффақиятли тамомлагани улкан тарихий воқеа бўлгани, Юртбошимизнинг ташаббуси билан уламоларимиз ва мўмин-мусулмон халқимизнинг ана шундай орзу умидлари, ихлос билан қилган дуолари ижобат бўлганини алоҳида таъкидладилар.
📄 Маросим давомида Муфтий ҳазратлари ҳар бир битирувчини самимий табриклаш баробарида магистрлик дипломларини тантанали равишда топширдилар.
📢 Шундан сўнг Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида меҳнат фаолиятини бошлаётган магистрларнинг ойлик иш ҳақига 20 фоиз миқдорида устама ҳақ тўлаб берилишини эълон қилдилар.✅ Бундай рағбат ва имтиёзлар диний-маърифий соҳада юқори малакали, замонавий билимларга эга илмий-педагог кадрлар авлодини шакллантиришга хизмат қилади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast #xulosa
🗣ХУЛОСА
⚡️ БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ
🎙 Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров – Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси
🟢1. Мазҳаб ўзи нима?
🟠2. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан кейин ихтилоф чиқса кимларга мурожаат қилинган?
🟢3. Мазҳаблар қай тартибда шаклланиб марказлашган?
🟠4. Мазҳаблардаги енгилликларни териб-териб унга амал қилиш жоизми?
🟢5. Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?
🟠6. Оят ва ҳадислардан ҳукм олиш учун нималарни билиш керак?
🟢7. Оят ва ҳадислардан тўғридан-тўғри қайси ҳукмларни олишимиз мумкин?
🟠8. Биз салафи солиҳларга эргашишимиз керакми?
🟢9. Бир жойда битта мазҳабга эргашмаслик тўғрими?
🟠10. Мазҳаблардан чўқиб-чўқиб амал қилиш жоизми?
🟢11. Мазҳаб Қуръон ва суннатга зидми?
🟠12. Мазҳабга эргашиш вожибми?
🟢13. Ўзингда илм бўлмаган нарсанинг орқасидан эргашма!
🟠14. Уламоларга тил узатишдан жуда эҳтиёт бўлинг!
🟢15. Динда адашмаслик учун нималарга эътибор бериш зарур?
🎞 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ YOUTUBE КАНАЛИМИЗДА ТАМОШО ҚИЛИНГ!
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube
🧐Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! ✅
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy #instagram
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТНИНГ ИНСТАГРАМ КУЗАТУВЧИЛАРИ СОНИ 1 МИЛЛИОНДАН ОШДИ!
✅Алҳамдулиллаҳ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг расмий Инстаграм саҳифаси обуначилари сони 📱 1 000 000 дан зиёдни ташкил этди.
📱📱 📱📱 Шунингдек, Муфтий ҳазратнинг руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ ва ижтимоий-маърифий чиқишлари бериб бориладиган барча ижтимоий тармоқлардаги кузатувчилар сони 4 миллионга яқинлашди.🤝 Бундай юқори натижа — мухлис халқимизнинг гўзал ва мазмунли мавъизаларга бўлган муҳаббати, илм-маърифатга бўлган юксак иштиёқи ҳамда дин пешволарига кўрсатаётган катта ҳурмат-эҳтиромининг ёрқин намунасидир. Таъкидлаш жоизки, диний-маърифий соҳадаги бундай катта аудитория нафақат Марказий Осиёда, балки МДҲ давлатлари миқёсида ҳам энг етакчи кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
🤲 Биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! Аллоҳ таоло бу дунёда пайғамбарлар ворислари бўлган уламолар насиҳатига етказганидек, Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан суҳбат қуриш саодатини насиб этсин. Омин!⏺Маълумот учун Муфтий ҳазратларнинг асосий ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари: ❤️ @shayx_nuriddinxoliqnazar 📸 @shayxnuriddinxoliqnazar 🛒 @shayxnuriddinxoliqnazaruz 📖 @shayxnuriddinxoliqnazar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО ИСЛОМ ФИҚҲИ АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мусулмон оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган энг йирик илмий-фиқҳий ташкилот – Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар.✉️ Бу ҳақда мазкур академия бош котиби профессор Қутб Мустафо Санодан табрик мактуби олинди. ⏺Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юқори баҳодир. 👍 Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган саккизинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Туркий давлатлар муфтийлари кенгаши (2021 й.), Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.), Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси (Саудия Арабистони, 2026 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.
