cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

30 PORA QURON | 30 ПОРА ҚУРЪОН

«30 PORA QUR'ON✔» KANALI 🎧 👤 DUNYONING 20 DAN ORTIQ ENG MASHXUR QORILARI! ☝️ENG ZO'R QIROATLAR !!!

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 199
Suscriptores
-324 horas
-107 días
-3730 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

00:16
Video unavailableShow in Telegram
🤲🌹✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲🍀 Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин! Истаган ниятингиз ижобат бўлсин! Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин! ✨🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин! ✨💐✨ АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲 ☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------- Кимки ТАҲОРАТДАН сўнг ушбу зикрни айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур иншаАллоҳ. Албатта ушбу дуони ёдлаб олинг!👉ДУОНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/16670
Mostrar todo...
​​#ТАРҚАТИНГ Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан: – Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш. –Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш. – Ичимликни пуфламасдан ичиш. – Чап қўлда овқатланмаслик. – Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш. – Таҳорат билан ухлаш. – Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш. – Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш. – Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш. – Ёш болаларга ҳам салом бериш. – Эркак кишилар оқ кийим кийиши. – Учрашганда қўл бериб сўрашиш. – Ўнг томонга қараб ухлаш. – Беморларни зиёрат қилиш. –Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик. – Калтакесакни ўлдириш. –Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат. –Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш. Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир... ☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549
Mostrar todo...

Хулқингиз бунчалар гўзал, ё Расулуллоҳ! Қишлоқда яшовчи бир камбағал қўлида бир товоқ узум ила Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, узумни у зотга ҳадя қилди. Расулуллоҳ товоқдаги узумдан едилар ва табассум қилдилар. Сўнгра яна еб жилмайдилар. У зотнинг табассум қилганларини кўрган фақир киши хурсанд бўлди. Саҳобалар бу воқеани кузатиб турар эдилар. Лекин Набий алайҳиссалом узумни саҳобаларга улашмадилар, ўзлари едилар. Фақир киши хурсанд бўлиб ортига қайтиб кетди. Саҳобалар: – Ё Расулуллоҳ! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? – деб сўрашди. Расулуллоҳ уларга табассум қилиб: – Узум жуда нордон эди. Сизларни шерик қилсам, бирортангиз у кишининг хурсандчилигини бузиб, дилига озор бериб қўйишингиздан қўрқдим, – дедилар. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ РУҲИЙ ТАРБИЯЛАШ Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам тунда намоз ўқирдилар, витрни ўқиганларида эса “Эй Оиша, тур, витрни ўқи!” дердилар”. (Муслим ривояти, Муслим би Шархил Навави, 6/23). Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Аллоҳ таоло тунда туриб, намозини адо этган, сўнгра аёлини намозга турғизган, аёли турмаганда эса унинг юзига сув сепиб уйғотган кишини мағфират қилсин”. (Аҳмад ва Абу Доуд ривояти, Саҳиҳул Жоме, 3488) Ўз аёлини хайр-эҳсонга рағбат қилмоқ, бу унинг иймонни зиёда қилмоқнинг яна бир йўлидир. