cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

KAMTAR.UZ

Андижон вилояти Олтинку́л тумани "Жалабек ота" жомеъ масжиди имом-хатиби Отабек Хусановнинг расмий канали _________________________________

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
2 361
Suscriptores
+724 horas
+47 días
+1230 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

Photo unavailableShow in Telegram
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 16 ИЮНЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ
✅ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев  “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
#БИР_ҲАДИС_ШАРҲИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳнинг тўқсон тўққизта–бир кам юзта исми бўлиб, ким уларни санаса, жаннатга киради. У Ундан ўзга илоҳу маъбуд бўлмаган (1) АЛЛОҲдир. (2) АР-РОҲМАН, (3) АР-РОҲИЙМ, (4) АЛ-МАЛИК, (5) АЛ-ҚУДДУС, (6) АС-САЛОМ, (7) АЛ-МУЪМИН, (8) АЛ-МУҲАЙМИН, (9) АЛ-АЗИЙЗ, (10) АЛ-ЖАББОР, (11) АЛ-МУТАКАББИР, (12) АЛ-ХОЛИҚ, (13) АЛ-БОРИЪ, (14) АЛ-МУСОВВИР, (15) АЛ-ҒАФФОР, (16) АЛ-ҚАҲҲОР, (17) АЛ-ВАҲҲОБ, (18) АР-РОЗЗААҚ, (19) АЛ-ФАТТОҲ, (20) АЛ-АЛИЙМ, (21) АЛ-ҚОБИЗ, (22) АЛ-БОСИТ, (23) АЛ-ХОФИЗ, (24) АР-РОФИЪ, (25) АЛ-МУЪИЗЗ, (26) АЛ-МУЗИЛЛ, (27) АС-САМИЪ, (28) АЛ-БАСИР, (29) АЛ-ҲАКАМ, (30) АЛ-АДЛ, (31) АЛ-ЛАТИЙФ, (32) АЛ-ХАБИЙР, (33) АЛ-ҲАЛИЙМ, (34) АЛ-АЗИЙМ, (35) АЛ-ҒАФУР, (36) АШ-ШАКУР, (37) АЛ-АЛИЙ, (38) АЛ-КАБИЙР, (39) АЛ-ҲАФИЙЗ, (40) АЛ-МУҚИЙТ, (41) АЛ-ҲАСИЙБ, (42) АЛ-ЖАЛИЙЛ. (43) АЛ-КАРИЙМ, (44) АР-РОҚИЙБ, (45) АЛ-МУЖИЙБ, (46) АЛ-ВОСИЪ, (47) АЛ-ҲАКИЙМ. (48) АЛ-ВАДУД, (49) АЛ-МАЖИЙД, (50) АЛ-БОЪИС, (51) АШ-ШАҲИЙД, (52) АЛ-ҲАҚҚ, (53) АЛ-ВАКИЙЛ, (54) АЛ-ҚОВИЙ, (55) АЛ-МАТИЙН, (56) АЛ-ВАЛИЙ, (57) АЛ- ҲАМИЙД, (58) АЛ-МУҲСИЙ, (59) АЛ-МУБДИЪ, (60) АЛ-МУЪИЙД, (61) АЛ-МУҲЙИЙ, (62) АЛ-МУМИЙТ, (63) АЛ-ҲАЙЙ, (64) АЛ-ҚАЙЙУМ, (65) АЛ-ВОЖИД, (66) АЛ-МОЖИД, (67) АЛ-ВОҲИД. (68) АС-СОМАД, (69) АЛ-ҚОДИР, (70) АЛ-МУҚТАДИР, (71) АЛ-МУҚАДДИМ, (72) АЛ-МУАХХИР, (73) АЛ-АВВАЛ, (74) АЛ-ОХИР, (75) АЗ-ЗОҲИР, (76) АЛ-БОТИН, (77) АЛ-ВОЛИЙ, (78) АЛ-МУТАЪОЛИЙ, (79) АЛ-БАРР, (80) АТ-ТАВВОБ, (81) АЛ-МУНТАҚИМ, (82) АЛ-АФУВВ, (83) АР-РО'УУФ, (84) МОЛИКУЛ МУЛК, (85) ЗУЛ ЖАЛОЛИ ВАЛ ИКРОМ, (86) АЛ-МУҚСИТ, (87) АЛ-ЖОМИЪ, (88) АЛ-ҒАНИЙ, (89) АЛ-МУҒНИЙ, (90) АЛ-МОНИЪ, (91) АЗ-ЗОРР, (92) АН-НОФИЪ, (93) АН-НУР, (94) АЛ-ҲОДИЙ, (95) АЛ-БАДИЙЪ, (96) АЛ-БОҚИЙ, (97) АЛ-ВОРИС, (98) АР-РАШИЙД, (99) АС-САБУР", дедилар". (Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилган) Аллоҳ таолонинг исмлари шу тартибда зикр қилиниши баъзи муҳаддисларнинг ижтиҳоди, дейишади уламолар. Аммо, ушбу ҳадисда баён қилинган исмларнинг барчаси Асмааул ҳуснаа–Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари экани аниқ. Бу борада уламолар якдил фикрдалар. Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
#факт Ҳаж мавсумининг бошланиши олдидан Кисва юқорига кўтарилиб, Каъбанинг пастки қисми оқ мато билан ўралади. ☘️Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
01:03
Video unavailableShow in Telegram
ЗИКР НИМА, ЎЗИ? ЗОКИР ДЕБ КИМНИ АЙТАМИЗ? ☘️#Каналимизга аъзо бўлиб, яқинларингизга ҳам улашинг. 👇👇👇👇👇👇👇 @Oqmasjid_uz
Mostrar todo...
