cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Сирдарё шифокори-Сирдарё тиббиёти, қолаверса республика тиббиётига оид энг сўнги хабарлар канали

Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар тўғрисида энг ишонарли маълумотлар, хабарлар канали Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир. Ҳотиржамлик ярим соғликдир. Сабр эса шифонинг бошланишидир... Абу Али И

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
409
Suscriptores
Sin datos24 horas
-27 días
-630 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailable
#ибрат Нишонга тегадиган гаплар Илгари ота боболаримизни уйлари эмас, қалблари гўзал бўлган. • Бой бўлишмаса-да, саҳоватли бўлишган. • Қариндош бўлишмаса-да, оқибатли бўлишган. • Шароитлари ҳозиргидек бўлмаса ҳам, хотиржам бўлишган. • Бувиларимиз нон ёпишганда, саватдаги нондан аввал қўшнига узатмай туриб уйга олиб киришмас эди. Бир-бирларини тушликка таклиф қилишар эди. • Ҳозиргидек тезкор замон бўлмаса ҳам, барча ишларга улгуришган. • Биз ҳозир бир инсонга етарли бўладиганидан ортиқ нарсаларга эгамиз, аммо юқоридаги меҳр-оқибат, саҳоват каби амалларга бефарқмиз. • Бой бўлсак-да, хотиржамлигимиз йўқ. Бойликка муҳаббат, ҳой-ю ҳавас, бировларга ҳасад қилиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...
​​Қандай таомланиш иммунитетни кучсизлантиради? Кўп туз истеъмол қилиш организмда кўп миқдорда туз тўпланиши иммун тизим кучсизланишига олиб келади. Охирги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, вирусли инфекцияга қарши курашиш учун керак бўладиган ресурслардан ортиқча тузларни организмдан чиқаришга сарфланар экан, натижада етарли миқдорда иммуноглобулинлар ишлаб чиқарилмайди, бу эса касалланиш хавфини оширади. Сабзавот, кўкат ва меваларни кам истеъмол қилманг. Чунки, бу маҳсулотлар клетчатка, витамин ва минералларга ниҳоятда бой бўлиб, инсон саломатлигини янада яхши бўлишига ёрдам беради. Таркибидаги витамин А, С ва фолат кислота иммунитетни мустаҳкамлайди. Имкон қадар оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг.Чунки, бизнинг организм оқсилни ўзи синтез қилаолмайди. Иммун тизим элементлари оқсилдан иборат, шу сабабли оқсилга бой рацион иммунитетни мустаҳкамлайди. Таомланишда светофор принципига амал қилиб, ҳар кунлик истеъмол қиладиган озуқа маҳсулотларингизни рўйхатини тузинг ва уларни категорияларга бўлиб чиқинг. 🔴 Қизил — рациондан бутунлай чиқариб ташлаш керак бўлган маҳсулотлар. Масалан: ширинликлар, фастфудлар. 🟡 Сариқ — ўхшашига алмаштиринг. Масалан: колбасани гўштга, шакарни асалга, оқ нонни қора нонга. 🟢 Яшил — бу категориядаги маҳсулотларни қолдириб ва имкон қадар рациондаги улушини кўпайтирасиз! Масалан: сабзавотлар, кўкатлар, мевалар, ёғсиз гўшт ва сут маҳсулотлари. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...

​​#Табиатнинг_ўзи_табиб Черника ва авокадо мия фаолиятини яхшилашга, қон босимин туширишга ёрдам беради Ёнғоқ ва донли маҳсулотларда когнитив қобилиятларни яхшилайдиган Э витамини бисёр бўлади Авокадо қон айланишини яхшилайдиган монотўйинган ёғларнинг кони. Қолаверса, ушбу маҳсулот қон босимини пасайтириб, мия саломат бўлишига ҳисса қўшади. Лавлаги саратондан ҳимоя қиладиган антиоксидантлар ва мия қон айланишини яхшилайдиган нитратларни ўз ичига олади. Черникада антиоксидант, C ва К витамини, шунингдек, клетчаткалар мўл бўлади. Таркибида галлат кислотаси кўп бўлгани сабаб ҳам ушбу маҳсулот мияни стресслардан ҳимоя қилади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...

