cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Азизбек Абдувалиев

Daryo.uz мухбири Азизбек Абдувалиевнинг Телеграм канали

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
378
Suscriptores
-224 horas
-67 días
-2130 días
Distribuciones de tiempo de publicación

Carga de datos en curso...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Análisis de publicación
MensajesVistas
Acciones
Ver dinámicas
01
❗️Абитуриентлар диққатига! Ҳужжат топширишда танланаётган ОТМ фақат имтиҳон топширадиган бино сифатида танланади 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. Рўйхатга олиш 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
742Loading...
02
⚡️ 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди ✅ 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. 📱 Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. 📆 Рўйхатга олиш 2024-йил 5-июндан 25-июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. 📹 Юқоридаги видеоқўлланма орқали рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.
911Loading...
03
❗️Президент фармонига кўра, қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинди: а) 2025 йил 1 январдан бошлаб: ➖ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи; ➖ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи; ➖ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи; ➖ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи; б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб: ➖ “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи; ➖ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.
1021Loading...
04
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали доирасида дрон-шоу ўтказилди Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида ташкил этилган томошада 500 та дрон учирилиб, турли ёзув ва шакллар ҳосил қилинди.
2193Loading...
05
Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад вафот этгани айтилмоқда Мамлакатнинг биринчи хонимига олдинроқ ўткир лейкемия ташхиси қўйилганди. Асма Асад 48 ёшда эди.
2101Loading...
06
https://www.youtube.com/watch?v=9rRU6cJXNzs&t=16s
1170Loading...
07
Б. Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан 2024 йил 3 июнь соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Б. Қудратуллаев ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади. Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
1220Loading...
08
#Видео 63-халқаро гуллар фестивали доирасида “Афсоналар водийси” боғида бўлиб ўтган концертда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Шаҳриёр ва Ғафур энг сара қўшиқларини ижро этди.
1431Loading...
09
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди Ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланади.
1902Loading...
10
❗️Ўзбекистонда “112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади Бу тўғрисида ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. “112” ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштирган ҳолда республиканинг барча ҳудудлари бўйича аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими ҳисобланади. “112” ягона диспетчерлик хизмати қуйидаги муддатларда босқичма-босқич ишга туширилади: 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида; 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида; 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда.
1892Loading...
11
Washington Post нашрининг ёзишича, кеча “Барча эътибор Рафаҳда” деб номланган сурат Instagram да 30 миллион марта (ҳозирда 42,4 миллион), Facebook да 12 миллион марта ва "Х" платформасида 18 миллион марта "поделиться" қилинган. Бу 24 соат давомида ижтимоий тармоқлар тарихида энг кўп тарқалган сурат бўлди.
1490Loading...
12
Таиланд 1 июндан Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. Улар қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди. Ўзбекистон фуқаролари энди Таиландда 30 кун эмас, балки 60 кун қолишлари мумкин. Аввалги тартибда мамлакат фуқаролари Таиландга етиб боргандан сўнг 30 кун қолиш шарти билан виза олишлари керак эди.
1741Loading...
13
Жиззахда кичик АЭС қурилиши бошланади Минтақадаги биринчи кам қувватли атом электр станцияси Ўзбекистонда Россия технологияси асосида қурилади. Бу ҳақдаги ҳужжатлар Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи чоғида 27 май куни имзоланди. Атом энергетикаси агентлиги ва «Росатом» пресс-релизида айтилишича, ҚҚАС 330 МВт қувватга эга (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита ректор) бўлади ва Жиззах вилоятида қурилади. Станция қурилишида «Росатом» бош пудратчи бўлади, Ўзбекистон компаниялари ҳам иштирок этади. Майдонда қурилиш ишлари ёзда бошланади. «Танланган майдон аллақачон текширилган, яроқлилиги ва хавфсизлиги тасдиқланган, бу лойиҳани амалга ошириш вақтини сезиларли даражада қисқартиради», — дейилади пресс-релизда.
2022Loading...
14
Тошкентда ўтказилган музокаралардан сўнг Владимир Путин Россияда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитлар яратишга чақирди.
1905Loading...
15
❗️ 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Таълим кредити: ➖ олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида; ➖ олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади. Бундан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари мустасно.
1592Loading...
16
❗️Ҳайдовчиларга заруратсиз Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинади 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Зарурат бўлмаганда ҳайдовчиларга Тошкент шаҳрига ҳаракатланмаслик тавсия қилинади. Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ
2175Loading...
17
❗️Абитуриентлар диққатига: Олий таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 5 июнидан бошланади — Президент фармони Telegram | Instagram | Facebook
2124Loading...
18
“Аввал тест, сўнг танлов” тамойили жорий этилади — Президент фармони 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказиади. Бунда: ▪️абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; ▪️давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: — биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди. Бунда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ягона касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурлари ва баҳолаш мезонлари тегишли вазирликлар (идоралар) томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади; — ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари июль–август ойларида ўтказилади; — иккинчи босқичда абитуриентлар тест синовлари тўлиқ якунланганидан сўнг 15 кун давомида олий таълим муассасаси, бакалавриат таълим йўналиши ва таълим шаклини танлайди; ▪️2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади; ➖ барча давлат коллеж ва техникумларига “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ қабул қилишда абитуриентлар коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди. Telegram | Instagram | Facebook
2304Loading...
19

