cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
10 017
Suscriptores
-1024 horas
-37 días
+1430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

ТАФАККУР Агар болангизга ҳалол-ҳаромни, дунё-охиратни ўргатмас экансиз, истаганингизни ўргатаверинг. Улар барибир одам бўлишмайди! Мени масжидга кириб ибодат қилаверишимни, сиёсатни тарк қилишимни исташади. Мактабда эса фарзандимга исломни ёмон кўрсатишади. Натижада фарзандим масжидни устимга ағдаради! Бу умматнинг кучи тўп, танк ёки милтиқда эмас, балки тақводор мўъмин ёшларидадир! Ҳаёт иймон ва курашдан иборатдир. Шу иккиси билан сифатланганларга ғалаба ёр бўлади! Қуръон харита, ақл ва компасдир. Иймон эса унинг йўлини ёритувчи чироқдир! Сен араб, сен турк деяверсак араб ҳам, турк ҳам қолмайди. Чаноққалъада бирлашганимиз каби бирлашсак инглиз ҳам, француз ҳам қолмайди! Менга қулоқ солинг, агар ислом фақатгина намоз, Қуръон қироати ва тасбиҳдан иборат бўлганида Абу Айюб Ансорийнинг қабри Истанбулда бўлмас эди! Сионизм бу тимсоҳ. Юқори жағи Америка, пастки жағи Европа, ақли Исроил, танаси эса ичимиздан туриб уларга ёрдамлашаётган хоинлардир! Бир ярим миллиард мусулмон саккиз миллионли яҳудийларни йўқотиш учун абобил қушларини кутаяпти. Аллоҳга қасамки, агар абобил қушлари келса бизни тошбўрон қилар эди! Қизил денгиз Фиръавннинг қабри бўлгани каби Ўрта ер денгизи ҳам Исроилнинг қабри бўлади! Америка долларини Ислом динорига алмаштириш халқаро кучлар мезонида атом бомбасини ихтиро қилишдан ҳам муҳимроқ ва таъсирчанроқдир! Зийрак мусулмон ҳодисаларга эмас, улар ортида мақсад қилинаётган фитналарга назар солади! Сиёсатга қизиқмайдиган мусулмонни исломга қизиқмайдиган сиёсатчи бошқаради! Нажмиддин Эрбакан https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 97 20
Гоҳида ҳаёт йўлимиз биз тузган режалардан ўзгача бўлиши ҳам мумкин. Аммо ишонинг, Аллоҳ бизга танлагани бизнинг режамиздан анча афзал! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 94 56
Дунёда Аллоҳ йўлида жон бериш каби яна бир буюк иш бор. Бу Аллоҳ йўлида яшашдир! Бугунингиз муборак бўлсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 109 52
"Биз таслим бўлмаймиз. Ё ғалаба қозонамиз ёки ўламиз. Бу тугади дегани эмас. Сиз ҳали бизнинг фарзандларимиз билан, улардан кейинги авлод билан курашишингизга тўғри келади. Менинг умрим эса мени дорга осадиганнинг умридан узоқроқ бўлади!". Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳ https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
137👍 73
Америка университетларидаги талабаларнинг Ақсо тўфони жангидан кейинги Америка ва Европадаги жамиятни ўзгартиришга бўлган ҳаракати келажак йилларни ўзгартириш томон қилинган ҳаракатдир. Келажак авлод ўзгаради, жамият ўзгаради. Бу ислом ва мусулмонлар учун яхшигина хушхабардир. Биз ҳам ислом манфаати учун лаббай дейдиган, соғлом фитрат чақириғидан бош тортмайдиган авлодни шакллантиришимиз лозим... Эҳтимол Аллоҳ ер юзини бундан кейин Америкалик ёшлар билан фатҳ қилар....! Чунки шарқ ҳам, араблар ҳам исломдан юз ўгира бошлашди. Бизда ҳам исломдан фақат кўпиксимон мусулмонлар қолди холос.... Аллоҳ эса бугун Америкалик мана бу ёшларни ислом учун ишлатишни бошлади...! Майли, мусулмонлар тухум босиб ўтираверишсин! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 186 39
