cookie

Utilizamos cookies para mejorar tu experiencia de navegación. Al hacer clic en "Aceptar todo", aceptas el uso de cookies.

avatar

Хикоялар,Танланган Асарлар

ASSALOMU ALEYKUM.🤗 Кanalimizga xush kelibsiz.🥳 Kanalda ibratli: ✨VIDEO🎞️ ✨AUDIO🎧 ✨PDF 🎫 ✨MATNLI HIKOYALAR🧾, ✨STATUSLAR 🖼️ joy olgan. Kanalimizning guruhiga: https://t.me/joinchat/cCH00q1jVYc4MDZi Orqali qo'shilib oling! Админ: @sardor23_07_99

Mostrar más
Publicaciones publicitarias
478
Suscriptores
+224 horas
+27 días
+4430 días

Carga de datos en curso...

Tasa de crecimiento de suscriptores

Carga de datos en curso...

#ЁНИНГДАМАН...: 68-қисм Муаллиф Шамсинур -Ойи бу нима қилганингиз? -Икки ойдан бери дом дараксизсан. Уйда иккиқат хотининг бор. Қанақа ўйсиз боласан а? Мен сени шунақа номард қилиб тарбияловмидим? -Ойи келганимдан бошламанг. -Бўпти кир ичкарига. Айни вақтида келдинг. Келин ош пиширганди. Сен ёқтиргандақа нўхатли қилиб. -Мана бу бошқа гап. Ҳозир юз қўлимни ювиб чиқаман. Элдор қўлларини ювиб овқатга келгунича Озода ҳамма нарсани тайёрлаб улгурганди. Элдор кўрпачага ўтирди ҳамки Озода овқат кўтариб кирди. -Бирам мазали бўпти, уй овқатини соғинибман. -Ҳммм, уй овқати шунақа ширин бўлади. Кўчаники барибир кўчаники, уйникидан қўймасин. Шарофат опа асли бошқа нарсага шама қилганди. -Озош салатни узатвор. -Хўп мана. Озода гапга қўшилмас жимгина овқатини ерди. -Келин каттароқ енг. Болани кўтариб юриш учунам куч керак. -Хўп ойижон -Дадам кўринмайдилар? -Ҳали эртаям сўрардинг. -Ойи... -Бўлди энсангни қотирма, синфдош жўралар йиғилайлик дейишибди. Ўша ерга кетганлар. -Қариганда чоғда нима бор? Шарофат опа бу гал қошиқ билан Элдорни бошига яхшигина туширди. -Аййй ойи. -Қариса одам ҳисобланмайдимки? -Ҳазиллашдимку. Овқатланиб бўлишгач Озода десерт олиб келди. Элдор еб бўлгач диванга ёнбошлади. -Мана қоринам тўйди. Аммо лекин ширинликка гап йўқ. Қайси дўкондан олдингиз, кетишимда олиб кетардим. Таъми жуда ёқди. -Келин пиширган. -Йўғеэе. Элдорни ишонгиси келмасди. -Ҳа келин пазанда. -Қўли дард кўрмасин. Элдор шундан сўнг онасидан маҳалла янгиликларидан эшитди. -Нурмуродни учинчи марта уйланди дедизми? -Ҳа шу малла мушук ҳолида хотин танлайди. Чиройлису керакмиш. Ўзинг осмондаги оймисан дегувчи кимса йўқ. -Вақтам кеч бўлди, чарчагансан. Бориб ухла. Келинам ишини бўлиб уйга кирди. -Хўп. Элдор хонасига кирганида Озода бир нималар ўқиб ўтирарди. -Нима қиляпсан? -Зерикканда бир эрмак. Озода дарров дафтарини ёпди. -Нимани яширяпсан? -Ҳеч... Ҳеч нимани. -Берчи. Элдор дафтарни озодани қўлидан тиртиб олди. Унда эса. Кечир! Сени демоқ асли жиноят! Гуноҳ тунлардаги сирли ҳаёлинг! Биламан, севасан уни бағоят, Сени ҳам жон қадар суяр аёлинг! Кечир! Ношудгина бахти қарони! Ачинма, ачинсанг янчиламан чин. Ишонсанг, ўртага қўйдим Худони, Тирикман дунёда борлигинг учун! Кечир! Ва амин бўл, Умидлар бежон, Қачонлар қисматла тузганмиз битм! Фақат бермаяпсан ўлишга имкон, Борсанки тугамай борар ҳаётим! (Малика Тавфиқ) Элдор шеърни ўқиб ғалати бўлиб кетди. Бу мисралар Элдор учунмикан? -Бу кимга аталган? -Ҳеч кимга. Маъноси яхши ҳолос. Зерикканда ўқиб тураман бу шеърларни. Озода Элдорни қўлидан дафтарни олиб тортмага ташлади. Ўзи эса аста ётоққа бориб жойлашди. Элдор уни ўзига тортмоқчи бўлганида Озода уни қўлини итарди. -Ахир хотинимсан. -Битта илтимосим, менга зинога ботган танизни яқин келтирманг. Вужудимда покиза гўдак бор. Сиз туфайли уни ҳам озорланишини истамайман. Озода шу сўзларни айтдию Элдорга терс қараганча ухлади. Давоми бор... АСАР ХАКИДА ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ КАММЕНТДА КОЛДИРИНГ! Хикоялар,Танланган Асарлар