Photo unavailable
#Ибрат Мен англаган ҳақиқат Бир бола денгиз бўйида оёқ кийимини тушириб юбориб топа олмади. У соҳилдаги қумга "Бу денгиз - ўғри", деб ёзиб қўйди. Бир балиқчи ўша денгизга тўр ташлаб, анчагина балиқ тутди. У қумликка "Бу денгиз - саxий" деб ёзиб қўйди. Бир ёш йигит шу денгизда чўкиб кетди. Онаси соҳилга "Бу денгиз-қотил!", деб ёзиб қўйди. Бир кекса одам айнан шу денгиздан қимматбаҳо дур топиб олди. У "Бу денгиз - олийжаноб", деб ёзиб қўйди. Охири қирғоққа баланд тўлқин келиб урилган эди, барча ёзувлар ўчиб кетди... П/С: Шунда денгиздан нидо чиқди: "Денгиз бўлишни истасанг, одамларнинг гапига эътибор берма." 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...
👍 1
Photo unavailable
#kun_hikmati Сизга ёмонлик қилган инсонни кечиринг, акс ҳолда ёмон инсон иккитага кўпайиб қолади. ✍ Август Аврелй 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...
03:22
Video unavailable
#Ҳушхабар Тошкент халқаро математика олимпиадасида сирдарёлик ўқувчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...
21.59 MB
​​Энг биринчи дорини ким ихтиро қилган? Биринчи замонавий фармацевтик дорини 1804 йилда немис фармацевти Фридрих Сертурнер кашф қилган ва унинг номи морфин эди. Ўз лабораториясида афюндан асосий фаол кимёвий моддани ажратиб олган Сертурнер бу дорини юнон уйқу худоси Морфейдан илҳомланиб, морфин деб атаган ва дори кучли оғриқни даволашда ишлатилган. Бундан ташқари, 1820 йилда безгакни даволаш воситаси бўлган хинин, 1877 йилда парацетамол ихтиро қилинган бўлса, немис кимёгари Феликс Хоффманн 1890 йилларда толнинг қобиғидан аспиринни биринчи марта ихтиро қилган. Биринчи антибиотик пенициллин эса, 1928 йилда инглиз физиги Александр Флеминг томонидан лабораторияда тасодифан топилган. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...

  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
  • Photo unavailable
Қашқадарё манзаралари 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...
​​Йод - бола ривожланишига ёрдам беради Қолаверса, боланинг ақлий ва жисмоний ривожланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. ⭕️ Кунлик миқдори: ёшга тўлмаган бўлса - 90 мкг, 2-6 ёшда - 110-130 мкг, 7-12 ёш ва ундан катта бўлса - 130-150 мкг.гача белгиланиши мумкин. Меъёрдан ошсақўл-оёқларда титраш, жигар ва талоқда шиш юзага келиши, кўнгил айниши ва тери юзаси сарғимтир тусга кириши мумкин. Энг муҳими, йод моддаси кўпинча В гуруҳ витаминлари билан бир вақтда қабул қилинмайди. А, С, D витаминлари (лимон, наъматак, олма) билан эса мос келади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...

​​#Биласизми Момақаймоқ иммунитетни оширишга, стрессни камайтиришга, тери муаммоларини бартраф этишга ёрдам беради Момақаймоқ (Караҳиндиба) тиббиётда детоксификация қилувчи ўсимлик ҳисобланади. Овқат ҳазм қилишни ва диурезни яхшилайди. Таркибида мавжуд бўлган турли хил фаол моддалар ошқозон, ичак, ўт йўллари ва буйраклар билан боғлиқ касалликларда қўлланилади. Ўсимликни чой, шарбат, ҳатто қаҳва сифатида топиш мумкин. Шунингдек, дамлама, капсула ёки кукун шаклида ҳам қўлланилиши мумкин. Караҳиндиба таркибида А,C, К витаминларини, темир ва калсий моддасини сақлайди. Организмни зарарли моддалардан тозалайди, иштаҳани очади, қабзият, артрит, вақтинча семизлик, диабет каби касалликларда самарали ҳисобланиб, иммунитетни оширади, стрессни камайтиради, тери муаммоларида яхши фойда беради. Караҳиндиба салат ва дамлама кўринишида истеъмол қилиниши мумкин. Шунингдек, ўсимликдан асал ва шароб, ҳатто бўёқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади. 📲Telegram |facebook|Faceboo
Mostrar todo...