cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

IBRATLI XIKOYALAR

Kanalimizda qiziqarli hikoya va qissa real voqealar ham topasizlar!

Mostrar más
Uzbekistán68 214El idioma no está especificadoLa categoría no está especificada
Publicaciones publicitarias
177
Suscriptores
Sin datos24 horas
Sin datos7 días
Sin datos30 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
иб" сўкиниб ёқа йиртишлари... Жуда кўп марта ота уйига қайтмоқчи бўлди, шаҳдамлик қилса-да, эвини қилолмади. Баъзан отасининг шаънини ўйлади, баъзан иккиланди. Бора-бора ҳаммасига кўникди, сўконғич овсинларининг бўй етган қизларига насиҳат қилди, "қанақа қизларни одамлар ҳавас қилишини" уқтирди, қайнонасига ҳам иложи борича "яхши келин" бўлишга харакат қилди. Ҳартугул, овсинлари орасида "қайнонасининг калиши ўзига қараб отилмаган" -ягона келин Маҳфузанинг ўзи бўлди... Эси оғган қайноғаси ҳам яхши гапни билармиди-ки, фақат Маҳфуза овқат олиб кирсагина, хурмат қилиб, бурчакка бориб қўл қовуштириб турадиган, идиш олгани кирганда эса- келинга ғўлдираб ўзича "раҳмат" айтгандек бўларди... Шу билан шунақа ора-орада "оққанд чойлар" ичиб, тусланаётган муомалаларга чалғиб юриб, Маҳфузанинг уйи-уй бўлди, болалари туғилди. Қайнотаси ўлганда, тўполончи муллакаларининг ҳаммаси Россияда эди, ўзи ишхонасидан моддий ёрдам сўраб олиб келиб, чиройли қилиб маъракаларини ўтказди, орада телба, лекин бошқалардан кўра соғроқ бўлган, яхшиликни биладиган- муллакаси ҳам оламдан ўтди, бу ҳам ўзининг зиммасига тушди... Бора-бора ҳеч ким уни орқаворотдан "қора таппи" демайдиган бўлди, номи "Маҳфузахон кеннойи" бўлди... Аҳийри қайнонаси ҳам касал бўлиб, тўшакка миҳланди. Нимадандир умидвор бўлдими, анча алмойи-жалмойи қараб ётди, "сув томизаман" деб ўтирган келинининг қўлларини чангалларкан- "Қизим... Етимни бошини силанг" деб баъзўр ҳирқиради... Етим-бу ўша телба ўғилнинг болалари эди. Кампир катта ўғлининг эси ўзидан кетгач, ташлаб чиқиб кетган келинини бекорга"дарбадар" деб атамасди, ўз фарзандларини ҳам, телба эрини ҳам қайнонасига ташлаб кетган келинини бошқача номлай олмасди ўзича! -Хотиржам бўлинг, Анварни ўзим уйлаб, жойлайман"... Шу гапдан сўнг жон ипи ҳам ўз-ўзидан узилди... Маҳфуза зиммасига ўзидан катта вазифаларни олиб олганди. Ишлаб тиним билмай, ўз болаларига қўшиб, ўша етим болани ҳам уйлаб-жойлади, бунинг учун уни ўз ҳолига ташлаб қўймаган Аллоҳ таолога ҳамиша ҳамд айтади. Лекин... вақтлар ўтиб ўша "сеҳр" тескари ишладими ёки сабр тугадими... Ичкилик ичиб худди акасига ўхшаб ховли бўйлаб қичқирадиган эрига ортиқ тоқат қилолмай қолди. Айниқса эри кайфда тутиб олиб, роса жигарини мўлжаллаб тепгандан кейин бу уйда ортиқ туролмади. Фарзандларини йиғиштириб ижарага бўлсада, чиқиб кетди. Ўзига келган эри қанча ялинмасин қайтишни ўзи ҳам, болалари ҳам исташмади. Харакат қилиб юриб ватанли бўлди, болаларини уйлаб, жойлади, қолган хаётини яхши воқеаларга тўла кунлар билан ўтказишни юракдан истади! Шунақа! Тақдирнинг баъзи бир йўлларидан ёлғиз, кучсиз, иложсиз бўлсангда босиб ўтмасликнинг имкони йўқ... Бу қоронғу йўлаклар бошига Сени турфа ҳил сабаблару, турфа ҳил воситалар келтириб ташларкан... Баъзан нажотсиз ўтган кунларингга ўгирилиб қараркансан- аслида ўзинг бошқалар учун нажот бўлиб юборилганингни тушунасан. Ҳамма гап оҳирги манзилинг- қайерда тугашига боғлиқ! P.S. Хикоя хаётий мотивлар устига қурилган.