Mostrar todo...
👍 9
#ЁНИНГДАМАН... 67-кисм -Бу гапни нечта қиз эшитган экан а? -Сендан бошқа ҳеч ким. -Ооо ишониб кетдим. Наҳотки! Кутубхонада бир қизни лағмонлар билан сийлаб совчи юбормоқчи эдизку. -Мен мингтадан қолганига ҳеч замонда совчи юборармидим? Сал каллани ишлат. -Ҳмм. -Тезроқ еб ол. Кейин оч қолиб ўтирма дарсда. -Мени кўпроқ шифохонага бориш қизиқтиряпти. Мен шуғулланаётган қиз ўзига келди. -Шунинг учун хурсанд экансанда? -Ҳа албатта, чунки бу биринчи ишим. -Сен учун хурсандман. -Кетсак ҳам бўларди. -Ҳеч нарса емадингку. -Ростини айтсам эрталаб Дилсора мажбурлаб булочкани жойлаганди оғзимга. Тўқлик мени қийнамоқда. -Унда кетдик. Улар суҳбатлари бир-бирига уланиб кетганини сезмай ҳам қолишди. Токи олийгоҳга кириб келишганида, Бахтиёрни олдига ану кунги қиз келиб осилмагунча. -Бахтиёр акооо қатда эдиз. Қиз бемалол келиб Бахтиёрни билагидан қўл ўтказиб олди. -Илтимос ўзингни тут жамоат жойидамиз. -Ҳмм бу қиз бунча сизга ўралашди. Дурдонани тоқати тоқ бўлди. -Мен эмас сен ўралашяпсан. Биз унаштирилганмиз. Ўртадаги ортиқча одам сенсан. -Нима сен ҳали? Зоҳида кўзларини ола кула қилиб Дурдонага ташланмоқчи эди Бахтиёр уни тутиб қолди. -У нима деяпти? Сиз унаштирилганмисиз? -Ҳа унаштирилганман. Дурдона бўлажак рафиқам. -Сиз ҳали мени ўйин қилиб юрганмидингиз? -Менга келиб осилган сен. Мен сенга бирор нима ваъда бермаганман. -Ҳали пушаймон бўласиз бу ишизга. -Бемалол, қўлингдан келганини қил. -Кўрасиз... Ялиниб келасиз ўшанда. Зоҳида аразлаганча кетиб қолди. -Бечорани кўнглини оғритдингиз. Дурдона қизга ачинмаса ҳам кесатиб гапирди. -Мендан олдин яна қанчасига бу гапни айтган, эътибор қилма. Дарсдан кейин ўзим олиб кетаман сени. -Хўп. Улар икки томонга тарқалишди. 🌿🌿🌿 Элдор онасининг қистайверганига уйга қайтишга мажбур бўлди. Остонадан киришида қорни анча билиниб қолган хотинига кўзи тушди. Озода ўзига ярашган кўйлак лозимда, бошидаги дуррасини чиройли қилиб танғиб олган, ҳомиладормиги ҳам ҳуснига ҳусн қўшганди. У ҳатто Элдорни келганини пайқамади ҳам. Ўзи ёқтирган қўшиқни ҳиргойи қилганча ҳовли супурарди. Мушкулми шунча эй ҳаёт, Инсонга бахтли бўлиш. Наҳот увол муҳаббат Топа олмай қадрини. Севган юраклар Нега дард чекар бу дунёда Дерлар тангрим шундайин синар Чин ошиқлар сабрини. -Кхмм мумкинми? Шундагина Озода бошини кўтариб эрини кўрди. -Ассалому алайкум. -Ваалайкум. Яхшимисан? -Яхши, яхши келдингизми? Ҳозир... Озода тез-тез юрганча қайнонасини хонаси томон шошди. -Ойижон оғлиз келдилар. Ҳеч қанча вақт ўтмай Шарофат опа чиқиб келди. -Онанг ўргилсин болам келдингми? -Келдим онам келдим. Шарофат опа қўлидаги елпиғичи билан ўзига яқин келган ўғлини ура кетди. -Ярамас,сен қачон одам бўласан?
Mostrar todo...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 1
