NAM-FOS Агромаркази
Guruxda siz min.ugitlar ximikatlarni turlari va uruglar malumotiga ega bolasiz. Soxa buyicha yangiliklar berib boriladi. Admin⚙️📝 @KarbamidAmmafosSelitra ☎️+998994069506 Magazin; +99899 884 21 72 Direktor;+998939161979 Kanal manzili @NAMFOS
Mostrar más504
Suscriptores
-324 horas
-27 días
-430 días
- Suscriptores
- Cobertura postal
- ER - ratio de compromiso
Carga de datos en curso...
Tasa de crecimiento de suscriptores
Carga de datos en curso...
‼️ Агар бодринг, помидор кўчатларига шира тушса — Олтингугурт кукунини сепиш мумкин.
Олтингугурт шира тарқалишининг олдини олади. У баргларга ёпишиб, кечаси шудрингни кам тушишига ва баргдаги сув томчиларини қуёш чиқмасдан олдин буғланиб кетишига ёрдам беради.
➡️ Яқинларга ҳам улашинг.
@namfos
НОК КАНАСИГА ҚАРШИ КУРАШ
Ҳаёт кечириши: Нок канаси вояга етгач нок новдаларининг асоси яқинида, куртаклари олдида, пўстлоқ ҳамда куртак тангачалари остида ва хазонлар орасида қишлайди. Кўкламда кана энди ёзилаётган баргларга ўрмалаб чиқиб, уларнинг ширасини сўра бошлайди. Бунинг натижасида баргларда юқори томони сал-пал қабариқ ва пастки томони ясси галлар (шишлар) ҳосил бўлади.
Галларнинг ичи кавак бўлиб, баргнинг ички томонидаги кичкина юмалоқ тешик ёрдамида ташқи ҳавога туташади. Галлар дастлаб оч яшил бўлиб, кейин тўқ қўнғир ёки қора бўлиб қолади. Зараркунандалар галларнинг ичида озиқланади ва кўпаяди. Бундай галлар қўшилиб, характерли қора доғларни ҳосил қилади. Нок канаси ёз бўйи кўп насл беради.
Кураш чоралари
Ўргимчакканага қарши курашиш учун ўсув даврида VISPIROMEKTIM 24% ёки AKARA DUO 72% ёки VERTINIS 11.8% ёки VIRTUMEK 3.6% препаратларидан бири қўлланилади, кузда хазонни ёқиш ҳам муҳим тадбир ҳисобланади. Эрта баҳор куртак бўртиш даврида VISERA 80% қўллаш ҳам самарали.
@namfos
👍 1
ЗАРАРКУНАНДА НОК КАНАСИ
Грушевый галловый клещ
Eriophyes pyri Pagst.
Зарари: Нок канаси, нок баргларида баъзан жуда кўпайиб, баргларнинг, қисман меваларнинг талайгина қисмини нобуд қилади ва дарахтларни мажмағил қилиб қўяди. Зарарланган меваларнинг миқдори анча (баъзан ярмидан кўп) камаяди. Кўпгина ғўралари тўкилиб кетади. Каттиқ зарарланган дарахт барглари, мевалари етилишдан анча илгари бутунлай тўкилиб кетади. Зарарлаган барглар дастлаб сарғаяди, кейин эса кўнғир тусга кириб тўкилиб кетади, дарахт кучли зарарланиб, ҳосили майда, сифатсиз ва кам бўлиб қолади, ҳосилдорлик 35-70% гача камайиши мумкин.
Таърифи: Нок канаси жуда майда бўлиб, оддий кўзга (микроскопсиз) кўринмайди. Кана танаси чўзиқ, чувалчангсимон, қорнида кўндаланг эгатлар, орқа томонида қатор-қатор дўмбоқчалар бор; тумшуғи калта; оёқлари фақат икки жуфт; катталиги 230 микронга боради. Нок дарахтларида зараркунанда борлиги дарахтдаги характерли ўзгаришлардан билинади.
Ассалому алейкум хамма сораяпган татарис голд 40% ли гербетсид келди
ЎСИМЛИК ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ ТАБИИЙ РЕЦЕПТ: Пиёз, саримсоқ ва аччиқ қалампир дамламаси.
Бир дона йирик пиёз, олти бош саримсоқ ва олти дона аччиқ қалампирни майда тўғралиб, аралаштирилади. Тайёр аралашмани елим идишга солиб, 200 грамм сув қўшилади, қопқоғи ёпилади ва 24 соат тиндирилади. 5 литр сувга тайёр бўлган дамламани аралаштириб, унга 1 ош қошиғида хўжалик совуни қириндиси қўшилади. Бу табиий инсектицидни 24 соат ичида фойдаланиш мумкин.
Мевали дарахтлар ва сабзавот экинларининг қуйидаги зараркунандаларига қарши қўлланилади: шира, ўсимлик битлари, оққанот.
@namfos