РШТЁИМ Бухоро филиали
Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Buxoro filiali rasmiy kanali. Tel: +99865-225-20-61 Facebook: https://www.facebook.com/groups/816236469139228/
Mostrar más- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Carga de datos en curso...
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази маъмурияти номидан ҳурматли ва қадрли устозимиз, Умар Каримович Худойбердиевни қутлуғ 60 ёши, таваллуд кунлари муносабати билан самимий табриклаймиз. У кишига соғлиқ, узоқ умр, халқ саломатлиги йўлидаги машаққатли ва масъулиятли ишларига мувоффақиятлар тилаймиз. Фарзандлар ва неваралар камолини кўриб юриш бахти доимо ҳамроҳ бўлсин. Умар Каримович Худойбердиев 1964 йил 16 май куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. 1990 йил Самарқанд Давлат тиббиёт институтини…
Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали ходимлари ва уларнинг оила аъзолари марказ маъмурияти ташаббуси билан ташкил этилган “Ўзбек миллий мақом маркази Бухоро вилоят бўлими” санаткорларнинг “Ёшлар маркази” да ўтказилган концерт дастурига ташриф буюрдилар. Инсоният тафаккурининг ёрқин маҳсули бўлган мақом доимо тингловчилар, мухлисларни ҳайратга солиб келган йирик мусиқий қомусдир. Концерт дастурида Бухоро, Фарғона ва Хоразм мақом йўналишидаги ашулалар Бухоро мақом санъати усталари…
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори М.М.Ражабов бошчилигидаги 22 нафардан иборат бир гуруҳ мутахассислар навбатдаги тиббий кўрик ва оммавий информацион профилактик тадбирлар ҳафталигини ўтказиш учун Шофиркон туманига ташриф буюрдилар. Мутахассислар гуруҳи томонидан Шофиркон туманининг кўп тармоқли марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Шунингдек, гуруҳ аъзолари “Emеrgency department” бўлими фаолиятини ҳам ўрганмоқдалар. Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси…
Муҳтарам Президент раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан тиббиёт тизими ривожланган давлатлар клиникалари билан ҳамкорлик қилиш ҳам такомиллашиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия давлатига қилган давлат ташрифидаги олий даражадаги музокараларда ва 2023 йил 16 августда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон…
Ҳар йили 12 майда халқаро ҳамширалар куни ( International Nurses Day ) нишонланади. Тарихдан маълумки, XI асрда Европада қизлар ва аёллар жамияти барпо этилди. Шу даврдан бошлаб улар беморларни парвариш қилиш билан шуғуллана бошладилар. XIII асрда Елизавета Тюрингенская ўз маблағи ҳисобига шифохона қургач, ҳамшира касби жорий этила бошланади. 1348 йилда вабо касаллиги эпидемияси даврида ҳамширалар жамиятда нечоғли улуғ касб эканлиги аён бўлади ва улар алоҳида ҳурматга муносиб топилади. Уларнинг хизматлари бутун…