10Loading...
20

21
Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Владимир Путин 26–27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этади.
2012Loading...
22
❗️2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 20 фоизга оширилди. Охирги маротаба боғчалар учун тўлов миқдорлари 2021 йил 29 апрелда оширилган эди.
2191Loading...
23
Марказий Осиё давлатларининг 2024 йилги Ҳаж квоталари маълум бўлди Ўзбекистонга 15 мингта квота ажратилган. Тожикистондан 7 минг, Қирғизистондан 6 минг, Қозоғистондан 5 минг зиёратчи бу йил Ҳажга боради. Туркманистон бўйича бу йилги квота маълум эмас, ўтган йили бу мамлакатнинг 2300 дан ортиқ фуқароси ҳожи бўлиб қайтган.
2193Loading...
24
2024 йилда Тошкентда давлат тиббий суғурта механизмлари жорий этилади Бу аҳоли томонидан тўланаётган умумий солиқлар ҳисобидан бўлади ва одамлардан қўшимча бадаллар ундирилмайди. Тиббий суғурта доирасида: ➖ давлат томонидан аҳолига бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлар ва дори воситаларининг кафолатланган пакети жорий этилади; ➖ беморларни ўзлари бириктирилган оилавий шифокорлар орқали тор соҳа мутахассисларига ёки шифохоналарга йўллаш тизими ташкил қилинади. Бунда ушбу тартибга риоя қилинган ҳолдагина бепул тиббий хизматлар кўрсатилади; ➖ аҳолига кафолатланган пакет доирасида энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича дори воситалари электрон рецепт асосида дорихоналар орқали бепул берилади.
2682Loading...
25
Ўзбекистон президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди Шавкат Мирзиёев Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон бош муфтийси Нуриддин Холиқназаров ҳамроҳлик қилди.
2680Loading...
26
🇮🇷 Эронда президент вафоти муносабати билан беш кунлик мотам эълон қилинди Қўшни Ливандаҳам 3 кунлик мотам эълон қилинди Раисий ва унга ҳамроҳларнинг дафн маросими 21 май куни Табриз шаҳрида бўлиб ўтади, - Меhr агентлиги. 👉 @Geosiyosatuz
2140Loading...
27
Ғалати статистика... 7 май – Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига суиқасд уюштирилди. 13-14 май – Туркияда давлат тўнтариши юз бериши хавфидан огоҳлантирилди. 15 май – Словакия бош вазири Фицони отиб кетишди. 16 май куни – Сербия президентига таҳдид қилинди. 19 май – Раисийнинг вертолёти ҳалокатга учради. @platformauzb
2413Loading...
28
Ҳалокатга учраган вертолётда Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён, Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим ва Табриз имоми Муҳаммад Али ал-Ҳошим ҳам бўлган.
2061Loading...
29
Эрон президенти Иброҳим Раисий авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлди Президент ва ташқи ишлар вазири бўлган вертолёт «қаттиқ қўниш» чоғида бутунлай ёниб кетган.
1650Loading...
30
https://www.youtube.com/watch?v=SnX0DXNz-FU
1620Loading...
31
Bortda Eron prezidenti va tashqi ishlar vaziri bo‘lgan vertolyot halokatga uchragan joydan kadr namoyish qilindi “Prezident Raisiy vertolyot halokatidan keyin omon qolishi ehtimoli past”, — dedi Eron rasmiysi Reuters agentligiga. @daryo_live
1680Loading...
32
Авиафалокатлар, фожиали воқеа сифатида, ҳеч кимни аямайди, жумладан сиёсатчиларни ҳам, уларнинг қарорлари ва ҳаракатлари кўпинча бутун мамлакатлар ва халқларга катта таъсир кўрсатади. Келинг бугун авиаҳалокатлар натижасида ҳалок бўлган сиёсий арбоблар ҳақида бир неча мисолларни кўриб чиқайлик. 