🌙 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Халқаро ислом фиқҳи академияси (арабча: مجمع الفقه الإسلامي الدولي, инглизча: International Islamic Fiqh Academy - IIFA) — ислом оламидаги энг нуфузли ва давлатлараро мақомга эга бўлган халқаро илмий-фиқҳий ташкилот ҳисобланади.🌐Академия Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ - OIC) ҳузуридаги олий илмий орган ҳисобланади. У 1981 йилда Макка шаҳрида ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган. Мазкур академияга профессор Қутб Мустафо Сано раҳбарлик қилади. Унинг асосий мақсадлари замонавий масалаларга фатво бериш, баёнотлар эълон қилиш, маънавий меросни асраш, тадқиқ этиш, Ислом уммати бирлигини таъминлаш ва мўътадилликни тарғиб этиш кабилардир.
🌙 Ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлатнинг энг кўзга кўринган олимлари, фақиҳлари ва муфтийлари академия аъзоси бўлади. Академия мунтазам равишда халқаро анжуманлар ва йиғилишлар ўтказади. Ҳар бир долзарб масала юзасидан дунё уламоларининг маърузалари, илмий тадқиқотлари ва хулосалари тингланади. Қабул қилинган қарорлар тўплами мусулмон дунёсидаги ишончли манбалардан бири саналади.🤲 Аллоҳ таолодан муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Халқаро ислом фиқҳи академиясидаги фаолиятларида куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Дин пешволари билан самимий мулоқотлар ва "Қуръон зали"даги файзли тадбир
📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook
📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
+8
#xabar #muftiy
🟢Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода юртимиздаги бунёдкорлик ва маърифий ишларни юксак эътироф этди
⏺Шу кунларда юртимизда ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусидаги I Халқаро ислом цивилизацияси форуми доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода билан учрашув ўтказдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари нуфузли анжуман иштирокчиси бўлган мартабали меҳмонни қутлаб, икки давлат раҳбарларининг ўзаро ишончи диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликка мустаҳкам замин бўлаётганини алоҳида қайд этдилар.
🗣Самимий мулоқотда Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозоданинг илмий камолотида Бухорои шариф ва Мир Араб мадрасасининг ўрни беқиёс экани ёдга олиниб, Давлатимиз Раҳбари томонидан 500 йиллик тарихга эга ушбу шонли мадраса нуфузини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланди.
🗣Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода Ўзбекистон Президенти томонидан сўнгги йилларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, диний-маърифий жабҳадаги ислоҳотлар, қардош халқлар ўртасидаги дўстликни ривожлантириш йўлидаги алоқалар ва улуғ алломаларга эҳтиром кўрсатиш борасидаги хайрли ишларни юксак эътироф этди.🤲 Якунда Ҳақ таолодан халқаро ислом цивилизацияси форумини муваффақиятли ўтиши ва икки қардош эл ўртасидаги маърифий ҳамкорлик мусулмон уммати учун хайрли бўлишини сўраб дуолар қилинди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+4
#xabar #muftiy
🤝 Иордания Бош муфтийси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
🌙 Айни кунларда юртимизда ўтаётган нуфузли халқаро форум доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания Ҳошимийлар Қироллиги Бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот билан учрашув ўтказдилар.
💬Мулоқотда икки давлат раҳбарларининг дўстона ва оқилона муносабатлари диний-маърифий соҳадаги алоқаларни юқори даражага кўтаришга мустаҳкам замин бўлаётгани эътироф этилди. Хусусан, “Йўл харитаси” доирасида Фатво маркази уламолари Иорданиянинг Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Воизлар тайёрлаш институти ўқувларида иштирок этаётгани, фатволар ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилинаётгани, диний соҳа ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши йўлга қўйилгани кабилар алоҳида қайд этилди.
