cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

AZAN_UZ

БИЗ БИЛАН ҚОЛИНГ !

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
3 205
Suscriptores
+424 horas
+17 días
-5030 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#Бомдод_азони 📖┠ Бомдод азони 💾┠ 4.2 МB ⏳┠ 04 : 30 ❈⊱•❁•••✧✿✧•••❁•⊰❈ 📲 Дўстларингизга ҳам улашинг. ━•⊰❈⊱•🍃 😴🍃•⊰❈⊱•━ 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   ✅@AZAN_UZ 😴
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, "Омонмисиз, кадрдоним" денг... !!! Опам,синглим, акажонларим Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг. Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг. Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш, Учрашганда табассум қилинг. Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай. Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай. Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку, Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки. Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб, Дарё каби оқади фурсат. Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб, Омонлашмоқ ўзи ғанимат. Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг! @AZAN_UZ
Mostrar todo...
00:05
Video unavailableShow in Telegram
🍃🌺🍃  ХАЙРЛИ ТОНГ ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ  🍃🌺🍃                                                            Ҳар бир кун илоҳийдир... Ҳар бир тонг бир неъмат. Неъматни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ. Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз Қадрдон! Хаётни севган, қадрлаган, уни неъмат деб билганларга Ассалому алайкум! @AZAN_UZ
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.” (Бақара сураси 153-оят) 2024 ЙИЛ 22 МАЙ (1445ҳ - 14 Зулқаъда)   ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан) 🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:58 🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:09-12:19                                 Азон       Такбир ☪ Бомдод     ⏰ 03:20 |   | 04:00 ☪ Пешин       ⏰ 12:25 |   | 12:50 ☪ Аср             ⏰ 17:29 |   | 17:31 ☪ Шом           ⏰ 19:44 |   | 19:44 ☪ Хуфтон      ⏰  21:18|   | 21:20 #ҚИЁМ НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-14 ДА -5 ва +5 қилиб олинган. 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   🌐  @AZAN_UZ 🇺🇿
Mostrar todo...
👍 3
ҲОЖИЛАР МАККАИ МУКАРРАМАДА ҚИЛАДИГАН АМАЛЛАР – Ҳожилар Маккаи Мукаррамага етганда нима қиладилар? – Aввал тўғри Каъба масжидига борадилар. Кабаъи муаззамани кўрган он такбир ва таҳлил айтадилар. Каъбанинг деворидаги Ҳажарул асвад (Қора тош) исмли муборак тошни ўпиб баракотланадилар, Каъбани етти марта айланиб, суннат бўлмиш тавофни адо қиладилар. – Ундан сўнг нима қиладилар? – «Иброҳим мақоми» деган ерда Каъбага қараб икки ракат намоз ўқийдилар. – Ундан сўнг-чи? – Улуғ зам-замга бориб сув ичадилар, юзларига, бошлари ва баданларига сепадилар. – Улуғ зам-зам сувини қай тариқа ичадилар? – Зам-зам устида ҳамиша издиҳом бўлиб тургани учун тик турган ҳолича қиблага тўғри бўлиб, уч ютум қилиб ичади. – Зам-зам сувини ичганда нима деб дуо қиладилар? – Ушбу дуони ўқийдилар: «Aллоҳумма инни асъалука ризқон восиъан ва ъилман нафиъан ва шифоан мин кулли доин». Маъноси: «Эй Парвардигорим, мен Сендан кенг ризқ ва фойдали илм ва ҳар иллатдан сақламоқни талаб қиламан». – Ундан сўнг нима қиладилар? – Масжиддан чиқиб Сафо ва Марва деган ерларнинг орасида у ёқ-бу ёққа етти марта югурадилар. – Ундан кейин-чи? – Зулҳижжанинг саккизинчи кунигача Маккада туриб муборак жойларни зиёрат этиб, хоҳлаганларича нафл тавоф қиладилар. – Ундан сўнг нима қиладилар? – Саккизинчи зулҳижжада ҳамма ҳожилар Мино исмли бир жойга борадилар. Aрафа куни, яъни зулҳижжанинг тўққизинчи кунида Aрафот тоғига борадилар. Aрафотда пешин намозининг вақти киргандан сўнг ҳаж имоми хутба ўқийди. Сўнг ушбу вақтда пешин намози ила аср намози ўқилади. Aввал азон ва иқомат ила пешин намози ўқилади. Сўнг фақат иқомат ила аср намози ўқилади. Ғусл