НАСИҲАТ 1. Ўзгаларнинг сиз ҳақингиздаги фикрлари уларнинг қарашлари холос. Буни воқеликка айланишига йўл қўйманг. Кимдир сизни омадсиз деса, бунга ўзингиз қарор бермагунингизча бу фикр ҳақиқатга айлана олмайди. Қанотингизни кесишларига йўл қўйманг! 2. Мозийни ўзгартириб бўлмайди. Аммо ундан фойда олиш мумкин. Мозийда яшаш келажакни барбод қилишдир. Ундан ибрат олиш сизни кучли қилади. Шунинг учун ўтган саҳифани ёпинг, аммо дарс олишни унутманг! 3. Кишиларнинг нарсалар ҳақидаги фикрлари, бизга нарсалар ҳақиқатидан кўра кўпроқ ўша кишиларнинг аслини фош қилади. Шунинг учун кишиларни англаш учун уларга яқинлашиш шарт эмас. Озгина эътиборли бўлсангиз етади. Кишилар ҳар бир берадиган фикри билан замирларидаги ноаниқ томонларни аниқлаштириб боришади! 4. Бахт юқумлидир. Ташвиш ҳам шунақа. Негатив кишилардан йироқлашиб, позитив инсонларга яқинлашинг. Эйнштейн шундай дейди: "Позитив инсонларда ҳар муаммонинг ечими бор. Негативлар эса ҳар ечимда муаммо кўришади!". 5. Бахт имконият эмас, аслида сизнинг қарорингиздир. Моддийликни камситмоқчи эмасман. Моддий нарсалар ҳаёт ғилдирагидир. Аммо шуни унутмайлик, улар ҳаётнинг ўзи эмас, ғилдирагидир. Бизни бахтли қиладиган кўп нарсаларни сотиб олиб бўлмайди. Шунинг учун саодатимиз ҳам, ташвишларимиз ҳам ичимиздан балқиб чиқишини унутмаслигимиз керак! 6. Биз йиқилганимизда омадсиз ҳисобланмаймиз, балки тўхтаб қолганимизда муваффақиятни йўқотамиз. Шунинг учун инглизлар: "Қийналганда тўхтама, балки етиб борганда тўхта!", дейишади. Томас Эдисон лампочкани ихтиро қилишдан аввал минглаб тажрибалар ўтказган, аммо омади келмаган. Эдисонни бу нарса тўхтата олмаган. У шундай деган эди: "Уринишларим бекор кетмади. Мен энди лампочка ясаб бўлмайдиган минглаб йўлларни биламан!". 7. Ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз аввало фиклашингизни ўзгартиринг. Тўғри, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳуни озод қилди, аммо бундан олдин Билол розияллоҳу анҳу Аллоҳга иймон келтириб нафсини озод қилган ва ўз-ўзига хўжайин бўлган эди! 8. Дунё чархпалакдир. Замон эса айланиб туради. Нима қилсангиз шуни кўрасиз. Ичадиган жойингиз ширин бўлсин учун кишиларни чиройли услубда суғоринг. Қачонлардир сиз яхшилик қилсангиз Аллоҳ уни зое қилишдан покдир, одилдир. Бугун яхшилик тақдим қилсангиз бу ўзингиз учун келажакда яхшиликла узатиладиган қўлдир аслида. Аллоҳ истаса сизни ҳеч кимга муҳтож қилмайди. Сиз ўзгалардан енгиллатган дард ила Аллоҳ сизни мубтало қилмайди иншааллоҳ 9. Ташвишлар худди тебратма курсига ўхшайди. У сизни турган жойингизда қимирлатиши мумкин, аммо бир қадам ҳам олдинга силжита олмайди. Келажакнинг режасини қилинг, ўзингизни ҳозирланг, аммо унутмангки, эртангиз Аллохнинг қўлида. Сиз Аллоҳга ўз ишингизни топширганингизда У сизни дунёга топшириб қўймайди, дунё сизни ўйин қилишига йўл қўймайди! 10. Бошқалар билан масофа сақланг. Бирданига ўзингизни улар ҳаётига ташламанг. Тажрибали ҳайдовчилар йўлда масофа сақлашни тавсия қилиб буни "омонлик масофаси" деб номлашади. Бузилган машинани тузатиш мумкин. Аммо бузилган қалбни тузатадиган устани топа олмайсиз. Ўзингиздан ўзингизга жой қолдиринг! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