Zikr nima.mp42.59 MB
Photo unavailableShow in Telegram
Отанг вафот этганида уни қабристонга қўйиб, ортга қайтаркансан, билгинки, энг катта ғами сени ўзидан кўра яхшироқ ҳолда кўришни истаган охирги инсонингни дафн этиб келдинг.... 🤲🏻Отангни ҳаққига дуолар қилгин! •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ☘️Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
Photo unavailableShow in Telegram
Мадинайи Мунавварадаги хурмозорларнинг хосиллари мўл бўлибди.Бу файз ва баракот Расулуллоҳ алаҳис саломнинг Мадина аҳлига қилган дуоларининг шарофатидандир.Қадимий ва табаррук бўлган мазкур хурмозорларга бориб, жаннатий неъматлардан баҳраманд бўлишлик бахтини бизларга хам тез кунларда насиб қилсин.Омийн. ☘️Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Харами шариф, Каъбаи Муаззама атрофи ва Байтуллоҳ сахни ювилиб, тозаланиб, хушбўйлар сепилиб намозга тайёргарлик кўрилмоқда. ☘️Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
6.23 MB
Сиз_буни_биласизми? КАЪБАИ МУАЗЗАМА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР : 🕋 Каъба (арабча –куб, тўртбурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади. 🕋 Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар. 🕋 Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган. 🕋 Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар. 🕋 Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар . Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган. 🕋 Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар. 🕋 Иброҳим Халил алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган. 🕋 Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда. 🕋 Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган. 🕋 Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак. 🕋 Мелодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама бутун дунё мусулмонлари учун қибла бўлди. 🕋 Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр. 🕋 Поли тавоф қиладиган ердан 2 м 20 см баландликда жойлашган. 🕋 Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос. 🕋 Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз. 🕋 Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган. 🕋 Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан. 🕋 🕋 🕋 Қибламиз бўлмиш Каъбатуллоҳни тавоф қилиш хаммамизга насиб қилсин 🤲 ☘️Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
Энди, эҳромда бўлмаган киши қурбонлик қилмоқчи бўлса, у жинсий алоқадан ман қилинмайди. Ундан ман қилинмагандан кейин ўз-ўзидан ундан пастроқ даражадаги иш (соч, тирноқ олиш)лардан ман қилинмайди. Мана шу – Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад (роҳматуллоҳи алайҳим)ларнинг сўзидир. Муҳаққиқ аллома Мулла Алийюл Қорий роҳимаҳуллоҳ бу масалада шундай дейдилар: وَقَالَ أَبُو حَنِيْفَةَ: هُوَ مُبَاحٌ لاَ يُكْرَهُ وَلاَ يُسْتَحَبُّ яъни: “Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу иш – мубоҳ бўлиб, (соч, тирноқни олиш) макруҳ ҳам эмас, (уларни олмаслик) мустаҳаб ҳам эмас”” (“Мирқотул Мафотиҳ”). Демак, қурбонлик қилмоқчи бўлган шахс модомики эҳромда эмас экан соч-соқолини, тирноғини олишида ҳеч қандай гуноҳ йўқ, балки бу – ихтиёрий бир амалдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Бошқалар учун ҳам тавсия этиш орқали ажрга эга бўласиз! Каналга уланиш ва обуна бўлиш учун ⤵️ ↪️ @Kamtaruz
Mostrar todo...