Mostrar todo...
-ю, андиша қилди... Уч кунда ҳаммасини тушуниб етди, оилада беш ўғил, икки қиз, молхонада увиллайдиган- жинни бўлиб қолган катта муллакаси экан. "Қувва-қув" қилиб важоҳат қилгани билан- қайнонаси ҳаммани бошига йиғиб, боқиб ўтиришни яхши кўрадиган аёл экан. Нонуштада, тушлик, кечки овқатда дастурҳон бошида ўттиз бештага яқин одам (баъзида ками-тўртта қўшни аёл ҳам бор) йиғилар экан. Қайнонанаси катта қозонда овқат қилдиради, овқат солинишидан олдин ҳамма ўз олдига нон бўлагини синдириб- тортиб олиб, қўли билан дастурҳонга беркитиб кутиб ўтиришади. Маҳфуза тўртта катта лаганга овқат солиб, узатиб, дастурҳонга қайтса, иккита лаган бўшаб, еб бўлганлар бошқаларга жой бермай ялпайиб ўтирган бўлади... Биров "келинг Маҳфузахон мана бу жойга суқулинг" демайди, ўзига нон беркитиб олганлар, тез қошиқ солишни уддалаганлар, гўштли томонга ўтириб қолганларнинг иши "беш"... Уялган оч қолади! Қайнона катта келинни" дарбадар, ватангадо", кейингисини "скелет", учинчисини" карис", тўртинчисини "туғмас" деб номлайди. Маҳфузанинг лақаби- орқа варотдан "қора таппи" бўлди, "буғдойранг" мақтовга ўхшаб эшитилади-ку аҳир... Қайсидир куни уйда ҳақиқий жанжал бўлди: қайнотасининг қарзи бор экан, келган ҳақдорни қайнонаси ўқловда қувиб хайдаб чиқарди. Ажабланган Маҳфуза сўрида чордона қуриб ўтирган отаси "юввош одам" деб айтган- қайнотасига қаради: "-Бопладинг хотин! Энди ўлиб қоса қайтиб пулини сўраб кемайди!"... Қайнотаси суяк тозалаб ўтириб, бамалайҳотир шу гапларни айтди... Бошқа куни эси оғган қайноғаси бўшалиб кетиб, иштонини ечиб бутун ҳовли бўйлаб югуриб юрди, муллакалари бирлашиб ушлаб олишиб, бошидан челаклаб сув қуйишиб яна қайтариб олиб киришиб қамашди. Маҳфуза шу куни уйига отилиб кириб нарсаларини"кетаманлаб" йиға бошлади. Эри кириб "кетсез, жовобиз ўзиз билан" деди жағи қийшайиб... Ҳириллаб қайнонаси кирди, биринчи баланддан келди "ман эшигингга бир марта боришимгаёқ даданг қўшқўллаб тутқазворган" деди... Маҳфуза бу гапга бўйи баравар ирғиди, ҳамияти