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бу жуда муҳим нарсани тарғиб қилиб айтдилар: “Эй аёллар, садақа беринглар, сизлар дўзахийларнинг кўпчилигини ташкил этганингизни кўрган эдим”. (Бухорий ривояти, Ал-Фатх, 1/405) Янги нарсалардан бири, бу уйда фақир ва муҳтожлар учун хайр-эҳсон қутисини жорий қилишдир. Бу қутига нимаики тушса уларники бўлиб қолади, чунки бу уларнинг мусулмон хонадонидаги идиши бўлиб қолади. Ал-Бид кунлари рўзаси (ҳижрий ойларнинг ҳар 13, 14, 15 кунлари), душанба ва пайшанба кунлари, Тасуо ва Ашуро (Муҳаррам ойининг 9,10 кунлари), Арафот куни рўзалари, ҳамда Муҳаррам ва Шаъбон ойларида тутиб туриладиган рўзалар ибрат намунаси оила аъзолари учун ҳам бу ибратга эргашишларига омил бўлиб хизмат қилади. 📚"Мусулмон уйга 40 ўгит" китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇 ------------------ УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликни, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик? 👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
ИНСОННИНГ 5 НУҚСОНИ Агар бир инсон машина ишлаб чиқарса, уловнинг сифатини, имкониятларини ва нуқсонларини жуда яхши билади. Худди шундай, Аллоҳ таоло инсонни яратди ва У Зот инсоннинг имкониятларини жуда яхши билади. Қуръони каримнинг қай ўрнида инсоннинг яхши жиҳатлари саналган бўлса, ўша жойда унинг беш нуқсонини ҳам санаб ўтилган. Инсон золимдир Инсоннинг энг катта нуқсонларидан бири у золимдир. إِنَّهُ كَانَ ظَلوُمًا «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золимдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсон золим бўлиши билан бирга, унда бу нуқсонини тўғрилаш имконияти бор. Яъни, инсон золимдан Аллоҳ таолога мақбул бўлган одил сифати билан сифатлана олиши мумкин. Инсон жоҳилдир Иккинчи нуқсони шуки, инсон ўта жоҳилдир. كَانَ ظَلُومًا جَهُولًاإِنَّهُ «Дарҳақиқат, у (инсон) ўта золим ва ўта жоҳилдир», (Аҳзоб сураси, 72-оят). Албатта, инсонда бу сифатнинг тескариси бўлган илм ҳосил қилиш истеъдоди бор. Гуё Аллоҳ таоло бу икки лафз (жоҳил ва золим) билан шунга ишора қиляптики, агар инсон ҳаракат қилса, ўзининг жоҳиллигини олимликка, золимлигини эса одилликка ўзгартириши мумкин. Инсон заифдир وَ خُلِقَ الْإِنْسَنُ ضَعِيفًا «Ва инсон заиф яратилгандир», (Нисо сурси, 28-оят). Инсон шу даражада заифки, унинг онгида, инглизлар таъбири билан айтганда, “FEAR OF UNKNOWN” “нотаниш нарсадан хавфсираш” доим бўлади. Инсон шу даражада заифки, уни заррадек келадиган вирус бемор қилиб қўя олади. Шу даражада инсон иложсиз қоладики, шифокор бу давосиз касаллик, дейди. Ваҳоланки, у вирус шу даражада кичикки, уни ҳатто оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Лекин шу зарра миқдоридаги вирус инсонларни ҳалокат ёқасига олиб боради. Инсон шошқалоқдир Тўртинчи нуқсон бу шошқалоқликдир. وَ كَانَ الْإِنْسَانُ عَجُولًا «Ва инсон шошқалоқ бўлгандир», (Исро сураси, 11-оят). Инсон табиатан шошқалоқдир. Агар тўрт кун нафл намозларини ўқиса, бешинчи куни Шайх Шиблий раҳматуллоҳи алайҳдек ёки Жунайд Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳдек кароматлар кўрсатишни орзу қилади, дуолари ўша заҳоти қабул бўладиган зот бўлишни хоҳлаб қолади. Бир, икки марта дуо қилиб, менинг дуоларим ижобат булиши керак, деб даъво қила бошлайди. Инсон беҳафсала ва тор юраклидир Аллоҳ таоло бешинчи нуқсонни бундай баён қилиб марҳамат қилади:, إِنَّ الْإِنْسَانَ خُلِقَ هَلُوْعًا «Албатта инсон ўта беҳафсала қилиб яратилингандир», (Маъориж сураси, 33-оят). Бу ояти каримани “тор юраклидир” деб тафсир қилганлар ҳам бор. Яъни, инсон шу даражада беҳафсалаки, унга Аллоҳ таоло томонидан яхшилик етса, фаромуш қилади, озгина мусибат етса, сабот билан сабр қилмайди. Агар бирон муваффақиятга эришса, фақат ўзининг кучи билан унга эришганини даъво қилади. Аллоҳ таолонинг берган тавфиқини унутади. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
ОТА-ОНАНГ ҲУЗУРИГА БОР! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, душманлар билан гина қилишга байъат бермоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар: – Ота-онангдан бирортаси ҳаётми? – Ҳа, Аллоҳнинг Расули! Улар иккиси ҳам ҳаёт, – деб жавоб берди у киши. – Ота-онанг ҳузурларига бор! Уларга яхши ҳамроҳлик қил! – дедилар Расули акрам. Шунда у киши ота-онаси олдига борди. Ота-онаси қалби сурурга тўлди. Ўғлининг фироғида тўкаётган ёшлари тинди. Юзларида табассум жилва қилди. Бу билан Сарвари коинот инсоният учун ота-онага яхшилик қилиш ҳатто душманга қарши бориб жидду жаҳд қилгандан-да афзалроқ эканини намоён қилдилар. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
Ҳалол ва ҳалол бўлмаган луқманинг таъсири Имом Абу Муҳаммад Жувайний ўз қул меҳнати билан тўплаган ҳалол-пок, шубҳадан холи бўлган маблағини сарфлаб уйланган эди. Кейинчалик икки ҳарам имоми бўлиб танилган ўғли туғилгач, унга шубҳали бўлган таомларни едирмасликка қаттиқ ҳаракат қилди. Ўғлига фақат тоза, ҳалол нарсаларни берди. Ҳикоя қилинадики, ўзининг ҳозиржавоблиги билан танилган бу икки ҳарам имоми бир илмий мунозарада масалани баён қилишда тараддудга тушиб, ўйланиб қолди. Унга одамлар: «Эй Имом, сизда аввал кузатилмаган тараддудланиш ҳолати юз берди. Бунинг сабаби нима?» деб савол беришди. Шунда Имом: «Бу ўша бир ютум сут қолдиғининг асорати деб ўйлай ман», деди. Одамлар: «Эй Имом, бизга тушунтириб беринг, у бир ютум сут қиссаси нима ўзи?» деб сўрадилар. Имом шундай деди: «Онам отамга овқат тайёрлаш билан овора эди. Мен эса эмизикли гўдак эдим, шу сабаб йиғладим. Қўшниларимизнинг эмизикли чўриси ҳам бизникида эди. Йиғлаганимни кўриб, у менга энди бир ёки икки ютум сут ичирган эди ҳамки, отам кириб келиб, уни бу ишидан қайтардилар ва: «Бу чўри бизники эмас, қолаверса, у сутини ўзи хоҳлагандек тасарруф қила олмайди. Чунки хожаси бунга изн бермаган», деди. Кейин менинг оёғимни осмондан қилиб, силтаб, қорнимни эзиб, мажбурлаб қайт қилдириб, ичимни бўшатди, ичимдаги ҳамма нарсани чиқариб ташлади. Бу тараддудланиш шу сут қолдиқларининг асорати бўлса керак. «Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар» китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
АЛЛОҲГА МАҲБУБ АМАЛЛАР Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўриш Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Бизнинг олдимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқиб келдилар-да: “Биласизларми, қайси амаллар Аллоҳ азза ва жаллага энг маҳбуброқдир?” дедилар. Бир киши: “Намоз ва закот”, деди. Яна бир киши: “Жиҳод”, деди. У зот: “Албатта, Аллоҳ азза ва жаллага амалларнинг энг маҳбуброғи Аллоҳ йўлида яхши кўриш ва Аллоҳ йўлида ёмон кўриш”, дедилар». Имом Аҳмад ривояти. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