қилиб, Aрафот тоғининг ўртасида тўхтаб, зикр ва талбия айтиб (вуқуф) оёқда тик турадилар. Хоҳлаган дуолар ва талабларни қиладилар. Офтоб ботгандан кейин Муздалифа деган жойга бориб, у ерда шом вақтида шом намозини ўқимасдан туриб, хуфтон вақти киргандан сўнг аввал шом намозини, ундан кейин хуфтон намозини ўқийдилар. Кечасини Муздалифада ўтказиб, тонг отиб хўб оқаргунча Муздалифада бир тоғ ёнида вуқуф қилиб, талбия айтиб турадилар, мақсадларини талаб қилиб дуолар айтадилар. Тонг тамом оқарганда яна Минога бориб, махсус жойда етти маротаба жамра тошларини отадилар, ҳар бир тошни отганда такбир айтадилар ва ҳам ўша ерда қурбонликларини бўғизлаб, гўштини ва терисини садақа қиладилар. Сўнг сочларини олдириб ёки қисқа қилдириб Маккаи Мукаррамага қайтадилар. Маккаи Мукаррамада тавоф фарзини адо қилиб, эҳромдан тамом чиқадилар. Эҳромдан чиққандан кейин ўзларининг расмий либосларини киядилар. – Ҳожилар ҳайит намозини қайси ерда ўқийдилар? – Минодан Маккага бориб етишсалар, Маккада ўқийдилар, етишмасалар, ўқимаган ҳолларича қоладилар. Мусофир ҳожиларга ҳайит намозини ўқиш вожиб ҳам эмас. – Фарз тавофни адо этганлар кейин нима қиладилар? – Яна Минога бориб, ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи зулҳижжада ҳар кун махсус жойларда отиладиган жамра тошларини отадилар. – Ундан кейин-чи? – Яна Маккаи Мукаррамага қайтиб, видо тавофини қиладилар. Зам-зам сувидан ичадилар. Бошларига ва юзларига сепадилар. Каъбаи муаззама остонасини бўса қиладилар. Каъба эшиги билан Ҳажарул асвад орасидаги «Мултазам» деган жойга юзларини ва сийналарини суртиб муборакланадилар. Каъбанинг пардасини тутиб юзларига суртадилар, хонаи Каъбадан ва бошқа муборак жойлардан жудо бўладилар, ғоятда ихлос ила хоҳлаган мақсудларини тилаб дуо қиладилар, ундан сўнг Каъбага юзланган ҳолларича орқалари билан юриб Каъбадан чиқадилар. Сўнгра Маккаи Мукаррамадан чиқиб қайтишга тайёр бўладилар. Ибодати исломия. Aҳмад Ҳодий Мақсудий. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @AZAN_UZ
Mostrar todo...
👍 1
​​Аллоҳ билан гаплашган оми Ҳасан Басрийнинг бир оми муридлари бўлиб, доим у кишини зиёрат қиларкан. Анча пайт зиёратга келмаган муридларини бир куни шайх кўчада кўриб қолиб, нега келмаётганлигини сўрабдилар. — Тақсир, мен Худога етишиб қолдим. Ҳар куни хуфтондан сўнг Аллоҳ билан гаплашяпман. — Бугун ҳам Худо билан муножот қилганингда менинг номимни ҳам эслаб қўй, — дебдилар шайх. Оми шогирд ўз тасаввурича бу кеча ҳам Худо билан муножот қилаётиб, устознинг гапини эслаб, Ҳасан Басрий дебди. Шунда тасаввури буткул тарқаб, гўнгхонада ўтирганини кўрибди. Шайтон ҳар куни васваса қилиб, уни гўнгтепага олиб келар ва гўё худо билан гаплашаётгандек тасаввур уйғотарди. Сўфи Оллоёр айтадилар: «Кўрдингизми, яхши одамнинг номики шайтоннинг ишини хабата қилиб, уни қочирдими, энди ўша яхши одам уйингизда пайдо бўлса, у хонадонга шайтон кира олармиди? Шундай экан фарзандингизни яхши одам қилиб тарбияланг, уларни илмли қилинг!» "Ибратли ҳикоялар" китобидан. T.me/AZAN_UZ
Mostrar todo...

👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди. Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади. Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди. Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди". Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг! @AZAN_UZ
Mostrar todo...
😢 10👍 2
#Бомдод_азони 📖┠ Бомдод азони 💾┠ 4.2 МB ⏳┠ 04 : 30 ❈⊱•❁•••✧✿✧•••❁•⊰❈ 📲 Дўстларингизга ҳам улашинг. ━•⊰❈⊱•🍃 😴🍃•⊰❈⊱•━ 👆Дўстларга улашинг. 🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒         𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️              👇👇   ✅@AZAN_UZ 😴
Mostrar todo...
👍 1 1
Photo unavailableShow in Telegram
Assalomu alaykum va rahmatullohi va barakatuh! XAYRLI TONG! Allohim, ko‘zlarimizni uyqudan ochkaning kabi, qalblarimizni ham g‘aflatdan uyg‘ot! Dunyo tong nuri ila yoritganing kabi, hayotimizni ham hidoyat nuri ila munavvar qilgin! Amin ya robbal alamin! T.me/AZAN_UZ
Mostrar todo...
👍 2