#ЁНИНГДАМАН...: 66-қисм Муаллиф Шамсинур Бахтиёр Самандардан дорини ортиқчаси билан олди. -Эртага оласан пулини. -Бўпти ўртоқ. Сенда қопкетмидику. -Кетсак ҳам бўлар, бошим айланяпти. Машина ҳайдолмасам керак. -Мен олиб бориб қўяман уйингга. Дўстлар шу билан тарқалишди. Ҳамма уй уйига, Самандар ҳам «сархуш» Бахтини уйига ташлаб қўйди. Эртаси куни ўқишга борган Бахтиёр Дурдонани хурсанд ҳолда кўрди. -Бугун кайфиятлар аъломи дейман. -Сени кўрганча шундай эди. Қиз унга терс қараб олди. -Яна бошламагин. -Ҳа доим мен бошлайман. Айб мендаку. Шу пайт Бахтиёрга Самандардан қўнғироқ бўлди. -Алло, Самандар эшитаман. -- -Ҳа пулни олиб келдим. Ҳозир олдингга борганимда бераман. Дурдона суҳбатни тинглаб ўтирдию, Бахтиёрга айтиши керак бўлган гапни айтмаса бўлмаслигини тушунди. -Бахтиёр сиз билан ёлғиз гаплашиб олсак бўладими, бирор ерда. -Мени учрашувга чақиряпсанми? Бахтиёр кўркам юзига ярашган табассумини қилиб, кўзини қисиб қўйди. -Нима деб ўйласангиз. -Нимадир бошқача, бирдан сизлаб қолдинг. -Юринг тезроқ борайлик. Биринчи пара домлани дарсига кеч қолсам ҳам индамайди. -Юр унда. Бахтиёрни қизни қўлидан бармоқларини ўтказиб олди. Бу жуда тез бўлдики Дурдона қўлини тортиб олишга улгурмади. Кейин ҳам қўлини Бахтиёрни бақувват қўлларида озод қилолмади. -Қўйворинг. -Жим кет. Энди кўникишинг керак. -Кўнгиллари яна нима тусайди? -Сени. Улар машинага ўтиришди, Бахтиёр кўнгилочар қўшиқни қўйиб машинани бошқарарди. Ҳозирда янги очилган «Замин» ресторанига кириб келишди. -Бизга алоҳида кабина. Официант Бахтиёрни айтганини қилиб уларни алоҳида хонага бошлади. Ресторан янги эмасми безаклари ҳам одамда ўзгача таасурот қолдирарди. -Чиройли ремонт қилишибди. -Ҳмм. -Хўш нима буюрамиз? -Менга фарқи йўқ. -Бизга иккита шарбат ва мана бу салатиздан. Официант кетгач Бахтиёр савол назари билан Дурдонага қаради. -Нима демоқчи эдинг? -Самандарни қанчалик биласиз? -Ўқишга кирганимдан бери. Тинчликми? -У сизга қандайдир дори беряпти. Дорилар эса менимча психотроп. Улар сизни пулингиз кўплигидан фойдаланишяпти. -Қўгсангчи бу гапларни. Оддий бош оғриқ дори олдим ҳолос. -Мен уларни суҳбатини эшитдим. Улар сизни дорига ўргатиб янада кучлисини беришмоқчи. Буни ортидан мўмайгина даромад қилишмоқчи. Телефонда шунинг учун дори ичманг дегандим. -Бу гапларинг асоссиз. -Илтимос ишонинг менга. Самандар ва уни ёнида юрган сариқ бола иккови сизга дўат эмас. Дорини қабдайдир Тимка деганидан олишаркан. Бахтиёр ўйга толди. -Демак Тимка. Тушунарли. Сен айтганча бўла қолсин. Дори олмайман. Мендан хавотир олганинг учун хурсандман. Бахтиёр стол устида турган Дурдонани қўлини сиқиб қўйди. Дурдона қўлини тортиб олди. -Барибир бошқачасан.
Mostrar todo...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 4
#ЁНИНГДАМАН...: 65- қисм Муаллиф Шамсинур Севара ҳамма ерларни тозалаб,шифтни ўргимчак тўрларидан ҳам тозалай бошлади. -Севарахон чин дилдан ишларкансиз. Бирорта ҳизматчи шунча ишни қилган эмас. Мен айтмасам ҳам ўзингиз чаққонгина чиқиб қолдиз, барча ишни ўз ўрнида бажаряпсиз. -Хижолат қиляпсиз хоним,бу мени ишим. Шу орқали нонимни топаманку. -Маошизни устига яна қўшаман. Чарчаманг. Севара ҳаммаси кўнгилдагидек кетаётганидан хурсанд эди. У тозалаш баҳонасида кўринмас жойларга камераларни маҳорат билан ўрнатди. Камералар ишга тушгач эса майорга бу ҳақида хабар берди. У бу ишларни қилавериб тажрибаси ортиб кетган. Ҳеч ким уни миллий хавфсизлик ҳодимларидан эканини билмайди. Уни камбағал оила қизи деб ўйлашади. У ролини доим яхши ўйнаб келган. Аммо бу сафар Лазиз унга ола кўз билан қараётганига хавотири бор. Машхурахон қизини излашни энди ҳамкорларига топширганди. Мана неча кундирки еган ичганида ҳаловат йўқ. Эрига айтса ўзини балогардон қилади. Сен юбормаганингда ёнимизда бўларди дейди. -Ало Нурия хоним, соғ-омонмисиз? -Бизда ҳаммаси зўр. Ўзингизда нима гаплар? -Қизим йўқолган. Уни излаб тополмаяпмиз. -Туркияда дегандингиз а? -Ҳа шундай. Уни расмини сизга юбораман. Илтимос уни топишимга ёрдам беринг. -Хавотир олманг. Қизизни Албатта топамиз. Машхурахон кўнгли бироз тинчигандек алоқани узди. Севара эса бу вақтда гулларга сув қуйиш асносида ҳамма гапни эшитиб улгирганди. 