💬Иордания бош муфтийси Ўзбекистон буюк аллома ва мутафаккирлари билан бутун дунёга машҳур экани, хусусан, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғилоний ва Қаффол Шоший каби буюк алломалар мероси билан нафақат ўзбек халқи, балки бутун дунё мусулмонлари фахрланишини эътироф этди.💬Аҳмад Иброҳим Ҳасанот Ўзбекистон заминида ўтказилаётган биринчи халқаро ислом цивилизацияси форуми жуда долзарб аҳамиятга эга экани турли мамлакатлардан келган давлат арбоблари, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, муфтийлар, олимлар, тадқиқотчилар ва экспертларни ягона мақсад – ислом цивилизациясининг инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб этишда муҳим майдон вазифасини ўташини таъкидлади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+8
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🗣Диний таълим муассасаларига қабул давом этмоқда...30 июндан 20 июлга қадар Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2026-2027 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилинади. Бу йил абитуриентларга янги қулайлик — исталган ҳудуддаги яқин таълим муассасаси орқали бошқа масканга ҳужжат топшириш имконияти яратилди... ➡️ Батафсил
🗣Мурувват уйига хайриялар...«Вақф» хайрия фонди сайёр тадбири доирасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги ногиронлар мурувват уйига 7,5 млн. сўмлик гигиена воситалари, ҳудуддаги 100 та эҳтиёжманд оилага эса 10 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳадя қилинди... ➡️ Батафсил
🗣Марҳум уламо устоз Хайруллоҳ домла Турматов хотирланди...4 июль куни «Ҳилол-нашр» нашриётида Тошкент вилоятининг собиқ бош имом-хатиби устоз Хайруллоҳ домла Турматовнинг хотирасига бағишланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда юртнинг пешқадам уламолари иштирок этиб, домланинг илм, зикр ва шогирдлар тарбиясидаги фидокорлигини хотирладилар... ➡️ Батафсил
🗣«Ислом гиёҳвандликка қарши» мавзусида семинар ўтказилди...2 июль куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидида Тошкент шаҳар вакиллиги ташаббуси билан илмий-амалий семинар ўтказилди. Тадбирда шаҳар вакиллиги ва билим юртлари вакиллари иштирок этиб, ёшларни гиёҳвандликдан асраш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди... ➡️ Батафсил
🗣“I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” халқаро форуми...Жорий йилнинг 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида мамлакатимиз тарихида илк бор "Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли" мавзусида I Халқаро ислом цивилизацияси форуми бўлиб ўтади... ➡️ Батафсил #yangiliklar ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#Ислом_цивилизацияси_форуми
Буюк алломалар мероси яна бир бор халқаро майдонда янграйди.
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббуслар ислом цивилизациясининг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, асраб-авайлаш ва жаҳон миқёсида тарғиб этишда янги босқични бошлаб берди.
📍 Ана шу эзгу мақсадларнинг амалий давоми сифатида 2026 йил 7–11 июль кунлари Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида I Халқаро Ислом цивилизацияси форуми ўтказилади.
🗣Форумнинг асосий мақсади — исломнинг тинчлик, бағрикенглик, илм-фан ва маърифатга асосланган асл моҳиятини халқаро ҳамжамиятга етказишдир. Унда Имом Бухорийнинг ҳадис илми, Имом Мотуридийнинг мўътадиллик ва ақл-идрок мактаби, Имом Термизийнинг маърифий мероси муҳим мазмун йўналишлари сифатида намоён этилади.🗓 2026 йил, 7–11 июль 📌 Тошкент · Самарқанд · Термиз ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
+9
#xabar #taqirlash #haj2026
🤝 «ҲАЖ – 2026» МАВСУМИДА ФИДОИЙЛИК КЎРСАТГАНЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
✅ Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, юртдошларимизнинг бу йилги ҳаж ибодатлари ҳам юқори савияда, тартибли ва муваффақиятли ўтди. Шу муносабат билан мавсум давомида кечани кеча, кундузни кундуз демай сидқидилдан хизмат қилган ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда моҳир ошпазларни тақдирлашга бағишланган тадбир ўтказилди.
💬 Бир пиёла чой устида ташкил этилган йиғин анъанага мувофиқ Қуръони карим тиловати билан бошланди.
🔥Йиғилганларга мавсумнинг энг ҳаяжонли ва фидокорона лаҳзалари муҳрланган махсус видеоролик намойиш этилди.