қўзғади! Чақиришдими, ғизиллаб, ўша сариқ қайнопаси етиб келди: - Вой Маҳфузахон, яна сизга нима бўлди, ичизга жин кирвомаганми, бу нима аҳвол?! Ҳич гап сўз йўқ нимага тугунча қўлтиқлаб олдиз, тоооовбааа"-деб чинқирди худди Маҳфуза ҳар доим хунар кўрсатадигандек. Кейин эри, опаси, қайнонаси-ҳаммаси ғулдирашиб бошқа хонага чиқиб кетишди, бироздан сўнг эри қайтиб кирди. Боя "кетавер" деб турган эр энди ҳеч ким йўғида ялина бошлади: -Мани ўлигимни хатлаб чиқиб кетасиз хўпми?!-деди ўзича ўзини ўлдиришга арқон қидирган бўлиб. Ҳуллас ҳар ҳил қилиқлар билан вақтни чўзишди. Эшик чийиллаб, бир пайтда яна қайопаси кириб келди. "Сизларга кўз теккан, войй аяя!!! ҳамма ўлди-ку Маҳфузахонни кўриб, анави қийшиқ Озодни (аёл қўшни) афти қийшайиб ранги кўкарганини кўрдизми? Душманимиз қанчейкану... Мил мил, биж-биж илонни ичида эканмизда биз... Ҳич қайсиси биззи кўралмейди, кўзингга мих қадалгурлар... " Исириқ димоғига кириб, Маҳфуза йўталиб қолди. "Вой бу қиз нарса еганми?! ичига иссиқ кирганми?! нимага қарамадилариз?! Вали, хороми!... Ўласанми хотинингга у бу нарса илинсенг, чой ичганми ўзи хотининг?!..." Маҳфузани биқинига кириб ташқарига олиб чиқишди, пашша қўниб ётган хонтахта ёнига ўтқазишди: -" Қани бисмилло- қайнопаси чой қуйиб, Маҳфузанинг ёнига қўйди. Боши айланаётган келин чой ичида айланаётган шамага тикилди. Шу пайтда боши устидан пиёладаги чойга "шўлўп"этиб оққанд тушди. "Ичиволинг,қувват бўлади!" Маҳфуза тушунмасидан қайнопаси ошқошиқнинг кети билан чойни аралаштирди: "Ичинг... Жоним..." Маҳфуза чойни ўзидан итарди. "Ие ажойибмисиз, шуни ичинг бошизи айланиши кетади" деди эрининг опаси... Келин истамайроқ чойни хўплади. Негадир уйқуси келди, қовоқлари оғирлашди: -Уйимга кирай- дея олди ҳолос... ​​Маҳфуза ҳаммасини сезиб бўлган эди: тутдаги иплар, исириқ, оққанд... Хурофотга тўла жанжалли оила, туҳматлар, яхши ном ололмайдиган келинлар қисмати... Ҳар куни янгича, ажабтовур хангомалар, туппа-тузук ҳозиргина овқатланган ака-укларнинг "онадан
Mostrar todo...