🌿🌿🌿 Муниса ҳомиладорликни оғир кечира бошлади. Бешинчи ойдан ўтса ҳамки токсикози ўтиб кетмади. Ошхонага ҳам бурнини ўраб киради. Ҳар хил ҳидлар уни кўнгил айнишига сабаб бўлаётганди. Шундай ҳолатида ҳам қайнонаси ундан ишларни талаб қиларди. -Бизам токсикоз бўлганмиз. Аммо ётиш қайда эди? Ҳозирги келинларга ҳайронман, сал кўнгли айниса кўрпа, ёстиқ қилиб ётиб олади. У атайин Мунисани ётмаслиги учун шу гапларни гапирарди. Кеча жудаям боши оғриб, кўнгли айнийверганига шифокорга борганди. Гениколог уни туғруққача бўлимда ётиши кераклигини айтди. Қайнонаси эса ўша ерни ўзида буни рад этди. -Ҳа бизам келин бўлганмиз, токсикоз бўлганмиз. Далага чиқиб кетмон чопардик. Мана паҳлавондай уч ўғил туғдим. Келиним тузук, ўзим қарайман. Дориларни ёзиб беринг. Шифокор бу аёлга гап уқтириш қийинлигини тушунди шекилли ортиқча тихирлик қилиб ўтирмади. Дарров рецептни ёзиб узатди. Муниса эса на у дориларни кўрди, на ёта олди. Ҳаммаси аввалгича қолди. Эски ҳаммом,эски тос. Эри фақаргина ёдомарин дорисини келтириб берди ҳолос. Мана ҳозир ҳам қайнонаси шу ҳақида гапираяпти. Муниса шу гаплардан безигани учун ишини чаққонгина битирдида, ҳовлининг нариги бурчагига кетди. Неча кунлардан бери қайнисинглиси келгани йўқ. Боласи касал бўлиб қолибди. Шунга эри руфсат бермаганмиш. Мунисани қайнонаси шу гапларни айтдию, куёвини гўрига ғишт қалади. Унга айтмаган қарғиши қолмади. Эмишки қизини она уйига қўймай золимлик қилаётган экан. Лекин ўзи ўйлаб кўрмадики, Муниса қачон онасиникига борди деб. 🌿🌿🌿 Бахтиёр яна ўртоқлари билан дискотекада . -Бахти яна зўридан бор. Керакми? -Дориними? Бахтиёрни кўзлари чақнаб кетди. -Ҳа, буниси ҳаёт ташвишларини унуттириб еттинчи осмонга учиради. -Шунчалик зўрми? -Ма мазасини кўрчи. Йигитлар дори таъсирида карахт бўлиб ўтиришарди. Кейин эса қўшиққа рақс туша бошлашди. Хикоялар,Танланган Асарлар
Mostrar todo...
👍 3 1
Шу турналарга қарай туриб осмоннинг тиниқлигини ҳам энди пайқади. Тезроқ ҳаракат қилиш керак ахир юпқага хамир қориб келган, қадамини тезлатмоқчи бўлди, аммо негадир оёқларининг оғриғи кучайди. Энди юрган сари белида ҳам симиллаган оғриқ туриб юриши қийинлашди. Уйга кириб боргунча қора терга тушди. Ҳовлида ҳеч ким кўринмади. "Хайрият, бирпас белимни ёзиб оламан беш дақиқагина"- деб, ётоғига кириб ётган эди, оғриқни зўридан инграб юборди. Энди тураман деб қўзғалганди, мактабдан келди чоғи ўғлининг овози эшитилди: " Бувижон, ойим ҳали келмадиларми? " "Аллақачон келган, онанг, ҳайронман чиқиши қийин бўлди бугун"-қайнонасининг овози зардали туюлди. Демак, келганини кўрибдиларда , энди турмаса бўлмайди.      Майда зувалачаларни юпқа қилиб ёяркан,  номини бекорга" юпқа"дейишмас экан-да деган ўй ўтди. У негадир ўтиролмас, ўтириб ёйганда оёғи оғриса, туриб ёйса,  бели оғриб азоб берарди. Бир амаллаб ҳамирларни ёйиб тугатди. Газда  юпқанинг қайласи пишаётганди. Ўчоқ ёқаман хамирим тез пишади, деб ўйлаб ўчоққа уннади. Қозонда хамирларни ағдариб, айлантириб пишираркан исиб кетгандай бўлиб балки, оғриқданми кўнгли беҳузур бўлди. Пахталик нимчасини ечди-ю, баҳорнинг салқин эпкини айнан белини силаб ўтгандай туюлди. У пишган  тайёр хамирларни оламан,  деб қаддини кўтарганди.