cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Сурхондарё вилояти судлари I Расмий канал

Сурхондарё вилояти судларининг расмий канали.

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
508
Suscriptores
-224 horas
-97 días
-2130 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
“ИНСОН ҚАДРИ, УНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИ,ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИ УЧУН” Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари учун” китоби инсон ҳуқуқларига бағишланган бўлиб, бу асар мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, эркинликларни таъминлаш ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритади. 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
ОДАМ САВДОСИ - ДАВР МУАММОСИ Мамлакатимизда одам савдосининг олдини олишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий асос яратилиб, инсон эркига дахл қилувчи ушбу жиноятга қарши кескин курашилмоқда ва бу борада жиноят қонунчилигида жазо чоралари белгилаб қўйилди. 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Mostrar todo...
2023 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 63 625 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилган. Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, ишларнинг 34 635 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 20 972 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган, 5 434 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 584 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган. 2024 йилнинг 1-чораги мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 15 585 та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ иш кўриб чиқилди. Уларнинг 8 239 таси бўйича талаблар қаноатлантирилди (никоҳлар бекор қилинди), 5 363 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантиришдан рад қилинди, 1 372 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилди ҳамда 611 таси бўйича ишни юритиш тугатилди. Telegram
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги "Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Конституцияни ўрганамиз 54-модда. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсадидир. Давлат инсон ҳамда фуқаронинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди. Сайт | Telegram
Mostrar todo...
Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий бўлинмаси раҳбари Матилда Богнер билан учрашди. Мулоқот чоғида меҳмонга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди. Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади - суд ҳокимиятининг мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш судларнинг, шунингдек давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги қайд этилди. Дарҳақиқат, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шартларидан биридир. Айниқса, янги таҳрирдаги Конституцияга асосан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва демократиянинг ҳозирги замон талаб ва мезонларига жавоб берадиган тизимини шакллантириш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари томонидан БМТнинг Махсус тартиб-таомиллари доирасида берилган тавсияларни маъқуллаб келганлиги ва уларни амалга ошириш бўйича зарурий чоралар кўрганлиги алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилгани таъкидланиб, олиб борилаётган ўзаро ҳамкорлик келгусида ҳам самарали натижалар кўрсатишига ишонч билдирилди. Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Mostrar todo...
Олий суд мутасаддилари фуқаролар мурожаатини эшитди Термиз шаҳрида Олий суд раисининг ўринбосари Шуҳрат Полвонов раҳбарлигида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди. Юзма-юз мулоқот чоғида сурхондарёликларнинг суд-ҳуқуқ йўналишига оид мурожаатлари тингланди. 👉🏻 Батафсил Сайт | Telegram
Mostrar todo...
👍 13
03:08
Video unavailableShow in Telegram
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг сайёр мажлисида пробация назорати остида жазо ўтаётган бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди Сайт | Telegram
Mostrar todo...
IMG_1585.MP416.86 MB
2023 йилда Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 126 нафар шахс судланиб, уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 42 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (шартли ва озодликни чеклаш) тайинланган. Судланганларнинг 111 нафари аёл, 15 нафари эса эркак. Ушбу жиноят оқибатида 242 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 151 нафарини аёллар ҳамда 24 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил қилган. 2024 йилнинг январь-май ойларида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судланиб, уларнинг 52 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 17 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, шартли ва озодликни чеклаш) тайинланди. Судланганларнинг 53 нафари аёл, 16 нафари эса эркак. Ушбу жиноят оқибатида 86 нафар шахс жабрланган бўлиб, шулардан 63 нафарини аёллар ҳамда 14 нафарини 3 ёшгача бўлган чақалоқлар ташкил этди. Telegram
Mostrar todo...