📝СЕҲР Маҳфуза ишга кетиш учун дарвозахонадан чиқаётиб рўпарадан келаётган сариқ, чўлоқ аёлга урилиб кетди. Аёл ҳам шартта Маҳфузанинг билагидан маҳкам чангаллаб ўзига тортди: белидан қисиб, икки юзидан ўпиб олгач, "ҳо-ҳо" лаб гап қотди: -Танидизми мани Маҳфузахон, юрегиз "жиз" этмадими, ичиз "шувилламади" ми, ваййй... қизариб кетганини-чи буни ҳа-ҳа-ҳа... Ман бўлажек эризни опасиманда... айланиб кетей... Маҳфуза сидирилиб, аёлнинг қўлидан чиқиб, отилиб йўлга тушди... Уйга қайтиш пайтида юраги увишди, эрталабки сариқ хотинни эслади: -"Мунча серқатнов бўлмаса, кунига уч маҳал қатнаяптими?! " Уйга қайтса, ўша аёл эрталабдан кейин яна бир марта келиб кетибди. Кечки овқат пайтида юраги безиллади, "ишқилиб яна гап очишмасада... " Кутганидек бўлди: дадаси гап бошлади "ман эркак қуда бўлмишни яхши танийман, юввош одам, мактабда партадошим бўлган, кейинчалик бошқа мактабга ўтиб кетган, лекин эсладим, яхши одамлар улар" Маҳфуза зўрға чой хўплади. Секин отасига қаради, падари хотиржам пиёлани айлантириб ўтирибди. "Турсам бўладими?!" -Ҳа... Боравер, омийн, тинчлик-сиҳатини берсин" Эртаси куни куёв бўлмиш-йигит қўшнининг уйига келибди, учраштиришди, уялиб чиқиб кетган Маҳфузанинг ортидан сариқ аёл "ёқти,ёқти, тўй бу ёғи тўўўўй" деб аввалдан ноғора қоқиб ташлади. Нимагадир уйда тўй харакатлари бошланиб кетди. Шундай бўлса ҳам отаси бир қур Маҳфузага ташлади: -Ҳали ёшман, ўқимоқчиман... Маҳфузанинг "ўқимоқчиман" дегани "кассетаси чайналган магнитафон" нинг овозидек ғинғиллаб чиқди... Уй оҳаклаш, таъмир ишлари авж олган кунлар Маҳфуза яна кўп бор "қайнопа" бўлмиш билан дарвозахонада тўқнашиб кетиб, юраверишди... Бир куни ишдан уйга қайтиб "янги гап" ни эшитди. Дадаси кўча дарвозаси ёнидаги тутни каллаклаётиб, узун тугилган бир нечта ипларни топиб олибди. Ҳаммалари ҳайрон бўлиб қолишди, барча уй аъзоларининг ичида мавҳум ип тўғрисида "бу-нима?" деган савол бор эди. Ғизиллаб, "қайнопа" бўлмиш келиб қолди. Содда онаси ипни аёлга кўрсатди: -Бу нима экан, энди айланий, тутга осиб кетишганмиш... Сариқ аёл эса онасини ўтакасини ёрди: -Вой қуда ҳола, бекорга Маҳфузахон "тегмайман" диб ирғишламаётган эканда, мана гап қаёғда?! Бу илму-амал... бу зиён! қизийзни йўлларини биров боғлаб қўймаса-шунақа яхши жойлардан келса ҳам "тегмайман" деб оёқ тирармиди?! Худоё худодан топсин, қилган одам, бўйи лаҳадда чирисин, шундоқ оилани кўролмай шу ишни қилган бўлса?!.... Аёл қарғишларни думини думига улаб қарғанаверди, жаврайверди. Онаси бечора эсанкираб зинапояга ўтириб қолди: -Энди нима қиламан?! -Нима қиласиз?! Тўйни тезлатинг қуда ҳола, душманлариз ғиж-ғиж экан, яна бир бало қилмасларидан, қиз болани жойига топшириб, қутулинг, бўмаса ўтириииииб қолади-я! " Аёл кетди. Кетишида ўша узун тугилган ипларни ўзи билан олиб кетди, "мулла топиб ўқитиб, кооотта анҳорга оқизар" эмиш... Отаси ҳайрон: "йигирма кун олдин ҳам тутни каллаклаган эдим, тутда ҳеч нарса йўқ эди!" дейди ҳолос... Тузукроқ суриштиришмади ҳам, бир ой ичида тўй ўтди-кетди: Маҳфуза келин бўлган уйини кўриб тўғриси хайрон бўлди, уй- абгор, шифтдаги фанералар кўчган, айвонининг деразаси кўзига ойна ўрнига ёстиқ тиқилган, поллар ғирчиллайди, ниманидир