1. Даг Ҳаммаршёльд (1961) Даг Ҳаммаршёльд, БМТнинг иккинчи Бош котиби эди, 1961 йилнинг 18 сентябрида Самолёт ҳалокати натижасида Шимолий Родезия (ҳозирги Замбия)да ҳалок бўлган. Ҳаммаршёльд Конго можаросини ҳал қилиш бўйича музокараларга йўл олган эди. Фалокат сабаблари ҳали ҳам турли баҳслар мавзусига айланиб, конспирологияга жуда бой. 2. Омар Торрихос (1981) Омар Торрихос, Панама раҳбари, 1981 йилнинг 31 июлида унинг самолёти Панаманинг тоғли ҳудудида ҳалокатга учрайди. Расмий версияга кўра фалокат тасодифий деб ҳисобланади, аммо теракт ҳақида ҳам кўплаб назариялар мавжуд. Торрихос Панама канали устидан назоратни АҚШ дан Панамага қайтариш бўйича Торрихос-Картер битимларини имзолашдаги роли билан танилган ва унинг ўлими мамлакатда катта сиёсий тангликка сабаб бўлган. 3. Самора Машел (1986) Мозамбикнинг биринчи президенти Самора Машел 1986 йилнинг 19 октябрида Жанубий Африка Республикасида ҳалокатга учрайди. Расмий тергов хулосасига кўра, самолет навигациясида хато бўлган, аммо кўпчилик бу воқеани ҳам теракт бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Машел Мозамбик мустақиллиги учун курашда муҳим роль ўйнаган сиёсатчи эди. 4. Зиё ул-Ҳақ (1988) Покистон президенти Зиё ул-Ҳақнинг самолёти 1988 йилнинг 17 августида Баҳавалпур яқинида ҳалокатга учрайди. Фалокат сабаблари ҳалигача тўлиқ аниқланмаган ва турли хил назариялар мавжуд, жумладан теракт ва механик носозлик. Зиё ул-Ҳақ Покистонда ҳарбий диктатурани бошқарган ва ўзидан олдинги раҳбар, Беназир Бҳуттонинг отаси Зулфиқор Али Бҳуттони осиб ўлдирган. Унинг ўлими мамлакатдаги сиёсий ландшафтни ўзгартирган. 5. Жон Ҳайнц (1991) 1991 йилнинг 4 апрелида америкалик сенатор Жон Ҳайнцнинг вертолёти Пенсилваниянинг Мерриллвилл шаҳри устида кичик самолёт билан тўқнашиб кетади ва натижада сиёсатчи ҳалок бўлади. Ҳайнц ўзининг ижтимоий сиёсат ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишлари билан танилган обрўли сиёсатчи эди. Унинг ўлими АҚШ сиёсати учун катта йўқотиш бўлган. 6. Руанда ва Бурунди президентлари (1994) 1994 йилнинг 6 апрелида Руанда президенти Жувенал Хабияримана ва Бурунди президенти Сиприен Нтарьямира учган самолёт Кигали яқинида осмонда ўққа тутилади. Бу фалокат Руандадаги даҳшатли геноцид бошланишига сабаб бўлади ва уларнинг ўлими бутун минтақа учун фожиали ва ҳалокатли оқибатларга олиб келади. 7. Борис Трайковский (2004) Македониянинг президенти Борис Трайковский 2004 йилнинг 26 февралида Босния ва Герцеговинада содир бўлган авиаҳалокатда нобуд бўлган. Трайковский мамлакатнинг Европа Иттифоқи йўлидаги ислоҳотларини амалга оширган сиёсатчи сифатида танилган. 8. Лех Качиньский (2010) 2010 йилнинг 10 апрелида Польша президенти Лех Качиньский ўз рафиқаси ва юқори лавозимли шахслардан иборат делегацияси билан бирга Россиянинг Смоленск шаҳри яқинида ҳалокатга учрайди. Делегация Катынь қатлиоми қурбонларини хотирлаш маросимига йўл олган эди. Фалокат натижасида самолётдаги 96 кишининг бари ҳалок бўлади. 9. Иброҳим Раисий.... (2024) Авиаҳалокатлар кўплаб таъсирли сиёсатчиларнинг ҳаётига зомин бўлиб, уларнинг мамлакатлари ва халқаро майдонда чуқур из қолдирган. Бу фожиалар бизга ҳаётнинг нозиклигини ва ҳатто энг буюк карьералар ҳам кутилмаган ҳолда тугаши мумкинлигини эслатади... @nurbekalimov
1530Loading...
33
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги bayonoti: Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда. Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз. Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради.
1652Loading...
34
Namanganda 63-xalqaro gullar festivali boshlandi Festivalni gullar bilan burkangan 200 dan ortiq mashinalar karvoni boshlab berdi. Namangan shahridagi Bobur nomli madaniyat va istirohat bog‘ida festivalning rasmiy ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi. Gullar festivalining ramziy lentalari qirqilgach, ishtirokchilar bog‘ ichidagi yuzlab gul kompozisiyalari bilan tanishdi. @daryo_live
1635Loading...
35