Оғриқнинг зўридан қўзғалолмай қолди. Эгилган кўйи "ойижон" -дея олди, холос. Ётоғига қандай кирганини ҳам эслолмайди, тўғриси. Қайнонаси : "Туринг, чой ҳўпланг," -деди безовта оҳангда. Ҳарчанд уринмасин, барибир гавдасини кўтара олмади, оғриқнинг зўридан кўзидан икки томчи ёш думалади.     Собура опа ўша куни синглисиникига  бешик тўйга бормади. Ўғлининг ишхонасига телефон қилиб чақиртирди.Баҳромжонга  қарата кескин оҳангда : "Ҳозир МРТ аппаратлари 24 соат ишлайди, тез олиб борасан, қани қизим, бир куч тўплангчи"- дея, бир қўлтиғидан ўзи, бир томонидан Баҳромжон  суяб машинага ўтказдилар. Рентген қоғозларини кўздан кечирган доктор :" Ўйлаганимдек, умуртқа чурраси,  яъни грыжа,  икки жойда,  каттаси 8мм. Ўтказиб  юборилган, ўнг оёққа берипти. -деб, яна тикилиб турди-да -Оғриғи кучли бўлади,бемор чидамли эканлар, -деди. Доктор буларнинг жим турганини кўриб:  "Муолажани бошлайсизларми, физмуолажа ҳамда   оғриқ қолдирувчи дорилар, балки мануалтерапия ҳам қилармиз"-деди.    Марҳабо ўйланиб турган эрига қарай олмас, гўё касаллиги учун айбдордай ўнғайсизланиб,  ноқулай бўлиб  , қайнонасига секин кўз ташлади. Собура опа : " Доктор, ҳамма керак муолажани бошлаймиз, болагинам соғайиб кетса бўлгани -деди ва ўғлига қараб-Нега хаёл сурасан, ёрдамлаш, палатага олиб борамиз, -дея, ўзи биринчи ёрдамга келди.     Марҳабо мана беш кундирки, шаҳардаги энг қиммат хусусий клиникада даволанмоқда, оғриқлари анча камайган. Шу кунлар оралиғида қайнонаси бир қадам ҳам олдидан жилмади.Болалари қирқ уч ёшга кирган онасининг биринчи марта касал бўлиб ётганигами, довдираб қолишди. Қизлари   ва қудалари бири олиб, бири қўйиб хабар олади.Қайнисингиллари уйнинг иссиқ -совуғидан хабар олиб туришипти, барака топишсин. Марҳабо секин -секин қадам боса бошлади, алҳамдулиллаҳ. У ўзини суяб юргизаётган қайнонасига оғирлигини солмасликка ҳаракат қилгани сари, қайнонаси уни суяшга бор кучи билан тиришади. Қўл телефони жиринглади, қараса, эри. Секингина салом бериб сўрашди. Нариги томондан : "Марҳабо, нима ейсан, кабоб олиб борайми?"-деган овоз эшитилди. Биринчи марта, ҳа шу 26 йил мобайнида биринчи марта  хўжайини ундан  кўнгли нима тусашини сўраб турарди. Уйга жавоб беришганда ҳам қайнонаси:" Ётинг, муолажадан кейин бел бўшашиб туради, сал ўзингизга келиб олинг"-деб, тургизмади. Ҳовлида мусичанинг бир маромда ку-кулаши эшитилди. Марҳабо  бугун уйқудан  ҳам дам олишдан ҳам тўйганини, жонажон ишини,қолаверса, тезроқ авалгидек елиб-югуриб хизмат қилишни соғинганини ҳис қилди. Тамом... Маҳбуба Баҳодир қизи. Хикоялар,Танланган Асарлар
Mostrar todo...
👍 10
Ҳордиқ...            Бугун дам олиш куни. Марҳабо  ёстиғи тагидан телефонини олиб,  бир кўзини очиб соатга қаради беш ярим. Қани, ҳеч ким индамаса,  тўйгунича ухласа. Шу ўй хаёлидан ўтди ҳамки,  ҳовлининг у бурчагидаги эшик ғийқиллаб очилгани, обдаста қопқоғининг шақиллагани эшитилди. Қайнонаси бомдодга турган, демак,  у ҳам тезроқ қимирламаса бўлмайди. Баҳорнинг ўрталари бўлгани учунми эрталабки салқинда ухлаш ҳузурбахш эди. У бир амаллаб  ,  гўё ўзини енггандай қўзғалди-ю, сочларини йиғиштириб, хаёлга берилиб ўтирди.   Мана, шу хонадонга келин бўлиб тушганига ҳам қарийиб 26 йил тўлибди. Бу орада кетма кет учта қиз узатди.  Учинчи қизини турмушга берганига ҳам  бир йилдан ошибди. Авваллари елиб югуриб қиладиган уй ишларига энди мадори етмаётгандек эди. Балки қизларининг ёрдами  биланми,  бир пайтлар, ҳам мактаб, ҳам уй ишларини битириб,  қўшимча тикиш ҳам олар эди. Ҳозир қаёқда, бу уйнинг ишларини кечгача ҳам тугатолмайди.    