чирқиллагани эшитилади, уй ёнидаги молхонага ўхшаш жойда кимдир бўридек увиллайди, қайноғалар у ёқдан бу ёққа сўкинишиб, тепинишиб ўтади, бидонларнинг шарақлаши кимнидир "хороми, сувни тугатибсан-у" деб қичқириши эшитилади, аёлларми, қиз-невараларми бир-бирини "қанжиқча бу ёққа ке" деб чақиради, "қайнонаси бўлмиш" ни ҳириллаб кимларнидир қувгани, оёғидаги калишини даранглатиб отгани уй ичигача эшитилади. Маҳфуза "қайерга тушиб қолдим?!" деб ўйлади. Куёв қаёғдандир магнитафон кўтариб кирди, кнопкаларини босган эди ишламади "ҳорами... га тиқибди-ю" деб сўкиниб чиқиб кетди, кўчада ким биландир ўзича "разбор" қилди. -"Маҳфузахон, мана уйизгаям кеволдиз, энди сизи опчиқиб аямга топшириб қўйиб кетаман, манам чарчадим, уйимга борааай" деб қийшайиб кириб келди қайнопаси... "Вой сизиям уйиз борми?!" дегиси
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
ининг чанги-ю, юзининг тирналганини кўрган аёли ўзи бир аҳволда бўлса-да, ваннага олиб кириб, ёш боладай чўмилтиришни бошлади... Душдан сув тушяпти-ю, у йиғлаяпти... Ўгирилиб... Хотинининг кўзларига қараёлмасдан... Аёлига "кўчада машина туртиб, ариққа тушириб кетди" деб айтди... Кейин... "Налог солиққа тортиб, шунча пулни илиб қўйди" деб айтди... Хотинининг кутилмаганда, "қанча пул керак, дадаси" дейишини эса умуман кутмаганди... Зумда ҳали кийилмай қўйилган пальто чўнтагидан, ишлатилмайдиган чойнак ичидан, туфли қутисидан бир талай пулларни олиб, дасталаб эрига тутқазди... Хайратда қолди... Ўзига бирон нарса олмай, битталаб йиққан экан... Лекин, яхшигина пулга тушириб кетилганди, уни олдида бу пуллар урвоқ ҳам бўлмайди... Шуни қандай айта оларди аёлига, шу аёлигая?! Пул сўраса, "мунча пул сўрайверасан, кўчага чиқмасанг, пул нимага керак" дерди, "пулпарастмисан" дерди, "ўзим билиб бермагунимча, сўрама" дерди... Мана бугун шу пулларни ҳаммаси ўзининг қўлида турибди... Қарздор эди, юзи қора эди, жонидан тўйган ва тўйдиришаётган эди, лекин дераза раҳига сакраб чиқиб ёки пичоқ кўтариб, ўзини ўлдиришини айтиб энди ҳеч кимни қўрқитолмасди... Ўлишдан қўрқарди... Туяни устида яна ит қопди... Аёлининг касали хавфли экан... Ростакамига беилож эди... Қўли калта эди... Қарзи кўп эди... Хақдорлар тушинадиган одамлар эмасди... Билса, ўзига ва болаларига жабр қилган экан, жабрни аёлиям тортди... Олиб қололмади... Кетди... Ҳеч нарсани билмай, хабарсиз кетди, солиқчилардан хафа кетди... Айбини билмай кетди... Энди бомдодга уйғотадиган "будильник" йўқ... Жума куни душни бураб қўядиган бефаросат ҳам... Пул сўрайверадиган пулпараст ҳам... Ҳадеб меҳрибончиликлар қилаверадигану, ёлғон манзират қилолмайдиган хотини энди йўқ! Эски смс... -"дадаси, оҳирги пайтларда ўзгариб қолгансиз, кўзларингиз бежо, агар бошқа аёл хаётингизда пайдо бўлган бўлса, уйланинг, лекин зино қилиб, ўзингизга жабр қилманг..." Йўл четидан пиёда келяпти, чанг, жазирама... Машиналар серқатнов... Асфальт ётқизилгунча кутиб туришмайди... Рўпарасидан машина келяпти, чангни ёппа кўтариб хайдаяпти... Четга чиқиб қараб турди: "ўтиб кетсин, зўрға машинага етишган биттасидурда, ховлиқма"... Машина ёнига келиб, секинлади... Рульда таниш ойимча ўтирарди... Муаллиф Умму Зайнаб Умму
Mostrar todo...