Темурдан сўнг салтанатни буздилар узоқ... У нолдан қурган «Буюк Темур Империяси» билан 3 та қитъани титратди. 27 та султонни тиз чўктирган. Энг катта бўлган 20 та жангли сафарларнинг ҳаммасида ғалаба қозонган. Ўтказган юзларча жангларнинг ҳеч бирида енгилмасдан тарихда исмини «Енгилмас Ҳоқон» деб ёздирган Соҳибқирон Амир Темур. Сибирдаги минус 40 даражада, Ҳиндистондаги плюс 60 даражада жанглар қилиб, иштирок қилган ҳеч бир жангда енгилмаган. Майдони тахминан 40 миллион км бўлган Осиёнинг барча ерида ҳукмронлик қилган. Оврупонинг барча қиролларидан содиқлик мактубларини олган. Усмонлилар 3 марта қамал қилиб ололмаган Измирни 7 кунда эгаллаган. Чингизхон оғир шароитлар сабабидан қайтиб кетган, Искандар 6 йилда эгаллай олмаган Ҳиндистонни 12 ойда фатҳ қилган. Аммо Ғарбнинг ҳаваси бўлган тарих Искандарни Буюк, Темурни ваҳший (варвар) деб атаган. Фақат шуни унутмаслик лозимки, тарихнинг ҳеч бир саҳифасида «Темур енгилган» деб ёзилмаган. @jonixonov
2796Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Абитуриентлар диққатига! Ҳужжат топширишда танланаётган ОТМ фақат имтиҳон топширадиган бино сифатида танланади 2024-2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. Рўйхатга олиш 25 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Mostrar todo...
04:20
Video unavailableShow in Telegram
⚡️ 2024-2025-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди ✅ 2024-2025-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. 📱 Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш my.uzbmb.uz сайтининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлими орқали амалга оширилмоқда. 📆 Рўйхатга олиш 2024-йил 5-июндан 25-июнга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. 📹 Юқоридаги видеоқўлланма орқали рўйхатдан ўтиш бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш мумкин.
Mostrar todo...
Onlayn ro‘yxatdan o‘tish - uz~2.mp428.49 MB
❗️Президент фармонига кўра, қонунчилик билан тақдим этилган қуйидаги махсус (эксклюзив) ҳуқуқлар бекор қилинди: а) 2025 йил 1 январдан бошлаб: ➖ “Ўзметкомбинат” АЖнинг республика ҳудудида қора металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) ҳуқуқи; ➖ “Ўзиккиламчиранглиметалл” АЖнинг республика ҳудудида рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш ва экспорт қилиш ҳуқуқи; ➖ “Ўзтрейд” АЖнинг консигнация шартларида озиқ-овқат уни ва буғдойни, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликлари маҳсулотларини банк кафолатлари ёки сиёсий ва тижорат хавфларидан экспорт шартномаларини суғурталаш полисларини тақдим этмасдан экспорт қилинадиган маҳсулотларни савдо уйлари манзилларига тушириш ҳуқуқи; ➖ “Ўзкимёимпекс” МЧЖнинг “Ўзкимёсаноат” АЖ ташкилотлари кимёвий маҳсулотлари экспорти ҳамда уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар импортини амалга оширишдаги ягона агент ҳуқуқи; б) 2026 йил 1 июлдан бошлаб: “UzGasTrade” АЖнинг табиий газни ягона экспорт қилувчи ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилиш бўйича ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи; ➖ “Ўзэнергосотиш” АЖнинг электр энергиясининг экспорти ва импортини марказлашган тартибда амалга ошириш ҳуқуқи.
Mostrar todo...
02:27
Video unavailableShow in Telegram
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивали доирасида дрон-шоу ўтказилди Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида ташкил этилган томошада 500 та дрон учирилиб, турли ёзув ва шакллар ҳосил қилинди.
Mostrar todo...
0603.mp427.24 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асад вафот этгани айтилмоқда Мамлакатнинг биринчи хонимига олдинроқ ўткир лейкемия ташхиси қўйилганди. Асма Асад 48 ёшда эди.
Mostrar todo...
Mostrar todo...
Mardlik meros mazanglar