Қайнонаси аллақачон газга чой қўйиб ошхонада бир қўлида тасбеҳ, бир қўлида тонгги зикрлар битилган китоб билан ўтирарди. Зикрларни тугатиб, саломига алик олди. Марҳабо ҳар кунги одатича ёрмадан бўтқа қилишга уннади. Якшанба бўлгани боис,  турмуш ўртоғи ва ўғлини турғизмади. Тайёр бўтқани доимгидек ҳадик билан дастурхонга қўйди ва одатича  қайнонасини оғзига тикилди.   Собура опа бир қошиқ оғзига оборар обормас: "Қаттиқ қайнатиб юборипсиз-а" -деди. Марҳабо ҳам доимгидек секингина: "Билмасам"-деб,  қўйди.  Жимгина нонушта қилар эканлар,  қайнонаси чой ҳўплай туриб:" Кеча бозордан лаҳм гўшт олиб келдим,  бугун қийма қилиб қўйинг,  эртага ишдан эртароқ келинг,   Машҳура   эртага  қизига бешик берар экан, юпқасини ўзимиз қиламиз,  чиройли  қилиб". Марҳабо  боши билан хўп ишорасини қилди-ю, ичида бошқа Марҳабо ғалаён қиларди, "Осонми, юпқа пишириш,  кичкина тоғорани ўзига   камида саксонта  кетади. Машҳура холажон ҳам жуда устада, текин мардикори бордай энг қийинини доим бизга юклайди, бўлмаса бир эмас учта келини бор. Ўзи қачондан бери  кечаси билан оёғи қақшаб оғриб чиқади. Қайнонасига айтса қўй ёғи суринг деди, эри эшитмаганга олди. Мана ҳозир ҳам бели билан қўшиб оғриб азоб бераяпти".Ошхонадаги ишларини битириб кир ювишга уннаётган ҳам эди, қайнисингиллари болалари билан кириб келишди. Кир кечқурун ювилар, дея сомса ва овқатга уннади.    Марҳабо дарсини ўтиб уйга қайтаркан ёнидан салом бериб ўтиб бораётган ўқувчи қизларга қараб бир пайтлар у ҳам шу йўллардан дарсга қатнаганини хотирлаб кетди.    Унинг ўқишлари ўрта эди.Кўпинча онасига тикиш -бичиш ишларида ёрдам берар,дарсларини қолдирмай қилар, айниқса, ўқув қуролларини саришта тутарди.Онаси сарамжон аёл бўлгани  боис,  жудаям озода кийинарди.   Собура опа кимё фанидан дарс берар,бу фанни яхши билмаганиданми  ёки ўта қаттиққўл  устоз  бўлгани  учунми  , опадан  жудаям  қўрқарди.Айнан шу устози совчи бўлиб келганда нимагадир қалтираб кетганди.Дадаси ва ойисига ҳам  дарс берган Собура опа улар билан анча самимий  ва узоқ гаплашиб  қолганди ўша куни.  Ўн  етти ёшда  турмушга чиққан Марҳабо қайнонасининг қистови билан тикувчилик билим юртига ўқишга кирди. Бу орада кетма кет қизлари туғилди. Қизалоқларини қайнисингиллари катта қилишди десаям бўлади. Ўқишни битирган келинини ишга жойлаш Собура опа учун қийин кечмади. Меҳнат фанидан қизларга дарс берадиган Марҳабо мактабдагилар учун ҳам турли тадбирларда  тайёр дастёр эди. Мактабдаги байрам оқшомларида ҳам қайнонасидан истиҳола қилибми, умуман қатнашмас эди. Тўй -ҳашамларда ҳам ҳанузгача фақат жигарлариникида бўладиган тадбирларда иштирок этади. Ҳаммадан эрта уйига отланади. Қизларининг совчиси кўп бўлди. Бувисининг тарбиясини олган қизлар, деб сўраб келувчиларнинг  кети узилмасди.Марҳабо эса келган совчиларга дастурхон  тузаб, чой дамлашдан нарига ўтмас. Келганлар Собура опа билан гаплашишарди. Қарорни ҳам эри билан онаси қабул қилар, унинг фикри билан ҳатто қизиқишмасди ҳам. Тан олиш керак қизлари бир -биридан яхши жойларга келин бўлишди. Хаёл суриб кетаётган Марҳабони арғамчи бўлиб учаётган турналарнинг овози ўзига келтирди.
Mostrar todo...
👍 3