БИР ЖУФТ ПОЙАБЗАЛ Шоир Муслим ибн Валид ҳикоя қилади: «Уйимнинг рўпарасидаги чодиримда ўтирган эдим. Менга таниш бир киши ўтиб қолди. Ўрнимдан туриб унга салом бердим. Уни меҳмон қилиш ниятида уйимга олиб кирдим. Ўша пайтда на дирҳам, на сариқ чақам йўқ эди. Бор нарсам бир жуфт пойафзалим эди. Жориямга уни бериб, танишларим олдига юбордим. Уни тўққиз дирҳамга сотиб, пулига тайинлаганимдек нон билан гўшт олиб келди. Меҳмон билан овқатдан тановул қилиб ўтирган эдик, эшик тақиллаб қолди. Эшик тирқишидан қарадим. Бир киши сўради: – Бу фалончининг уйими? Мен эшикни очиб ташқарига чиқдим. – Сен Муслим ибн Валидмисан? – сўради у киши. – Ҳа, – дедим ва меҳмоним борлигини билдирдим. У мактубни тутқазиб изоҳ берди: – Бу амир Зайд ибн Мазиддан. Бунда шундай ёзилган: “Шоядки бизга ташриф буюрсангиз, деб ўн минг дирҳам юбораяпмиз”. Мен уни ҳам уйга таклиф қилдим. Мева-чева харид қилдим. Овқатни яна зиёда қилдим. Бирга ўтириб таомландик. Меҳмонга бола-чақасига ул-бул нарса сотиб олиши учун озроқ ҳадя ҳам бердим. Кейин Зайднинг дарвозаси томон йўл олдик. У ҳаммомда экан. Ҳаммомдан чиққач, менга киришга изн берди. Кирсам қўлидаги тароқда соқолини тараб ўтирган экан. Салом бердим. У ҳам чиройли суратда алик олди. – Нега кеч қолдинг? – Қасида ёзаётган эдим. – Нега чорлаганимни биласанми? – Билмайман. – Ўтган кеча Рашиднинг ҳузурида бўлган эдим. У мендан: “Эй Зайд, сен ҳақингдаги: Халифадан сўрагин Бани Музор шамширин, Жонларга ва қонларга ўт ёққан бирин-бирин. Ҳақ йўлида букилмас, адолатдир шиори, Халқи яшар фаровон, обод бўлур диёри, – деб битилган байтларни ким ёзган?” деб сўраб қолди. Мен: “Аллоҳга қасамки, эй мўминлар амири, бундан хабарим йўқ”, десам, халифа: “Шундай байтлар ёзадиган одам бўлади-ю, сен уни билмайсанми?” деди. Суриштириб кўрсам, уни сен ёзган эмишсан. Тайёргарлигингни кўр, халифанинг олдига борамиз! Шундай қилиб, халифанинг олдига бордик. Рухсат бергач, кириб салом бердик. Саломимизга жавоб қайтарди. Ёзган шеърларимдан ўқиб бердим. Менга икки юз дирҳам беришларини буюрди. Кейин Зайд ҳам бир юз тўқсон минг дирҳам берди ва: – Ҳадя қилишда мўминлар амирига тенглашишимиз одобдан бўлмайди, – деди». Аллоҳ таолонинг карамини кўрингки, бор-йўғи бир жуфт пойафзалини сотиб, эвазига бир меҳмон кўнглини олган киши шунча марҳамат кўрди. Ҳақиқатан Аллоҳ таоло фазли улуғ, яхшилик қилгувчиларга марҳамати кенг Зотдир! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! ➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505
Mostrar todo...
01:14
Video unavailableShow in Telegram
Ҳаждан олдинги сўнги Умра зиёрати! (Ҳаждан кейинги Умра зиёратига ҳам қабуллар бошланди!) ✅✅✅✅✅✅✅✅ 🗓14 кунлик умра зиёрати! 🗓 7-9-май Нархи: 1150$ 👍 Йўналиш: 🛫Тошкент — Мадина Тўғридан тўғри рейсПакетга қуйидаги хизматлар киради: - Бориш ва келиш учун авиа чипталар; - Расмий виза; - Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар. - Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар; - Тажрибали элликбоши; - Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар - Транспорт хизмати - Тиббий суғурта - Қизил денгиз саёҳати. - Зам-зам 5л - Қуръон, сумка, нимча, бежик 🔔Жойлар сони чегараланган! 🔄Мурожаат учун: 📞 +998954555553 📞 +998976555553 📞 +998886555553 📞 +998978555553 📨 @Ramazon_muloqot Ҳамкорлик учун: 📞 +998882999992 ✈️Каналга қўшилиш учун:👇 https://t.me/Ramazon_Travel
Mostrar todo...