ҚУРБОНЛИК ҚИЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОДАМ СОЧ ВА ТИРНОҒИНИ ОЛМАСЛИГИ КЕРАКМИ #Ҳалол-ҳаром ❓198-CАВОЛ: Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам 10 кунгача тирноқ, соч ва соқолини олмасин, деган гапнинг шариатимизда ҳукми қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Зулҳижжа ойи киргандан бошлаб токи қурбонлик қилгунча киши соч ва тирноқларини олмаслиги шарт қилинмаган. Балки бу – ихтиёрий бўлган мубоҳ ишдир. Мана шу ўн кунда бошқа кунларда бажарадиган баъзи одатий амалларимизни бажармасликка тарғиб қиладиган кишилар, ўз гапларини ушбу ҳадис билан қувватлайдилар. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ وَأَرَادَ بَعْضُكُمْ أَنْ يُضَحِّيَ فَلاَ يَمَسَّ مِنْ شَعْرِهِ وَبَشَرِهِ شَيْئًا" وَفِي رِوَايَةٍ" فَلاَ يَأْخُذَنَّ شَعْرًا وَلاَ يَقْلُمَنَّ ظُفْرًا " وَفِي رِوَايَةٍ " مَنْ رَأَى هٍلاَلَ ذِي اْلحِجَّةِ وَأَرَادَ أَنْ يُضَحِّيَ فَلاَ يَأْخُذْ مِنْ شَعْرِهِ وَلاَ مِنْ أَظْفَارِهِ " (رواه الامام مسلم) яъни: “Қачон Зулҳижжанинг аввалги ўн куни бошланса ва бирортангиз қурбонлик қилмоқчи бўлса, соч ва соқолига тегмасин (олмасин)”, бошқа ривоятда “Соч ва тирноқ олмасин”, яна бошқа бир ривоятда эса “Ким Зулҳижжанинг ҳилолини кўрса ва қурбонлик қилмоқчи бўлса сочи ва тирноғини олмасин” (Имом Муслим ривояти). Бу мавзуда улуғ Ҳанафий олим Имом Абу Жаъфар ат-Таҳовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: فَذَهَبَ قَوْمٌ إلَى هَذَا الْحَدِيثِ ، فَقَلَّدُوهُ ، وَجَعَلُوهُ أَصْلًا .وَخَالَفَهُمْ فِي ذَلِكَ آخَرُونَ ، فَقَالُوا : لَا بَأْسَ بِقَصِّ الْأَظْفَارِ وَالشَّعْرِ ، فِي أَيَّامِ الْعَشْرِ ، لِمَنْ عَزَمَ عَلَى أَنْ يُضَحِّيَ ، وَلِمَنْ لَمْ يَعْزِمْ عَلَى ذَلِكَ وَاحْتَجُّوا فِي ذَلِكَ ، بِمَا قَدْ ذَكَرْنَاهُ فِي كِتَابِ الْحَجِّ ، { عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ : كُنْت أَفْتِلُ قَلَائِدَ هَدْيِ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَيَبْعَثُ بِهَا ، ثُمَّ يُقِيمُ فِينَا حَلَالًا ، لَا يَجْتَنِبُ شَيْئًا مِمَّا يَجْتَنِبُهُ الْمُحْرِمُ ، حَتَّى يَرْجِعَ النَّاسُ (فَفِي ذَلِكَ دَلِيلٌ عَلَى إبَاحَةِ مَا قَدْ حَظَرَهُ الْحَدِيثُ الْأَوَّلُ وَمَجِيءُ حَدِيثِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا أَحْسَنُ مِنْ مَجِيءِ حَدِيثِ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، لِأَنَّهُ جَاءَ مَجِيئًا مُتَوَاتِرًا .وَحَدِيثُ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا ، لَمْ يَجِئْ كَذَلِكَ ، بَلْ قَدْ طُعِنَ فِي إسْنَادِ حَدِيثِ مَالِكٍ ، فَقِيلَ : إنَّهُ مَوْقُوفٌ عَلَى أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا яъни: “Баъзи аҳли илмлар бу ҳадис(ҳукми)га юрадилар. Уни маҳкам тутиб, (амал қилиш учун) асос қилиб олишади. Бошқа уламолар эса ўзгача йўл тутадилар ва шундай дейдилар: “Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида қурбонлик қилишни ният қилган ва ният қилмаганлар учун соч ва тирноқларини олишда ҳеч қандай зарар (гуноҳ) йўқ”. Улар бу тўғрисида “Ҳаж китоби”да келтирган ҳадисимизни ҳужжат қиладилар: Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳадий (қурбонлик учун аталган ҳайвон)ларига қурбонлик белгиларини боғлар эдим. У зот қурбонликларини (Макка шаҳрига) жўнатар ва биз билан (Мадина шаҳрида) ҳалол (яъни, эҳромсиз) турардилар. Эҳромли киши эҳтиёт бўлиши керак бўлган нарсалар (соч ва тирноқ олиш, жинсий алоқа ва ҳаказолар)дан сақланмас эдилар. Одамлар ҳаждан қайтгунча шу ҳолат давом этарди”. Бу ҳадисда аввалги ҳадисда ман қилинган ишларнинг мубоҳ эканига далил бор. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтган ҳадиснинг бизга етиб келиш йўли Умму Салама онамиз (розияллоҳу анҳо)никидан яхшироқ. Чунки Оиша онамизнинг ҳадиси бизга “Мутавотир” ҳолда етиб келган. Умму Салама онамиздан ривоят қилинган ҳадиснинг бизга етиб келиши эса ундай эмас, балки Имом Моликдан ривоят қилинган ҳадиснинг иснодига таъна етган. Бу ҳадис Пайғамбаримизга етиб бормайди, Умму Саламада тўхтайди, деганлар” (“Шарҳи маонил осор”) Имом Таҳовий бу мавзуни ҳадислар билан шарҳлаб бўлгач, масалага бошқа томондан ёндашиб айтадиларки, эҳром – кишига аввал ҳалол бўлган кўп нарсаларни ман қилади. Шуларнинг ичида энг қаттиқ ман қилингани жинсий алоқа бўлиб, у эҳромни бузади.
Mostrar todo...