💥ЎЗИМНИНГ БОЛАМ.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Санобар учинчи фарзандига
ҳомиладор. Икки фарзанди ҳам қиз. Эри Элдор чет элда бахтига. Чунки УЗИ аппарати қиз кўрсатганида ўғил экан деб,- Элдорни алдаган эди. Элдор катта тадбиркорлардан.
Қўлида пул ўйнайди. Иш билан чет элда эди. Шартномалар, ҳар
турдаги битимлар, шу баҳона дам ҳам олиб олиш мақсадида
иложсиз, ўғли туғилишига бир ой
қолганда учиб кетди.
Санобар қаерга учраса ҳаммасига кўкидан бериб ёлғон ишлатиб
ўғил эканини тасдиқлатарди.
Мана қизалоқ ҳам туғилди. Бош
шифокоранинг чўнтагига ўнта кўкидан солиб бирор чора кўришини тайинлади.
Бош шифокор:- Мен қандай бу ишни қиламан. Ишдан кетишим мумкин. Қандай қилиб бировнинг ўғлини қизингизга алмашишим мумкин.
Пулингизни олингда
болангизни эмизинг.
Шифокор чиқиб кетгач,
Санобар нима қиларини билмай боши қотиб турганди, эри Элдор телефон қилиб ўғлини сўради.
Санобар яна ёлғон гапирди. Уни худди ўзига ўхшашини,
тўполончи эканини айтиб алдади. Алоқа узилгач қандай чора
топиш мумкинлиги ҳақида
ўйларди. Қизини ҳатто қўлига ҳам олмади.
Чақалоққа қарайдиган ҳамширани чақириб бериб юборди. Қорни
очса мана бу пулдан болалар учун
мўлжалланган бўтқадан олиб бериб тўйғазинг. Айтганча мени қиз туққанимни ҳеч ким билмасин
хўпми, деб чўнтагига юзталик кўкидан битта солиб қўйди.
Кечки пайт бир қизни олиб келишди. Бир палатага ётқизишди.
Қиз доим оғриқ келганда туғилмаган чақалоқни сўкарди.
Ҳали пайти эмас экан озроқ шу ерда ётиб туринг деб ётқизиб
чиқиб кетишди. У қизни сочлари тўзғиган, андишасиз экани
шундоқ кўриниб турарди.
Санобар қарайвергач:-
Нима одам кўрмаганмисиз? Мунча
тикиласиз?-деб яна инграй бошлади.
Биринчисими сўради Санобар.
Ҳа, нимайди. Нимага бошида олдириб ташламадим
ҳайронман. Менга
нимага керак ўзи бу бола. Ўзимни
қийнаганим қолди холос деди ҳалиги қиз.
Ўғил бўлсачи унда ҳам керак эмасми?
Санобарнинг кўзларида умид
учқунлади.
Нима фарқи бор.
Тезроқ туғиб олсам бўлди. Кейин
деддомга топширман.
Бу гапларни эшитиб Санобар агар ўғил бўлса менга берасиз.
Мен ўғил туққан бўламан, сиз қиз
майлими. Сизни ўзим рози қиламан агар, деди.
Аввал туғай, менга барибир ўғил
туғаманми, қизми барибир керак эмас менга.
Кечга яқин тўлғоқ тутди. Туғруқхонага олиб кириб кетишди.
Санобар эса тинмай ишқилиб ўғил туғсин, мен ёлғонлардан
қутулай дерди. Аслида чинакам ёлғон энди бошланишини
унутгандай. Санобар ўтиролмай уёқдан бу ёққа юрар, тирқ этса
эшикка қарарди. У учун дақиқа соатларга татирди гўё.
Орадан бир соат вақт ўтиб чақалоқ йиғиси келди. Ишқилиб ўғил
туғилдимикан деб хавотирда турарди.
Орадан ярим соат ўтиб ўша қизни жойига олиб келишди.
Санобар умидвор бўлиб минг бир
ҳадик билан қизга юзланди.
Санобар умид билан Моҳирага термулиб турарди. (туққан қизнинг исми.)
Моҳира кулиб опа ўғил туғдим хоҳласангиз олишингиз мумкин.
Менга керак эмас деди.
Санобар ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетди.
Бориб бош шифокор билан
гаплашди. Пулларни кўргач розилик билдирди. Моҳирага ҳам анчагина пул берди.
Элдор ҳам сафардан қайтган
кун икковларига жавоб бўлди. Моҳира қизалоқни олиб
болалар уйига топшириб келди. Кейин бирга яшайдиган
дугонасини олдига борди.
Дугонаси боласини йўқлигини
кўриб ҳайрон бўлди.
Бола ҳақида сўради.
Болалар уйига ташлаб
келганини айтди. Сўнг
кийимларини алмаштирдида
дугонасини олиб яна
туғруқхонага қайтди. Қандай олиб кетишар экан, эрини таниб олай
балки керак бўлиб қолар,- деди Моҳира.
Санобар ва чақалоқни олиб кетгани қатор машиналар, карнай
сурнай катта дабдаба билан кутиб олишди чиқишларини. Моҳира
Элдорни таниди. Ахир ўтган йил дам олгани борганида Элдор билан
бир ой бўлган.
Қайтишгач анчагина пул бериб қайтиб безовта қилмаслигини
тайинлаганди. Агар мени охтариб топиб, оиламни бузишга ҳаракат қилса ёмон бўлишини айтганди.
Ҳа, Элдор бу ерда аёлига хиёнат
қилмайди. Дугонасининг ҳам
икки кўзи Элдорда эди. Келишган йигит экан,-деди Моҳирага.
Уйга қайтишгач Моҳира дугонасига
ҳаммасини айтди.
Охирида ўз ўғлига оталик қиляпти. Мен ундан ҳомиладор бўлиб қолганимни билмайди ҳам.
Мен ҳам уни илинтириб
еўрмоқчиман,- деди Зарина.