👍 130 54👎 3
"Гуноҳларимдан қўрқаман. Аммо Роббимнинг раҳматидан умид узмайман. Вафот қилсам мўъминларнинг ва мени яхши кўрадиганларнинг мен учун ўқиган жаноза намозларининг манфаатидан умид қиламан. Ким мендан бир нарса ўрганган бўлса, бир нарса ўқиган бўлса унинг дуосини ўзимга улкан мукофот деб биламан. Битта содиқ мўъминнинг холис дуосини ўзим ҳосил қилган барча одоб, шуҳрат, обрў, эътибор ва бор дунё лаззатларидан яхшироқ деб биламан!". Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 204 89
ТАРИХ ГАПИРАДИ Андалусдан мажбуран Жазоир шимолига кўчирилган кўп оилалар Андалус қишлоқ ва шаҳарларидаги тортиб олинган уйларининг калитини ҳали-ҳанузгача ўзларида сақлаб келишади. Улар бу калитларни фарзанд ва набираларига мерос қилиб қолдиришади. Бу калитлар унутилмас ҳақнинг рамзидир! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 158 48
ИШОНЧ "Ва Мусонинг онасига: "Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла. Қўрқма, хафа бўлма. Бас, Биз уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз!", деб ваҳий қилдик!". Қасас сураси 7-оят Бу оятда балоғатнинг энг юқори чўққиси мужассам. Бунда иккита буйруқ, иккита қайтариқ ва иккита хушхабар ворид бўлган. Иккита буйруқ "эмизавер" ва "дарёга ташла", иккита қайтариқ эса "қўрқма" ва "хафа бўлма", иккита хушхабар эса "сенга қайтарамиз" ва "пайғамбарлардан қиламиз" жумлаларидир! Ё Роббий....! Аллоҳимизнинг Мусонинг онасининг қалбига ташлаган ишончига боқинг. У ўз гўдагини , жигарпорасини, қалбининг бир бўлагини ҳеч иккиланмасдан дарёга ташламоқда. Аллоҳ таоло унга боласини қайтаришига бошидан то оёғига қадар ишонч ва иймонга тўла! Аллоҳим! Бизга ҳам шунақа ишонч бер! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 175 66
ҲАММАМИЗ ЁЗУВЧИМИЗ... "Қилган амалларини (қиёмат кунида) ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмайди!". Каҳф сураси 49-оят Қиёмат куни бизга ҳаёт китобимиз бўлмиш амалларимиз битилган китоб берилади. Унда катта-кичик ҳамма қилмишимиз битилган бўлади. Бутун ҳаётимизни Роббимиз ҳузурида Унга ўқиб берамиз. Ёмон муаллиф бўлишдан бизни Аллоҳ асрасин. Демак бугун ўз сулукимиз билан эрта қиёматда ўқиб беришдан уялмайдиган нарсаларни ёзишимиз керак номамизга. Бугун китобни ўзгартириш имкони қўлимизда. Истиғфор ўчирғичи қўлимизда. Оппоқ саҳифаларга гўзал сатрлар битайлик. Саҳифаларимиз садақага, кўнгил олишга, тунги намозга, нафл рўзаларга тўла бўлсин. Тўғри, жаннатга ҳеч ким амали билан кира олмайди. Ҳатто Расулимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳнинг раҳмати билан кирадилар. Аммо ёдимиздан чиқмасин, Аллоҳнинг раҳматини эзгу амалларимиз жалб қилади! https://t.me/Abdulqodir_Polvonov
Mostrar todo...
👍 140 46