📝Нилуфаргул Аслида тўкис- аёлини баъзи одатлари, қилиқлари жаҳлини чиқарарди, улар қайсилар: -эркаланишни билмасди, тўппа-тўғри хийла-макрдан йироқ, ёқмаса ёқмади дерди қўярди... -қўлида беш- ўн сўм пул кўрса сўраб, туриб оларди, кўчага чиқмаган хотинга ким қўйибди дерди-ю, қовоқ уйиб: қўл учида бўлсаям пул берарди... -эрталаблари "будильник"дан баттар бошида туриб олиб, намозга мажбурлаб тургазарди... -Жума кунлари хаммомнинг душ томонини бураб қўярди, юз ювгани кириб, шалаббо бўлиб, базўр чўмилишига тўғри келарди... -"сигарет чекманг", "ред бул ичманг", "телефонингизни ухлаганингизда узоқроққа қўйинг, нурланиб қоласиз", "бугун ҳаво айнияпти кастюмингизни эгнингизга ила кетинг" -мана шунақа гапларни қалаштираверарди, қалаштираверарди, худди фақат ўзи ақлли-ю, қолганлар ёш бола... Никоҳига ўн йил бўлгунча, "акажон" "акажон" чиларни енг ичида анчасини айлантирди, ҳаммасини тилидан бол томардия қуриб кетгурларни...Охирида чекига тушгани-бало чиқди... Уйга келса, хотини Қуръон ўқиб ўтирган бўлади... Соат ўн иккидаям... "Бугун шунча пора ўқидим" дейди... Эрталаб яна "будильник"... Етти яримда машинасини қиздираётиб, хонимчасига телефон қилади: уйқусираган ширали ва ишвали овозда хоними араз қилади, майли ухлаб олсин... Соат ўнларга бориб хонимчаси ўзи "яраш оши" га чақиради, акажон-акажонлаб енгидан кириб ёқасидан чиқади... "Тўйга бораман, беш юз калдан ташлаб кетинг, кўйлак оламан жоннн" дейди. "Беш юз шу тилингдан айлансин" деб ёқасиз кўйлак бўйлаб долларни маржондек тизиб қўяди, мана пулни қанақа сўраш керак, мана қанақа қилиб хаёт кечириш керак, мана завқ... Уйга келса, ибратли, қолипли хотинини кўриб, ўзини ғалати ҳис қилади, "қўрқоқ олдин мушт кўтарар"дан қилиб, арзимас нарсадан қийиқ топиб, дераза раҳига сакраб чиқади ёки ошхона пичоғига югуради: "ўзимни ўлдираман" деб қўрқитади... Хотини, болалари оёқларига ёпишади, чунки ундан айрилиб қолишса, ким боқади уларни, хотинининг қўлидан пул топиш келмаса... Рамазонга келиб, аёлининг қаттиқ мазаси қочди, айтиши бўйича ўзи уйга келмаган кунлари- кечаси уйқусида ғалати маҳлуқлар босиб, бўғишганмиш... Масжид домласини уйига олиб келди, домла дам солиб, хотинига "ўн кун ўзингизга ўзингиз "Бақора" ўқинг" деб кетти... Кечқурун уйга қайтса, ранглари сарғайиб кетган хотини деворга мажолсиз суяниб "Қуръон" ўқияпти экан... Кўрди-ю, ойлаб чўзилган тушдан шу онда уйғониб кетди... Ўнгидаги туман тарқалиб, онгида нимадир ярқ этди... Биринчи марта қўрқди: хотини ўлиб, нетиб қолса, у нима қилади?! Бу ботқоқдаги нилуфар ҳам сўлиб битса, кейин нима бўлади?! Болалари-чи?! Ғалати уйғониш... Уйғонди-ю, буткул ваҳимада қолди, телефонини титкилади: хабарлар, хабарлар... -"акажон