Бир мусулмон йигитнинг ҳикояси: Асримиз телефонлар ва телевизорлар-мониторлар ва экранлар асри бўлганидан ҳар куни ўнлаб-юзлаб номаҳрам аёлларга кўзимиз тушиши, афсуски, оддий бир ҳолатдек бўлиб қолди. Одатда кинофильм ва рекламалар учун энг чиройли қизлар танланиши ва уларни бизга жозибали кўрсатиш учун бутун бошли "гўзаллик индустрияси ишлаб тургани сабаб эркакларнинг аёллар чиройини белгилашдаги ўлчовлари ва талаблари жуда юқори бўлиб кетди. Мен ҳам уйланиш масаласи қаршимдан чиққанида кўзларим ўрганган чиройлилик талабларига жавоб берадиган қизни топиб, унга рози бўлиб олишим жуда қийин бўлди. Атрофимдаги қизларнинг аксарида  экранларда кўрадиганим гўзаликнинг ярми ҳам топилмасди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларига амал қилиб, динга муҳаббатли қизга уйланаман, деб юрардим, бироқ шу билан бирга кўриниши ҳам ўзимга ёқиши керак-да, дердим. Дини ва хулқи ҳақида энг яхши гаплар айтиладиган қизларнинг бирортаси кўриниши билан катталар айтгандек, қалбим жиз эттиравермасди. Узоқ танловлардан кейин ваниҳоят бир қизга уйландим. Аёлимни гўзал деб бўлмасди. Бироқ яхши инсон эканига шубҳа қилмасдим. Тунларнинг бирида ёмонроқ туш кўриб уйғониб кетдим. Қарасам, аёлим ёнимда йўқ. Аста пайпаслаб телефонимни топдим, ундаги соатга қарадим: ярим тун. Қизиқ, аёлим қаерда экан? Ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқдим. Не кўз билан кўрайки, у бир четда таҳажжуд намози ўқиётганди. Овоз чиқармай кузата бошладим. У ўзигина эшитадиган паст овозда Қуръон оятларини ўқиганча қоим тураркан, танаси Қуръон лаззатидан титрар, сажда ўрнига тикилган кўзларидан ёшлар оқарди. Мен ҳеч қачон ҳаётимда бунчалик гўзал суратни кўрмагандим. Ҳеч қачон ожиза аёлим кўзимга бунчалик виқорли ва ҳайбатли кўринмаганди. Ана шунда росулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам Диндорини танлагин деган ўгитларини чин маънода англадим. Ўша пайтда кўзларим биринчи марта ҳақиқий гўзалликни кўрди. Ҳозир биров мендан бу масалада маслаҳат сўраса, росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларини унга эслатар эканман, ўзимча айтаманки, баъзи ҳадисларни тушуниш учун уларни яшаб кўриш керак. Бу мана шундай ҳадислардандир. Яшаб кўрсанггина унинг остидаги ҳикматларни англай оласан. Мусулмон йигитнинг ҳикояси шу ерда тамом бўлди. Хулоса ўзингиздан. Аллоҳ барчага кўзларини қувонтирадиган жуфт ато қилсин! Маҳмуд Усмон Хикоялар,Танланган Асарлар
Mostrar todo...
👍 9
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентга йул олдим... Асаримиз вакти узгаради Кадрдон 😊 Биз билан колинг! Хикоялар,Танланган Асарлар
Mostrar todo...
👍 9
00:17
Video unavailableShow in Telegram
#кун_ҳақиқати Ҳар хил сўзларга парво қилма! Сени кўрганлар ўт-ўлан деб хаёл қилаверсин. Сен эса гул бўл! Хатто булбуллар уялсин... © Жалолиддин Румий
Mostrar todo...
1.59 MB
👍 5
#ЁНИНГДАМАН...: 64-кисм -Билмадим негадир жуда ғамгин шеърларни ёқтираман. Кеча бу шеърни ўқиб роса таъсирландим. Сизга ҳам ўқиб бергим келди. Дурдона қўлига дафтарини олганча шеърни чиройли нутқда ўқий бошлади. Қайда қолди арзанда қизинг, Қалбини тош қилдилар она. Гард юқтирмай ўстирганингни Кўзларини ёш қилдилар она. Мехринг билан улғайган ниҳол, Қовжиради, сўлди, тўкилди. Туз босилган пешонасининг, Битиклари ҳайрон ўқилди. Еру, кўкка ишонмаганинг, Тупроқ босган дилларга тўлди. Онажоним ёлғизинг қизинг, Ёлғонларнинг нишони бўлди. Она... Қара болангни бир кўр, Қаноти йўқ қушга ўхшайди. Одамлари тўла шаҳарда Мусоффирдек ёлғиз яшайди. Оҳ соғиндим сени қанчалар, Келсанг эди майли бир