✅ Тадбирда дастлаб Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев сўзга чиқиб, мавсум давомида кўрсатилган фидокорлик учун иштирокчиларга миннатдорлик билдирди. 🕋 Ҳаж мавсуми давомида юртимиз ҳожилари, айниқса, бу йил илк бор “Президент ҳожиси” сифатида борган жорий этилган 100 нафар фидоий юртдошларимиз Давлатимизнинг бевосита кўмаги ва ғамхўрлигини ҳис қилиб турганлари, улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилганини алоҳида қайд этди.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз нутқида бу йилги ҳаж сафари Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита кўрсатмалари, мутасадди ташкилотларнинг ҳамкорликдаги хизмати эвазига янги босқичга кўтарилганини эътироф этдилар. Бу нарса, айниқса, Мино, Арафот, Муздалифа ва Жамарот майдонларида зиёратчиларнинг хавфсиз ва тартибли ҳаракатланиши, ибодатларини хотиржам адо этишларида кузатилганини таъкидладилар. Шунингдек, ҳамюртларимизнинг ҳаж ибодати кўтаринки руҳда ўтгани Саудия Арабистони мутасаддилари томонидан ҳам юқори баҳолангани қайд этилди.🤩 Шундан сўнг «Ҳаж-2026» мавсумида жонбозлик кўрсатган Ишчи гуруҳи аъзолари, шифокорлар жамоаси ҳамда моҳир ошпазларга ташкилотчиларнинг ташаккурномалари, эсдалик ҳадялари топширилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#Islom_sivilizatsiyasi_forumi
#Elon
📢 Joriy yilning 7–11–iyul kunlari Toshkent, Samarqand va Termiz shaharlarida I Xalqaro Islom sivilizatsiyasi forumi bo’lib o’tadi.
📌 I Xalqaro Islom sivilizatsiyasi forumining bosh maqsadi — islomning tinchlik, bag‘rikenglik, ilm-fan, ma’rifat va insonparvarlikka asoslangan asl mohiyatini xalqaro hamjamiyatga yetkazishdir.📝 Forum doirasida ilmiy muloqotlar, xalqaro ko‘rgazmalar, noyob qo‘lyozmalar taqdimoti va madaniy-ma’rifiy tadbirlar orqali islom sivilizatsiyasining boy merosi namoyon etiladi.
🔗 40 dan ortiq davlatdan 300 nafarga yaqin xorijiy mehmonlar, olimlar, ulamolar va xalqaro tashkilotlar vakillari — bir maydonda jamlanadi.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#hafta_dayjesti #jumadan_jumagacha
📺 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (03.07.2026)
#yangiliklar
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
+9
☝️ АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ОТА-ОНАНИНГ РОЗИЛИГИГА БОҒЛАНГАН
📆 Бугун, 3 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги "Искандархўжа" жоме масжидида адо этдилар.
📚Жамоат намозидан олдин Муфтий ҳазратлари жамоатга "Ота-она розилиги – Аллоҳнинг розилигидир" мавзусида манфаатли маъруза қилиб бердилар.
Маърузада айтилганидек, ота-онага яхшилик қилиш шунчаки одоб эмас, балки Аллоҳ таолога ибодат қилишдан кейинги ажри улуғ ишлардан. Чунки Исро сурасида Аллоҳ таоло Ўзигагина ибодат қилишни амр этиб, ортидан ота-онага яхшилик қилишни, улар кексайганда ҳатто «уф» демаслик ва жеркимасликни қатъий буюрган.
🔊Гўзал суҳбат давомида Раббимиз Ўзининг розилиги ва ғазабини ота-онанинг розилиги ва ғазабига боғлаб қўйгани қайд этилди. Шу боис, ота-онани норози қилиш, кўнгилларини ранжитиш бахтсизлик ва ҳалокат сабаби экани, уларга оқ бўлиш эса Аллоҳга ширк келтириш ва одам ўлдириш каби энг оғир гуноҳи кабиралар қаторида туриши айтиб ўтилди.
📖Шунингдек, Муфтий ҳазратлари фарзандлик бурчлари, ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақларига дуо ва истиғфор айтиш, уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш лозимлиги ҳақида сўзладилар.
Ота-онага қилинган хизматларни риё ва шуҳрат учун ижтимоий тармоқларга жойлаб кўз-кўз қилиш қораланиб, бу амалларни холис Аллоҳ учун бажариш зарурлиги таъкидланди.
🤲Якунда эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги, оилалар тотувлиги, солиҳ ва қобил фарзандлар камолини сўраб хайрли дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Repost from Muslim.uz
#xabar #qabul_2026
📕 Диний таълим муассасаларига қабул давом этмоқда
🟢2026 йилнинг 30 июнидан 20 июлига қадар Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига (бакалавриат, магистратура ва модуль тизими йўналишлари бўйича) 2026-2027 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинади. 🗣Бу йилги қабул жараёнида абитуриентларга катта қулайлик яратилиб, ҳужжатларни республиканинг исталган ҳудудидаги ўзига яқин диний таълим муассасаси қабул ҳайъати орқали бошқа бир таълим масканига топшириш имконияти берилмоқда.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