кредит сизга ўтканди-ю, тўламадизми бугунам, банкдигилар уйимни тешворади-ю"... -" сиз мани аҳмоқ қиляпсизми, нега машинани номимга ўткизмаяпсиз".... Бора-бора овоз оҳанги ўзгаргандай, хабарлар ҳам дўқ-пўписага ўзгарибди... -"эркакмисан, гапингда турасанми, қўлингдан келса ваъда бермайсанми?!... -" ҳамма видеоларинг телефонимда турибди, мошинани номимга ўтказиб, уйни кредитини ноль қимасанг, ҳаммаси хотинчангни олдига учиб тушади, билсин, сани қанақа "ойим"ларга пул ишлатишингни... -"энди ўзингдан кўр, ҳозир тўғри уйингга кетяпман"... Сапчиб туриб, кийина бошлайди... Ранги сарғайиб кетган хотини эшик олдига кузатгани келди... Судралиб... -Нега озиб кетяпсиз, дадаси?... -Илтимос, жоннн, ўзингни бос... Ҳаммасини қилиб бераман, уйниям...Мошинаниям... -Қачон?! Ҳар куни қилиб бераман, қилиб бераман дейсан, тилхатинг бор, видеоларинг бор, қаматаман, уйимга келиб зўрлади дийман, мошинамни ўғирлаб кетди, тиллаларимни ўғирлади дийман... -Шунча нарса қилиб бердим-ку, қилмадимми?! -Қиласанда!!! Қуруққа қилиб кетувраман диб ўйлаганмидинг?! ​​Шу пайтда олдинлари "акажон-акажон" лаб енгидан кириб, ёқасидан чиқадиган, осмонга отиб- илиб оладиган "ойпари" қайёққадир гумдон бўлган, ўрнида кўзларини ола-кула қилиб хайқираётган, катта кўчада одамлардан тап тортмай шаллақилик қилаётган жодугарни эса у танийолмасди... Уйга қайтди...
Mostrar todo...
04:05
Video unavailableShow in Telegram
719107a1-d3c2-49d9-8f51-b91845877f72.mp444.58 MB
👍
👎
Do'stlarga ulashish
Photo unavailableShow in Telegram
👍
👎
Do'stlarga ulashish
.. -Хўп, қараб тураман! Йигит жувон муюлишдан кейинги учинчи эшикка кириб кетгунича ортидан қараб турди. Дарвоза ёнига етай-етай деганда Сарвиноз ортига қайрилди қизиғи, Иёзга яна унинг юзи худди фонус тутилгандек оқариб кўринди. Бу воқеа-тез орада содир бўладиган катта бир хатонинг муқаддимаси эди. Ўшанда бошқа бировнинг маҳрами бўлса-да, Сарвиноз ҳам ўзини тўхтата билмаган. Ёш жувон шундан сўнг маълум вақт анча паришон юрди. Кейин юрагим тушди деб бир-икки марта қўшни кампирнинг ёнига ҳам чиқиб кўрди. Кампир унга "юрагинг аллақачон товонингга тушиб қолган, бўлмаса дарров туғардинг. Энди буни жимжилоқ-жимжалоқдек қилиб тепага кўтармасак бўлмайди. Ҳар панжшанба наҳорда сув ичмасдан ёнимга чиқасан!" деб айтди.Сарвиноз кампирнинг айтганини қилиб беш олти марта панжшанба куни юрак кўтартиришга чиқиб юрди. Фойдаси сезилмади. Еттинчи панжшанба келганда қайнонаси минғирлади, эри дўриллаб сўкиб яна баттар юрагини тушгудек қилди. Сарвиноз "бор-ей" деб шартта барига қўл силтаб онасиникига кетиб қолмоқчи эди, кейинини ўйлади. Ҳовуридан тушган эр "нонуштани тайёрла, кейин чиқсанг-чиқиб келавер!" дегач яна қўшниникига