кунга. Меҳрибонлар кўпдиру аммо, Сендан ўзга мехр йўқ унга (Малика Тавфиқ) Дурдона шеърни ўқир экан, Наргизани кўзлари ёшлана борди. Дурдона шеърни шу қадар таъсирли ўқирдики, ҳар бир сатрида Наргизанинг кўзларидан сел оқарди. Охирини ўқиб бўлганда эса Наргиза овози борича йиғлаб юборди. Дурдона эса уни шартта қучиб олди. -Мен... Мени ҳаётимни... Ҳаётимни барбод қилишди... -Ҳаммаси яхши бўлади. -Энди бўлмайди... Энди... Мен тамом бўлдим. Орзу... Орзуларимни ер билан битта қилишди. Дурдона шеъри орқали Наргизани дардларини қўзғатиб юборганди. -Айтинг, ҳаммасини айтиб беринг. Енгиллашасиз, бу дард сизни адо қилади. Оғир дардларни ичкарида сақлаб бўлмайди. Наргиза ҳиқиллаб ҳамон ўзини босолмасди. Эшикдан йиғи овозини эшитиб кирган ҳамширани Дурдона қайтариб юборди. Наргизанинг чигаллашиб кетган сочларини силар, уни дардини аритмоқчи бўларди. -Онамни... Онажонимни соғиндим. -Мен уларни олиб келаман. Ваъда бераман. -Олиб келасиз-а? Улар мени кечирармиканлар? -Кечиришади. Ҳаммаям хато қилади. Наргиза йиғлай, йиғлай жим бўлди. Кейин тилга кирди. -Мени четга сотиб юборишди. Мен... Мен улардан ўчимни олмай қўймайман. -Нега кетишга рози бўлгансиз? -Айтиб бераман... Ҳаммасини фақат... Кейинроқ. -Хўп майли розиман. Бирор нима ейсизми? -Йўқ... Дурдона Наргизани ҳолатини айтиш учун врач қабулига ошиқди. Умаров хонасида касаллик тарихлари билан танишиб ўтирарди. -Ассалому алайкум доктор. -Ваалайкум салом. Яхшимисиз? -Яхши, сизга янгилигим бор. Наргиза ўз ҳолига кела бошлади. У ҳаммасини эслади. Ҳолати анча яхши. Онамни соғиндим деяпти. Мен унга ваъда бердим, онангни олиб келаман деб. -Ҳозирда буни иложи йўқ. Аввало Наргизадан уни сотганлар ҳақида маълумот олишимиз керак. -Бу жуда зарурми? -Ҳа нима учун эшик олдига қўриқчи қўйганмиз? Шундан сезмадингизми? -Йўқ ҳаёлимга келмапти. Нега сумкамни текширди деб ҳам ўйламабман. Шунақа бўлса керак деб ўйлагандим. -Йўқ аввал бунақа текширув бўлмаган. Ҳозирда Наргиза учун хавфсизлик кучайтирилган. -Рахмат тушундим сизни. 🌿🌿🌿 -Сен бола нималар деяпсан? Қанақасига йўқ бўлади? -Ойи ростдан ҳам йўқ. Уни бир ойдан бери кўришмаган. -Уффф бу қиз қаерларда юрган бўлса? -Мен сизга айтгандим, ойи юборманг ўша ерга деб. Мана оқибати, менам оввора бўлиб ўшанча жойга бориб келдим. -Борасанда синглинг учун. Нима у сенга бегонамиди? -Бизни шунча муаммо дучор қилиб ўтирибди. Майли мен душга кирмоқчиман. Янги ҳизматчи қиз уйларни тозалаб юрарди. Лазизни бу қизга ҳам ишқи кетган. Мана ҳозир ҳам қоматлари келишган, кўзлари чақнаб турган бу қизга тикилиб қолди. Севара ҳам шуни сезгандек ортига ўгрилди. -Қўрқитиб юбордингиз. -Нимага қўрқасиз? Сизга бегонамидим? -Узр, мени ишдан қолдиряпсиз. -Агар янада яқинроқ бўлиб кетсак маошизни ҳам оширардим. -Сизни бу гапни гапирмади деб ҳисоблайман. Зўрға иш топганимда, бу ишдан ҳам кетгим йўқ. Лазиз қизга қараб турдида хонасига кириб кетди. -Ҳали бир кун ўзинг қучоғимга кирасан. Мен шунақа қайсарларни ёқтираман. Лазиз ўзини гапидан кулиб қўйди. #давоми_бор... АСАР ХАКИДА ФИКР ВА МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ КАММЕНТДА КОЛДИРИНГ!!
Mostrar todo...
ШАМСИНУР ижоди

Шамсинур (Маюсгина) Ғофурова Моҳичеҳра Қосим қизи ижодий канали. Дин ва сиёсатдан йироқ канал!

https://t.me/shamsinur_reklama

Рекламамиз

https://t.me/+lw85f9S1dEUwNDdi

👍 15
Elige un Plan Diferente

Tu plan actual sólo permite el análisis de 5 canales. Para obtener más, elige otro plan.