Namangan viloyatining Mingbuloq tumanida mazang millatiga mansub aholi istiqomat qiladi. Ular urf-odat va anʼanalarini koʻz qorachigʻidek asrab-avaylab kelmoqda. ✅ Ijtimoiy Tarmoq ➥ Telegram -

https://t.me/azizbek_abduvaliyev

➥ Telegram -

https://t.me/azizbek_abduvaliyev

➥ Telegram -

https://t.me/azizbek_abduvaliyev

➥ Telegram -

https://t.me/azizbek_abduvaliyev

➥ Telegram -

https://t.me/azizbek_abduvaliyev

Б. Қудратуллаев (Бахти Ташкентский) ва бошқаларга оид жиноят иши юзасидан 2024 йил 3 июнь соат 10.00 да жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди биносида Б. Қудратуллаев ва бошқаларга (жами 37 киши) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади. Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Б. Қудратуллаев, Ш. Курбанов, Б. Зафаров, Ш. Раҳимов, А. Ходжаев, Д. Шарипов, А. Мирзаханов, Ш. Сулаймонқулов, А. Норкулов, С. Хатамов, Н. Жуманиязова, Р. Шакуров, Ш. Қудратуллаев, Т. Турмонов, Ф. Вапаев, М. Насырходжаев, Д. Мўминхўжаев, М. Усмонбоев, М. Шодманов, Б. Худаяров, А. Машрафханов, В. Курбанов, А. Махамадиёров, А. Джураев, Б. Бакаев, И. Қудратуллаев, А. Алиев, Ж. Солиев, А. Турсунбоев, Б. Нармирзаев, Ф. Камалов, М. Мирзоев, Н. Багадиров, А. Щелёв, М. Курбанов, О. Исламов ва М. Ибадуллаев Жиноят кодексининг 104, 109, 138, 165, 168, 228, 242, 243, 273, 276 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 36 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш” ва 1 нафарига “гаров“ тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Mostrar todo...
02:59
Video unavailableShow in Telegram
#Видео 63-халқаро гуллар фестивали доирасида “Афсоналар водийси” боғида бўлиб ўтган концертда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Шаҳриёр ва Ғафур энг сара қўшиқларини ижро этди.
Mostrar todo...
0531.mp437.88 MB