чопди. Уйидан отилиб чиққан келинчак-кўчада Иёз билан иккинчи марта тўқнаш келиб қолиши мумкинлигини кутмаганди. Шу ерда тушунди: жони аслида товонига тушиб кетмаган, аксинча-ҳув бирда, шом маҳали қўшни маҳаллага борганда бўғзига қадалиб қолган экан. Йигитни осмон фонуси порлаган куппа-кундуз куни кўрди-ю Сарвиноз аввалгидан ҳам баттар ҳолга тушди. Иёз ҳам худди уни танигандек жилмайди сўнг дарвоза пештоқига бир кўз ташлагандек қараб жимгина ёнидан ўтиб кетди. Келинчак эса юриш-юрмаслигини билмай, жойида тўхтаб қолди. "Бу кўчада нима иши бор экан? Ёки мен учун атай ўтдимикан?" Кечаси туш кўриб эрталаб эслолмайдиган одамлар бор. Кейин кун давомида тушдаги ҳолатлар оз-оздан ёдга тушаверади. Охирида эса сал нимадир англашилгандек бўлади. Сарвиноз ҳам ҳозир худди ўшандек ҳолатда эди. Ҳаяжон сабаб ўша куни қулоғига кирмаган гаплар мана энди секин-аста ёдига тушмоқда! "Сизни паривашга ўхшатдим!" дедими? Ҳа, худди шунақа деди... Биз аввал учрашган эканмиз... Қизиқ, қаерда учрашганмиз?" Анзур кампир юрак кўтараман деб келинчакнинг роса оёғидан кўтариб силталади. У эса ҳалиям Иёзни қаерда учратганини эслаш билан оввора эди. Йўқ, то Суҳроб акасига келгунча ҳам ҳеч қандай Иёзга ўхшаш таниши бўлмаган... Бўлганда...Кейин ҳечам унутмаган бўларди!" 🍃 Сароб. Иёз-бўйи осмон қадар ўсиб, жилови тобора қўлдан чиқиб бораётган нафсига охир-оқибат қул каби бўйсунди. Унга ўз ихтиёрини берди. Йигитнинг йиллари энди вақт чиғириғидан яна эски нуқтасига қайтиб қолгандек эди. Гўё орадан уч йил ўтмади-ю, Париваш ҳам ҳаётидан ғойиб бўлмади. У шундоққина ёнгинасида, қўл узатса етгудек жойда яшаётгандек. Уч йиллик келинчак, фарзанд кўриш умидида юрган Сарвиноз ҳақида эса Иёзнинг фикри энди тамомила бошқа! Нимадир уни сароб каби чалғитди, кўзига аслидан кўра бошқачароқ кўринди. Мана энди Иёз тушуниб турибдики, вазият ўта қалтис! Сарвиноз тўнини тескари кийиб олган, "тез эримдан ажрашаман, менга уйланасиз!" деб ҳоли жонига қўймаяпти... -Сенга уйланаман деб ваъда бермаганман. Ахир ҳаммасини бошида тушунтирдим-ку! Қолаверса, унаштирилган қизим бор. Қурилишим битай деб қолди. Кузакками ё кейинги йил баҳоргами тўй қиламиз! -Биламан, буларнинг ҳаммасини бошида айтгансиз! Аммо энди сизсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман. Менга аввалги ҳаётингга қайт деманг. Илтимос! Қайтолмайман. Бу жуда-жуда қийин! Агар сизни учратмаганимда, ҳозир тинчгина шу эрим билан яшаб юрган бўлардим... -Хўш? Нима қилишимни хоҳлайсан унда? Қанақасига мен сенга уйланаман? Ақлинг жойидами? Ахир бу ғирт шармандаликку? Одамлар нима деб ўйлайди? Шуни ўйлаяпсанми? (Давоми бор) Ummuzaynabummu
Mostrar todo...
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.